Авторы

  • Минҳожидин Муҳаммадалиев
    ИИВ Академияси олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч докторантура докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47058

Ключевые слова:

Кўрсатув мустаҳкамлаб қўйиш қўшимча қайта сўроқ қилиш тергов ҳаракати суд гувоҳ жабрланувчи.

Аннотация

Суд томонидан кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишни ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари яъни қўшимча ўтказилиши бўйича фикр-мулоҳазалар юритилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

105

СУД ТОМОНИДАН КЎРСАТУВЛАРНИ ОЛДИНДАН МУСТАҲКАМЛАБ

ҚЎЙИШНИ ЎТКАЗИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

ОСОБЕННОСТИ ПРОВЕДЕНИЯ СУДОМ ПРЕДВАРИТЕЛЬНОГО

ЗАКРЕПЛЕНИЯ ПОКАЗАНИЙ

PECULIARITIES OF THE COURT'S PRELIMINARY RECORDING OF

TESTIMONY

Муҳаммадалиев Минҳожидин Қурбонали ўғли

ИИВ Академияси олий таълимдан кейинги таълим факультети таянч

докторантура докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.13375135

Аннотация.

Суд томонидан

кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйишни

ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари яъни қўшимча ўтказилиши бўйича фикр-
мулоҳазалар юритилган.

Таянч сўзлар:

Кўрсатув, мустаҳкамлаб қўйиш, қўшимча, қайта, сўроқ қилиш,

тергов ҳаракати, суд, гувоҳ, жабрланувчи.

Аннотация.

Особенности проведения предварительного закрепления показаний

судом, т.е. были высказаны соображения о дополнительной передаче.

Ключевые слова:

показания, закрепления, дополнение, повторение, допрос,

следственное действие, суд, свидетель, потерпевший.

Annotation.

Features of the preliminary corroboration of testimony by the court,

considerations were expressed about additional transfer.

Keywords:

testimony, corroboration, addition, repetition, interrogation, investigative

action, court, witness, victim.


Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Жумладан, мавжуд жиноят-процессуал қонунчилик халқаро тажрибалар, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларига оид халқаро нормалар асосида такомиллашиб бормоқда. Мисол учун,
суд-ҳуқуқ тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 август
кунидаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сон
фармони қабул қилинди. Ушбу фармон билан жиноят ишини судга қадар юритиш
босқичида гувоҳ ва жабрланувчининг ҳуқуқ ва эркинликларини янада кафолатловчи
нормалар жорий қилиш кўзда тутилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 18 февралдаги ЎРҚ-675-сон «Ўзбекистон

Республикасининг жиноят ҳамда жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилиниб, жиноят-процессуал
қонунчилигида кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, жиноят иши бўйича
дастлабки эшитув ва айбга иқрорлик тўғрисида келишув институтлари жорий қилиш
ҳамда мазкур институтлар орқали шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада ҳимоя
қилиниши белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал
кодекси 12

1

-боби (кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш) киритилиб, ушбу


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

106

бобнинг 122

1

-моддасига кўра, ишни судга қадар юритиш босқичида прокурорнинг

илтимосига биноан гувоҳ ва жабрланувчини (фуқаровий даъвогарни) кўрсатувларини
олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш кўрсатиб ўтилди.

Суд ҳукмни суд муҳокамасида текширилган ва баҳоланган далилларга асосланиб

чиқаришини инобатга олиб, гувоҳ ва жабрланувчини кўрсатувларини суд муҳокамасида
текшириб, уларга баҳо бериш муҳим ҳисобланади. Бироқ ҳозирда жабрланувчи ва
гувоҳларни суд муҳокамасига жалб қилишга тўсқинлик ҳолатлари ҳам вужудга
келмоқда.

Тергов-суд амалиётидан маълумки, ишни судга қадар юритиш босқичида суд

томонидан кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган яъни Ўзбекистон
Республикасидан ташқарига чиқиб кетган ёки оғир турдаги касаллиги сабабли ишда
иштирок эта олмаган гувоҳ, жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогар кейинчалик суд
муҳокамасида қатнаша олмайди.

Бироқ ушбу ҳолатда ЖПКда ишни судга қадар юритиш босқичида кўрсатувлари

олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳ, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарни
кейинчалик ишда иштирок этишини истисно қиладиган ҳолатлар бартараф қилиниб,
ишда иштирок этишини таъминлаш имконияти бўлганда қандай иш юритиш кераклиги
кўрсатилмаган. Шунингдек, шунга ўхшаш тартибни ЖПКнинг 52-боби яъни суд тергови
бобидаги бирон-бир нормаларда ҳам учратмайсиз.

Шуни алоҳида айтиш жоизки, ишни судга қадар юритиш босқичида тегишли

тартибда кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳ, жабрланувчи ёки
фуқаровий даъвогарни ишда иштирок этишини таъминлаш имконияти бўлганда
уларни суд терговида иштирок эттириш ва қўшимча сўроқ қилиш тарафлар томонидан
иш бўйича қўшимча саволлар туғилишини олдини олиш билан бирга, далилларни
баҳолашда тўлиқ ва холисликни таъминлашга ёрдам беради.

Бундан ташқари ЖПКнинг 121

5

-моддасида кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб

қўйилган шахсни қайта сўроқ қилиш учун асослар белгиланган бўлиб, унга кўра
кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳларни, жабрланувчиларни
(фуқаровий даъвогарларни) қайта сўроқ қилишга кейинчалик судга қадар иш юритиш
босқичида ёки суд муҳокамаси давомида кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб
қўйилган шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим аҳамиятга молик саволлар
туғилганда йўл қўйилиши акс эттирилган.

Шу ўринда сўроқ қилиш ёки бирон-бир процессуал ҳаракатни ўтказиш жараёнида

“Қайта” ва “Қўшимча” тушунчаларини гувоҳи бўламиз ҳамда уларни этимологик
жиҳатдан маъносига эътибор беришни ўринли деб ҳисоблаймиз. “Қайта” сўзи ўзбек
тилининг изоҳли луғатида – янгидан, бошқатдан, яна (аввал мавжуд бўлган ҳаракат,
ҳолатнинг давоми, янгидан юз бериш маъносида) деган маънони англатади

1

.

Шунингдек, изоҳли луғатга кўра, “Қўшимча” сўзи эса муҳокамага қўйилган қарор,

резолюция ва ш.к. га киритиш учун таклиф этилган янги фикр, мулоҳаза деган маънони
билдиради

2

. ЖПКнинг 108-моддасига кўра, қўшимча сўроқ қилиш илгари берган

кўрсатувларини тўлдириш ёки ўзгартириш керак бўлса, сўроқ қилиш вақти етмаган

1

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. - Б.

219

. //

http://n.ziyouz.com

.

2

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. - Б.

419

. //

http://n.ziyouz.com

.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

107

ҳолларда, иш учун муҳим бўлган янги саволлар туғилганда ва бошқа ҳолатларда
ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Юқоридагиларга кўра хулоса қилган ҳолда фикримизча, қўшимча сўроқ қилиш

кўрсатувларни ўзгартириш ва тўлдириш мақсадида ўтказилса, қайта сўроқ қилиш эса
кўрсатувларни такроран ёки ҳолатни янгидан тиклаган ҳолда олишни назарда тутади.
Бизнингча, ЖПКнинг 121

5

-моддасида кўрсатилган кўрсатувлари мустаҳкамланган

гувоҳ, жабрланувчи (фуқаровий даъвогарни)

қайта

сўроқ қилиш жумласини

қўшимча

сўроқ қилиш жумласига алмаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби ушбу ҳолатда
қайта сўроқ қилиш жумласи ўз ўрнида янгидан тиклаган ҳолда яъни такроран сўроқ
қилиш маъносини билдирган ҳисобланади.

Бундан ташқари шуни эътиборга олиш лозимки, суд тергови кўрсатилган 50-

бобнинг судда сўроқ тартиби белгиланган 442-моддасида кўрсатувлари олдиндан
мустаҳкамланган шахсни қўшимча сўроқ қилиш имконияти мавжуд бўлганда уларни
қўшимча сўроқ қилиш бўйича тартиб акс этмаган.

Назаримизда, кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳ, жабрланувчи

ва фуқаровий даъвогарни кейинчалик ишда иштирок этишини таъминлаш имконияти
мавжуд бўлган тақдирда суд томонидан уларни суд тергови давомида қўшимча сўроқ
қилиш мумкинлиги тартибини киритиш мақсада мувофиқ бўлади деб ўйлаймиз.

Юқорида берилган фикрларга асосан ЖПКнинг 121

5

-моддани ва ушбу модданинг

номини қуйидаги тартибда баён қилиш мақсадга мувофиқ:

“121

5

-модда. Кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган шахсни

қўшимча

сўроқ қилиш учун асослар”

“Кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳларни, жабрланувчиларни

(фуқаровий даъвогарларни)

қўшимча

сўроқ қилишга кейинчалик судга қадар иш юритиш

босқичида ёки суд муҳокамаси давомида кўрсатувлари олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган
шахсга берилиши керак бўлган иш учун муҳим аҳамиятга молик янги саволлар
туғилганда йўл қўйилади”.

Шунингдек, ЖПКнинг 442-моддасига қуйидаги тартибда 8-қисм қўшиш мақсадга

мувофиқ:

“Кўрсатувлари суд томонидан олдиндан мустаҳкамлаб қўйилган гувоҳ,

жабрланувчи ёки фуқаровий даъвогарни кейинчалик суд терговида иштирок этишини
таъминлаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, суд уларни қўшимча сўроқ қилиши
мумкин.”

Хулоса қилиб айтганда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли

таъминлашда, ишни судга қадар юритиш босқичида жиноят ишини тўлиқ, адолатли ва
обьектив кўриб чиқилишда, жиноят содир қилган шахсларни айбдорлигини исбот
қилишда, умуман олганда адолат қарор топишида кўрсатувларни олдиндан
мустаҳкамлаб қўйиш институтининг ўрни беқиёсдир.

References:

1.

Мирзиёев Ш.М.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий

Мажлис

ва

Ўзбекистон

халқига Мурожаатномаси

// URL:

https://www.xabar.uz/jamiyat/shavkat-mirziyoyevning-oliy-majlis-va-ozbekiston-

xalqi

( Электрон манбага мурожаат этилган вақт: 13.02.2023)


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

108

2.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. - Б. 419. //

http://n.ziyouz.com.

3.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т. – Б.882. //

http://n.ziyouz.com

.

4.

Воскобитова Л.В.

Состязательность: две концепции участия адвоката в

доказывании // Уголовное судопроизводство. – 2012. – № 2. – С. 22–25.
5.

Грищенко В.В.

О необходимости введения процедуры депонирования показаний в

Российском уголовном процессе. // Рроссийское правоведение: трибуна молодого
ученого. Сборник статей. Томск: 2020. – С. 205.
6.

Гамбарян А.С., Симонян С.А.

Судебное депонирование показаний в современном

уголовном процессе: монография – Москва: 2016. – С. 3.
7.

Ахпанов А.Н.

Депонирование показаний потерпевшего и свидетеля в уголовном

процессе Республики Казахстан // Вестник Омского университета. Серия «Право». 2015.
№ 4 (45). С. 173–179.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси // URL: https://www.xabar.uz/jamiyat/shavkat-mirziyoyevning-oliy-majlis-va-ozbekiston-xalqi ( Электрон манбага мурожаат этилган вақт: 13.02.2023)

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида. – Т. - Б. 419. // http://n.ziyouz.com.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т. – Б.882. // http://n.ziyouz.com.

Воскобитова Л.В. Состязательность: две концепции участия адвоката в доказывании // Уголовное судопроизводство. – 2012. – № 2. – С. 22–25.

Грищенко В.В. О необходимости введения процедуры депонирования показаний в Российском уголовном процессе. // Рроссийское правоведение: трибуна молодого ученого. Сборник статей. Томск: 2020. – С. 205.

Гамбарян А.С., Симонян С.А. Судебное депонирование показаний в современном уголовном процессе: монография – Москва: 2016. – С. 3.

Ахпанов А.Н. Депонирование показаний потерпевшего и свидетеля в уголовном процессе Республики Казахстан // Вестник Омского университета. Серия «Право». 2015. № 4 (45). С. 173–179.