Авторы

  • Дурдонахон Абдусаломова
    Андижон давлат университети таянч докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47011

Аннотация

Адабий турларнинг маълум нуқтада кесишиши ва адабий оқимларнинг ўзгариб бориши сабаб, элегия жанри ҳақида кўп манбаларда турфа маълумотлар учрайди. Элегияни фақатгина “ўлим ҳақидаги меланҳолик кайфиятдаги шеър” сифатида қабул қилиш уни жуда енгил, керак бўлса, нотўғри баҳолаш билан тенг.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

124

ҲОЗИРГИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА ЭЛЕГИЯ “ИЗЛАРИ”

Абдусаломова Дурдонахон Валилулло қизи

Андижон давлат университети

таянч докторанти

Abdusalomovadurdona0@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.13766828

Адабий турларнинг маълум нуқтада кесишиши ва адабий оқимларнинг ўзгариб

бориши сабаб, элегия жанри ҳақида кўп манбаларда турфа маълумотлар учрайди.
Элегияни фақатгина “ўлим ҳақидаги меланҳолик кайфиятдаги шеър” сифатида қабул
қилиш уни жуда енгил, керак бўлса, нотўғри баҳолаш билан тенг. Элегиянинг жанр
сифатида келиб чиқишига тўхталиб ўтилса, у илк бор Юнон ва Рим адабиётида
учрайди. Элегия бўлиш учун эса аниқ шеърий шакл талаб қилинган. Яъни шеър элегия
деб аталиши учун унинг бир қатори дактилик

1

ҳекаметерда, иккинчи қатори эса

дактилик пентаметерда ёзилиши лозим бўлган. (elegiac couplets, a form of poetry
featuring one line of dactylic hexameter and one line of dactylic pentameter

2

.) Яъни

элегиянинг шакли у тасвирлаётган мавзудан муҳимроқ ҳисобланган. Юқорида
келтирилган шаклдан фойдаланиб ёзилган ҳар бир шеър элегия деб атала бошланган.
Қадимги Юнон адабиётида элегиянинг мавзуси турли хил эди – тематика эмас, шакл
эътибор марказида бўлган. Шакл ва мазмун орасида фақатгина бир нарса ўзгармаган,
яъни уларнинг барчасида оҳанг ва мазмун кўз ёш билан куйлашга мосланган ҳолат ва
вазиятни танлаб олган, элегия ёзишдан мақсад эса чуқур ва таъсирчан сўз айтиш, ҳис-
туйғуларни тасвирлаш боълган. Элегик қаҳрамон ҳамиша нимадандир айрилган
ҳолатда, ўз тақдиридан,бошига тушган азоблардан нолиган ва афсусланган вазиятда
тасвирланган. Инглиз адабиётида элегия XVII асрга қадар мана шу шакл ва таърифга
эга бўлган. Элегиянинг ривожланиши ҳамда унинг марсия ва айрилиқ (ўлим) билан
боғланиши Европа ҳамда Америка адабиёти ва санъатида XVIII асрда бошланиб ХIХ
асрнинг ўрталарига қадар давом этган романтизм оқими билан чамбарчас боғлиқ.
Кучли ҳиссиёт, дард-алам, айрилиқ, алоҳида феъл-атворни ифода этиш учун элегия
жуда мос келар эди. Кейинчалик шоирлар унинг қатъий белгиланган шаклидан
тамоман воз кечдилар, элегиядан фақатгина ўлим, айрилиқ, соғинч ва мотам тасвири,
марсия учун мос жанр сифатида фойдалана бошладилар. Адабиётшунослик луғатида
элегияга қуйидагича таъриф берилган: “ЭЛЕГИЯ– ҳозирги маъносида кўпроқ фалсафий
мазмундаги, қайғули ўйларни ифодаловчи шеър; мазмун жиҳатидан таснифланувчи
лирик жанр. Адабиёт тараққиёти давомида Элегия термини маъно ўзгаришларига
учраган. Ҳозирги тушунчадаги елегиянинг мазмуний белгиси Овидийнинг “Қайғули
элегиялар”идан кейин қарор топди ва у энди “ғамгин қўшиқ” маъносига эга бўлди”.

3

Ўзбек адабиётида элегия, одатда, марсиялар билан ҳамоҳанг ҳолатда

ифодаланади. Элегия жанрини фақат марсия сифатида кўриш унинг имкониятларини

1

Daktil- bir urg`uli bo`g`indan so`ng ikki urg`uli bo`g`in asosiga quriluvchi metrik shakl. Daktilik heksameterda har

qatorda 6 ta daktil bo`lsa, dakrilik pentameterda 5 ta daktil bo`ladi. (A dactyl is a metrical foot consisting of one
stressed, followed by two unstressed syllables. A line of dactylic hexameter contains six dactyls per line, and a line of
dactylic pentameter contains five dactyls per line.)

2

https://www.studysmarter.co.uk/explanations/english-literature/literary-devices/elegy/

3

Қуронов Д. Мамажонов З. Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. -Т.,Akademnashr, 2013.-149 б.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

125

пастроқ баҳолайди, назаримизда. Торонто университети профессори Карен Веисмен
нашрга тайёрлаган “The Oxford Handbook of the Elegy” китобига кўра, аслида элегия 3
ички тузилишга эга: пасторал, шахсий (персонал), шахсга доҳил боълмаган
(имперсонал) элегиялар. Марсия эса тўғридан тўғри шахсий (персонал) элегияларга
мос келади. Чунки элегиянинг ушбу шаклида яқин инсонидан айрилган қаҳрамон
айрилиқ ҳақида, яқин инсонининг қадр қиммати ва ёки у билан ўтказган яхши-ёмон
кунлари ҳақида ўйлаши, севимли кишисини хотирлаши, баъзи ўринларда унинг
қаршисида айбдорлик ҳиссини туйиш ва ҳасрат доғида ундан кечирим сўраш ўринлари
ҳам бўлиши мумкин. Имперсонал элегиялар эса мазмуни ғам-қайғуга муносиб бўлган,
олам ва инсоният устидан қилинган шикоятга мос келади.Имперсонал элегия руҳида
ёзилган элегияларда қаҳрамон ҳаётдан норози ва ўтказилган умрини бой бериш билан
тенг кўрувчи шахс сифатида гавдаланиши лозим бўлади. Пасторал элегия турида
табиат улуғланиб унга берилаётган хато муносабат оқибатлари санаб берилиши,
қишлоқ ҳамда шаҳар ҳаёти ўзаро бир-бирига тескари ҳолатда тасвирланиши лозим
бўлган. Умуман элегия жанрини мунгли ва нола қўшиғи сифатида кўриш Оксфорд
Университети тадқиқотчилари томонидан тўғри деб баҳоланади. Бунга сабаб Қадимги
Юнон адабиёти намуналари таркибида келган элигик қахрамонлар нутқи ҳисобланган.
(Еврипид “Троя аёллари” Ҳекуба ва Андромаҳа нутқлари) Кейинги даврларга келиб эса
элегия жанр сифатида ўз кучи ва таъсирини йўқотиб боради. Леонид Фризман
айтганидек: “Ҳаёт эҳтиёжлари ва адабий кураш бутун адабиёт олдига янги
вазифаларни қўяди, адабиётда рўй бераётган ўзгаришлар жанрнинг нисбий салмоғи ва
унинг жанрлар тизимидаги ўрни, бошқа жанрлар билан муносабатларида
ўзгаришларга олиб келади. Шу муносабат билан материалга янгича ёндашув, янги
мавзуларни ўзлаштириш ва бадиий воситаларнинг янги арсеналига эга бўлиш юзага
келмоқда”. (Л. Фризман «Потребности жизни и литературной борьбы выдвигают
новые задачи перед литературой в целом, изменения, происходящие в литературе,
влекут за собой перемены в удельном весе жанра и его положениив жанровой системе,
в его взаимоотношениях с другими жанрами. Всвязи с этим складывается новый
подход к материалу, овладение новыми темами и новым арсеналом художественных
средств») Турлар ўртасидаги “оғишлар” сабаб элегия ҳам ўзининг жанр сифатида
мақомини ёқотди. Бадиийлик модусларидан бири ҳисобланади ва бугунги кунга келиб
адабиётимизда элегиянинг кейинги икки турига мос намуналарни учратишимиз
мумкин. Шеъриятимизда элегиявийлик персонал ҳамда имперсонал элегия мавзусига
мос тарздада ифодаланади. Персонал элегиявийлик мавзуси, асосан, ота-онадан,
суюкли ёрдан айрилиш ва унинг соғинчи учун ёзилган шеърларда кенг кўламда
учрайди. Ижодкор Шарифа Салимова “Марсия” номи билан Ўзбекистон халқ шоири
Сирожиддин Саййиднинг

онаси Холбиби ая хотирасига бағишланади:

Бир мунис, бир дилкаш, сирли тор кетди,
Кетганда ҳам сокин, беозор кетди.
Тоғлар кўз ёш тўкди, йиғлади осмон,
Дунёнинг кўксидан бир баҳор кетди.
“Она” сиймоси инсон онгида ҳамиша мунислик ва беозорликнинг тимсоли

сифатида гавдаланади. “Тоғлар кўз ёш тўкди, йиғлади осмон” мисраси орқали ижодкор


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

126

лирик қаҳрамоннинг ички кечинмаларини шу қадар бўрттириб юборганки, ўқувчи
ушбу дард тошни ҳам йиғлатиб юбориш кучига ега еканлигига ишона бошлайди.

Она! Қайлардасиз?! Бу ёлғон тушдир…
Қайтинг… Ўртанишлар, оҳ, бекор кетди.
Тобут орқасидан инграр кўчалар:
– Биз изларин ўпган бахтиёр кетди.
Боши она тавсифи билан бошланган шеър, энди унга мурожаат билан давом

етади. Унга ўтиниш, қайтишини сўраш каби. Инсон бошига қийинчилик ёки оғир
кулфат келганда унинг ечими сифатида руҳий тинчлик аҳтариб уйқига кетишни афзал
кўради, (“Инсон миясига роҳат бағишловчи енг кучли малҳам – бу

уйқу

”, - деган еди

буюк мутафаккир Абу али Ибн Сино.) гўёки бўлиб ўтганларнинг барчаси туш бўлса,
ёлғон туш.

Онам ковушлари… мунграйиб қолди.
Айт, дунё, у недан умидвор кетди.
Онам чеккасини қумсар райҳонлар,
Ҳовлини тўлдирган хуш ифор кетди.
Кейинг босқич еса севимли кишидан қолган буюмларнинг тасвири билан давом

етади-мунграйиб қолган кавушлар ва уни қумсаб қолган райҳонлар.

Кўзин юмар чоғи кимни излади,
Кимнинг дийдорига бўлиб зор кетди.
Ей, бевафо фалак, Онам кетдими?
Йўқ, Аллоҳ васлига интизор кетди.
Болам, деб, йўлимга кўз тутган танҳом,
Жаннат боғларига сочи қор кетди.
Фиғоним кўксимни ўтдек куйдирди,
Ўлим келгач, қўлдан ихтиёр кетди.
Она образи ҳар нени тамомловчи, инсоннинг кемтикларини қоплай олувчи сиймо

сифатида тасвирланади. У билан ўтган ҳар дам, ҳар лаҳза бугунги кунда етишмаётгани-
ҳар бир нарса- йиғлаган тоғ-у осмон, ортидан ўкиниб қолган кўчалар, мунғайиб турган
кавуш-у соғинч ҳиссини туйиб турган райҳоннинг барчаси асли лирик қаҳрамон
қалбида бўлиб турган ғалаённинг ифодаловчилари. Шеърнинг сўнгги эса ҳар турли
баландпарвоз ваъдалардан ҳоли ғамгин руҳ билан, ўзининг-да ўлим ҳақиқати олдида
ожиз еканлигини ифодалаш билан якунланади.

Шоир Миртемирнинг машҳур “Онагинам” номли шеъри ҳам марсия каби

битилган:

Онагинам!
Одам бўлдимми менам?
Йигит ёшимгача бир челак сув келтириб
бермаган бўлсам,
Ё ташналигингда бир коса шарбат тўлдириб
бермагам бўлсам,
Ё нон ёпишинг учун,
Ҳатто бир йўла, бир кун
Саҳродан ўтин орқалаб келмаган болангман…


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

127

Икки шеърда ҳам лирик қаҳрамон онасининг розилигига етмагандай, ўзининг она

сиймоси олдидаги вазифаларини адо эта олмагандай тушкун кайфиятда гавдаланади.
Шу сабаб ҳамки, буларнинг барчаси энди армонга айланади.

Сени жиндак хушвақт қилгани,
Сени жиндак хушбахт қилгани —
Тагсиз жарлардан ўтолмаганим,
Сени сўнгги йўлга ўзим кузатолмаганим —
Тоғдай зил.
Абадиятдай чексиз армон бўлиб қолди дилимда,
онагинам!
Фарида Афрўз эса “онадан айрилиш” оғриғини қуйидагича ифодалайди:
Ё раб, ё раб , !
Тоғ қуласа елкамни тутай,
Юлдуз учса қайтишин кутай,
Денгиз тошса ичимга ютай,
Она сизни бир кўрсам бўлди.
Шеър яратганга мурожаат билан бошланади, кейин эса бор ният онанинг биргина

кўриниш бериши учун барча қийин мушкулотларга тайёр дилбанд тасвирига айланиб
кетади. Шеърнинг сўнгги қисми она билан учрашув махшарга қолганлиги, икки дунё
ичида ҳам уни ахтариш билан яшаши ҳақида сўз боради.

Қиёматга қолдия дийдор,
Махшаргача яна нелар бор,
Икки дунё кутарман бедор,
Она сизни бир кўрсам бўлди.
Ушбу шеър ижровия лириканинг ажойиб намуналаридан бири ҳисобланади ва

Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асари қаҳрамони Ойтўлдига марсия сифатида
Ҳалима Аҳмад томонидан битилган. Ойтўлди ёзувчи томонидан яратилган энг
мукаммал ҳамда ҳар қандай саволнинг жавоб маркази бўлган қаҳрамон ҳисобланади,
шоира эса Ойтолдининг онаси сифатида гавдаланади:

Юзингдан нур тилаб кетди гадолар,
Пойингда тиз чўкди не-не худолар,
Мен қай кун бўлдим-ай сендан жудолар,
Икки дарё аро тўлғонгин, болам,
Қўйнингда илонлар уйғонгин, болам.
Марсияда Ойтўлдининг ўлимини уйқу сифатида қабул қилган, унинг уйғониши

учун йиғлаб нола чекаётган она сиймоси гавдаланади. Юқоридаги шеърларнинг
барида элегиявийлик персонал элегия турига мос келувчи мавзуда юзага чиқади.
(Яъни марсия.) Одатда аёллар ўлимни қабул қила олмаётгандек туйилади, шу сабаб
кейинги икки шеърда ҳам “қайта учрашиш”, “дийдорлашиш” умиди сўнган эмас. Қачон
бўлмасин ёки нима қилиб бўлмасин яна бир зумга дийдор насиб этишига ишонч
бордай. Қарши жинс вакиллари томиндан эса яқин инсонининг ўлими ўзгартириб
бўлмас ҳақиқат ва уни қабул қилиш шарт деган қарор билан шеърларига олиб
кириладики, улар ўз айб-у нуқсонларини ҳам кўра бошлайди ва бу бажарилмаган
вазифалар учун изтироб ҳам чекадилар.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

128

Еътибор бериб қаралса, одатда марсиялар боши умумий тасвирдан бошланиб,

кейин қисмда мурожаат, соънгги еса пушаймонлик ёки афв тилаш билан
якунланмоқда.

Юқоридаги фикрларимизни 2015-2016 йиллар давомида олимлар томонидан

ўтказилган илмий психологик тадқиқот ҳам асослайди. Ушбу тадқиқотга кўра, турфа
жинс вакилларида ўлимни қабул қилишдаги фарқ тасдиқланган ҳамда аёллар
томонидан ўлимни вақтинчалик психик ҳолат сифатида қабул қилиш –“ўлимдан
қочиш” ва ундан қўрқиш сабаб уни рад этиш умумий ҳисобда 60%ни ташкил этган.
Еркаклар еса одатда ўлимни реал аниқлик, дунё ҳақиқати сифатида қабул қиладилар.

References:

1.

Karen Weisman. The Oxford Handbook of the Elegy. Oxford University Press-2010

2.

Қуронов Д. Мамажонов З. Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. -

Т.,Akademnashr, 2013.-149 б.
3.

Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш. -А., Ҳаёт нашриёти, 2002.-223 б.

4.

Адабий тур ва жанрлар. 1-жилд. T., 1991.

5.

Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. - Т. Янги аср авлоди, 2006.- 545 б.

6.

Solijonov Y. Hozirgi o‘zbek lirikasi. O‘quv-uslubiy qo‘llanma, 2009.

7.

Аҳмедова Ҳ. Тунгги марваридгуллар.-Т,:Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат

нашириёти, 1988
8.

Аҳмедова Ҳ. Эрк даричаси.- T,: Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат

нашириёти,1996
9.

Аҳмедова Ҳ. Умид сояси.-Т,: Ниҳол, 2008

Библиографические ссылки

Karen Weisman. The Oxford Handbook of the Elegy. Oxford University Press-2010

Қуронов Д. Мамажонов З. Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. -Т.,Akademnashr, 2013.-149 б.

Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш. -А., Ҳаёт нашриёти, 2002.-223 б.

Адабий тур ва жанрлар. 1-жилд. T., 1991.

Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. - Т. Янги аср авлоди, 2006.- 545 б.

Solijonov Y. Hozirgi o‘zbek lirikasi. O‘quv-uslubiy qo‘llanma, 2009.

Аҳмедова Ҳ. Тунгги марваридгуллар.-Т,:Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашириёти, 1988

Аҳмедова Ҳ. Эрк даричаси.- T,: Ғ.Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашириёти,1996

Аҳмедова Ҳ. Умид сояси.-Т,: Ниҳол, 2008