YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
18
БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Калонов Шоҳижаҳон Нормахмад Ўғли
Кимё халқаро университет
мустақил тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13738733
Кириш.
Ушбу тадқиқотнинг мақсади бюджет ташкилотларида, хусусан давлат олий
таълим муассасаларида молиявий маблағлардан фойдаланишнинг ўзига хос
жиҳатларини ўрганиш ва таҳлил қилишдир. Тадқиқот вазифалари қуйидагилардан
иборат: бюджет ташкилотларида молиявий маблағлар манбаларини аниқлаш,
уларнинг ҳисоби ва бошқарувидаги хусусиятларни ўрганиш, молиявий натижалар
тушунчасининг турли талқинларини таҳлил қилиш ҳамда Ўзбекистон олий таълим
муассасалари молиявий маблағлари динамикасини ўрганиш.
Ўзбекистонда бозор муносабатларининг чуқурлашуви бюджет ташкилотларида
молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни самарали мақсадларга жойлаштириш
бўйича долзарб масалаларни келтириб чиқармоқда.
Хусусан, давлат олий таълим муассасаларида молиявий маблағлар манбалари ва
уларнинг ҳисоби тижорат асосида фаолият юритадиган корхона ва ташкилотларга
нисбатан жиддий фарқ қилади. Бунинг асосий сабаби бюджет ташкилотларида
молиявий ресурсларнинг соҳиби сифатида давлат майдонга чиқади, тижорат
ташкилотларида эса ушбу маблағлар хусусий шахслар ёки акциядорларга қарашли
бўлганлигидир.
Бюджет сиёсатининг номарказлашуви – бу маҳаллий ҳокимият органлари
ваколатларига кўплаб молиявий қарорлар қабул қилишни тақдим этишни англатади.
Масалан, М.Хайдаровнинг фикрига кўра: Номарказлаштириш натижасида жамият
хизматларини шундай ташкил ва тақдим этилиши назарда тутиладики, улар маҳаллий
аҳоли эҳтиёжларини тўлақонли қониқтиришни таъминлашлари керак
1
.
Умуман олганда, давлат бюджети ташкилотларида молиявий маблағлардан
самарали фойдаланиш бўйича турли-туман қарашлар мажуд бўлиб, улар бир-бирини
тўлиғича бир хил тарзда ифода этмайди. Масалан, Буюк Британиялик Ж.Хикс “
Молиявий натижа ҳисобот даврида капиталнинг ўсишидир. Зарар шунга мувофиқ
капиталнинг камайишидир
2
” деган фикрни илгари сурса, Австралиялик Й. Шумпетер
“Молиявий натижа фирма тушуми ва харажати ўртасидаги тафовут
3
” дейди.
АҚШнинг таниқли иқтисодчиси И. Фишер “Молиявий натижа даромадлилик
ўзгариши ҳисобига ҳисобот давридаги активларни баҳолаш мобайнидаги ўсишдир
4
”
деган иқтисодий таърифни илгани суради. Германиялик В.Ригер “Молиявий натижа -
бу бутун фаолият мобайнида жамланган маблағлар билан корхона таъсис этилган
1
Хайдаров М.Т. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш масалалари//Иқтисод ва молия. –Т., 2017. -
№6. – Б.21-30.
2
Хикс Д.Р Стоимость и капитал. М.: Прогресс, 1993. 487 с.
3
Шумпетер Й. Теория экономического развития (исследование предпринимательской прибыли, капитала,
кредита, процента и цикла конъюнктуры). М.: Прогресс, 1982. 455 с.
4
Fisher I. The nature of capital and income. New York: Macmillan, 1930. 29. Walton P., Haller A., Raffourner B.
International Accounting. London: Thomson, 2003. 430 p.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
19
вақтдаги маблағлар ўртасидаги тафовутдир
5
” дея молиявий натижаларнинг
иқтисодий мазмунини очиб беришга ҳаракат қилган.
Кўриниб турибдики, молиявий натижалар қандай қийматда акс эттирилиши,
қайси муддатларга тайёрланиши, айримларида корхонанинг айнан қандай
маблағларининг ўсиши мавҳумлиги ва бошқа жиҳатлари билан иқтисодчи олимлар ва
мутахассисларнинг диққат марказида турган соҳалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
таркибидаги давлат олий таълим муассаларининг молиялаштириш манбалари бўйича
даромадлар нисбати ва динамикасини 2018-2022 йиллардаги бюджет ва бюджетдан
ташқари маблағлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
1-расм. Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассалари даромад
манбалари ўртасидаги нисбат динамика
6
(жамига нисбатан улуши фоизда)
Расм маълумотларидарн кўриниб турибдики, давлат олий таълим муассасалари
жами даромад манбалари таркибида бюджетдан қилинадиган даромадларнинг улуши
йилдан-йилга камайиб бормоқда. Масалан, ушбу манба 2018 йилда 32,3 фоизни ташкил
этган бўлса 2022 йилга келиб 26,3 фоизга ёки 6,0 пунктга камайган.
Шунингдек, бюджетдан ташқари маблалағлар ҳисобидан шаклланадиган
даромадлар улуши кейинги йилларда ошиб бориш тенденциясига эга бўлиб, ушбу
манба 2018 йилда 67,7 фоизни ташкил этган бўлса 2022 йилга келиб 73,7 физни ёки
таҳлил қилинаётган даврда 6,0 пунктга ошганлигини кўриш мумкин.
Ушбу
динамика
бюджет
ташкилотларининг,
хусусан
олий
таълим
муассасаларининг, молиявий мустақиллигини ошириш борасидаги давлат сиёсатининг
натижаси ҳисобланади. Бюджетдан ташқари маблағлар улушининг ошиши
муассасаларнинг ўз фаолиятини диверсификация қилиш, қўшимча хизматлар
кўрсатиш ва инвестицияларни жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларининг
самарасидир.
Бу
эса,
ўз
навбатида,
олий
таълим
муассасаларининг
рақобатбардошлигини оширишга ва таълим сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.
5
Соколов Я.В., Соколов В.Я. История бухгалтерского учета. М.: Магистр, 2011. 287 с.
6
Расмий статистик маълумотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.
32,3
24,4
22,5
23,2
26,3
67,7
75,6
77,5
76,8
73,7
0
20
40
60
80
100
2018й.
2019й.
2020й.
2021й.
2022й.
Бюджетдан ташқари
Давлат бюджети
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
20
Хулоса қилиб айтганда, бюджет ташкилотларида молиявий маблағлардан
фойдаланишнинг қатор ўзига хос жиҳатлари мавжуд бўлиб, уларни эътиборга олган
ҳолда молиявий ҳисоботларни шакллантириш ва бухгалтерия ҳисобини юритиш
мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун қуйидаги таклифларни амалга ошириш тавсия
этилади:
-
Бюджет ташкилотлари, хусусан олий таълим муассасалари учун молиявий
ҳисобот стандартларини такомиллаштириш;
-
Бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш
механизмларини ривожлантириш;
-
Молиявий шаффофликни таъминлаш ва ҳисоботларнинг очиқлигини ошириш;
-
Молиявий менежмент тизимини такомиллаштириш ва ходимларнинг малакасини
ошириш.
Ушбу чора-тадбирлар бюджет ташкилотларида молиявий маблағлардан янада
самаралироқ фойдаланишга ва уларнинг фаолият самарадорлигини оширишга хизмат
қилади.
References:
1.
Хайдаров М.Т. Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини ошириш масалалари //
Иқтисод ва молия. - Т., 2017. - №6. - Б.21-30.
2.
Хикс Д.Р. Стоимость и капитал. М.: Прогресс, 1993. 487 с.
3.
Шумпетер
Й.
Теория
экономического
развития
(исследование
предпринимательской прибыли, капитала, кредита, процента и цикла конъюнктуры).
М.: Прогресс, 1982. 455 с.
4.
Fisher I. The nature of capital and income. New York: Macmillan, 1930. 29. Walton P.,
Haller A., Raffourner B. International Accounting. London: Thomson, 2003. 430 p.
5.
Соколов Я.В., Соколов В.Я. История бухгалтерского учета. М.: Магистр, 2011. 287 с.
6.
Расмий статистик маълумотлар асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.