YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
95
“ЗЕВАРХОН” ДОСТОНИДАГИ ЎЗ СЎЗЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ
Г.С.Қодирова
(Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиззах академик лицейи)
https://doi.org/10.5281/zenodo.13354259
Аннатация.
Ушбу мақола – илмий ахборотда Фозил шоир куйлаган “Зевархон”
достони матнида учраган ўз сўзларнинг матн таркибидаги ўрни хосланганлиги ва
достон бадияти учун қай даражада хизмат қилганлиги ҳақида сўз боради. Айрим
сўзларнинг “ж”ловчи қипчоқ шевасида фаол қўлланганлиги, достондаги муайян
ифоданинг таъсирли, ёрқин бўлиши, сюжет воқеаларининг тингловчи-китобхон
хотирасида сақланиб қолишида саба бўлган лисоний омиллар мисоллар асосида
таҳлил қилиб берилган.
Аннотация.
В данной статье-научной информации говорится о месте
собственных слов, встречающихся в тексте эпоса «Зевархан», воспетого поэтом
Фазилем в тексте, и в какой мере они служили искусству эпоса. На основе примеров
анализируются лингвистические факторы, обуславливающие активное употребление
некоторых слов кыпчакского диалекта, впечатляющую и яркую выразительность
определенного выражения в эпосе, сохранение сюжетных событий в памяти
слушателя-читателя.
Annotation.
This article-scientific information talks about the place of own words found
in the text of the epic "Zevarkhan" sung by the poet Fazil in the text and to what extent they
served for the art of the epic. Linguistic factors that cause active use of some words in the
Kypchak dialect, the impressive and vivid expression of a certain expression in the epic, and
the preservation of plot events in the memory of the listener-reader are analyzed on the basis
of examples.
Калит сўзлар:
достон, бахши, шева, лексик бирлик, эпик маҳорат, халқ тили,
сюжет, матн, частота, шаклдош, маънодош, тингловчи-эшитувчи.
Key words:
epic, bakhshi, dialect, lexical unit, epic skill, folk language, plot, text,
frequency, formative, meaningful, listener-listener.
Ключевые слова:
эпос, бахши, диалект, лексическая единица, эпическое
мастерство, народный язык, сюжет, текст, частотность, формообразующий, смысловой,
слушатель-слушатель.
“Зевархон” достонининг лексик хусусиятларини ўрганиш бизга шундай тўхтамга
келишимизга олиб келди: достон лексикаси таркибига ўз ва ўзлашган сўзлар,
қўлланиш доирасига кўра умумистеъмол лексика ва диалектик бирликлар, мавзуий
гуруҳланишига кўра, ижтимоий-сиёсий лексика, кундалик-маиший лексика,
антропонимлар ва топонимлар, зоонимлар, мавҳум маъноли лексик бирликлар
сингари ўндан ортиқ йўналишларга дахлдор сўзлар жамланмасини ўз ичига олган. Бир
тадқиқот доирасида уларнинг ҳаммасини таҳлил қилишнинг иложи йўқ: бизнинг
имкониятимиз чегараланган. Шу боисдан достон лексикасини тарихий-этимологик ва
қўлланиш доирасига кўра, маъно типлари мисолида таҳлил этишни лозим топдик.
Ушбу илмий ахборотномада достондаги ўз сўзлар ва уларнинг қўлланилишидаги
лисоний хусусиятлар ҳақида ўз кузатишларимизни баён этамиз.
“Зевархон” достони лексикасида оз бўлса-да, баъзи ўз сўзлар борки, улар халқ
бахшисининг достон куйлаш иқтидорини, халқ тилини билиш даражасини ва достон
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
96
ижросида маҳорат билан қўллай олганлигини тасдиқлайди. Уларнинг айримларини
матн орқали кузатиш мумкин. Масалан:
̶ абгор-абгашта.
Бу сўздан сўнг:
- Хайр, меҳмон, сиз кўп абгор-абгашталикни
кўрибсиз. Марднинг бошига бундай ишлар тушади (193);
̶ абгору афтода.
Подшо эдим, гадо қилган, // Абгору афтода қилган (130);
арқираган // арқирган.
Арқираган эрдай бўлиб, // Ёлғиз ўзим шердай бўлиб, // Ҳар
яғриним қирдай бўлиб... (162); Илгари арқираган эр эдим, // Ёшим етиб энди мен ҳам
қаридим... (179).
̶ дунёдор.
Бу зиёфатда Ҳасан вазир, бир қанча одамлари билан Зевар бирга бориб,
меҳмон бўлди. Ҳаммаси дунёдор, давлати катта (153).
̶ давкар.
Чинмочинда отам давкор шод эди, // Ҳамиша олдимда арзу дод эди (179).
̶ дийда.
Бошинг олиб сен кетарсан гулзорим, // Нури дийдам, облога топширдим
сени (125).
̶ жолинғич.
Бир неча ваҳшийга дуч бўп қолмасин, // Бир жолинғич
рўдаполар
кўрмасин (177).
̶ заҳар-заққум.
Мендан хабари йўқ қавм-қардошим. // Заҳар-заққум бўлди бу ичган
ошим! (146).
̶ жинғил.
Бунинг билан бўлмайди бирга, // Оралаб кетган жинғилга (182).
̶ боғаниги.
Маймун чопар ўнгу сўлга, // Боғаниги йигит борми? (182).
Келтирилган мисол матнлар Фозил шоирнинг достон ижроси маҳоратидан дарак
бериб турса-да, “ж”ловчи қипчоқ шевасига хос
авгор-абгашта, арқираган // арқирган,
дунёдор, давкор, жолинғич, заҳар-заққум, жинғил, боғанаги,
шунингдек,
рўдапо, обло
сингари лексик бирликлар сюжет оқимига дахлдор эпик қаҳрамонларнинг муайян
ҳатти-ҳаракатларини ифодалашда фаол қўлланган. Бу лексик бирликларнинг асосий
қисми матнда 1 мартадан, айримлари 2 мартадан учрайди, халос. Бу ўринда уларнинг
фақат частотасидагина эмас, балки “Зевархон”достони матнига хосланганлиги ва
бадияти учун хизмат қилганлигида, улар бахши томонидан муваффақиятли
қўлланганлигида гап бормоқда.
Достон матнида
йитирмоқ, макон-манзил, мундай, муро-мақсад, нимпушти, ношод,
тўпалон-тўзон, ўлик-тирик, сабил, сипоҳигарчилик, тайламоқ, тейинмоқ, халта-хулта,
қанқаймоқ, қийин-мушкул, ҳайҳайлашмоқ, чувламоқ (чулғашмоқ), эртан-мертан,
эркилмоқ, эйнимда
каби 100 га яқин лексик бирликларга дуч келамизки, уларнинг
асосий қисми “ж”ловчи қипчоқ шевасига хос, яна бир қисмини китобий услубга
(масалан,
сипоҳигарчилик, ношод, мурод-мақсад, ўлик-тирик
каби) мос келади. Уларнинг
баъзиларига эътибор қаратамиз.
̶ йитирмоқ.
Йўқотмоқ маъносини ифодаловчи бу сўз достон матнида бир марта
учрайди
: Зевархон билан бобо иккови, нима қиларини билмай ганг бўлиб қолди Зевархон
айтди: — Бобо ақлингни йитирма, бизлар у мамлакатга ҳам борармиз, Семурғни тағин
топиб олармиз! (138).
Достон матнида ушбу сўзнинг
йитириб
шаклдоши 2 марта
учрайди, уларда ҳам
йўқотмоқ, айрилмоқ, олдирмоқ
маънолари устуворлик қилган:
Ҳуснини кўриб ақл-ҳушим йитириб, // Биз излармиз энди қаландар бўлиб. (166); Ақл-
ҳушини йитириб, // Барча одам ҳайрон қолди. // —Қандайин аломат бўлди? (148).
Достон матнидан олинган ушбу мисоллардаги
йитириб
сўзи, шунингдек, биринчи
мисолдаги
ҳайронлик, иложсизлик
маъноларини ифодаловчи
ганг
сўзи ҳам “ж” ловчи
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
97
қипчоқ шеваларида қадимдан қўлланганлигини тасдиқлайди. Лекин афсусланадиган
жойи шундаки, ҳозирги луғатларда
йитирма, ганг
сўзларига бирор бир изоҳ
берилмаган.
̶ сипоҳигарчилик.
“Ўзини жуда оддий камтарона тутишлик, одмилик,
хушмуомалалик” (ЎТИЛ, 3, 518) маъноларини ифодаловчи бу сўз достон матнида бир
марта қўлланган:
Зевар ўзини Ҳасан вазирга танитди. Кўнглидаги сирини амалдорига
айтди. Амалдорлар: — Баракалла, илм сипоҳигарчиликни билганингга. — деди.(196).
Бу
сўзнинг ўзак қисми – лексик маънога эга бўлган
сипоҳ
шаклдоши достон матнида бир
ўринда
амалдор,
яна бир ўринда
жангчи, аскар,
бошқа ўринда
амалдорлик, ишбошилик
маъноларида учрайди. Буни биз
сипоҳ (175); сипоҳи (138, 168, 171); сипоҳий (141, 171);
сипоҳийлар (137, 169, 170, 171, 172, 174); сипоҳийсан (137); сипоҳилар (138, 169)
сингари
шаклдошларда кузатдик. Достон матнидан олинган айрим мисолларга эътиборни
қаратамиз:
Ҳасанхонни чақириб бекларбеги амал бериб, ўзининг қошида сипоҳ - амалдор
қилиб қуйди (175); Бу сўзларни унга сипоҳий айтди, // - Э ҳакимлар, бу юришинг бекорди,
// Сендай одам подшоликка даркорди (141); Сипоҳийсан, қилмагин сиёсатни, // Семурғ
деб менга қилма туҳматни, // Амалдорлар, билмайсанми уятни (137); Шодмон бўлиб,
яна хафалик тушди, // Қайси гўрдан сипоҳилар етишди (138)
каби.
Бу ўринда бир лисоний ҳодисани қайд этмоқчимиз. Таъкидланган сўзларнинг
шаклдоши бўлмиш
сипойи
сўзи достонда бир марта учрайди:
Улар дўқлаб: -Бу Семурғни
сен қаёқдан топдинг?— деди. Бобо айтди: -Бу ўзимнинг Семурғим. Сипойилар айтди: -
Семурғ бекликда ё подшоликда бўлади. Сенда Семурғ нима қилади? Тағин бизнинг
подшойимизнинг Семурғини ўғирлаб олган бўлмагин? (137).
Ушбу матндаги
сипойилар
сўзининг лексик маъносида
“камтарлик, камсуқумлик, босиқлик”
тоифасига мансуб
кишиларга хослик тушунилади. Лекин ушбу маъно матнда ифодаланмаган, балки
“амалдор”, “раҳбар”, “жангчилар” маъносида қўлланганлигини кузатамиз. Аслида
сипойилар
шакли тўғри бўладими ёки
сипоҳилар?
назаримизда, достон нашрида
хатолик юз берган: матнда
сипоҳийлар
шаклида берилганида мақсадга мувофиқ
бўларди.
̶ Ёнбош:
ҳаммаси ярим кечада маст бўлиб, йиқилиб ётиб қолди. Ёнбошда қафасда
туриб тўти айтди: -Сен қандай ҳол билан буларга дуч бўлдинг? (129).
̶ Қалин // қалинбош:
Мен биламан қиладиган ишимни, // Қалин боши қиламан деб
қушимни, // Подшосининг қизиман ўтиришимни. (133); Семурғ қушларнинг подшоси,
ушлаб олиб борсам фаррошдан кўра эътиборлик бўлиб, балки қалинбоши дегандай қилиб
подшога берсам. (136)
̶ Вақтихушлик:
Энди булар тўй вақти хушлигидан ўйин бошлайди (181); Шундай
қилиб элга келган, // Вақтихушлик ишни бошлаб, // Ўйин, кулги қилиб қолган (198)
каби.
Келтирилган мисоллардан англашиладики, “ўнг ёки чап томон, тараф, атроф”
(ЎТИЛ, 2, 37) маъноларини ифодаловчи
ёнбош,
“куёв томонидан келин томонга
бериладиган, тўланадиган пул, мол, ҳадя” маъносидаги
қалин-қалинбош,
кўтаринкилик
кайфиятидаги ҳолат, хурсандчилик” (ЎТИЛ, 1, 449) маъноларини англатадиган
вақтихушлик
сўзлари қадим-қадимдан халқимиз орасида қўлланиб келинган. Бундай
лисоний ҳодисани “Зевархон” достони матни ҳам, Фозил шоирнинг эпик репертуари
ҳам тўлиқ тасдиқлай олади. Бундай сўзларнинг халқ бахшисининг ижодида
қўлланилиши достондаги муайян ифоданинг таъсирли, ёқимли бўлишига, сюжет
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
98
воқеаларининг
тингловчи-эшитувчилар
хотирасида
сақланиб
қолишига,
“муҳрланишига” олиб келган.
References:
1.
Зевархон. (Айтгувчи Фозил Йўлдош ўғли, ёзиб олувчи М.Алавия, нашрга
тайёрловчи М.Муродов, Тошкент, 1986 й).
2.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, – Т.: 2020.
3.
Жуманазарова Г. Фозил Йўлдош ўғли достонларининг лингвопоэтикаси. Т. 2012.