YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
48
КОРХОНА БОШҚАРУВ СТРАТЕГИЯСИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ
Сотволдиев Алишер Дилшод ўғли
ЎзМУ, “Молия ва кредит” кафедраси ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13912718
Аннотация:
Мақолада корхона бошқарув стратегиясида инновацион фаолиятни
ташкил этиш шакллари ва унинг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган. Шунингдек,
мақолада саноат корхоналари инновацион бошқарувини такомиллаштириш бўйича
илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар:
бошқарув, бошқарув стратегияси,
инновацион бошқарув,
инновация, инновацион фаолият, инновацион ҳамкорлик, инновацияларни амалиётга
жорий этиш, инновацион бошқарув самарадорлиги.
Иқтисодий адабиётда корхона инновацион бошқарувини ташкил этиш, уни амалга
оширишнинг йўналишларини тадқиқ этишга қаратилган илмий изланишлар
натижаларига кўра, бу турдаги бошқарув амалиётига эга бўлган корхоналарнинг
хўжалик юритиш самарадорлиги кўрсаткичи ортади, жумладан, ишлаб чиқақриш
технологияларининг такомиллашуви натижасида ишлаб чиқариш жараёнларининг
миқдор ва сифат кўрсаткичларида сезиларли даражада ижобий ўзгаришлар намойн
бўлган ҳолда, корхонада ташкилий тузилишида чуқур таркибий ўзгаришлар вужудга
келиб, унинг рақобатбардошлиги кўрсаткичи орта боради. Пировард натижада нафақат
корхона, балки яхлит иқтисодиётда инновацион фаолиятни ривожлантириш ҳисобига
барқарор иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришилади.
Шунингдек, инновацион фаолиятга ихтисослашган давлат ва хусусий
мулкчиликнинг аралаш шакли бўйича ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилган.
Бундай ўзгаришлар бугунги кунда инновацион бирлашмалар фаолиятини
ривожланишига олиб келди. Хусусан, корхоналарда инновацион фаолиятни ташкил
этишнинг
консорциум,
концерн,
молия-саноат
гуруҳлари,
технопарклар,
технополислар, бизнес-инкубаторлар каби шаклларда инновацион бошқарувни
ривожлантиришга эришилмоқда (3-жадвалга қаранг).
Сўнгги йилларда жаҳон мамлакатларида саноат тармоқлари ва фан соҳасида
амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида миллий иқтисодиёт тармоқларида
хусусий илмий-тармоқ ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди.
Таҳлилларга кўра, корхоналар инновацион бошқарувини ташкил этишнинг
мажбурий, мотивацион, ишончли, инновацион фаолият тармоғини танлаш ва
бошқариш, башоратли ва таҳлилий усулларидан амалиётда кенг фойдаланилади ва
қуйидаги тартибда тавсифланади:
- корхона инновацион бошқарувининг мажбурий усули мамлакатдаги инновацион
ривожланиш дастурларига мувофиқ ҳолда, амалдаги қонунчиликка биноан корхона
инновацион фаолиятида бевосита ва билвосита қатнашувчи корхонанинг ташкилий
тузилиши ва унинг суб тизимлари ўртасидаги инновацион ривожланиш бўйича
белгиланган режа, вазифа, лойиҳа ва дастурларни амалга оширилиши жараёнида юқори
турувчи бошқарув бўғини буйруқларини бажарилишини назарда тутади;
3-жадвал
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
49
Корхоналар бошқарувида инновацион фаолиятни ташкил этиш шакллари [1]
Инновацион
бошқарув
шакли
Инновацион бошқарув тавсифи
Консорциум
Ўзаро ҳамкорликдаги инновацион фаолиятни ташкил этиш тури
бўлиб, корхона, компания, турли молиявий ташкилотлар, илмий
тадқиқот инстутлари, илмий марказлар ўртасида фан ва капитал
сиғимкорлиги юқори бўлган инновацион лойиҳаларни
амалиётга жорий этишдаги ўзаро ижтимоий-иқтисодий
жиҳатдан манфаатли бўлган махаллий ва халқаро даражадаги
бирлашмалар. Бу турдаги бирлашмалар фаолияти вақтинчалик
бўлиб,
инновацион
фаолиятдан
кўзланган
мақсадга
эришилгандан сўнг тугатилиши мумкин.
Концерн
Бунда саноат корхоналари, транспорт, савдо ва молиявий хизмат
кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида фан сиғискорлиги юқори
бўлган инновацион лойиҳаларни амалга оширишдаги ўзаро
манфаатли бўлган ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилиб, улар бир
бутун инновацион бошқарув тизими остида бирлаштирилади.
Концернлар молиявий, илмий-техник салоҳият ва ўзаро
ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича устунликка эга
ҳисобланади.
Молия-саноат
гуруҳлари
Бунда миллий иқтисодиётнинг турли тармоқларида мазкур соҳа
бўйича саноат, фан, савдо, транспорт, хизмат кўрсатиш ва
молиявий корхона ва ташкилотларнинг ягона бошқарув ва
молиявий назорат остида бирлашувини англатади. Бунда ҳар бир
буғинлар
кесимида
инновацион
мажбуриятлар
тенг
тақсимланади
Венчур фирма
Кичик ва ўрта саноат корхоналари учун хос бўлиб, бу турдаги
фирмаларни инвестициялаш орқали йирик корхоналарнинг
инновацион буюртмаларини амалиётга жорий этиш ва уларни
тижоратлаштириш билан шуғулланади. Шунингдек, бу турдаги
корхоналар инновацион фаолиятга ихтисослашган бўлади.
Бизнес
инкубаторлар
Бизнес инкубаторлар кичик ёки ўрта саноат корхоналари
инновацион лойиҳаларини синовдан ўтказиш учун ташкил
этилган инновацион фаолиятни рағбатлантиришнинг тизимли
шакли бўлиб, бунда улар инновацион лойиҳаларни синовдан
ўтказиш ёки уларни амалиётга жорий этиш учун қулай шарт-
шароитлар яратилган бир нечта бино ва иншоотларга эга
бўладилар. Кичик ва ўрта саноат корхоналар 2-3 йил мобайнида
бизнес инкубаторлардаги юқори моддий-техник базага эга
бўлган бино ва иншоотларни ижрага олиш асосида ўз
инновацион лойиҳаларини шакллантирадилар ва кейинчалик
мустақил равишда ўз фаолиятларини юритишлари мумкин
бўлади.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
50
Технопарклар
Кичик
ва
ўрта
саноат
корхоналарининг
инновацион
лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича техник ва технологик
жиҳатдан юқори салоҳиятга эга бўлган ҳудудий марказ
ҳисобланиб, улар илмий тадқиқот марказлари, инкубаторлар,
саноат зоналари, маркетинг марказлари, ўқитиш (таълим)
марказлари шаклида ташкил этилиши мумкин.
Технополис
Бу қанча илмий тадқиқот институтлари, саноат корхоналари,
жорийлаштириш билан шуғулланувчи венчур ташкилотлар
ўртасида инновацион ғоя ва ишланмаларни тижоратлаштириш
бўйича бирлашмаларни маълум бир ҳудудда (шаҳар, туман,
вилоят)
жамланишини
англатади.
Шунингдек,
бундай
ҳудудларда технопарклар ва инкубаторлар фаолиятига
устуворлик қаратилади.
- корхона инновацион бошқарувини ташкил этишнинг рағбатлантириш усулида
истеъмолчиларнинг маълум эҳтиёжларини қондиришда инновацион фаолиятни йўлга
қўйиш орқали ресурслардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар
(товар ва хизматлар) сифатини ошириш, шунингдек, корхонанинг бозордаги эгаллаган
ўрнини янада мустаҳкамлаш ва унинг рақобатбардошлиги кўрсаткичини яхшилаш
бўйича янги, инновацион ғоя ва ишланмаларни ишлаб чиқишни рағбатлантиришни
назарда тутади. Бунда корхона бошқаруви амалиётида инновацион лойиҳа ёки ишланма
бўйича янги ғояларни ишлаб чиққан ҳодимларни молиявий рағбатлантириш орқали
юқори иқтисодий самарадорликка эришилади;
- корхона инновацион бошқарувининг ишончли усулида бошқарувчидан ўз
ҳодимларининг психологик жиҳатдан тўлиқ “портрети” ҳақидаги маълумотларга эга
бўлиши талаб этилади. Бунда ҳодимларни психологик жиҳатдан ўз вазифаларини қисқа
муддатларда самарали амалга оширишлари натижаасида уларни маълум эҳтиёжларини
рағбатлантиришга ишонтириш лозим бўлади;
- корхонада инновацион фаолият тармоғини танлаш ва бошқариш усули бошқарув
жараёнида график-аналитик услуллардан фойдаланган ҳолда бошқарув тизимини
лойиҳалаштиришни англатади. Бунда корхона инновацион лойиҳани амалга ошириш
бўйича тегишли қарорларни қабул қилишда корхона инновацион салоҳиятини тўлиқ
таҳлил қилиш асосида энг мақбул вариантларни танлаш имконига эга бўлади;
- корхона инновацион бошқарувининг башоратли усулидан саноат жиҳатдан тараққий
этган мамлакатлар амалиётида кенг фойдаланилади. Бунда корхона амалиётига жорий
этилаётган инновацион лойиҳа, уни ҳаётийлик даври (маънавий эскириш муддатлари)
бўйича олдиндан берилган прогноз кўрсаткичлар ва уларнинг асосларига таянган
ҳолда, инновацион ривожланишнинг узлуксизлиги таъминланади;
- корхона инновацион бошқарувининг таҳлилий усули аксарият бозор иқтисодиёти
шаклланаётган ва ривожланаётган мамлакатлар амалиёти учун хос ҳисобланади.
Инновацион бошқарувнинг мазкур усули режадаги кўрсаткичларга амалда эришилиш
ҳолати ўртасидаги қийсий таҳлилни амалга ошириш орқали мавжуд ютуқ ва
камчиликларни аниқлаш имконини беради. Бундай бошқарув усули бошқарувчидан
инновацион бошқарув бўйича у даражада катта билимни талаб этмайди.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
51
References:
1.
Шумпетер й. Теории экономического развития. / Й. Шумпетер. – М.: Экономика,
1995й. – 540 с.
2.
Дандон Э. Инновации : как определять тенденции и извлекать выгоду / Э. Дандон.
- М. : Вершина, 2006. - 304 с.
3.
Храмцова Н.А., Ахматова А.А. Теоретические основы управления инновационной
деятельности предприятия. // Стратегии бизнес / Электронный научно-экономический
журнал. № 10 (54). 2018. С. 18-22.
4.
Зайнуддинов Ш.Н., Расулов Н.М. Инновацион менеджмент (дарслик).-
Т.:“Инновацион ривожланиш нашриёт-матба уйи”, 2020. - Б.540.
5.
Мамадалиев А.А. Иқтисодиётни бошқаришда инсон омилини фаоллаш-тиришнинг
ташкилий-иқтисодий механизмидан фойдаланишни такомиллаштириш. (PhD) дисс.
автореф. -Т.: 2017. – Б.28;
6.
Шодиева
Д.
Миллий
иқтисодиётнинг
инновацион
ривожланишини
инвестициялашнинг назарий асосларини такомиллаштириш. (PhD) дисс. автореф. -
Т.:2020 Б.58;
7.
Расулов Н.М. Корпоратив тузилмаларда инновацион жараёнларни стратегик
бошқариш услубиётини такомиллаштириш: (DSc) дисс. автореф. –Т., 2021, -Б.81;
8.
Акрамова Ш.Г. Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт шаклланиши шароитида
инсон капитали-нинг ривожланиши. Монография. -Т.: Iqtisod-Moliya, 2014. -180;
9.
Эрназаров О.Э. Инновациялар асосида саноат корхоналари самарадорлигини
ошириш // Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация
автореферати. – Т.: 2020. 60 б.
10.
Замалтдинов Р.Н. Методы управления инновационной деятельностью. Journal of
Economy and Business, Vol. 4, part 2. С. 40-43
11.
Сурин А.В. Молчанова О.П. Инновационный менеджмент. Москва: Инфра-М, 2012.
367 с.; Замалтдинов Р.Н. Методы управления инновационной деятельностью. Journal of
Economy and Business, Vol. 4, part 2. С. 40-43