Авторы

  • Э.Х. Эшбоев
    Республика ихтисослаштирилган Дерматовенерология ва Косметология илмий-амалий тиббиёт маркази
  • Ф.С. Қаландарова
    Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47051

Аннотация

Sarcoptes scabies икки жинсли (урғочи ва эркак) паразит (каналар) бўлиб, эркаги урғочисидан кичкина ва одам териси ичида паразитлик қилмайди. Улар фақат терининг мугуз қаватида жойлашган шох қават ҳужайралари орасида урғочи канани уруғлантиришда иштирок этади (эктопаразит).


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

127

ҚЎТИР КАСАЛЛИГИНИ ИҚЛИМ ШАРОИТИГА БОҒЛИҚ ҲОЛДА

ЎРГАНИШ

Эшбоев Э.Х.

1

Қаландарова Ф.С.

2

Республика ихтисослаштирилган

Дерматовенерология ва Косметология илмий-амалий тиббиёт маркази

1

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий тадқиқот институти

2

https://doi.org/10.5281/zenodo.13591132

Sarcoptes scabies икки жинсли (урғочи ва эркак) паразит (каналар) бўлиб, эркаги

урғочисидан кичкина ва одам териси ичида паразитлик қилмайди. Улар фақат
терининг мугуз қаватида жойлашган шох қават ҳужайралари орасида урғочи канани
уруғлантиришда иштирок этади (эктопаразит). Хаётининг охиригача етадиган уруғ
ҳужайралар билан уруғланган урғочи кана эпидермис ҳужайралари билан оғиқланиб
умри давомида (45-60 кун) ҳар куни 1 – 2 та тухум қўяди. Даволанмаган бемор териси
ичида бир ой давомида ўн минглаб каналар паразитлик қилади. Каналарнинг кўриш
органи ривожланмаган (кўр), нам ва салқин шароитни хуш кўради. Одатда, одам
танасининг 27-28 º С даражадаги соҳаларида (қўл ва оёқлар териси, думба, жинсий
аъзолар териси ва х.о.) ривожланади ва кейинчалик тирнаб қашлаш оқибатида
тананинг (бош ва юздан ташқари) бошқа жойларига ҳам тарқалиб кетади.

Олдимизга иссиқ иқлим шароитида қўтир билан касалланиш кўрсаткичларини

таҳлил қилишни мақсад қилиб олдик.

Тадқиқот натижалари. 2019 йили Сурхандарё вилояти худудидан 615 та қўтирга

чалинган бемор аниқланган бўлиб, бу ҳолат 100 минг аҳолига интенсив кўрсаткич 23,4
ни, 14 ёшгача бўлган болалар – 54,3% ни ташкил қилган. Шу йили ватанимизнинг
шимолида жойлашган Хоразм вилоятида касалланишнинг интенсив кўрсаткичи 8,5
(156 та), Қорақалпоғистон Республикасида 13,1 (245 та) га тенг бўлган.
Тахлилларимизни 2020, 2021, 2023 йиллар учун ҳам олиб бордик. Сўнгги беш йил
давомида шимолий худудлардаги қўтир касаллиги билан касалланишнинг интенсив
кўрсаткичлари Хоразм вилоятида 5,1; 6,1; 9,6; 16,9, Қорақалпоғистон Республикасида
8,2; 7,2; 7,3; 7,8 (мос равишда) ни ташкил этган, яъни иссиқ худуддан хеч қачон юқори
бўлмаган. Бундан ташқари аниқ натижалар олиш учун вилоятларнинг шаҳар ва
туманлар кесимида қўтир билан касалланиш динамикасини ўргандик.

2020 ва 2021 йиллар давомида касалланишнинг энг юқори (35,7; 36,7) Термиз

шаҳрига тўғри келган. Беморларнинг ярмидан кўпроғини (52,3%) 14 ёшгача бўлган
болалар ташкил этади. Касалланиш бўйича кейинги ўринни Бандихон тумани (30,2;
33,5) эгаллаган. Аммо вилоятда энг аҳолиси кўп ҳисобланган Сариосиё туманида 1 йил
давомида бор йўғи 8 нафар бемор қайд қилинган. Худди шундай, Денов ва Узун
туманларида ҳам аниқланган беморлар сонининг 100 минг аҳолига интенсив
кўрсаткичи (5,6; 7,5) ни ташкил қилган.

2022, 2023 йилларга келиб касалланиш Ангор, Термиз ва Бандихон туманларида

(43,6; 59,5; 34,1) анча юқорилашган ва вилоят кўрсаткичидан (17,4; 19,0) бир неча
баравар баланд бўлган. Лекин, Сариосиё (3,6), Денов (5,4) ва Узун туманларида
касалланиш даражаси жуда паст қийматларда қолиб кетган. Шу йиллари 14 ёшгача
бўлган болаларнинг вилоятда касалланиши 48,0; 49,4 ни ташкил қилган бўлса,


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

128

Сариосиё, Денов ва Узун туманларида қўтир билан касалланганлар сони бунчалик кам
бўлиши мумкин эмас. Ушбу худудларда салкам 600 минг аҳоли истиқомат қилади.

Хулоса.

14 ёшгача бўлган болалар орасида касалланиш 70,8%; 71,4% (2021 йил),

хатто айрим жойларда 77,2% (2020 йил) гача кўтарилган. 3 – 6 ойлик чақалоқ, гўдаклар
орасида қўтир касаллигининг қайд қилиниши эпидемиологик жараён унчалик
барқарор эмаслигидан далолат бермоқда.