Авторы

  • Шухратжон Хайдаров
    Тошкент давлат юридик университи Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси профессори, Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.46597

Ключевые слова:

жавобгарлик жиноят квалификация қилмиш тўқима трансплантация мажбурлаш тўқималар тана тажриба.

Аннотация

Мазкур мақолада инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари баён қилинган. Жумладан, мақолада инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш вақтида соғлиққа шикаст етказиш бўйича ЖК 104, 105 ёки 109-моддаси билан қандай ҳолатда қўшимча равишда малакаланиши таҳлил қилиб берилган. Бундан ташқари, хорижий далатлардан, Грузия, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина Молдова давлатлардаги ушбу нормалар қиёсий таҳлил қилиб берилган. Шунингдек мақолада, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари бўйича асосли хулосалар ва ЖК 1151-моддасини янги таҳрирда баён этиш таклиф этилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

62

ИНСОННИ УНДАН АЪЗОЛАРИНИ ВА (ЁКИ) ТЎҚИМАЛАРИНИ

ТРАНСПЛАНТАЦИЯ УЧУН ОЛИШГА РОЗИЛИК БЕРИШГА МАЖБУРЛАШ

ЖИНОЯТИНИНГ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ЎХШАШ

ЖИНОЯТЛАРДАН ФАРҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ

Хайдаров Шухратжон Джумаевич

Тошкент давлат юридик университи

Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга

қарши курашиш кафедраси профессори,

Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),

https://orcid.org/0000-0002-8188-7410

E-mail: Xaydarovshuxrat@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.14027762

Annotation

. Мазкур мақолада инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини

трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш жиноятини квалификация
қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш масалалари баён қилинган. Жумладан,
мақолада инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун
олишга розилик беришга мажбурлаш вақтида соғлиққа шикаст етказиш бўйича ЖК
104, 105 ёки 109-моддаси билан қандай ҳолатда қўшимча равишда малакаланиши
таҳлил қилиб берилган. Бундан ташқари, хорижий далатлардан, Грузия, Беларусь,
Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина Молдова давлатлардаги
ушбу нормалар қиёсий таҳлил қилиб берилган. Шунингдек мақолада, инсонни ундан
аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга
мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш жиноятлардан фарқлаш
масалалари бўйича асосли хулосалар ва ЖК 115

1

-моддасини янги таҳрирда баён этиш

таклиф этилган.

Keywords

:

жавобгарлик,

жиноят,

квалификация,

қилмиш,

тўқима,

трансплантация, мажбурлаш, тўқималар, тана, тажриба.


Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга

розилик беришга мажбурлаш жиноятларнинг квалификация қилишда ўхшаш
жиноятлардан фарқлаш муҳим аҳамиятга эга.

“Ҳар қандай қилмишни квалификация қилишда унинг ўхшаш жиноятлардан

фарқловчи белгиларини аниқлаш, жиноят таркибини ҳар томонлама таҳлил қилиш,
унинг таркибий элементларига хос бўлган жиҳатларини аниқлаш талаб қилинади” [1].

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 115

1

-моддасида

назарда тутилган “Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация
учун олишга розилик беришга мажбурлаш жиноятини ҳам ўхшаш жиноятлардан
фарқловчи белгиларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга

розилик беришга мажбурлаш борасида адабиётларда жабрланувчини тиббиёт
муассасасига трансплантация мақсадида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун
мажбурлаб олиб келиш мажбурлашга кириш ёки кирмаслиги борасида ҳар хил
фикрлар билдирилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

63

Бизнинг фикримизча, жабрланувчини тиббиёт муассасасига трансплантация

мақсадида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун мажбурлаб олиб келишни мажбурлов
сифатида баҳоланмаслик лозим.

Бу борада бир қатор ҳуқуқшунос олимлар таъкидлаганидек, “бундай ҳаракатлар

шубҳасиз жабрланувчининг иродаси эркинлигидан маҳрум қилсада, ушбу ҳаракатлар
соғлиққа қарши жиноят сифатида баҳолаш керак”[2].

Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга

розилик беришга мажбурлаш амалга ошиб, жабрланувчи ўзининг аъзо ёки
тўқималарини олдирган бўлса, қилмиш соғлиққа етказилган зарарнинг оғирлигига
қараб соғлиққа шикаст етказиш бўйича ЖК 104, 105 ёки 109-моддаси билан қўшимча
равишда малакаланади.

Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга

розилик беришга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш билан боғлиқ яна бир
масала бу жиноят объектив томонидан содир этиш усули – мажбурлаш, зўрлик
ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ҳисобланади.

Суд-тергов амалиётида кўтарилиши мумкин бўлган масалалардан бири бу

мажбурлаш, зўрлик ёки қўрқитиш бошқа жиноятлар таркибларини берганда жиноятни
квалификация қилиш масаласи ҳисобланади.

Масалан, шахс жабрланувчининг аъзоларини ва (ёки) тўқималарини

трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш мақсадида уни ёки яқин
қариндошини ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитса, қилмиш Жиноят кодекси
112-моддаси билан қўшимча равишда квалификация қилиниши лозим бўлади.

Ёхуд жабрланувчини розилик беришга мажбурлаш мақсадида унинг соғлиғига

енгил, ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказишга сабаб бўлган зўрлик
ҳаракатларини содир этса, айбланувчининг ҳаракатлари ЖК 115

1

-моддасига қўшимча

равишда ЖК 104, 105 ёки 109-моддаси билан квалификация қилинади.

Хорижий тажриба таҳлилидан келиб чиқиб, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки)

тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаш
жиноятларини таҳлил қилиб, Грузия, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон,
Арманистон, Озарбайжон, Украина давлатларида трансплантация соҳасидаги
жиноятлар алоҳида киритилганлигини кўришимиз мумкин.

Грузияда давлатини оладиган бўлсак, инсон аъзо ва тўқималари билан

ноқонуний савдо қилиш, уларни ноқонуний экспорт ёки импорт қилиш, генетик
манипуляция каби ҳаракатлар ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар тизимига
киритилган [3].

Шунингдек, хорижий мамлакатларда трансплантацияга мажбурлаш предмети

сифатида Украина [4] давлатида инсон аъзоси, аъзоси қисмлари ёки тўқималари билан
бир қаторда кенгроқ тушунча “анатомик материаллари”, Молдова [5] давлатида “инсон
ҳужайралари”, шунингдек Украина давлатида яна “қон ва унинг таркибий қисмлари”
ҳам назарда тутилган.

Хориж давлатларни Жиноят қонунларини таҳлил қилиш натижасида шунга

гувоҳи бўлдикки, масалан Қирғизистон [6] давлатида инсонни ундан аъзоларини ва
(ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлашнинг
объектив томонидан содир этиш усули сифатида алдов ҳам назарда тутилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

64

Тожикистон давлатида жиноят-ҳуқуқий муҳофаза остига нафақат шахс, балки

унинг яқинлари ҳам қамраб олинган.

Шунингдек, Қирғизистон, Арманистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова

давлатларида ушбу жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида икки ёки ундан
ортиқ шахсга, вояга етмаган шахсга, ҳомиладор аёлга нисбатан, алдаш ёки ишончни
суистеъмол қилиш йўли билан, инсон аъзо ёки тўқималари билан ноқонуний савдо
қилиш мақсадида, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, давлат чегарасини кесиб
ўтиб, бир гуруҳ шахслар, уюшган гуруҳ томонидан, жиноий уюшма таркибида содир
этиш кабилар оғирлаштирувчи ҳолатлар назарда тутилган.

Арманистон [7] давлатида жиноят субъектив томони кенгроқ, яъни жиноят

мақсади нафақат трансплантация, балки илмий тажрибалар ўтказишни ҳам қамраб
олган.

Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга

розилик беришга мажбурлаш жиноятини хорижий давлатлар қонунлигини ўрганиш ва
таҳлил қилиш натижасида инсон танасининг бошқа қисмларини ҳам жиноят-ҳуқуқий
муҳофаза остига олиш учун зарур деб топиб, ҳуқуқий база яратиш мақсадида ЖК 115

1

-

моддасида назарда тутилган жиноят предметини кенгайтириб, унга

“инсон

танасининг

бошқа қисмлари”

деган қўшимча киритиш мақсадга мувофиқ

ҳисобаланди.

Алдов йўли билан трансплантация қилишга кўндиришнинг ижтимоий хавфлилик

даражаси ҳам юқори эканлигини ҳисобга олиб, ЖК 115

1

-моддаси

объектив томонини

фақатгина мажбурлаш эмас, балки “алдаш” билан кенгайтириш

таклиф этилади.

ЖК 115

1

-моддасида

инсон аъзо ва тўқималарининг ноқонуний олди-сотдиси

эмас, балки ноқонуний ўтказиш

деб ўзгартириш лозим. Чунки, ушбу жиноий хатти-

ҳаракатлар ҳамиша ҳам олди-сотди билан боғлиқ бўлмаслиги, айирбошлаш, текинга
бериш ёки бошқа хатти-ҳаракатлар орқали ҳам содир этилиши мумкин.

ЖК 115

1

-моддасида жиноят

мақсадларини ҳам кенгайтириш

керак, деб

ҳисоблаймиз. Чунки, инсон аъзо ва тўқималарини олиш фақат трансплантация учун
эмас, балки бошқа тажриба ўтказиш, турли маросимлар ва бошқа мақсадлар учун ҳам
қилиниши мумкинлигини инобатга олиш керак. Шу боис, ЖК 115

1

-моддасида

“трансплантация ва бошқа мақсадларда олиш”

деган таҳрирдан фойдаланиш

мақсадга мувофиқ.

ЖК 115

1

-моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилади:

“115

1

-модда.

Инсонни ундан аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) танасининг

бошқа қисмларини трансплантация қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

Инсонни ундан аъзоларини, тўқималарини ва (ёки)

танасининг

бошқа

қисмларини

трансплантация

ёхуд бошқа мақсадлар

учун олишга розилик беришга

мажбурлаш, зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб

ёхуд алдаб

содир

этилган бўлса, –

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача муайян

ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
а) ожиз аҳволда эканлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

65

б) моддий томондан, хизмат жиҳатидан ёки бошқа жиҳатдан айбдорга қарам

бўлган шахсга нисбатан;

в) вояга етмаган шахсга нисбатан;
г) ҳомиладорлиги аён бўлган шахсга

нисбатан

содир этилган бўлса, –

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарини савдоси,

уларни

ноқонуний

эгаллаш, ўтказиш, сақлаш ёки ташиш

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача муайян

ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан
жазоланади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, –
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга

розилик беришга мажбурлаш жиноятини квалификация қилиш ва ўхшаш
жиноятлардан фарқлаш масалалари бўйича қуйидаги хулосаларни илгари суриш
мумкин:

1. ;
2. Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун

олишга розилик беришга мажбурлаш жиноятини квалификация қилишда бу жиноят
объектив томонидан содир этиш усули – мажбурлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик
ишлатиш билан қўрқитиш ҳисобланади;

3. Шахс жабрланувчининг аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация

учун олишга розилик беришга мажбурлаш мақсадида уни ёки яқин қариндошини
ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитса, қилмиш Жиноят кодекси 112-моддаси
билан қўшимча равишда квалификация қилиниши лозим;

4. Жабрланувчини розилик беришга мажбурлаш мақсадида унинг соғлиғига

енгил, ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказишга сабаб бўлган зўрлик
ҳаракатларини содир этса, айбланувчининг ҳаракатлари ЖК 115

1

-моддасига қўшимча

равишда ЖК 104, 105 ёки 109-моддаси билан квалификация қилиниши лозим;

5. Хориж давлатларни Жиноят қонунларини таҳлил қилиш натижасида инсонни

ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик
беришга мажбурлашнинг объектив томонидан содир этиш усули сифатида алдов ҳам
назарда тутилган. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси ЖК 115

1

-моддасида

жиноятни содир этиш усули сифатида “алдашни” ҳам киритиш мақсадга мувофиқ
ҳисобланади;

6. Хориж давлатларни Жиноят қонунларини таҳлил қилиш натижасида ушбу

жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида икки ёки ундан ортиқ шахсга, вояга
етмаган шахсга, ҳомиладор аёлга нисбатан, алдаш ёки ишончни суистеъмол қилиш
йўли билан, инсон аъзо ёки тўқималари билан ноқонуний савдо қилиш мақсадида,
хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, давлат чегарасини кесиб ўтиб, бир гуруҳ
шахслар, уюшган гуруҳ томонидан, жиноий уюшма таркибида содир этиш кабилар
оғирлаштирувчи ҳолатлар назарда тутилган. Шундан келиб чиқиб Ўзбекистон


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

66

Республикаси ЖК 115

1

-моддасига ушбу оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳам киритиш

мақсадга мувофиқ ҳисобланади;

7. ЖК 115

1

-моддасини юқоридаги лойиҳа асосида янги таҳрирда қабул қилиш

мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга

розилик беришга мажбурлаш жинояти нормаларини такомиллаштириш бўйича
берилган ушбу хулоса ва қўшимчаларнинг киритилиши юқоридаги каби салбий
ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

References:

1.

Кабулов Р., Якубов А.С., Илхамов А.Н. Жиноятларни квалификация қилиш. Услубий

материал. – Тошкент: ЎзР ИИВ Академияси, 2001. – 24 б.; Кабулов Р. Понятие и
значение состава преступления по уголовному праву Республики Узбекистан // Ҳуқуқ-
Право-Law. – Тошкент, 2002. – № 5. – С. 25-26.; Иркаходжаев А.К., Холикулов У.Ш.
Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари. Ўқув қўлланма. – Тошкент:
ТДЮИ, 2007. – 59 б.
2.

Фабрика Т.А. Уголовно-правовые аспекты пересадки органов человека для

трансплантации // Актуальные проблемы юридической науки на современном этапе
Материалы Всероссийской научно-практической конференции (28-29 апреля 2005 г ). –
Челябинск: Фрегат, 2005. – С. 44-45.
3.

Уголовный кодекс Грузии. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2018. – С.233.

4.

Уголовный кодекс Украины. - X.: ООО «Одиссей», 2001. - С. 68-69.

5.

Уголовный кодекс Республики Молдова. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2018.

6.

Уголовный кодекс Кыргызской Республики. – Бишкек: Академия, 2019. –С. 176.

7.

Уголовный кодекс Республики Армения / Пер. с арм. Азарян Е.Р. – М.: Юрид. центр

пресс, 2018. – С. 446.

Библиографические ссылки

Кабулов Р., Якубов А.С., Илхамов А.Н. Жиноятларни квалификация қилиш. Услубий материал. – Тошкент: ЎзР ИИВ Академияси, 2001. – 24 б.; Кабулов Р. Понятие и значение состава преступления по уголовному праву Республики Узбекистан // Ҳуқуқ-Право-Law. – Тошкент, 2002. – № 5. – С. 25-26.; Иркаходжаев А.К., Холикулов У.Ш. Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари. Ўқув қўлланма. – Тошкент: ТДЮИ, 2007. – 59 б.

Фабрика Т.А. Уголовно-правовые аспекты пересадки органов человека для трансплантации // Актуальные проблемы юридической науки на современном этапе Материалы Всероссийской научно-практической конференции (28-29 апреля 2005 г ). – Челябинск: Фрегат, 2005. – С. 44-45.

Уголовный кодекс Грузии. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2018. – С.233.

Уголовный кодекс Украины. - X.: ООО «Одиссей», 2001. - С. 68-69.

Уголовный кодекс Республики Молдова. – СПб.: Юридический центр Пресс, 2018.

Уголовный кодекс Кыргызской Республики. – Бишкек: Академия, 2019. –С. 176.

Уголовный кодекс Республики Армения / Пер. с арм. Азарян Е.Р. – М.: Юрид. центр пресс, 2018. – С. 446.