YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
78
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АХБОРОТ ОЛИШ ВА ТАРҚАТИШ
ЖАРАЁНИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ
ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАҲЛИЛИ
Илхомбеков Жасурбек Илхомбек ўғли
Тошкент давлат юридик университети
ўқитувчиси, юридик фанлари
бўйича фалсафа доктори
ORCID-0000-0002-9867-3363
https://doi.org/10.5281/zenodo.13917914
АННОТАЦИЯ
Ушбу илмий мақолада Ўзбекистон Республикасида мустақилликнинг дастлабки
йилларидан ахборот олиш ва тарқатишни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга
қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик нуқтаи назаридан илмий таҳлил
қилинган. Парламентимиз томонидан қабул қилинган қонунлар, Президент
фармонлари, қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, шунингдек бошқа
давлатлар билан тузилган битимлар, баённомалар ва меморандумлар ҳуқуқий таҳлил
қилинган. Ахборот олиш ва тарқатишнинг ривожланиши ҳамда тараққий этиши йўлида
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз йўналишига кўра таҳлил қилинган.
Ушбу таҳлил ва келтирилган фикрлар мамлакатимизда ахборот алмашинувига оид
қонунчилик ҳужжатларининг такомиллашишига хизмат қилади.
Калит сўзлар:
Ўзбекистон Республикаси, қонун, қарор, фармон, ахборот, оммавий
ахборот, ахборот-коммуникация, ахборот ресурслар, матбуот, норматив-ҳуқуқий,
Интернет, демократик, агентлик, меморандум.
Ахборот алмашинуви жараёни бугунги куннинг долзарб масаласи саналади. Чунки,
ахборот давлат ва жамият ҳаёти билан бир қаторда оддий инсонлар кундалик
турмушининг ажралмас қисми сифатида уларнинг фаолиятига бевосита таъсир этувчи
омил саналади.
Мустақилликка эришилгандан сўнг ахборот олиш, тарқатиш ва унинг ҳуқуқий
кафолатлари борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Соҳага оид кўплаб
қонунлар, қонуности ҳужжатлари, низомлар, дастурлар ва бошқа кўплаб нормалар
қабул қилинди. Қонун нормаларининг деярли барчаси мазкур соҳанинг ривожини
назарда тутган эди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг, жамиятни демократик тарзда
янгилаш, ҳуқуқий демократик давлат барпо қилишга кўмаклашаётган янги тизим
шакллана бошлади. Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “бутун мамлакатимиз
қатори Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳам мустақиллик йилларида катта
ривожланиш йўлини босиб ўтганини барчамиз яхши биламиз ва бундай ютуқлар билан
ҳақли равишда фахрланамиз”
1
.
1
https://old.xs.uz/index.php/homepage/rasmij/item/10510-matbuot-va-ommavij-akhborot-vositalari-
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
79
Мустақиллик шарофати билан эски тузум матбуоти барҳам топди ва озод
мамлакатимизга хос матбуот вужудга келди. Ушбу даврда мустақиллигимизнинг
мазмун-моҳияти, аҳамияти, шунингдек миллий, тарихий ва диний қадриятларимизга
бўлган эътибор матбуот саҳифаларидан кенг ўрин олди. Ахборот соҳасининг ҳуқуқий
асослари такомиллаштирилди.
Ўзбекистон Республикасида ахборот соҳасидаги ҳуқуқий базанинг яратилишида
мамлакат Конституцияси асосий манба сифатида ҳуқуқий нормаларга дастуруламал
бўлиб хизмат қилди.
Маълумки, мамлакатимиз қонунчилигида қабул қилинаётган нормаларнинг
барчаси Конституциямизга мос бўлиши ва унга зид келмаслиги лозим. Бош
Қомусимизнинг 33, 34, 81 ва 82-моддаларида мустаҳкамланган нормалар кейинги
йилларда қабул қилинган ахборот соҳасидаги барча қонун нормаларига асос бўлиб
хизмат қилди ва қилмоқда.
Конституциямизда ҳар кимнинг фикрлаш, сўз, эътиқод, шунингдек, оммавий
ахборот воситаларининг эркинлиги ва цензурага йўл қўйилмаслиги, ҳар кимнинг
ахборотни монеликсиз излаши, олиши, тарқатишини белгиловчи нормаларнинг
мустаҳкамланиши ҳамда мукаммал қонунчилик базасининг яратилиши ахборот
соҳасидаги туб ўзгаришлар юз беришига олиб келди.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ахборот дунёси фаолиятини тартибга
солувчи қонун нормалари ишлаб чиқилди. Сўз эркинлигини таъминлаш ва оммавий
ахборот воситалари фаолиятини самарали йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асосларини
мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимизда 20 дан ортиқ қонун қабул қилинди, улар
орасида: “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”, “Ахборот олиш кафолатлари ва
эркинлиги тўғрисида”, “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Ахборот
эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”,
“Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”,
“Ахборотлаштириш тўғрисида”, “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги ва бошқаларни
келтириш мумкин.
Ушбу қабул қилинган қонунлар ахборот олиш, тарқатиш ва ахборот эркинлигида
муҳим роль ўйнади. Бугунги кунга келиб ахборот соҳасидаги давлат сиёсати ҳам
анчайин либерал ва демократик тамойиллар асосида юритилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 1992 йил 05 февраль санасидаги
“Ўзбекистон ахборот агентлиги (ЎзТАГ)ни Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
(ЎзА)га айлантириш тўғрисида”ги
2
ПФ-327-сон Фармонига мувофиқ, ЎзТАГ ЎзАга
айланди ва мустақил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ички, ташқи сиёсат,
давлат ҳокимияти,
бошқарув
идораларининг
фаолияти ҳақидаги
ахборот
олиш ҳуқуқларини таъминлаш каби бир қанча вазифалар юкланди. Ахборот соҳасига
бўлган ушбу эътиборнинг бошланиши қабул қилинадиган бошқа нормаларнинг
дебочаси эди.
2
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ахборот агентлиги (ЎзТАГ)ни
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантириш тўғрисида” 05.02.1992 ПФ–327-сонли
Фармони. // Электрон манба: https://lex.uz/uz/docs/149116
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
80
Ахборот соҳасида қабул қилинган муҳим қадамлардан бири сифатида 1993 йил 24
июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари
ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги
3
ПФ-613-сон Фармонга мувофиқ 27 июнь
санаси мамлакатимизда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
сифатида нишонлана бошланганини келтириш мумкин.
Бирин кетин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бугунги кунда ахборот
соҳасининг гегемони бўлмиш Интернет соҳасини тартибга солиш масаласи
мустақилликнинг дастлабки даврларида ҳам кун тартибида эди. Худди шу сабаб,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маълумотлар узатиш миллий
тармоғини ташкил этиш ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга
солиш тўғрисида”ги
4
5 февраль 1999 йилдаги 52-сон, шунингдек “Ўзбекистон
Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш
тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисида”ги
5
26 март 1999
йилдаги 137-сонли қарорлари Интернетдан фойдаланишни кенгайтириш, тартибга
солиш, ахборот ресурсларини муҳофазасини таъминлаш, мамлакатимиз миқёсида
маълумотлар узатиш тармоқларини жадал модернизация қилиш ва ривожлантириш,
ахборот хавфсизлиги каби масалаларни тартибга солишга қаратилган эди.
Ҳар бир соҳада кадрлар асосий ўринни эгаллайдилар. Давр ўтгани сари ахборот
соҳасида ҳам кадрлар масаласи кун тартибига чиқди. Бунинг натижасида,
Президентнинг 2005 йил 02 июндаги “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар
тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги
6
ПҚ-91-сон қарорига мувофиқ,
Муҳаммад
ал-Хоразмий
номидаги
Тошкент
ахборот
технологиялари
университети ахборот-коммуникация
технологиялари
соҳасида
мутахассислар
тайёрлаш бўйича бош олий ўқув муассасаси этиб белгиланди.
Шунингдек, Ўзбекистонда мустақил, ўзини ўзи таъминлай оладиган, замонавий
демократик талаб ва стандартларга жавоб берадиган босма оммавий ахборот
воситаларини шакллантириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар
салоҳиятини мустаҳкамлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 16 ноябрь 2005 йилда “Ўзбекистон мустақил босма
оммавий ахборот воситалари ва агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш
3
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси матбуот ва оммавий
ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” 24.06.1993 ПФ–613-сонли Фармони. //
Электрон манба:
4
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маълумотлар узатиш миллий
тармоғини ташкил этиш важаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”
05.02.1999 йилдаги 52-сон қарори. // Электрон манба:
5
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ахборот
ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда
тарқатиш тартиби тўғрисида” 26.03.1999 йилдаги 137-сон қарори. // Электрон манба:
6
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар
тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 02.06.2005 йилдаги ПҚ-91-сон қарори. // Электрон
манба:
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
81
жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги
7
ПФ-3680-сон Фармони қабул қилинди.
Ушбу ҳужжат мамлакатда мустақил, ўзини ўзи таъминлай оладиган, замонавий
демократик талаб ва стандартларга жавоб берадиган босма оммавий ахборот
воситаларини шакллантириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар
салоҳиятини мустаҳкамлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинади.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
“Ахборотлаштириш
соҳасида
норматив-ҳуқуқий
базани
такомиллаштириш
тўғрисида”ги
8
22.11.2005 йилдаги 256-сон қарорига мувофиқ, “Давлат ахборот
ресурсларини шакллантириш тартиби тўғрисида” ва “Давлат органларининг ахборот
тизимларини яратиш тартиби тўғрисида”ги низомлар ишлаб чиқилади. Мазкур
низомлар давлат органларида ахборотни ҳужжатлаштиришга, давлат ахборот
ресурсларини шакллантириш, улардан фойдаланишга қўйиладиган асосий талабларни,
шунингдек давлат органларининг ахборот тизимларига умумий талабларни, уларни
яратиш тартибига талабларни ҳамда ахборот тизимларини яратишда давлат
органларининг вазифаларини белгилайди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб
ўтган қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада
чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да
9
муҳим
йўналишлардан бири сифатида ахборот соҳасида давлат томонидан олиб борилаётган
сиёсат, сўз эркинлиги ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқини изчил амалга
оширишни таъминлаш, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий
базасини такомиллаштириш каби масалалар эканлигини таъкидлаб ўтилади. Бундан
ташқари, ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий этиш, ахборот коммуникация
технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш, оммавий ахборот воситаларининг
моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, журналистларни моддий ва маънавий
жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, миллий матбуотимизнинг сифатини, маҳорат ва
таъсирчанлигини ривожланган давлатларнинг оммавий ахборот воситалари эришган
юксак талаб, мезонлар даражасига босқичма-босқич кўтаришга қаратилган ҳуқуқий
механизмларни яратиш вазифалари устувор вазифа сифатида таъкидланди.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2011
йил
14
январдаги
Ф-3560-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Мaмлакaтимиздa дeмoкрaтик
ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқарoлик жaмиятини ривoжлaнтириш
Концепциясини ахборот соҳасини қайта шакллантириш ҳамда сўз ва ахборот
эркинлигини таъминлаш жабҳасида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисидаги Дастури”
10
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш,
7
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот
воситалари ва агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил этиш
тўғрисида” 16.11.2005 ПФ–3680-сонли Фармони. // Электрон манба:
8
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборотлаштириш соҳасида норматив-
ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида” 22.11.2005 йилдаги 256-сон қарори. // Электрон манба:
9
Қаранг:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 03.12.2010 йилдаги 116-II-сон//
Электрон манба:
10
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мaмлакaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни
янaдa чуқурлaштириш вa фуқарoлик жaмиятини ривoжлaнтириш Концепциясини ахборот соҳасини
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
82
амалдаги қонун ҳужжатларининг танқидий таҳлили ва қайта кўриб чиқилишини
таъминлаш, миллий ва халқаро тажрибани чуқур ўрганиш орқали норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этиш каби масалаларни
қамраб олади.
Оммавий ахборот воситаларига иқтисодий жиҳатдан ёрдам бериш мақсадида,
Президент томонидан 2011 йил 30 декабрь куни имзоланган “Оммавий ахборот
воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар
бериш тўғрисида”ги
11
ПҚ-1672-сон қарори оммавий ахборот воситаларининг
иқтисодий жиҳатдан эркин ва молиявий мустақил бўлиши учун давлатимиз томонидан
кўрсатилган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин намунасидир. Ушбу қарор билан
оммавий ахборот воситалари, нашриёт, полиграфия корхоналари, матбуот тарқатувчи
ташкилотларга, солиқ ва божхона тўловлари юзасидан катта имконият ҳамда
имтиёзлар берилди.
Замонавий
технологияларни
ривожлантириш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 21.03.2012 йилдаги “Замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги
12
ПҚ-1730-сон қарори қабул қилинди. Қарорда ахборот ресурслари,
технологиялари, тизимларини, шу жумладан ахборот хавфсизлигини таъминлаш
тизимларини ривожлантириш ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ахборот-коммуникация
технологиялари соҳасида бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунингдек миллий
ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини, унинг ахборот тизимлари ва ресурслари
ҳимоя қилинишини таъминлаш каби вазифаларни ҳал этиш масаласи назарда тутилган
эди.
Қабул қилинган кўплаб норматив ҳужжатлар ахборот соҳасини ривожлантиришга
қаратилган эди. Ўз ўрнида шуни таъкидлаш керакки, ушбу норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар соҳанинг ривожи учун беқиёс аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, давлатимиз ҳамда бошқа бир нечта мамлакатлар ўртасида
ахборот,
ахборот
технологиялари,
алоқа,
коммуникация,
почта
ва
телекоммуникациялар соҳасини ривожлантириш йўлида бир нечта битимлар
имзоланади. Хусусан,
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати
ўртасида почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим
(Исломобод, 1992 йил 13 август);
қайта шакллантириш ҳамда сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш жабҳасида амалга ошириш бўйича
чора-тадбирлар тўғрисидаги Дастури” 14.01.2011 йилдаги Ф-3560-сонли Фармойиши. // Электрон
манба:
https://lex.uz/en/docs/2268985
11
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситаларини янада
ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”
30.12.2011 йилдаги ПҚ-1672-сон қарори. // Электрон манба:
12
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
21.03.2012 йилдаги ПҚ-1730-сон қарори. // Электрон манба:
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
83
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Беларусь Республикаси Ҳукумати ўртасида
электр ва почта алоқаси соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 22
декабрь);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида
алоқа соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 23 май);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги оммавий ахборот воситалари
мухбирларининг ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги
мухбирларининг мақоми тўғрисида Битим (Москва, 1998 йил 6 май);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида
ахборот соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим (Москва, 1999 йил 19 июнь);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати
ўртасида почта ва телекоммуникация соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Пекин,
1999 йил 8 ноябрь, ЎзР ВМнинг 1999 йил 11 декабрдаги 525-сон қарори билан
тасдиқланган);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида ҳуқуқий ахборот алмашуви тўғрисидаги Битим (Душанбе, 2000 йил 15 июнь);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистоннинг радиохизматлари фойдаланадиган
29,7-960
МГц
радиочастота
полосасидаги
радиочастота
тасарруфини
мувофиқлаштириш тўғрисида Битим (2000 йил 21 сентябрь);
- Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги билан Польша Республикаси
инфратузилма вазири ўртасида почта ва телекоммуникациялар соҳасида ҳамкорлик
тўғрисида Битим (2002 йил 14 май);
- Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан Хитой Халқ Республикаси
ахборот индустрияси вазирлиги ўртасида алоқа ва ахборот технологиялари соҳасида
ҳамкорлик тўғрисида Битим (Пекин, 2005 йил 25 май);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида чегараолди ҳудудларда фуқаролик мақсадида ЎзР ва Қозоғистон
Республикасининг радиохизматлари томонидан фойдаланиладиган 30.0 - 1000.0 МГц
радиочастота полосасидаги радиочастота ўзлаштирувларини мувофиқлаштириш
тўғрисида Битим (Тошкент, 2006 йил 20 март, ЎзР Президентининг 05.05.2006 й. ПК-
347-сон қарори билан тасдиқланган, 2008 йил 14 ноябрдан кучга кирган);
- Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан Литва Республикаси алоқани
тартибга солиш хизмати ўртасида алоқани тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик
тўғрисида Битим (Вильнюс, 2007 йил 17 декабрь);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ҳукумат
алоқаси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2008 йил 10 март);
- Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан Озарбайжон Республикаси
Алоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ўртасида ахборот ва коммуникация
технологиялари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Боку, 2008 йил 11 сентябрь);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Болгария Республикаси Ҳукумати
ўртасида ахборот технологиялари ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорлик қилиш
тўғрисида Битим (Тошкент, 2008 йил 6 ноябрь) ва бошқалар.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
84
Бундан ташқари ҳамкор давлатлар билан баённома ва меморандумлар имзоланди:
-
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Ўзаро тушуниш
меморандуми (Деҳли, 1994 йил 5 январь);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида
телекоммуникация ва радиоэшиттириш соҳасида ўзаро тушуниш Меморандуми (Сеул,
1995 йил 16 февраль);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида ахборот ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Баённома (Деҳли, 2000 йил 2 май);
-
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида ахборот-технологиялари бўйича ўзбек-ҳинд марказини тузиш тўғрисида
Англашув меморандуми (Деҳли, 2004 йил 29 октябрь);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида
ахборот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Баённома (Тошкент, 2007 йил 18 апрель);
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати
ўртасида Жавахарлал Неру номидаги Ўзбек-Ҳинд ахборот технологиялари марказини
модернизациялаш тўғрисида Англашув меморандуми (Тошкент, 2013 йил 22 май) ва
бошқалар.
Хулоса шуки, мустақилликка эришилгандан сўнг ахборот олиш, тарқатиш ва унинг
ҳуқуқий кафолатлари борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Соҳага оид кўплаб
қонунлар, қонуности ҳужжатлари, низомлар, дастурлар ва бошқа кўплаб нормалар
қабул қилинди. Қонун нормаларининг деярли барчаси мазкур соҳанинг ривожини
назарда тутган эди.
Мустақиллигимизнинг дастлабки даврида соҳа ривожи учун тамал тоши қўйилди,
десак муболаға бўлмайди. Эски тузум сарқитлари улоқтирилиб истиқлол нафаси уриб
туриши учун янгидан иш бошланди. Кўплаб қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул
қилинди. Чет мамлакатлар билан ўзаро ҳамкорлик нуқтаи назаридан битимлар,
меморандумлар ва баённомалар имзоланди. Норматив-ҳуқуқий база яратилди.
Демак, ахборот алмашинуви жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
мукаммал ишлаб чиққан ҳолда ҳаётга тадбиқ қилиниши соҳа ривожига ва ахборот
алмашинуви жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқи таъминланишига бу орқали эса
аҳолининг ҳуқуқий онгини ривожланишига олиб келади. Шу билан бирга, ахборот олиш
ва тарқатиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш ҳамда Ўзбекистонда ушбу
йўналишдаги тадқиқот ишлари ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича
ишларни жадаллаштириш зарур аҳамият касб этади.
References:
1.
https://old.xs.uz/index.php/homepage/rasmij/item/10510-matbuot-va-ommavij-
akhborot-vositalari-khodimlariga.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон ахборот агентлиги
(ЎзТАГ)ни Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)га айлантириш тўғрисида”
05.02.1992 ПФ–327-сонли Фармони. // Электрон манба: https://lex.uz/uz/docs/149116.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
85
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси матбуот ва
оммавий ахборот воситалари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” 24.06.1993 ПФ–
613-сонли Фармони. // Электрон манба: https://lex.uz/docs/189280.
4.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маълумотлар узатиш миллий
тармоғини ташкил этиш важаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга
солиш тўғрисида” 05.02.1999 йилдаги 52-сон қарори. // Электрон манба:
https://lex.uz/docs/264067.
5.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси
ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу
жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисида” 26.03.1999 йилдаги 137-сон
қарори. // Электрон манба: https://lex.uz/docs/280901.
6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот технологиялари соҳасида
кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 02.06.2005 йилдаги ПҚ-91-
сон қарори. // Электрон манба: https://lex.uz/ru/docs/610974.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон мустақил босма оммавий
ахборот воситалари ва агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат
фондини ташкил этиш тўғрисида” 16.11.2005 ПФ–3680-сонли Фармони. // Электрон
манба: https://lex.uz/docs/1159183.
8.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборотлаштириш соҳасида
норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида” 22.11.2005 йилдаги 256-сон
қарори. // Электрон манба: https://lex.uz/docs/925847.
9.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 03.12.2010 йилдаги
116-II-сон// Электрон манба: https://lex.uz/docs/2947919.
10.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мaмлакaтимиздa дeмoкрaтик
ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқарoлик жaмиятини ривoжлaнтириш
Концепциясини ахборот соҳасини қайта шакллантириш ҳамда сўз ва ахборот
эркинлигини таъминлаш жабҳасида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар
тўғрисидаги Дастури” 14.01.2011 йилдаги Ф-3560-сонли Фармойиши. // Электрон
манба: https://lex.uz/en/docs/2268985.
11.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ахборот воситаларини янада
ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”
30.12.2011
йилдаги
ПҚ-1672-сон
қарори.
//
Электрон
манба:
https://lex.uz/docs/1931351.
12.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
21.03.2012
йилдаги
ПҚ-1730-сон
қарори.
//
Электрон
манба:
https://lex.uz/docs/1986827.
13.
Jasurbek, I. L. H. O. M. B. E. K. O. V. (2022). DEVELOPMENT TENDENCIES OF THE RIGHT
TO RECEIVE INFORMATION IN THE VIRTUAL SPACE. INTERNATIONAL JOURNAL OF SOCIAL
SCIENCE & INTERDISCIPLINARY RESEARCH ISSN: 2277-3630 Impact factor: 7.429, 11(11), 17-
22.
14.
Ilkhombekov, J. (2022). THE ROLE AND ROLE OF THE MEDIA IN THE INFORMATION
DISTRIBUTION PROCESS. Академические исследования в современной науке, 1(17), 80-84.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
86
15.
Илхомбеков, Ж. И. Ў. (2022). Ўзбекистон Республикаси қонунларида оммавий
ахборот воситалари эркинлигини таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари. Scientific
progress, 3(4), 1068-1074.
16.
ИЛХОМБЕКОВ, Ж. (2022). АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ, МОҲИЯТИ, ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТИ ВА
КАФОЛАТЛАРИ. ЮРИСТ АХБОРОТНОМАСИ, 2(6), 49-53.
17.
Jasurbek, I. (2024). Comparative Legal Analysis of Reforms Conducted for the
Development of the Information Sector in the New Uzbekistan. American Journal of Public
Diplomacy and International Studies (2993-2157), 2(1), 72-81.
18.
Jasurbek, I. (2024, February). Internet activity coordination organizations. In E
Conference World (No. 4, pp. 158-166).