YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
101
КИЧИК ИННОВАЦИОН САНОАТ КОРХОНАЛАРНИ
ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Турсунова Назокат
Phd докторант,
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти
Шаропова Муниса
Глобал бизнес бошқарув магистр,
Кемюнг университети
E-mail: munisasharopova7@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.13906504
Аннотация.
Кичик саноат корхоналар инновацион ривожланиши ҳозирги вақтда
муҳим масалалардан бири сифатида кузатиляпти. Кичик саноат корхоналарни тўғри
жойлаштириш заруратининг назарий асослари ва аҳамияти мавжуд. Ресурсларни
бошқариш,
xаражатларни
назорат
қилиш,
стратегик
режалаштириш,
tакомиллаштирилган қарор қабул қилиш, xавфни камайтириш, xодимларнинг
самарадорлиги, ривожланиш имкониятлариб атроф-муҳитни асраш айнан шу
мавзунинг канчалик муҳимлигини курсатиб беради. Кичик саноат корхоналарини
жойлаштириш асосий омиллари белгилаган ҳолда мақбул механизм ишлаб чикариш
зарур.
Калит сўзлар:
кичик саноат корхоналари, тўғри жойлашув, чекловчи омиллар,
кичик корхоналар хусусиятлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш.
Мавзунинг долзарблиги.
Кичик саноат корхоналарини тўғри жойлаштириш
бўйича кўплаб тадқиқотларга қарамасдан, ушбу муаммонинг кўп жиҳатлари чуқур
тизимли ёндашувни талаб қилади. Кичик саноат корхоналарнинг тўғри
жойлаштиришни таъминлаш бўйича тизимли ўзгаришларга асосланган самарали
молиявий-ҳуқуқий механизмни шакллантириш концепсияси етарли даражада ишлаб
чиқилмаган. Ҳозирги вақтда кичик саноат корхоналарини тўғри жойлаштириш
орқалари барқарор ва якуний натижани оширишга қаратилган ички имкониятларини
асослаш зарур. Кичик саноат корхоналарини тўғри жойлаштириш учун давлат таъсири
ва қўллаб-қувватлаши катта аҳамиятга эга.
Тадқиқотнинг услублари.
Ушбу ишимизни тайёрлашда кичик саноат
корхоналарни тўғри жойлаштириш, тўғри жойлаштириш муаммоларига бағишланган
миллий ва хорижий олимларнинг асарлари, монографиялар, ўрганилаётган
муаммоларга бағишланган даврий нашрлар, интернет тармоғида эълон қилинган
материаллар муҳим ўрин тутади. Тадқиқот учун ахборот-статистик маълумотлар
базасида миллий ва халқаро ташкилотларнинг маълумотлари мавжуд. Мазкур
ишимизда бир неча хил иқтисодий таҳлил усуллари, дедуксия ва индуксия, статистик
таҳлил тизими усуллари, мантиқий ва қиёсий таҳлил, иқтисодий-математик усуллар,
экспертларни баҳолаш методикаси услубий асос бўлди.
Тадқиқотнинг мақсади.
Кичик саноат корхоналарини тўғри жойлаштиришнинг
асосий омилларини аниқлаш ва уларнинг жойлаштириш вариантини танлаб олишдан
иборат
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
102
Тадқиқотнинг вазифаси.
Тадқиқот олдига қўйилган мақсаддан келиб, кичик
саноат корхоналарни тўғри жойлаштириш учун корхона хусусияти ва корхона
салоҳияти ўртасидаги мувофиқликни ўрнатиш, тўғри жойлаштиришнинг асосий
мақсадлари, ғоялари, вазифалари, воситалари ва тамойилларини белгиловчи механизм
ўрганиб чиқиш, кичик саноат корхоналарга тегишли хусусиятларни аниқлаб, шундан
келиб чиққан ҳолда ушбу корхоналарни барқарор ривожланиши учун таклифлар бериш.
Тадқиқот муҳокамаси.
Саноат корхоналарини, хусусан кичик саноат
корхоналарини самарали жойлаштириш мамлакат ва унинг минтақалари томонидан
ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган талабини қондиришда маҳсулотни ишлаб
чиқариш ва истеъмолчигача етказиб беришда турли омилларни эътиборга олган ҳолда
энг кам миқдордаги харажатлар сарфи орқали амалга оширишдан иборат.
Жойлаштириш омиллари деганда эса саноат корхоналарини тўғри ва самарали
жойлашув муқобилини аниқлашда ёрдам берувчи мавжуд шароитлар йиғиндиси
назарда тутилади. Шунингдек, саноат корхоналарини жойлаштиришга таъсир этиш
омилларининг сифат ва сон жиҳатдан ўзгариши бозор муносабатларининг тўғри
шаклланиши ва самарали ривожланиши билан узвий боғлиқ.
Турли омилларни кичик саноат корхоналарини жойлаштиришда кўрсатадиган
таъсирига кўра турли гуруҳларга ажратиш мумкин. Мазкур омилларни бирма-бир кўриб
чиқадиган бўлсак, биринчиси
ер сув ва рекреация ресурслари, табиий иқлим шароити,
минерал хом-ашё, ҳудуднинг географик жойлашуви ҳамда экологик вазиятни ўзи ичига
олувчи табиий ва анъанавий омиллар гуруҳидир.
Ўзгарувчан иқтисодий омиллар
эса асосан ўз ичига минтақа демографик ва меҳнат
салоҳияти, ижтимоий ривожланиш даражаси, иқтисодиёт тизими ва ихтисослашувини
шаклланганлиги, макроиқтисодий муҳит, чет-эл ва маҳаллий инвестицияларни жалб
қилиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга мақсадли қаратилган қулайликлар
билан бирга молиявий ресурсларни ўз ичига олади.
Кейинги аҳамиятли омиллардан бири бозор инфратузилмаси омили бўлиб, бозор
инфратузилмаларининг янги илғор ва информацион технологиялар асосида кичик
саноат корхоналарини жойлаштиришда муҳимлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон
шароитида минтақалар меҳнат
бозоридаги талаб ва таклиф кичик саноат
корхоналарини жойлаштириш учун ўзига хос омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Негаки, кўплаб минтақаларда меҳнат салоҳияти юқори ҳамда талабда бўлган саноат
корхоналарни жойлаштириш учун етарлича қулай шароит мавжуд. Шунингдек, яна бир
муҳим омиллардан бири транспорт инфратузилмаси ва ишлаб чиқаришни
ривожлантириш бўлиб, минтақаларда кичик саноат корхоналарини жойлаштириш учун
қулай шароит яратиш ҳамда тўғридан-тўғри хориж инвестицияларини жалб қилишда
муҳим аҳамият касб этади. Ҳусусан, ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархини
камайтиришда транспорт омили аҳамиятга молик. Олимлар ва мутахассиларнинг
ҳисобига кўра транспорт харажатларининг таннархидаги улуши металлургия
саноатида 25-35 фоизни, қурилиш материаллари ишлаб чиқишда 20-35 фоиз,
машинасозликда 3-4 фоиз, тўқимачилик саноатида 6-7 фоизни ташкил этади.
1
1
Ўзбекистонда саноатни самарали жойлаштириш муаммолари. Тошкент. Фан. 1992. 19 б.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
103
1.1-расм. Кичик саноат корхоналарини жойлаштириш асосий
омиллари
2
Бозор инфратузилмаси объектларини жадал суръатлар билан ташкил қилиш ҳам
кичик саноат корхоналарини жойлаштиришнинг асосий омиллари қаторига киради.
Бозор инфратузилмаси объектлари булар молия ва банк институтлари, суғурта, лизинг,
биржа бўлиб, улар кичик саноат корхоналарини моддий ва молиявий ресурсларини
тезроқ ва самарали айрбошлашини таъминлайдилар.
Бозор инфратузилмаси объектларини жадал суръатлар билан ташкил қилиш ҳам
кичик саноат корхоналарини жойлаштиришнинг асосий омиллари қаторига киради.
Бозор инфратузилмаси объектлари булар молия ва банк институтлари, суғурта, лизинг,
биржа бўлиб, улар кичик саноат корхоналарини моддий ва молиявий ресурсларини
тезроқ ва самарали айрбошлашини таъминлайдилар.
Бундан ташқари замонавий ахборот технологиялари ҳамда алоқа тизимини
шакллантириш кичик саноат корхоналарини жойлаштиришда янги ва юқори сифат
даражаларига эришиш учун имкон очиб бермоқда. Юқори илғор технологияларга
асосланган информатион технологияларнинг қўлланилиши саноатнинг нафақат, кичик
саноат балки, барча тармоқларида таркибий ўзгаришларга етаклаяпти. Натижада,
информацион манбаалар ва технологиялар кичик саноат корхоналарни жойлаштириш
бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишга ёрдам беради. Кичик саноат
корхоналарини ривожлантириш ва жойлаштириш институционал ўзгаришларга,
хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун маълум қулай
шароитлар яратилиши билан боғлиқ. Хусусан, қишлоқ жойларида ҳамда чекка
ҳудудларда кичик саноат корхоналарини жойлаштиришда меҳнат салоҳияти ва
маҳаллий хом ашё ресурсларидан унумли фойдаланиш аҳамиятлидир.
Бозор муносабаталарини шакллантириш мобайнида янги кичик саноат
корхоналарини жойлаштиришнинг яна бир асосий омили молиявий ресурслар
ҳисобланади. Молиявий ресурсларнинг асосий манбааи сифатида минтақаларда
инвестицион муҳитни яратиб, жозибадорлигини таъминлаш орқали хорижий
инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базаларини
2
Манба: муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
Кичик саноат корхоналарини
жойлаштириш асосий
омиллари
табиий
транспорт
бозор инфратузилмаси
анъанавий
меҳнат бозоридаги талаб
ва таклиф
молиявий ресурслар
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
104
кенгайтириш ва кичик корхоналарни жойлаштириш, аҳоли маблағларини жалб қилиш
орқали инвестицион фаолликни ошириш, турли бюджетдан ташқари жамғармалар ва
халқаро молия ташкилотлари грантидан унумли фойдаланишни кўрсатиш мумкин.
Минтақада саноатни жойлаштиришда макроиқтисодий муҳитнинг ўрни ошиб
бораётганлигини таъкидлаш лозим. Жумладан, солиқ ва бюджет, кредит ва пул сиёсати,
истеъмол товарлари баҳосининг шаклланиши, божхона тарифлари, давлат
инвестициялари корхоналарини жойлаштиришда иқтисодий механизм сифатида
қўллаш кучайиб бормоқда. Услубиёт нуқтаи назаридан қаралганда корхоналарни
жойлаштиришда бир томондан минтақанинг, иккинчи томондан тармоқнинг ўзига хос
хусусиятини эътиборга олиш лозим. Бу ерда гап аввалам бор корхоналар, товарлар
бозори ва минтақаларни мажмуали ривожлантириш ўртасидаги манфаатларни ўзаро
мувофиқлашганлигидир.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари қаторига уларнинг
хом ашё ва истеъмол талаби шаклланадиган жойларга яқинлашишидир (1.1-жадвал).
Рангли металлургия корхоналарини жойлаштиришда ҳам фойдали қазилмалар
манбаига, ҳам энергетика ресурслари бой ҳудудлар эътиборга олинади. Машинасозлик
корхоналари асосан юқори малакали меҳнат ресурслари ва ишчи кучи мавжуд
шаҳарларда жойлаштиришга ҳаракат қилинади.
1.1-жадвал
Саноат корхоналарини жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
3
Корхоналарни
хом-ашё
ресурсларига
яқинлашуви
Корхоналарни энергия
манбаларига
яқинлашуви
Корхоналарни талаб
ва
таклифга
қараб
яқинлашуви
Рангли металлар қазиб
олиш
Электрокимё
Тикувчилик
Норуда металларни қазиб
олиш
Рангли металлар ишлаб
чиқариш
Мебель ишлаб чиқариш
Қўмир қазиб олиш
Сунъий
тола
ишлаб
чиқариш
Пойафзал
ишлаб
чиқариш
Газни қазиб олиш ва қайта
ишлаш
Электроқоришмалар
ишлаб чиқариш
Ун ва ун маҳсулотлари
ишлаб чиқариш
Пахта хом ашёсини қайта
ишлаш
Кондитер маҳсулотлари
ишлаб чиқариш
Шойи хом ашёсини қайта
ишлаш
Сут ва сут маҳсулотлари
ишлаб чиқариш
Сабзавот ва меваларни
қайта ишлаш
Спиртли ва спиртсиз
ичимликлар
ишлаб
чиқариш
Қурилиш материаллари саноати қурилиш ва транспорт харажатлари даражасига
қараб фойдали қазилмаларга ёки истеъмол ҳудудларига яқинроқ жойлаштирилади.
Кондитер, гўшт, сут саноати корхоналари асосан маҳсулотларга талаб шаклланадиган
ҳудудларга яқин жойда жойлаштириш нисбатан самаралироқдир. Корхонани ҳар бир
3
Манба: Прост А.Е. Вопросы размещения промышленности. М.Наука. 1973, 97 б.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
105
тармоқнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш, ўз навбатида
алоҳида омилларнинг минтақада тутган ўрни ва аҳамиятини албатта эътиборга олиш
лозим. Бу ўринда минтақанинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда
жойлаштиришга энг катта таъсир кўрсатадиган омилларни аниқлаш жуда муҳимдир.
Шуни таъкидлаш лозимки, айнан сув ва экология омилининг саноат корхоналарини
жойлаштиришдаги ўрни вақт ўтиши билан янада кучайиб боради. Сув ва унинг билан
боғлиқ экологик омилнинг саноатни жойлаштиришда аҳамиятини қўйидагилар билан
изоҳлаш мумкин.
-минтақада сув ресурсларининг чекланганлиги ва нотекис жойлашганлиги;
-сув истеъмол ҳажмининг тобора ошиб бораётганлиги, жумладан, аҳоли томонидан;
-сув ресурсларни ҳимоя қилиш, янги оқава сувларни тозалаш қувватларини ишга
тушириш зарурияти.
Янги саноат корхоналарини жойлаштиришда, фаолият кўрсатаётганларини
трансформация қилишда бир пайтнинг ўзида юқори сув истеъмолига эга ва экология
тизимига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш
мақсадга мувофиқ эмас. Бу ҳолат мавжуд тармоқни сув ҳавзасига бўлган талабини
камайишига ва оқибатда унинг сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Саноат корхоналарини минтақада жойлаштиришнинг услуби таклиф этилган.
Ушбу услуб шаҳарлар, шаҳар поселкалари, туманлар ва саноат майдончаларидаги
инженер-иқтисодий, экологик ва ижтимоий вазиятни баҳолаш, ижтимоий-иқтисодий
самарадорлик мезони асосида саноат корхоналарини жойлаштириш ҳудудларини
аниқлаш имконини беради. Саноат корхоналарини жойлаштириш бўйича асосланган
қарорни қабул қилиш учун камида уч йил ичида бир марта заҳиралар ва жойлашув
шароитларини мажмуали баҳолашни ташкил қилиш лозим. Минтақада мавжуд
заҳиралардан самарали фойдаланиш асосида саноат корхоналари ва кичик саноат
зоналарини жойлаштиришнинг турли вариантларини кўриб чиқиш ва кераклигини
танлаб олиш лозим (1.2-расм).
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
106
1.2-расм.
Саноат
корхоналарини
жойлаштириш
вариантини
танлаб олиш схемаси
4
.
Корхонани жойлаштиришнинг мақбул варианти қурилиш учун кетадиган ялпи
ҳаражатнинг миқдори орқали аниқланади. Минтақадаги барча шаҳарлар, шаҳар
поселкалари ва саноат майдончалари жойлашув омилларига мувофиқ учта гуруҳга
бўлинади.
1- гуруҳга қулай ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитига эга бўлган
шаҳарлар (поселкалар) киради (саноат майдончаларининг, сув, электроэнергияси
манбалари мавжудлиги ва бошқалар)
2- гуруҳга маълум даражада ноқулай ижтимоий-иқтисодий ривожланиш
шароитига эга бўлган шаҳар ва шаҳар поселкалари (фойдаланилаётган ер
Саноат
корхонасининг
умумий
характеристикаси
Минтақанинг
(Қорақалпоғистон
Республикаси,
туманлар, шаҳарлар,
саноат майдонлари)
иқтисодий
характеристикаси
Заҳираларга бўлган
талаб
Заҳираларга қараб
жойлашув вариантини
аниқлаш
Заҳираларнинг
борлиги
(чекланганлиги) ёки
бошқа
минтақалардан олиб
келишнинг
самарадорлиги
Ялпи харажатга қараб
керакли вариантни
танлаб олиш
Жойлашувнинг
ноиқтисодий
омиллари
Жойлашувнинг
охирги вариантини
танлаб олиш
Экологик ва
ижтимоий оқибатлар
Давлат дастурига
инвестиция
лойиҳасини киритиш
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
107
майдонларини ажратиб бериш, сув ва электроэнергияси билан таъминлаш учун
қўшимча қувватларни шакллантириш зарурлиги ва бошқалар)
3- гуруҳга ноқулай ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитига эга бўлган
шаҳарлар (поселкалар) киради (сув, электроэнергиясини узоқ масофадан олиб келиш
лозимлиги, қимматбаҳо ерларни ажратиб беришлик ва бошқа ноқулайлик).
Саноат корхоналарини жойлаштириш тасдиқланган давлат дастурлари, ҳукумат ва
маҳаллий ҳокимиятлар томонидан қабул қилинган қарорларга асосланиши зарур.
Хулоса.
Тезисда кичик саноат корхоналарни тўғри жойлаштириш заруратининг
назарий асослари ва аҳамияти келтирилган. Ресурсларни тўғри тақсимлаш
ресурслардан, жумладан, вақт, пул ва ходимлардан самарали фойдаланишни
таъминлайди. Бу самарадорликни оширади ва чиқиндиларни камайтиради.
Ресурсларни тўғри тақсимлаш кичик корхоналарга харажатларни назорат остида ушлаб
туриш имконини беради. Бу, айниқса, рақобатбардош бозорларда рентабелликни
сақлаш учун жуда муҳимдир. Самарали тақсимлаш стратегик режалаштиришни
яхшилашга ёрдам беради, бу эса корхоналарга асосий мақсадларига эътибор қаратиш ва
ресурсларни энг зарур бўлган жойда тақсимлаш имконини беради. Ресурслар тўғри
тақсимланганда, корхоналар аниқ маълумотлар ва тушунчаларга асосланиб, яхши
натижаларга олиб келадиган қарорлар қабул қилишлари мумкин. Ресурсларни тўғри
тақсимлаш потенциални аниқлашга ёрдам беради ва уларга қарши хавфларни ҳимоя
қилиш учун ресурсларни тақсимлайди ва шу билан бизнеснинг барқарорлигини
оширади. Вазифаларни малака ва кучли томонларга қараб тақсимлаш ходимларнинг
ишлаши ва қониқишини оширишга, ижобий иш муҳитини яратишга олиб келади.
Ресурсларни самарали тақсимлаш орқали кичик корхоналар ўз соҳаларида
рақобатбардош бўлиб, ўсиш ва кенгайиш учун янги имкониятларни аниқлашлари ва
излашлари мумкин. Шундай сабабларга кўра ҳар бир кичик саноат корхонасини ўзининг
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тўғри жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади.
References:
1.
Ўзбекистонда саноатни самарали жойлаштириш муаммолари. Тошкент. Фан. 1992.
19 б.
2.
Прост А.Е. Вопросы размещения промышленности. М.Наука. 1973, 97 б.
3.
Shilling, M.A. (2017). Технологик инновацияларни стратегик бошқариш.
4.
Drucker, P.F. (2007). Инновациялар ва тадбиркорлик. Друкернинг кичик
корхоналарда инновациялар тамойиллари ва амалиёти.
5.
Barringer, B.R. va Greening, D.W. (2007). "Кичик бизнес ва атроф-муҳит: адабиёт
шарҳи". Кичик бизнесни бошқариш журнали, 45(1), 15-29.
6.
S. Kafuros, M. D. (2021). Кичик фирмалар, инновациялар ва тадбиркорлик.
7.
Giones, F. va Miralles, F. (2020). “Кичик ва ўрта корхоналарнинг янги бизнес
моделларида рақамли технологияларнинг ўрни”. Бизнес тадқиқотлари журнали, 116,
289-298.