YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
118
КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР ШАКЛЛАНИШИНИНГ ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИ
ТАЛАБАЛАРИДА ПСИХОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Азгарова Г.А.
Самарқанд давлат тиббиёт университети
Самарқанд ш
https://doi.org/10.5281/zenodo.14000391
Кириш.
Хозирги кунда олий таълим муассаларида талабаларнинг шахсий
ресурсларидан фойдаланиб уларни касбга йўналтириш, қизиқиш уйғотиш замонавий
ўқитиш ва тарбиялаш жараёни олдида турган муҳим ва долзарб муаммолардан бири
ҳисобланади. Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ва уларни кўпайтириш,
мамалактларнинг фаровонлигида муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг
мақсади:
Тиббиёт
олийгохлари
талабаларида
касбий
кўникмаларга нисбатан муносабатларини психологик жиҳатларини аниқлаш.
Тадқиқотнинг материаллари ва услублари:
Тадқиқот мақсадини амалга
ошириш учун, Самарқанд давлат тиббиёт университетининг даволаш ва педатрия
факультетида таҳсил олаётган 5-6 курс 54 нафар талабалар танлаб олинди. Уларда
касбий кўникмалари ҳақида текширув ўтказилди. Бунинг учун “Шифокорларнинг
касбий-шахсий фазилатлари” сўровномаси, "Касбий ва шахсий ривожланишни ўз-ўзини
баҳолаш" сўровномаси (Е. В. Бондаренко) сўровномасидан фойдаланилди.
Тадқиқот натижалари.
“Шифокорларнинг касбий-шахсий фазилатлари”
сўровномаси жами 76 нафар 5-6 курс талабалирида ўтказилди. Шулардан 54 нафари
(71 %) ўғил болалар ва 22 нафарини (29 %) қизлар ташкил этади.Олиб борилган
тадқиқот натижаларига кўра, сўровномада иштирок этган 50 нафар талаба кўрсатиб
ўтилган жавоб натижалари 45 балл ва ундан юқори баллни ташкил этган бўлса, 17
нафар талабада бу кўрсаткич 21 баллдан 41 баллгачани, қолган 9 нафар талабанинг
тўплаган балли 20 баллгачани ташкил этди.
Юқоридаги сўровнома натижаларидан кўриниб турибдики, битирувчи курс
талабаларини ичида ўз касбига бўлган муносабатлари ўртасида кескин фарқлар
мавжуд, жумладан тақиқотда иштирок этган талабаларнинг 66 % ида ўз касбига
бўлган қизиқиши оптимал даржада эканлиги аниқланди. Уларнинг 22 % ида эса
қониқарли даража қайд этилган бўлса, 12 % ҳолатда паст даража қайд этилди.
"Касбий ва шахсий ривожланишни ўз-ўзини баҳолаш" сўровномаси (Е. В.
Бондаренко) сўровномаси натижаларига кўра, 3 балл олган талабалар 48 нафарни, 2
балл олган талабалар 20 нафарни ва 1 балл олган талабалар 8 нафарни ташкил этиб,
касбий ва шахсий ривожланишнинг оптимал даражаси 63 % ни, қониқарли даражасини
олганлар 26 % ни ва паст даражани олганлар 11 % ни ташкил этади.
Ҳар иккала сўровнома натижаларидан кўриниб турибдики, ўз касбига ва ўзига
бўлган ишонч талабалар ўртасида кўпчиликни ташкил қилади. Бироқ, ўз касбига ва
ўзига бўлган ишончнинг қониқарли ва паст даражалилари ҳам талабалар ўртасида
қайд этилади.
Хулоса.
Шундай қилиб, тиббиёт олийгоҳлари талабалари ичида касбий
кўникмаларга мослаша олмайдиганлар кам миқдорда бўлса ҳам мавжуд бўлиб, улар
билан алоҳида психологик тренинглар олиб борилиши лозимлигини кўрсатади.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
119
References:
1.
Афонькина, Ю. А. Становление профессиональной направленности в развитии
человека / Ю. А. Афонькина. — Мурманск : МГПИ, 2001. — 180 с.
2.
Гордеева Т. О., Кузьменко Н. Е., Леонтьев Д. А. и др. Индивидуально-
психологические особенности и проблемы адаптации студентов: отличаются ли
победители олимпиад от остальных? // Современные тенденции развития
естественнонаучного образования: фундаментальное университетское образование /
под общей ред. акад. В. В. Лунина. -М.: Изд-во МГУ, 2010. - C. 92-102.
3.
Кочергина Е. В., Най Дж. В. К., Орёл Е. А. Факторы «Большой пятерки» как
психологические предикторы академической успеваемости студентов вузов //
Психолог. исслед. — 2013. — Т. 6. — № 27. — С.
4.
Мамадиярова Д. У. Эффективность влияния программы тренинговых занятий по
профилактике профессионального стресса у будущих врачей общей практики
//Современное образование (Узбекистан). – 2020. – №. 8 (93). – С. 30-37.
5.
Мамадиярова Д. У. Уровни профессионального стресса у врачей общей практики
//Сборники конференций НИЦ Социосфера. – VedeckovydavatelskecentrumSociosfera-CZ
sro, 2020. – №. 18. – С. 14-17.
6.
Мамадиярова Д. У. Структурная модель профессиольного стресса врачей общей
практики //современная психология и педагогика: проблемы и решения. – 2020. – С.
81-86.