YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
87
XIX АСР ОХИРГИ ЧОРАГИ – XX АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОНДАГИ
АФҒОН СИЁСИЙ ҚОЧОҚЛАРИ ХУСУСИДА
Ф.Саидов
ҚарДУ. Ўзбекистон тарихи кафедраси ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13889011
Резюме.
Ушбу мақолада XIX аср охирида Афғонистонда юз берган сиёсий
курашлар туфайли Туркистонга қочиб ўтганлар тарихи ҳақида архив манбалари ва
адабиётлар таҳлили орқали фикр юритилади.
Таяч атамалар:
Қочоқ, амир, жамшидий, полиция, адлия, ёрдам пули, товон,
нафақа, афғон фуқароси, муҳандис, солиқ, чегара пости, зобит, қўшин, тахт учун кураш.
XIX аср охирида Ўрта Осиё ва Афғонистон масаласида рус-инглиз зиддиятлари
кучайиб, икки мамлакат ўртасида 1869-1877 йилларда тузилган шартномалар орқали
ўзаро таъсир доиралар келишиб олинган бўлсада зимдан сиёсий ва дипломатик кураш
давом этаверди. Рус-афғон (1,5 минг верст) ва Бухоро амирлиги –Афғонистон (1000
верст) чегараларида чегара чизиғини белгилашда тортишувли масалалар мавжуд
бўлиб турди. Бухоро амирлиги ҳудудида рус манзилгоҳлари вужудга келган XX асрнинг
80 -90 йилларда амирлик чегара худудларини ҳам империя ҳарбийлари қўриқлайдиган
бўлди. 1895 йилда Бухоро амирлиги таможня тизими Россия империяси таможня
тизимига қўшилиб юборилгандан сўнг, бождан келадиган даромад ҳам империя
хазинасига бўшатиладиган бўлганди. 1860-1870 йилларда Афғонистонда шахзодалар
ўртасида тахт учун кураш кескин тус олиб, афғон амири Дўстмуҳаммадхоннинг
авлодлари бу курашлар майдонига шўнғиб кетдилар.Афғонистондаги кескин сиёсий
вазият ва тахт учун кураш шунингдек иккинчи аланга афғон уруши (1878-1881
йиллар) оқибатида мамлакат худудининг парчаланиши, шахзодаларнинг тахтига
даъво қилиб ўз рақиблари билан аёвсиз жанглари каби кўпдан-кўп омиллар туфайли
нафақат оддий халқ орасида қочоқлар оқими вужудга келмай, юқори табақа
вакилларининг сиёсий қочоқлар гуруҳи ҳам юз берди. Афғон сиёсий қочоқларининг
асосий объекти Туркистон ўлкаси ва Бухоро амирлиги ҳудудлари бўлди. Тарихий
манбалар маълумотича, қочоқлар ҳеч қандай хужжатсиз рухсатнома ва паспортсиз
чегарадан ўтган, айримларида эса вақтинчалик рухсатнома бор эди. Афғон-рус ва
Афғонистон - Бухоро чегаралари узоқ масофаларга чўзилгани туфайли, бўш
қўриқланадиган чегара худудларидан ёҳуд савдо карвонлари яширин ўтадиган
мутлақо назоратда бўлмаган ерлардан, Амударёнинг саёз, тўқайзорларидан иборат
қисмларидан қочоқлар Туркистон минтақасига кириб келарди. Туркистонга кириб
келган афғон қочоқлари орасида савдогар, деҳқон, ҳунарманд, чорвадор, диний
уламолар каби турли-туман ижтимоий гуруҳларнинг вакиллари бўлган. Бироқ сиёсий
қочоқлар ҳам оз сонли бўлмай, бу мамлакатдаги уруғ-қабилачиликка асосланган этно-
социал ммуносабатлар ушбу жараёнда асосий омил сифатида намоён бўлган. Архив
манбаларидан бирида Афғонистондаги Афғонистондаги сиёсий вазият туфайли
таъқиб ва тазиййиққа учраган ҳамда норози бўлган 10.000 нафар «жамшидий»
қабиласи аъзолари Туркистон генерал –губернаторлигининг калсиборти вилояти
ҳудудларигақочиб ўтган. Империя ҳукумати уларга бошпана бериш билан бирга,
жойлашувлари учун 1500 рубль сарфлаган, шунингдек, жамшидийларнинг 7 минг
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
88
нафари «Чаманибида» номли манзилгоҳдпн паноҳ топган уларнинг айнан
касбийортига ўтишида бу ҳудуд чегаралари бўш қўриқлангани ва ишчи кучига бўлган
эҳтиёж кучлилиги ҳамда бўш ерлар мавжудлиги каби омиллар ўз таъсирини ўтказган.
8. Қочоқлар оқими нафақат Туркистон генерал-губернаторлигининг Касбийорти,
Самарқанд, Сирдарё вилоятларига эмас , балки Фарғона вилояти уездларига ҳам қочиб
борганлар. XIX аср охири- XX аср бошларида Шарқий Туркистон, Афғонистон ва
Ироқдан қочиб келган этнослар Фарғона вилоятининг Жалолобод, Ўш, Ўзган, Андижон,
Марғилон атрофларидаги қишлоқларида кўп сонли бўлиб истиқомат қилганлар. Улар
тирикчилик илинжида меҳнатнинг барча турларини арзон нархда бажаришга тайёр
эдилар» 2. деб маълумот беради тадқиқотчи Е.А.Сиясова.
Сиёсий курашларга кирган ва енгилиб охир-оқибатда Туркистондан сиёсий
бошпана топган собиқ шахзодалар уларнинг авлодлари ҳам оз сонли бўлмаган Биз
юқорида XIX аср бошлариги сиёсий вазият туфайли Туркистонга қочган жамшидийлар
ҳақида эслатиб ўтдик. Шундай жамшидий аслзода (хон) лардан Саид Аҳмадбек,
Муҳаммадбек, Исмоилбеклар Туркистонга қочиб келишган. Саид Аҳмадбек оиласи
билан Самарқанд шаҳрида яшади. Рақиблари унинг боши учун 10 минг рупий (рус
пулида 40.000 рубль) оиласи ва иккита боласи доим хавф остида бўлганлиги учун
назоратда ва уй қамоғида яшашга мажбур бўлган. Бу каби нуфузли қочоқ ни ўз
муҳофазасига олган. Россия империяси маъмурлари кези келганда ундан ўз сиёсий
мақсадларида фойдаланишни режалаштиришгани исбот талаб қилмайди. Йўқса, Саид
Аҳмадбекка бир йилда 5000 рубль нафақа ҳар ойда 75 рубль (1900 йилларда 125 рубль
) ёрдам пули белгиланмайди. Ҳатто унинг моддий эҳтиёжларини қондириш учун Марв
чегара ҳудудидан ер (кучмас мулк) ажратилган Саид Аҳмадбекни орқа қилиб, унинг
паноҳига гумаштаси хирот провинсияси сўнгги ҳарбий қўмондони Заринхон, ҳарбий
бригада бошлиқларидан бири Фати (Пати Махмудхон) қочиб келишган. Бухоро
амирлигидаги рус манзилгоҳи ҳисобланган Патти Ҳисор (Термиз) шаҳар полиция
бошлиғининг Туркистон райион қўриқлаш бошқармаси (ТРҚБ, охрана) га йўллаган
махфий мактубда Саид Аҳмадбек ҳузурига Ғулом Андер каби сиёсий вакиллар яшириш
ташриф буюрганлиги ушбу шахс Самарқанд, Патти-Ҳисор, Келиф шаҳарларида бир
муддат яшириниб юриб, яна Афғонистон ерига ўтиб кетганлигини хабар қилган.
Россия - Афғонистон чегара харбий қисмларида узоқ муддат хизматда бўлган рус
армияси полковниги, шарқшунос олим Д.И.Логафед афғон шахзодаларидан Сиёсий
қочоқ ва унинг хизматида бўлган яқин кишилари ҳақида қимматли маълумотлар
келтирган. ушбу шахснинг фазилатлари ҳақида ҳам унинг ишларида маълумотлар
келтирилган.
Д.Н.Логафетнинг
ёзишича
афғон
шахзодаларидан
Исомхон
Шералихондан сўнг ўзини қонуний тахт вориси деб ҳисоблаган. Тенгсиз жангларда
енгилганидан сўнг 100 нафар қариндоши билан жон сақлаш мақсадида Туркистонга
қочиб ўтган. У Самарқанддаги «Даварзор» (Боғи -афғон)да истиқомат қилиб рус
ҳукуматидан бир йилда 12 минг рубль нафақа олган. Бироқ нафақаси камлиги ҳақида
туркистондаги рус маъмурларига бир неча бор мурожаат қилган, бироқ мурожаатлари
жавобсиз қолдирилган. Унинг фарзанди Исмоилхон Рус армиясида хизмат қилиб
полковник ҳарбий унвонига сазовор бўлган5 Абдураҳмон (ҳукмронлиги 1880-1901
йиллар) вафот этганидан сўнг, ўзини ҳақиқий тахт вориси ҳисоблаган Исомхон
Ҳабибуллаҳон (ҳукмронлиги 1901-1919)ни узурбатор (сохта) ҳукмдор деб ҳисоблаган.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
89
Шимолий Афғонистондаги провинциялар амир сифатида Исаххонни тан олишларини
билдирганидан сўнг, 1904 йилда яқин кишиси Сардор Мажидхонни яширин равишда
Афғонистонга юборди. Бироқ , Туркистон –Афғонистон чегарасида рус чегарачилари
ушбу шахс ўз ихтиёрича қочиб келаяпти деган важ билан ортга қайтаришган рус
шарқшуносининг таъкидига, Исақхон диний ва дунёвий илмлардан яхшигина
хабардор бўлган. У Қуръони каримни ёд билган ва ширали овоз билан қироат қилган.
Ҳадис илми, калом, шариат арконлари, фиқҳ билимдони бўлган. Исакхон айни пайтда
Афғонистон, Туркистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой адиблари шеъриятидан хабардор
бўлиш билан бирга тарих соҳаси ҳам билимдони бўлган.
Архив 6 манбаларида рус-афғон, афғон –Бухоро чегара постларидан рус армияси
ҳарбийларининг ҳам Афғонистонга қочиб кетиши юз берганлиги маълум бўлади.
Қочиб кетувчилар асосан Кавказ миллати вакиллари (кабаликни қабул қилган
арманлар) бўлиб, улар афюн армияси томонига ўтишдан олдин Насронийликдан
чиқиб, мусулмончиликка ўтиши, яъни ислом динини қабул қилиши керак бўлган.
XIX аср охири XX аср бошларида афғон армияси Европа типида тузилган бўлиб,
қуруқлик , тўпчилар, отлиқ каби қисмлардан иборат бўлган. Ушбу армия қисмлари
асосан Қобул, Ҳирот, Қандоҳарда туриб, бошқа провинцияларда кичик гуруҳлар бўлган.
Афғон армияси орасида Туркистонга қочган шаҳзодаларнинг айғоқчилари(ҳудудлари)
ҳам фаолият юритган. Ушбу армияда Низом қоидаларига ва тартиб-интизомга
бўйсунмаслик, талаш, порахўрлик, нафақасиз муносабат бўлиш муҳити ҳукм
сурганлиги Д,Н. Логафет қайд этган.9
Хуллас, 1870-1880 йилларда Афғонистонда Туркистонга қочоқлар оқими кучайиб,
қочоқларнинг ижтимоий ва этник таркиби хилма хил эди.
Қочоқлар орасида сиёсий қочоқлар” ҳам анчагина бўлиб, россия империяси
ҳукумати улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланди.
Айнан Абдураҳмон Туркистон орқали руслардан ҳарбий ёрдам олиб, улар қўллаб-
қувватлаши билан тахтига келганди.
References:
1.
ЎМА, U-1-фонд,1-рўйхат , 1382 йиғма жилд, 43,44 варақлар.
2.
Смесова Е . Культурно –просветительская и научная деятельность русский
учреждения в Туркистанским края (XIX-XX) . – Т.; .-С.21.
3.
ЎМА, U-461-фонд, 1-рўйхат, 948 ймғма жилд, 49,50,51 варақлар., 58-варақ.
4.
ЎМА, U-461-фонд, 1-рўйхат, 1818 йиғма жилд, 127,128 –варақлар.
5.
Логофет Д.Н. На границах Средний Азии, Путевые очерки 3-х книгах. Книга II.
Русеко –Афганиская граница. Санкт –Петербург -1909. –С.32.
6.
Логафет Д.Н. Ўша китоб, - Б.33
7.
Логафет Д.Н. Ўша китоб. –Б.34-35.
8.
ЎМА, U-1-фонд, 2-рўйхат ; 218 йиғма жилд, III- варақ.
9.
Логафет Д.Н. Ўша асар.. Б.150-151.
10.
ЎМА, Н-1 –фонд, 2- Рўйхат, 218 йиғма жилд, III –варақ 9-Логафет Д.Н. Ўша асар...
Б.150-151.