YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
118
КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ САБАБЛАРИ, АҲОЛИ ҲУҚУҚИЙ
ОНГИ ВА МАДАНИЯТИ ДАРАЖАСИНИНГ КОРРУПЦИЯВИЙ МУҲИТГА
ТАЪСИРИ
Мелиев Худоёр Хуррамович
ТДЮУ мустақил изланувчиси
E-mail: legaluz15@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.13444191
Аннотация:
Ушбу тезисда коррупциявий жиноятларнинг содир этилиш
сабаблари ва унга имкон берга шарт-шароитлар, шунингдек оларнинг профилактик
жиҳатлари масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган ва жамиятдаги коррупциявий
муҳитга таъсир қилувчи омиллар хусусида фикр юритилган.
Калит сўзлар:
жиноятчилик сабабларин, ҳуқуқий онг, коррупция, ижтимоий
институт, ҳуқуқий маданият.
Коррупциявий жиноятчиликнинг сабаблари унинг жамиятда мавжуд бўлишини
тақозо қиладиган, озиқлантирадиган, унинг кўпайишини таъминлайдиган воқеа,
ҳодиса, жараёнлардир.
Жиноятчиликнинг шароит ва сабаблари иқтисодий, ғоявий, социал, руҳий
ҳодисалар ва ташкилий бошқарувчилик фаолиятидаги камчиликлар туфайли вужудга
келадиган салбий социал ҳодисалар йиғиндисидан иборатдир[1].
Жиноятчиликнинг
сабабларини
ўрганиш
диалектикадаги
сабабиятлар
назариясига асосланади. Диалектикадан бизга маълумки, борлиқдаги барча воқеа,
ҳодиса ва жараёнлар бир-бири билан дунёвий боғлиқликдадир. Криминология фанида
жиноятчилик сабабларини тушунтиришда дунёвий боғлиқликларнинг бир тури
бўлган “детерминация”, яъни воқеалар, ҳолатлар ва жараёнлар ўртасидаги
боғлиқликларни билдирувчи алоқа ҳақидаги назариядан фойдаланилади. Диалектик
детерминизм табиат ва жамиятдаги ҳамма ҳодисаларнинг, шу жумладан, кишиларнинг
ирода ва хулқларининг умумий объектив қонунияти борлиги ва улар бир-бирига
боғлиқ бўлиб, бир-бирини тақозо этишини эътироф этувчи назариядир.
Арасту жиноятчиликнинг сабаблари қаторига қашшоқликни, жамиятнинг баъзи
бир аъзоларига асоссиз имтиёзлар бериш ва баъзи кишиларнинг сиёсий
ҳуқуқсизлигини, шунингдек, миллий зиддиятлар (аҳолининг турли қабилаларга
бўлиниши)ни киритади. У кўп жиноятлар ортиқча бойликка интилишдан келиб
чиқади, биринчи эҳтиёжлар учун предметларнинг етишмаслигидан эмас, туғма
жиноятчи тўғрисидаги назарияни инкор этиб, қадрли ёки ахмоқ бўлиш кишининг
ўзига боғлиқ[2], деб таъкидлайди. Кўрсатиб ўтилган сабаблар жиноятчиликнинг бир
тури ҳисобланган коррупциявий жиноятчилик учун ҳам хос хусусиятдир.
Коррупциявий жиноятчиликнинг сабаблари қонун билан қўриқланадиган
ижтимоий муносабатлар учун хавфли бўлган, коррупциявий жиноятчиликни келтириб
чиқарувчи ва унинг табиатини белгилаб берувчи ижтимоий-салбий ҳодисалар ва
жараёнлардир[3].
Қонунчилигимизга кўра жиноятнинг сабаблари бу жиноят содир этилишига олиб
келган ижтимоий, руҳий ва моддий омиллар мажмуидир[4].
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
119
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ю-Репорт платформаси билан
ҳамкорликда ёшлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, коррупциянинг энг
асосий Топ-5 та сабаби шакллантирилди. Респондентларнинг фикрига кўра, асосий
сабабларга: иш ҳақи миқдорининг пастлиги (22%), мансабдор шахсларнинг
даромадлари ва харажатлари устидан назоратнинг йўқлиги (15%), ҳуқуқий
саводхонликнинг пастлиги (12%), давлат хизматчиларининг амалпарастлиги (11%),
коррупция учун жазо муқаррар эмаслиги (10%). Сўров иштирокчиларининг атиги беш
фоизи бу саволни менталитет билан боғлашган[5].
Биз томонимиздан ўтказилган анкета сўровида[6] “Сизнинг фикрингизча,
коррупциянинг асосий сабаблари қайсилар?” деган саволга, респондентлар томонидан
энг кўп белгиланган жавоблар: “паст иш ҳақи” (57%), “аҳоли маданиятининг пастлиги
(25%), “коррупция фактлари учун жавобгарликнинг етарли эмаслиги” (25%), “суд
тизимининг мукаммал эмаслиги” (21%), фуқаролик жамиятининг ривожланмаганлиги
(18%) бўлди.
Коррупция турли хил сабаб ва таъсирга эга бўлган, мураккаб ва кўп қиррали
фавқулодда ҳодиса сифатида қаралиши керак, чунки у турфа хил контексларда жуда
кўп шакллар ва функцияларни намоён этади. Масалан, шундай қилмиш нафақат
қонунни, балки шахснинг, жамиятнинг яшаш тарзини ва ахлоқий нормаларини ҳам
бузади[7].
Криминолог олимлар, хорижлик мутахассислар фикрига кўра коррупциянинг
сабабларини: 1) сиёсий; 2) ижтимоий; 3) иқтисодий; ва 4) психологик турларга бўлиш
мумкин.
Коррупциянинг жиддий сиёсий сабабларига сиёсий ҳокимиятнинг умумий
беқарорлиги, давлат арбобларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсий
линиянинг
етарлича
ифодаланмаганлиги,
қатъий
эмаслиги
киритилади.
Коррупциянинг сиёсий сабабларининг мавжуд бўлиши қонунчилик устуворлиги ва бир
хиллигига, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг давлат ҳокимиятига
ишончига, давлатда тенглик ва ижтимоий адолат принциплари амал қилишига,
ижобий иқтисодий ривожланишга, демократик институтлар барқарорлиги ва
жамиятнинг ахлоқий асосларига реал хавф пайдо қилади[8].
Коррупциявий жиноятларнинг статистикаси, динамикаси, ижтимоий сўров
натижалари, олимларнинг фикрлари таҳлилидан келиб чиқиб, республикамизда
мазкур турдаги жиноятларнинг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш
мумкин: 1) жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасининг пастлиги; 2)
айрим давлат хизматчилари молиявий таъминотининг етарли даражада эмаслиги; 3)
давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг фаолияти устидан етарлича
жамоатчилик назорати мавжуд эмаслиги; 4) давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари
фаолиятининг лозим даражада очиқ ва шаффоф эмаслиги; 5) ортиқча бюрократик
тўсиқ ва ғовларнинг мавжудлиги; 6) қонунчиликдаги қарама-қаршиликлар, бўшлиқлар
ва бошқа коррупциявий омиллар.
Буларнинг ичида
аҳоли ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасининг
пастлиги
алоҳида ажралиб туради
.
Ҳуқуқий онгни мамлакат фуқароларининг ҳам амалдаги ҳуқуққа, юридик
амалиётга, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари мажбуриятларига, ҳам орзу қилинган
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
120
ҳуқуққа ва бошқа ҳуқуқий ҳодисаларга муносабатини ифодаловчи ҳуқуқий сезгилар,
ғоялар, баҳолар, тасаввурлар тизими сифатида таърифлаш мумкин[9].
Ҳуқуқий онг ҳуқуқий маданиятнинг ғоят муҳим таркибий қисмларидан бири
бўлиб, у, энг аввало, одамларнинг қонунга муносабатларини ифодаловчи қарашлари ва
эътиқодларидан, уларнинг ҳуқуқ ҳақидаги тасаввурларидан, интилишлари ва
туйғуларидан иборатдир[10]. Айнан ҳуқуқий онг бизнинг хулқ-атворимиз ҳуқуқ
нормаларига қай даражада мос келишини тушуниб олишимизга кўмаклашади,
баҳолаш воситаси сифатида хизмат қилади[11].
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият тушунчалари билан ўзаро боғлиқ бўлган яна
бир категория бу ҳуқуқий нигилизмдир. Маълумки, ҳуқуқий нигилизм – ҳуқуқни,
унинг қадриятларини, умуман, ҳуқуқ ва унинг айрим институтларини фаол рад
этишдир[12].
Коррупцияга қонунда шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий
манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий
наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай
нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш[13] деб таъриф берилган. Яъни шахс ўз
мансаб ёки хизмат мавқеидан ҳуқуққа хилоф тарзда фойдаланиб, қонунга хилоф
равишда нафни кўради. Демак қилмишни содир этиш ҳақида қарор бевосита шахснинг
ҳуқуқий онги ва маданияти даражасига боғлиқлиги келиб чиқади.
Коррупциявий қилмишлар содир этганларга ҳуқуқий онгнинг бузилган шакли
ҳуқуқий нигилизм хос дейиш мумкин. Коррупция ва ҳуқуқий нигилизм ўртасидаги
алоқадорлик икки тарафламадир. Ҳуқуқий нигилизм коррупциявий жиноятчилик
сабаби бўлиши билан бирга унинг оқибати ҳам ҳисобланади. Ҳокимиятдаги коррупция,
ошна-оғайнигарчилик, таниш-билишчилик, уруғ-аймоқчилик, жамиятдаги маънавий-
руҳий беқарорлик ва ҳоказолар ҳуқуқий нигилизмнинг тинимсиз кўпайиши ва
кенгайишига имкон яратмоқда[14]
Фикримизча, фуқароларнинг ўзларига зарур ҳуқуқ нормаларини билмаслиги, ўз
ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилмаслигига олиб
келади. Шахс ўз ҳуқуқини билмагандан кейин қандай қилиб уни ҳимояси ҳақида
уйлайди. Жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг пастлиги коррупция даражасиниг
юқорилашига олиб келади, деб хулоса қилишимиз мумкин.
References:
1.
Каракетов Й., Усмоналиев М. Жиноятчиликка қарши курашнинг криминологик
чоралари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1995. Б. 9
2.
Аристотель. Большая этика. // Аристотель Сочинение в 4 томах. – М.: 1983. 295–
374 с.
3.
Актуальные проблемы противодействия коррупции : учебник / под ред. А. В.
Юрковского. Иркутск : Иркутский юридический институт (филиал) Университета
прокуратуры Российской Федерации, 2018. — С. 337.
4.
https://lex.uz/uz/docs/5623688
5.
https://anticorruption.uz/uzc/item/2020/12/09/yoshlar-ortasida-otkazilgan-
izhtimoij-sorov-respondentlarning-uchdan-bir-qismi-pora-berishni-korruptsiya-deb-
hisoblamajdi.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
121
6.
1-сон илова. Коррупциявий жиноятчилик ва унга қарши курашнинг
криминологик чораларини такомиллаштириш юзасидан аҳоли фикрини ўрганиш
бўйича анкета сўровномаси натижаси бўйича маълумотнома
7.
G. Brooks, Criminology of Corruption, DOI 10.1057/978-1-137-51724-1_1, 2016, Б. 19
8.
Противодействие коррупции: учебное пособие / составители: А.М. Межведилов,
Л.Т. Бакулина, И.О. Антонов, М.В. Талан, Ю.В. Виноградова, А.Д. Гильфанова. – Казань:
Изд-во Казан. ун-та, 2016. – С 40.
9.
Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Масъул муҳаррирлар: Ҳ.Раҳмонқулов,
академик, ю.ф.д., проф., – Ҳ.Бобоев, ю.ф.д., проф. – Т.: Адолат, 2007. – Б. 535.
10.
Халилов Э.Ҳ.
Ижтимоий турмушда ҳуқуқий онгнинг ўрни. Т., «Ўзбекистон», 1997,
Б. 7.
11.
Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Масъул муҳаррирлар: Ҳ.Раҳмонқулов,
академик, ю.ф.д., проф., – Ҳ.Бобоев, ю.ф.д., проф. – Т.: Адолат, 2007. – Б. 537.
12.
Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Дарслик / Х.Т.Одилқориев, И.Т.Тультеев ва бошқ.;
проф. Х.Т.Одилқориев таҳрири остида. – Тошкент.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2009. – Б. 310.
13.
https://lex.uz/docs/3088008
14.
Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Масъул муҳаррирлар: Ҳ.Раҳмонқулов,
академик, ю.ф.д., проф., – Ҳ.Бобоев, ю.ф.д., проф. – Т.: Адолат, 2007. – Б. 556.