YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
11
ШАҲАР ИЧИДАГИ ШАҲАР (АРК ҚАЛЪАСИНИНГ ЎРГАНИЛИШ
ТАРИХИДАН)
Қобилов Шохрухмирзо
Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти
Бухоро филиали қайта таъмирловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13925135
Бухорода 400 дан ортиқ қадимшунослик, меъморчилик ёдгорлиги, шу жумладан 11
меъморий сарой ансамбли, 8 мақбара, 47 масжид, 14 карвонсарой, 39 мадраса, 8
қадимшунослик ёдгорлиги, 250 турар жой, давлат муҳофазаси остидаги 32 монументал
санъат ёдгорликлари мавжуд
1
. Бухоро шахрининг 339 гектар майдони мухофазага
олинган. Шундан 4 гектарга яыинини Арк ыалъаси ташкил этади. Шулардан бири
қадимшунослик ёдгорлиги ҳисобланган Бухоро Аркидир. Бухоро Арки ҳақида дастлабки
маълумотларни Муҳаммад Жаъфар Наршахий (“Бухоро тарихи”), Абул Ҳасан
Нишопурий, (“Хазойин ул-улм”) Аҳмад Дониш (Рисола ё мухтасаре аз тарихи салтанати
хонадони манғития”), Шарифжон махдум Садр Зиё (“Наводири Зиёия”), Мирза Салимбек
(“Тарихи Салимий”), Садриддин Айний (“Тарихи амирони манғитияи Бухоро”, “Бухоро
инқилоби тарихи учун материаллар” ва “Эсдаликлар”), Носирхон Тўра (“Тадқиқоти Арки
Бухоро”), Мусо Саиджонов
2
(“Бухоро шаҳри ва унинг эски бинолари”) ва рус
олимларидан В.Бартольд
3
, И.Умняков
4
, И.Ремпель
5
ва бошқалар маълум даражада муҳим
маълумотларни ёзиб қолдирганлар.
Бухоро меъморий ёдгорликлари орасида энг машҳур ва маълуми Арк
қўрғонидир.Бухоро ҳисорининг илк тадқиқодчиси ўрта осиёнинг тўнғич тарихнавис
олими Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий (899-959)нинг машҳур “Бухоро
тарихи” ва Абул Ҳасан Нишопурийнинг “Хазойин ул-улум” (“Илмлар хазинаси”)
асарларида келтирилади.
“Бухоро тарихи” асарида ёзилишича, Эрон шоҳи Кайковуснинг ўғли Сиёвуш
Афросиёбнинг қизига уйланади ва Бухорода ҳозирги Арк қўрғонини бунёд этади.
Машҳур форс-тожик шоири Абулқосим Фирдавсий ўзининг машҳур ва маълум
“Шоҳнома”сида Бухоро ҳисорини Сиёвуш қурганлиги, Сиёвуш ҳисорнинг ичкари
деворларида турли базмлар ва жанг ҳолатлари тасвирланган суратлар чиздирганини
айтиб ўтади. Кейинчалик араблар босқини арафасида Бухорода ҳукмдорлик қилган
Бухорхудотлар сулоласидан бўлган Туғшоданинг отаси Бидун подшо томонидан
осмондаги етти қароқчи юлдузи (катта айиқ туркуми) шаклида етти тош устун устида
Арк қалъа қўрғонини қурдирилганлиги айтилади. Айни шу даврда кўҳандизда
қамоқхона, девонхона, хазина, зардуштийлар ибодатхонаси – катта оловхона бўлган.
Арабларнинг босқини натижасида Сиёвушдан қолган Аркнинг дастлабки, қадим
маданиятимизни акс эттирган бинолари бузилган. Улар оташпарастлар ибодатхонаси
1
Бухоро давлат бадиий – меъморчилик музей – қўриқхонаси. Т:. 2004. – Б.6 – 8.
2
Саиджонов М. Бухоро шаҳри ва унинг эски бинолари. / Маориф ва ўқитувчи. 1927,
№ 9 -10. – Б. 54 – 58.
3
Бартольд В. Бухара. Ее памятники и их судьба. / правда Востока. 1925, № 130. – С. 26 – 29.
4
Уминяков И. К вопросу об исторической топографии средневековой Бухары, - Тошкент: 1923.
5
Ремпель И. Далекое и близкое. Т: 1981.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
12
ўрнига “девон ал-харж”ни, аввалги зиндон ва хазинахона ўрнида катта ислом
масжидини бунёд этишган.
Аркни ўрганиш ва унинг тарихини ёзиш масъулияти, “Анжумани тарих” нинг фаол
аъзоларидан бири бўлган Носирхон Тўра (Амир Музаффархоннинг ўғли)га юкланади.
Саййид Муҳаммад Носир ибн Музаффархон 1921-1922 йилларда ёзган ”Тадқиқоти Арки
Бухоро”
6
(“Бухоро Арки ҳақида тадқиқот”) рисоласи ХХ аср бошларида Арк тарихига
бағишланган биринчи махсус тадқиқот ҳисобланади.
Ушбу тадқиқотнинг асосий қисми компиляция (йиғма) бўлиб, турли манбалар
асосида ёзилган. Китобнинг қимматли томони шундаки, Носирхон Тўранинг ўзи шахсан
Аркда яшагани, кўпгина тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг жонли гувоҳи
бўлганлигидадир. Муаллиф, ўз китобида асосан Аркнинг ХVII-ХIХ асрлардаги тарихини
ёритишга ҳаракат қилган. Унинг айтишича, Аркдаги “ноғорахона”ни аштархонийлардан
Амир Абдулазизхон (1645-1680), ”тахт ўрнатилган жой”, ”меҳмонхона”, ичкаридаги
жоме масжидини Субхонқулихон (1680-1702), Аркнинг шимоли-шарқий қисмида
халифа Али авлодидан Абулғози (Баттолғози) мақбараси ёнида Чилдухтарон
масжидини манғитлардан Муҳаммад Раҳимхон (1756-1758) даврида қурилган. Амир
Шоҳмурод (1785-1800) эса Аркдаги кўпгина эски биноларни қайта таъмирлаб,
тузаттиради. Ҳисордаги янги қурилишларни Амир Ҳайдар (1800-1825) давом эттириб,
Аркдаги Раҳимхон меҳмонхонасини ғарбдан очиладиган қилади, ёнида катта хонақоҳ ва
гулзор учун “чоҳ” қурдирди. Амир Насруллохон (1826-1860) Раҳимхон биноси
қаршисида яна бир бино солиб, остида “тагхона”ни қурдиради. Амир Музаффархон
(1860-1885) даврида европача кўринишдаги бинолар қуриш бошланади. Амир
Абдулаҳадхон (1885-1910) даврида эса “қўрхона” ва ғазабхона” қурилади
7
. Мусо
Саиджонов маьлумотича амир Олимхон 1917-йилда Субҳонқулихон масжидини тамир
қилган.
О.Д.Чехович ва А.К.Писарчик томонидан 1960-1963-йилларда М.С.Андреевнинг
тўплаган архив ҳужжатлари асосида Арк тўғрисида жиддий тадқиқотлар олиб борилади
ва 1972 йилда бу тадқиқотлар ўз самарасини бериб, “Арк Бухары”
8
номли илмий
китобни юзага келишига сабаб бўлади. Муаллифлар асарда Аркда мавжуд бўлган
бинолар, уларнинг ижтимоий вазифаси, қурилиш даври ҳақидаги маълумотларни
келтириб ўтган. Бугунги кунда ыалъанинг 20% ыисми саыланган бщлиб, бу асосан
ыалъанинг жануби-гарбий ва ыисман шимолий худудидир.
1.Аркнинг жанубий ярми ва унга кирадиган бинолар - саломхона, саисхона, тахт
ўрнатилган бинолар.
2.Аркнинг шимолий ярим қисми ва ундаги тўпчибоши ҳовлиси, ҳунармандлар
бинолари, масжид, мозор, шаҳзодалар бинолари қайта тиклаб берилган ва китобга
Аркнинг тикланган ҳолатдаги харитаси ҳам илова қилинган.Бундан ташқари, қушбеги
ҳовлиси, амирнинг кундалик турмуши, амирлик қўшинлари тўғрисида ҳам
маълумотлар бор.
ХХ асрнинг 70-80 йилларида Аркнинг бир қисмида ўтказилган археологик
изланишлар натижасида эрамиздан олдинги IV асрга оид пахсадан қурилган мудофаа
6
Саййид Муҳаммад Носир ибн Музаффар. Таҳқиқоти арки Бухоро. Т: Тафаккур, 2009. – Б. 4.
7
Пугаченкова Г.А. Выдающиеся памятники архитектуры Узбекистана. Т: 1958. – С.57 – 59.
8
Андреев М.С., Чехович О.Д. Арк Бухары. Душанбе: Дониш, 1972. – С. 6 – 8.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
13
иншоотлари қолдиклари топилди (Г.Некрасова девор қалинлигини, А.Муҳаммаджонов
маданий қатламни, И.Аҳроров бинолар фундаментини ўрганди). Мазкур қазилма
ишлари Аркнинг шарқий қисмида кичикроқҳажмдаги майдонда ўтказилиб, калъа
девори шимол ва жануб йўналишида узунлиги 21м, кенглиги 3-6м ва чуқурлиги Арк
саҳнидан ҳисоблаганда 18 метргача қазиб тадқиқ этилади. Айниқса, Аркнинг шарқий
қисмида ҳалигача кенг кўламда археологик изланишлар олиб борилмаган.
Қадимшунослар фикрига кўра, айни шу қазув ишлари Бухоронинг ёши хақида нисбатан
реал маълумотлар тақдим этиб, Наршахийнинг Х асрдаёк Бухоро 3000 ёшда эканлиги
ҳақидаги ривоятларга асосланган хабарини инкор қилиши ёки тасдиқлаши мумкин.
Шубҳасиз, Арк қадимий Бухоронинг рамзларидан бири бўлиб, ҳозирги даврда
ўрганилиши лозим бўлган археологик обектлардан биридир. Ҳозирги даврда Арк
маҳаллий ва хорижий сайёҳлар томонидан энг кўп ташриф буюриладиган муҳташам
меъморий ёдгорлик ҳисобланади. Бугунги кунда Аркнинг қалъа деворларидан тортиб,
сақланиб қолган иморатларида кенг кўламдаги таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари
олиб борилиб, археологик ыисми щрганилиши лозим. Зеро бундай маҳобатли қадимий
иншоотлар замонавий шаҳарлар ҳудудларида бармоқ билан санарлидир.
Бухоронинг халқаро туризм марказларидан бири эканлигини ҳисобга олганда,
ундаги обидаларни ўрганиш, сақлаш ва таьмирлаш, молиявий жиҳатдан улардан
сайёҳлар маркази сифатида фойдаланиш учун маблағлар ажратилишини мамлакат
иқтисодиёти учун инвестиция деб ҳисоблаш мумкин. Ҳозирги кунда биз бухоролик ёш
тадқиқотчилар олдида турган муҳим вазифалардан бири, Арки Олий ҳақида мукаммал
ва яхлит маълумот берувчи, хронологик жиҳатдан унинг пайдо бўлиш давридан то
ҳозирги кунгача бўлган маълумотларни қамраб олувчи тарихий тадқиқот яратишдан
иборат. Бу Бухоро фарзандларининг она шаҳри тарихига бўлган тарихий ҳурмати ва
эҳтироми ҳисобланажак.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
14