YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
37
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ТЎҒРИ ВА ЭГРИ
СОЛИҚЛАРНИНГ AҲАМИЯТИ ВА РОЛИ
Sattarova Shoira Almuratovna
Bank-moliya akademiya tinglovchisi
https://doi.org/10.5281/zenodo.13959381
Давлат бюджети – мамлакат иқтисодий ва ижтимоий соҳасининг ривожланишига
таъсир этувчи асосий воситадир. Унинг ёрдамида давлат миллий даромад ва бойликни
қайта тақсимлаш орқали ижтимоий ишлаб чиқаришнинг таркибини ўзгартириши,
хўжалик юритувчи субъектлар самарадорлигига таъсир этиши, ижтимоий
ислоҳотларни амалга ошириши мумкин. Бошқача қилиб айтганда давлат бюджети –
давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги асосий воситасидир.
Давлат ўз функциясини бажариши чоғида кўплаб ҳаражатлар қилинади (сиёсий,
иқтисодий ва ижтимоий мақсадларда қилинган ҳаражат гуруҳларига ажратиш
мумкин). Ушбу ҳаражатларни қоплаш учун давлат бюджети даромад (солиқлар, давлат
ташкилотларидан келадиган даромадлар, сеньораж ва хусусийлаштиришдан
тушадиган даромад) манбаларига эга бўлиб, уларнинг орасида солиқдан келадиган
даромад манбалари салмоқли ўрин эгаллайди.
Мазкур мақоламизда айнан давлат бюджетини шакллантиришда тўғри ва эгри
солиқларнинг ўрнини атрофлича ёритиб беришга ҳаракат қиламиз. Давлат бюджетини
шакллантириш, айтиш мумкин бўлса ўта нозик масаладир. Чунки, давлат
бюджетининг ЯИМдаги оптимал улушини топиш лозим бўлади. ЯИМда давлат
бюджетининг улуши ошиб кетиши солиқ юкларининг ортишига ва бу ўз навбатида
иқтисоднинг азият чекишига олиб келади. Шу жиҳатдан қараганда тўғри ва эгри
солиқларнинг давлат бюджетини шакллантиришдаги ўрнин тадқиқ этиш ва уларнинг
улушини аниқлаш мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштириш учун долзарб
аҳамият касб этади.
“Ҳаракатлар стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари”да макроиқтисодий
барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб
қолиш мақсадида солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини
соддалаштириш
сиёсатини
давом
эттириш,
солиқ
маъмуриятчилигини
такомиллаштириш ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш каби
вазифалар белгиланди. Ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши солиқ тизимини
такомиллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Шу билан бир қаторда давлат
бюджетини шакллантиришда тўғри ва эгри солиқларнинг улушини аниқлаш ҳам
мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштиршга хизмат қилади. Шу мақсадда тўғри
ва эгри солиқларнинг қиёсий таҳлили келтирилди.
Юқорида таъкидлаганимиздек тўғри ва эгри солиқлар салмоғини ўрганиш
давлатнинг бюджетини шакллантиришда қайси (фискал ёки тартибга солувчи)
методдан фойдланишини тушуниш имконини беради. Уларнинг улушни тўғри
аниқлаш давлатнинг солиқ сиёсатини самарали йўлга қўйиш имконини беради.
Иқтисодий адабиётларда солиқлар турли мезонларга кўра таснифланади. Қатор
тадқиқотчилар тўғри солиқлар тўловчиларнинг даромадлари билан узвий боғлиқ
эканини, эгри солиқлар эса истеъмол нархларига алоқадор бўлиб, фақатгина
товарларнинг сотилишига боғлиқ эканини исботлашган. Яна бир гуруҳ олимлар солиқ
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
38
тўловчиларнинг хусусиятидан келиб чиқиб солиқларни турлашади: тўғри солиқлар
уларнинг мулки ёки даромадидан, эгри солиқлар эса уларнинг фаолиятидан
ундирилади. Т.Жўраев солиқларни маҳсулот нархига қўшилиши ёки жалб қилиниш
характерига кўра тўғри ва эгри солиқларга ажратади.
Солиқларни тўғри ёки эгри турларга ажратишдаги турлича ёндашувларга
қарамасдан энг сўнги солиқ тўловчини аниқлаш уларнинг барчаси учун умумий
меъзон ҳисобланади. Шу ўринда И.В.Гашенконинг “Ҳар қандай солиқ тўлови солиқ
ундиришнинг тўғри ёки эгри меҳанизмларидан бири бўлиб чиқади” деб таъкидлаган
фикрини ўринли деб ўйлаймиз. Ваҳолангки, солиқ ундиришнинг қайси туридан
фойдаланишдан қатъий назар унинг иқтисодий ривожга тўсқинлик қилмаслиги асосий
масала бўлиши лозим. Солиқларнинг иқтисодиётда тутган ўрнини аниқлаш ва
уларнинг улушини белгилаш мақсадида қуйидаги тўғри ва эгри солиқларнинг қиёсий
тавсифини келтирами Қиёсий таҳлил жадвалидан кўриниб турибдики, тўғри
солиқларнинг афзаллиги кўпгина мезонлар бўйича эгри солиқларга нисабатан анча
кам.
Шунинг баробарида эгри солиқларни ҳам камчилик жиҳатлари мавжуд. Шундай
қилиб, эгри солиқларни юқори фискал салоҳиятга ва солиқ ундиришда умумийликка
эга деб тавсифлаш мумкин. Аммо, шуни ҳам таъкидлаш керакки, аҳолини зарур
товарлар билан таъминлаш мақсадида эгри солиқлар ҳаддан зиёд юқори бўлмаслиги
лозим.
Эгри солиқлар товар ва хизматлар нархига устама сифатида қўшилиши уларнинг
нархлари ўсиши ҳамда талабнинг пасайишига олиб келади. Аммо, ушбу солиқларни ҳар
доим ҳам харидор ва сотувчига юклаб бўлмайди. Солиқ юкининг тақсимоти талаб ва
таклифнинг эластиклигига ҳам боғлиқ. Яъни товарга бўлган талаб эластиклиги қанча
паст бўлса солиқ юки истеъмолчига ва аксинча таклиф эластиклиги қанча паст бўлса
солиқ юки ишлаб чиқарувчига тушади. Ишлаб чиқаришга эгри солиқларнинг салбий
таъсирини камайтириш мақсадида таклиф ва талаб эластиклиги паст бўлган
товарларни солиққа тортишга эътибор қаратилиш лозим.
Хўш қайси солиқ тури – эгри солиқлар адолатлироқми ёки тўғри солиқлар деган
саволга иккита нуқтаи назардан келиб чиқиб жавоб бериш керак. Биринчи томондан
эгри слиқларга ундиришнинг адолатли амалга оширилиши хос. Иккинчи томондан эса
солиқ тўловчининг даромадларига нисбатан эса эгри солиқлар регрессив бўлади. Яъни
солиқ тўловчининг индивидуал ҳолати инобатга олинмайди, шу сабабли бу жиҳатдан
тўғри солиқлар адолатлироқдир.
Солиқларнинг салбий ва афзал томонларини таҳлил этиш амалиётда қайси
солиқларни ва қандай қўллаш кераклигини кўрсатади. Фақатгина эгри ва тўғри
солиқлар нисбатини тўғри қўллаган ҳолдададавлат солиқ тизимининг самарали ва
адолатли фаолиятини йўлга қўйиш мумкин.
Жаҳон амалиётида солиқ тизимининг тўртта: англосаксон, евроконтинентал,
лотинамерикаси ва аралаш моделлари ажратилади. Ривожланган мамлакатларда солиқ
тизимининг аралаш моделига ўтиши ва унда тўғри солиқларнинг салмоғи ошиши
тенденцияси кузатилмоқда. Буюк Британия, Финландия, Канада, Япония ва АҚШ каби
ривожланган давлатлар солиқ тизимида тўғри солиқларнинг роли ошиб бормоқда.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
39
Солиқларнинг салбий ва афзал томонларини таҳлил этиш амалиётда қайси
солиқларни ва қандай қўллаш кераклигини кўрсатади. Фақатгина эгри ва тўғри
солиқлар нисбатини тўғри қўллаган ҳолда давлат солиқ тизимининг самарали ва
адолатли фаолиятини йўлга қўйиш мумкин.
Юқорида келтирилган фикрларни умумлаштириб қуйидаги таклифларни
келтиришимиз мумкин:
солиқ тизимини уйғунлаштириш учун тўғри ва эгри солиқлар нисбатини
белгилашга ҳар томонлама пухта ўйлаб ёндошиш лозим;
тўғри ва эгри солиқлар нисбатининг сон кўрсаткичлари миллий иқтисодиётнинг
ривожланганлик даражасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин, унга миллий
хусусиятлар ва аҳолининг урф-одатлари таъсир этади;
Ўзбекистон солиқ тизимида тўғри солиқларнинг улушини оширишга ҳали эрта
бўлиб, чунончи, тўғри солиқлар ишлаб чиқаршини: а) қисқартирувчи омил, б)
ЯИМнинг паст суръатларида ушбу солиқлардан тушадиган даромад етарли бўлмайди.