YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
30
ТАРЖИМАНИНГ ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК МУАММОЛАРИ
Юсупов Адҳам Аҳадович
Тошкент давлат шарқшунослик университети
https://doi.org/10.5281/zenodo.13911862
Аннотация:
Мақолада таржима жараёнида ўзбек тилдаги тил бирликларни
инглиз тилдаги тенг кийматли тил бирликларига алмаштириш ёки иккинчи тилдаги
муқобил вариантни беришдаги муаммолар кўриб чиқилган.
Таянч сўзлар:
таржима, лингвокультурологик, муаммо, тил, бирлик.
Халқлар турмуш тушунчаларини англатадиган лисоний воситалар хос сўзлар,
дейилади. Муайян бир ҳалк, миллат ва элатга хос тушунча, нарса ва ходисаларни акс
эттирадиган лисоний воситалар бадиий асарнинг миллий хусусиятини белгилайдиган
асосий воситалардан ҳисобланади. Демак, ҳар қандай бадиий-ғоявий баркамол асар
ўзида бирдай ҳам байналмилалликни, ҳам миллийликни мужассам этиши билан
ажралиб туради. Байналмилаллик асарнинг мазмуни ва ғоясида, миллийлик эса унинг
шаклида намоён бўлади. Бадиий асарнинг шакли қатор жиҳатлари билан бирга унинг
тилини, хусусан луғат таркибини ўз ичига олади: асарнинг миллий хусусияти асосан
лексик ва фразеологик бирликлар ёрдамида яратилади. Байналмилаллик билан бир
қаторда миллийлик хусусиятини ҳам ўзида мужассам этган тилнинг луғат таркиби ўзи
мансуб бўлган тил жамоасининг моддий-ижтимоий ҳаётини, чунончи, миллий урф-одат
ва анъаналарини, географик тасаввурини, маънавияти ва дунёқарашини, диний
эътиқодини, ахлоқий меъёрларини, тафаккур йўналишини моддий акс эттиради.
Тиллар орасидаги тафовут эса одатда бир халқ моддий ҳаётида мавжуд муайян
тушунчалар, воқеа-ҳодисалар, урф-одатларнинг иккинчи халқ турмуш тарзида
учрамаслиги, шу туфайли улар номларининг ҳам айни халқ тилида табиий равишда
йўқлиги билан изохланади.
Бундан ташқари, луғавий эквивалентлик муносабатида бўлган айрим икки тил
жуфтликлари бир- бирларидан бирор хусусиятлари билан ўзига хос равишда фарқ
қилишлари мумкин. Бу ҳол тил бирликларининг миллий хусусиятини белгилаш
бараварида уларнинг таржимада ўзаро алмашинувларига тўсқинлиқ қилади.
Аслиятнинг ўзига хослиги асосан унинг таркибидаги лисоний воситаларнинг миллий
хусусияти билан белгиланар экан, аслиятнинг бадиий- ғоявий заминини аслиймонанд
тиклаш асарнинг миллий бўёғини қайта яратиш билан боғлиқдир. Шунинг учун ҳам
таржимада миллий хусусиятни тиклаш масаласи кейинги пайтларда таржимонларнинг
ҳам, таржимашуносларнинг ҳам эътиборини ўзига борган сари кўпроқ тортиб
келмоқда. Чунки таржимавий нуқсонларнинг кўпчилиги миллий хусусиятни акс
эттирадиган тил воситалари улушига тўғри келмоқда. Зеро, таржима амалиётида
ҳанузгача йўл қўйиб келинаётган хато ва камчиликларнинг кўпчилиги таржимада
миллий хусусиятни тиклаш билан боғлиқ бўлиб, бу масала ҳанузгача назарий жиҳатдан
ҳам, амалий хусусдан ҳам қониқарли даражада ҳал қилинган эмас.
Илмий адабиётда халқлар турмуш тушунчаларини ифода этадиган лексик
бирликларни қайси пайтларда таржима амалиётининг қандай синалган усуллари
воситасида талқин этиш лозимлиги хақида ягона фикр учрамайди. Таржиманинг
ижодий жараёнлиги туфайли, бундай фикрнинг учраши ҳам гоҳо амри маҳол. Бирок
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
31
баён этилган илмий-танқидий фикр-мулоҳазалар таржимоннииг муайян ҳолатда
қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақидаги тасаввурини бойитади, унинг амалда йўл
қўйилиши мумкин бўлган турли- туман тасодифий тугунларни ечишига кўмаклашади,
унда амалий машғулотларни моҳирона енгиш малакаси ҳосил қилади. Халқлар турмуш
тушунчаларини англатадиган сўзлар шубҳасиз бадиий ёдгорликнинг миллий буёғини,
унинг ўзига хослигини ташкил этади. Асарнинг миллий фазилатини белгилайдиган яна
шундай омиллар ҳам учраб турадики, улар халқнинг миллий-маданий руҳияти билан
боғлиқ бўлади. Бундай хусусиятларнинг таржимада зътибордан соқит қилиниши
прагматик адекватликнинг яралмай қолишига олиб келади. Хос сўзларни она тилига
ўгиришда аввало уларнинг муайян контекстларда ўтаб келаётган ахборий ва услубий
вазифаларини аниқлаш, сўнгра таржима тилида уларга ҳар жиҳатдан мос, айни пайтда
шу хил меъёри ва маданияти даражасидаги лисоний воситалар танлаш зарурати
туғилади. Миллий тушунчаларни ифода этадиган хос сўзларнинг айримлари аслият
мансуб бўлган тилдан ташқари яна қатор халқлар лафзларида учраши, жумладан
таржима тили луғат захирасининг хам таркибий қисми ҳисобланиши мумкин.
Муайян халқ турмуш тушунчаларини англатадиган кўпчилик хос ўзларнинг
маънолари ва ўтайдиган вазифалари мамлакатларнинг ўзаро маданий, маърифий,
иқтисодий, сиёсий алоқалари натижасида қатор халқлар вакилларига, шу жумладан
таржима тили соҳибларига ҳам таниш бўлиб қоладики, таржимонлар бундай сўзларга
ўз тилларида муқобил лисоний воситалар қидириб юрмасдан, уларни транслитерация
йўли билан талқин этаверадилар. Транслитерация услидан фойдаланишнинг асосий
сабаби аслиятда қўлланилган миллий хусусиятли лисоний воситаларнинг таржима
тилида мавжуд бўлмаганлиги туфайли аслиятнинг миллий хусусиятини таржима тили
соҳибларига хос хусусият билан алмаштириб қўйиш ёки таржимани умуман бундай
хусусиятдан маҳрум этиш каби ҳолатларга йўл қўймасликдан иборатдир. Шундай
қилиб, транслитерация халқлар турмуш тушунчаларини акс эттирадиган хос сўзларни
таржимада талқин этишнинг энг самарали усулларидан бўлиб, унинг ёрдамида
аслиятнинг миллий хусусияти сиқиқ ҳолда талқин этилади. Асосли транслитерация
китобхон тасаввурини бойитади, унинг тили луғат захирасини кенгайтиради. Масалан,
ўзбекча «рақсга тушмоқ» сўзи ўзининг биргина маъноси билан ўзбекча «to dance»
бирикмасига мос эквивалент бўла олар эди. Унинг бошқа бир маъноси - эркак ва
аёлнинг белу қўл ушлашиб даврада айланиши, бу усулда рақсга тушиш ўзбекларга хос
бўлмагани туфайли, ўзбек тилида ўз эквивалентига эга эмас. Мазкур сўзни
транслитерация усулида талқин этиш эса ўзбек тили луғат бойлигини кенгайтиради.
Ҳозирги умумхалқ тили луғат таркибидан ўрин олган «танса қилмоқ.» бирикмаси
азалдан ўзбекча «рақсга тушмоқ» бирикмаси билан синонимик қатор хосил қилгани
ҳолда, омма тасаввурини бойитди. Шундай қилиб, таржима амалиётининг
транслитерация усули миллий тиллар бойишига кенг йўл очгани ҳолда, уларнинг фикр
баён қилиш имкониятини оширади, адекват, шу билан бирга аслият миллий бўёғини
китобхон кўз олдида айнан жонлантирадиган ифодалар вужудга келтиради. Хозирги
кунда ўзбек тили жаҳоннинг бой ва қудратли тилларидан бирига айланган экан, уни бу
даражага етказган омиллардан бири луғат таркибидаги кўпчилик ўзга халқлар турмуш
тушунчаларини англатадиган лисоний воситаларнинг транслитерация усули билан
қабул қилиниб, тилнинг ҳар қандай нозик фикрни ҳам ифода эта олиш лаёқатини
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
32
ошириб юборганлигидадир. Аммо баъзан транслитерация усули айрим таржимонлар
томонидан суиистеъмол қилинади. Улар миллий бўёқдан холи бўлиб, таржима тилида
ўзларининг маъно ва вазифалари жиҳатларидан уйғун эквивалентларига эга бўлган
лисоний воситаларни ҳам мазкур усул ёрдамида талқин этадиларки, бу хол
китобхоннинг баён қилинган фикрни англашини мушкуллаштиради. Масалан, ўзбек
тилидан русчага ўгирилган қатор асарлар таржимасида «раис», «хаммом», «ака», «ука»,
«ёр», каби кўпчилик миллийликдан холи сўзларнинг миллий хусусиятли ҳисобланиб,
бетаржима қолдирилиши таржимонларнинг миллий хусусиятни ўзгача тасаввур
этишларидан дарак беради. Шарқ ғазалиёти мафтуни бўлмиш буюк олмон шоири Гёте
ўз тилига нафақат «ғазал» сўзини транслитерация воситасида олиб кирди, балки шу
жанрда ўзи ҳам ижод қилди ва бошқа ватандошларини ҳам бунга даъват этди.
Вазифавий уйғунлик хақида гап кетар экан, шуни қайд қилиш лозимки, асарларида
Шарқ ҳаётини тасвирлаётган айрим ўзга миллат ёзувчилари ҳам ўз тилларида мавжуд
қатор лисоний воситалар ўрнига, эҳтиёж сезилмаса-да, уларнинг луғавий
эквивалентлари бўлмиш шарқона сўз ва сўз бирикмаларини қўллайдилар. Бу сўзлар,
ҳамма вақт ҳам муаллифлар истагига бўйсуниб, шарқона буёқни яратавермайди, чунки
улар кўпинча ҳеч қандай қўшимча мазмун ёки миллий буёқ касб этмасдан, ўзлари
мансуб бўлган тилларнинг ахборий вазифали, шу билан бирга бошқа тилда ўз луғавий
эквивалентларига эга бўлган воситалари ҳисобланади.
References:
1.
Белявская Е. Г. Семантика слова. – Москва. Высшая школа, 1987 – 126 с.
2.
Казакова Т. А. Практические основы перевода. – СПБ: Союз, 2002.
3.
Котелова Н. З. Значение слова и его сочетаемость. – Л.: Наука, 1975- 162с.
4.
"Science and Education" Scientific Journal Volume 1 Issue 4 July 2020 120
www.openscience.uz