Авторы

  • Абдувохидбек Эргашев
    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази бош маслаҳатчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47175

Ключевые слова:

маҳаллий Кенгаш депутати депутатнинг дахлсизлиги дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш жиноий жавобгарлик ушлаб туриш қамоққа олиш Регламент тизимли муаммолар.

Аннотация

Ушбу мақолада маҳаллий Кенгаш депутатининг дахлсизлиги, уни мазкур ҳуқуқдан маҳрум қилиш тартиби, бу жараёнда иштирок этувчи ваколатли идоралар ва уларнинг ваколатлари, маҳаллий Кенгаш депутатини жиноий жавобгарликка тортиш учун тақдимнома киритиш, мазкур тақдимномани кўриб чиқиш жараёнида амалиётда юзага келаётган тизимли муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича қончиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларга оид масалалар ёритилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

174

МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШ ДЕПУТАТИНИ ДАХЛСИЗЛИК ҲУҚУҚИДАН

МАҲРУМ ҚИЛИШ: АМАЛИЁТ ВА ТАҲЛИЛ

Абдувохидбек Эргашев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик

органлари фаолиятини ўрганиш маркази бош маслаҳатчиси

(abduvohidbek92@gmail.com, 91 401 55 51)

https://doi.org/10.5281/zenodo.13162642

Аннотация:

Ушбу мақолада маҳаллий Кенгаш депутатининг дахлсизлиги, уни

мазкур ҳуқуқдан маҳрум қилиш тартиби, бу жараёнда иштирок этувчи ваколатли
идоралар ва уларнинг ваколатлари, маҳаллий Кенгаш депутатини жиноий
жавобгарликка тортиш учун тақдимнома киритиш, мазкур тақдимномани кўриб
чиқиш жараёнида амалиётда юзага келаётган тизимли муаммолар ва уларни бартараф
қилиш бўйича қончиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларга оид масалалар
ёритилган.

Калит сўзлар:

маҳаллий Кенгаш депутати, депутатнинг дахлсизлиги, дахлсизлик

ҳуқуқидан маҳрум қилиш, жиноий жавобгарлик, ушлаб туриш, қамоққа олиш,
Регламент, тизимли муаммолар.

ЛИШЕНИЕ ПРАВА НЕПРИКОСНОВЕННОСТИ ДЕПУТАТА МЕСТНОГО

КЕНГАША: ПРАКТИКА И АНАЛИЗ

Аннотация:

В данной статье определены неприкосновенность депутата местного

Кенгаша, порядок лишения его этого права, уполномоченные органы участвующие в
этом процессе, их полномочия, вносящие представление о привлечении депутата
местного Кенгаша к уголовной ответственности, системный характер проблемы
возникающие на практике при рассмотрении настоящего обращения и предложения
по их устранению.

Ключевые слова:

депутат местного Кенгаша, неприкосновенность депутата,

лишение права на неприкосновенность, уголовная ответственность, задержание,
лишение свободы, Регламент, системные проблемы.

DEPRIVATION OF THE RIGHT OF IMMUNITY OF A DEPUTY OF THE LOCAL

KENGASH: PRACTICE AND ANALYSIS

Abstract:

This article defines the immunity of a deputy of the local Kengash, the

procedure for depriving him of this right, the authorized bodies involved in this process, their
powers that introduce the idea of bringing a deputy of the local Kengash to criminal liability,
the systemic nature of the problem that arises in practice when considering this appeal and
proposal to eliminate them.

Key words:

deputy of the local Kengash, immunity of a deputy, deprivation of the right

to immunity, criminal liability, detention, imprisonment, Regulations, systemic problems.

Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар

кенгаши депутатининг мақоми тўғрисидаги Қонуни 11-моддасига асосан маҳаллий


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

175

Кенгаш депутати ўзининг ваколатлари муддати мобайнида дахлсизлик ҳуқуқига эга
бўлади.

Тегишли халқ депутатлари Кенгашининг розилигисиз депутат мазкур ҳудудда

жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд
тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Аниқланишича, ўтган 2023 йил давомида прокуратура органлари томонидан

маҳаллий Кенгаш депутатларига нисбатан жами 160 та ҳолатда дахлсизлик ҳуқуқидан
маҳрум қилиш бўйича тақдимномалар киритилган ва Кенгашлар томонидан тегишли
қарорлар қабул қилинган.

Шундан 48 та ҳолатда (30 фоиз) Кенгаш депутатларини дахлсизлик ҳуқуқидан

маҳрум қилиш ва тегишли жавобгарликка тортиш масаласи Кенгашлар томонидан
турли сабаб ва важлар билан рад этилган.

Таҳлил натижаларига кўра, жойларда депутатни дахсизлик ҳуқуқидан махрум

қилиш ва жавобгарликка тортишга рухсат бериш билан боғлиқ тақдимномаларнинг
кўриб чиқилишида айрим тизимли муаммолар ва ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлигини
аниқлаш имконини берди.

Биринчидан,

қонунчиликда депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва

уни жавобгарликка тортишра рухсат бериш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш
тартиби аниқ ёритилмаган.

Оқибатда, ушбу турдаги ишларни муҳокама қилиш бўйича жойларда турлича

амалиёт шаклланган.

Иккинчидан,

депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш билан боғлиқ

масалалар Кенгаш сессиясига киритилмасдан, доимий комиссиялар томонидан ҳал
қилинган.

Олий Мажлис Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги СҚ-360–IV-сонли Қарори билан

тасдқиланган Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий
регламенти ҳамда Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий
комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомнинг 18-бандида Регламент ва

17

26

6

5

12

6

16

11

9

10

12

13

7

10

0

5

10

15

20

25

30

Тақдимномаларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

176

депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссия маҳаллий Кенгаш депутатини
жиноий жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан
суд тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга тегишинча вилоят, туман,
шаҳар прокурорининг тақдимномаси бўйича розилик бериш ҳақидаги масалаларни
дастлабки тарзда кўриб чиқиши ва маҳаллий Кенгаш томонидан кўриб чиқишга
тайёрлаши лозимлиги белгиланган.

Бироқ, айрим ҳолатларда маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари томонидан

мазкур тартибга амал қилинмаган.

Учинчидан,

айрим ҳолларда қонун нормалари нотўғри талқин қилиниб,

депутатга

нисбатан

маъмурий

жавобгарликка

рухсат

сўраб

жами

4 та ҳолатда Кенгашга ички ишлар органлари томонидан тақдимнома киритилган

1

.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар

Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасида депутатни
жиноий жавобгарликка тортиш масаласи прокурор тақдимномасига асосан тегишли
халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилиши орқали ҳал этилиши
белгиланган

2

.

Тўртинчидан,

дахлсизликка оид масалалар қонун талабига хилоф тарзда сессия

оралиғидаги даврда Кенгаш раиси – ҳоким томонидан мустақил равишда ҳал этилган,
кейинчалик бу масалалар Кенгаш сессиясида тасдиқланган.

Бешинчидан,

прокуратура органлари томонидан киритилган тақдимномаларда

депутатнинг дахлсизлиги юзасидан сўралаётган масала аниқ ёритилмаган.

Қонунга кўра, депутат Кенгаш рухсатисиз жиноий жавобгарликка тортилиши,

ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога
тортилиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Айрим прокуратура органлари томонидан депутатга нисбатан бир вақтнинг

ўзида жиноий жавобгарликка тортилиши ва суд тартибида бериладиган маъмурий
жазога тортилиши учун рухсат сўралган.

Олтинчидан,

депутатлар томонидан содир этилган қилмишлар бевосита

депутатлик фаолияти билан боғлиқ бўлмасада, уларнинг жавобгарлиги масаласи
Кенгаш депутатлари томонидан аниқ асосларсиз рад этиб келинмоқда.

Оқибатда айб учун жавобгарлик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги масалалари

очиқ қолиб, Конституция билан мустаҳкамланган фуқароларнинг қонун олдида
тенглиги тамойили бузилмоқда.

Мисол учун, тақдимномаларни айрим корхона-муассасалар томонидан берилган

ижобий тавсиялар ҳамда депутатнинг кўп йиллик самарали меҳнатини инобатга олган
ҳолда рад этиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Ваҳоланки ушбу тақдимномалар депутатларнинг депутатлик фаолияти эмас,

балки асосий иш жойларида йўл қўйган хато-камчиликлари ва қонун бузилишлари
билан боғлиқ бўлган.

Еттинчидан,

қонунчиликда депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга

доир қатор бўшлиқлар сақланиб қолган.

1

https://e-qaror.gov.uz/doc/1495884

2

https://lex.uz/acts/436950


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

177

Жумладан, дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва жиноий ёки маъмурий

жавобгарликка

тортишга

оид

тақдимномаларнинг

рад

этилиши

ушбу

жавобгарликларни тугатишга асос бўлиши процессуал қонунчиликда аниқ
мустаҳкамланмаган.

“Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми

тўғрисида”ги Қонун Қонуннинг 12-моддаси 6-қисмига мувофиқ, тегишли халқ
депутатлари Кенгашининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик
беришни рад этиши унга нисбатан жиноят ишини юритишни ёки суд тартибида
бериладиган маъмурий жазони назарда тутадиган маъмурий ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги ишни юритишни истисно этадиган ва бундай ишларни тугатишга сабаб
бўладиган ҳолат ҳисобланади.

Бироқ, ушбу норма Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик

тўғрисидаги кодексларда ўз аксини топмаганлиги оқибатида тергов ва суриштирув
органлари томонидан бундай тоифдаги ишлар юзасидан қонуний қарор қабул қилиш
имконияти чекланмоқда.

Саккизинчидан,

“Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатининг

мақоми тўғрисида”ги Қонун Қонуннинг 12-моддаси 8-қисмига асосан агар депутат ўзи
халқ депутатлари Кенгаши депутати бўлган вилоят, туман ёки шаҳар ҳудудидан
ташқарида жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган бўлса, депутатни жиноий
жавобгарликка тортишга, ушлаб туришга, қамоққа олишга ёки унга нисбатан суд
тартибида бериладиган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш талаб қилинмайди.

Шунга қарамай, айрим ҳудудий прокурорлар ва маҳаллий Кенгашлар томонидан

қонуннинг мазкур талаби эътибордан четда қолдирилган ҳолда тақдимномалар
киритилиб, Кенгаш қарорлари қабул қилинган.

Шунга

кўра,

ЖПКнинг

жиноят

ишини

тугатишга

доир

83

ва

84-моддаларига, шунингдек МЖтКнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатларга доир 271-моддага тегишли ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш лозим.

Бундан ташқари, бу масалада хоржий мамлакатлар тажрибасида амалга

оширилаётган ислоҳотлар депутатнинг дахлсизлик ҳуқуқини аниқлаштириш ва
қисқартириш томонга ҳаракатланаётганлигини кўрсатмоқда.

Амалиётда учраётган тизимли камчиликларни бартараф қилишнинг энг самарали

усули – муаммоли масалаларни ҳал қилиш юзасидан қонунчиликда аниқ тартиб-
таомилларни белгилаш ҳисобланади.

Бу эса, ўз навбатида мавжуд нормаларнинг ҳам тўғри ва аниқ механизм асосида

ишлашига хизмат қилади.