YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
122
ИЖТИМОИЙ СТЕРЕОТИПЛАР ВА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИ
ҚАЙТА БАҲОЛАШ АСОСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ТАЗЙИҚ ВА
ЗЎРАВОНЛАИКЛАРДАН АСРАШНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Раҳмонова Феруза Баҳромжон қизи
Фарғона давлат университети тадқиқотчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12770621
Аннотация:
ушбу мақолада Янги Ўзбекистонда хотин-қизларни турли тазйиқ ва
зўравонликлардан ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш,
уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга
чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя
қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш,
шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган кенг
кўламли ишлар кўлами таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
гендер тенглик, тазйиқ, зўравонлик, ижтимоий дунёқараш,
ижтимоий механизм, ҳуқуқ, ҳуқуқий маданият, ижтимоий-сиёсий фаоллик, ижтимоий
ҳимоя, ижтимоий стереотиплар, оилавий қадриятлар.
Ижтимоий стериотиплар ва оилавий қадриятларни қайта баҳолаш асосида хатин-
қизларни тазйиқ ва зўравонлаиклардан асраш имкониятлари ортиб боради.
Айниқса
ижтимоий стереотиплар хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги, ўзининг ҳуқуқ ва
эркинликлари учун курашда муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, жамиятнинг
“замонавийлашуви” таъсирида аёлларни жамиятда тутган ўрни, сиёсий, маданий,
ҳуқуқий қарашлари, ҳулқ-атвори бир қанча ўзгарди. Жумладан, аёллар оилада фарзанд
тарбияси билан шуғулланиш, эрига хизмат қилиш билан бирга жамиятда ўз ўрнини
топа бошлади. Аёлларда фаолият стереотиплари ва нормалари шаклланди.
Мамлакатлардаги
сиёсий
жараёнлар
ўзгариши,
шаҳарларнинг
цивилизациялашуви, иқтисодий ислоҳотларда ҳам аёлларнинг ўрни яққол сезила
бошланди. Аёллар нафақат меҳнат фаолиятини оила билан бирга олиб боришда, балки
ижтимоий ҳаётда ҳам фаоллашди. Хусусан, аёллар томонидан турли фондлар,
жамиятлар тузилиб, сиёсий ҳаракатларда ўзларини намоён эта бошладилар. Аёллар
нодавлат нотижорат, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар атрофида бирлашиб, ўз
муаммоларини ўзлари ҳал этиш имкониятига эга бўлдилар.
Аёлларнинг ижтимоий стереотип нормаларидан чиқиб, ижтимоий мослашуви
билан психологик хусусият ва қобилиятлари ўзини намоён эта бошлади. Аёллар
меҳнатига яраша ҳақ тўланиши, оилавий бюджетга ҳисса қўшиш имкониятининг пайдо
бўлиши нафақат оила ва жамиятдаги молиявий масалаларни ҳал этди, балки уларда
ўзига бўлган ишонч, ҳурмат, стимул ва мотивлар шаклланишида муҳим роль ўйнади.
Жумладан, 70 йиллар ўрталари - 80 йиллар бошига келиб, ижтимоий психология ва
социология соҳаси вакиллари қаршларида аёллар ва эркаклар муаммосини ўрганишда
аёлларни юқори лавозимларга тавсия этишда жинс нуқтаи назаридан фарқ жуда
катталиги, аёллардаги шахсий хусусиятларгагина таяниб баҳо бериш самарасизлиги
тадқиқот объектига айлана бошланди.
“Ижтимоий стереотип” термини фанда илк бор У.Липпман томонидан
қўлланилган бўлиб, унинг фикрича, “ижтимоий стереотип” бу – инсон онгида оламни
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
123
тартибга солинган, тизимлаштирилган, детерминант “тасвири”ни англатади.
Тадқиқотчи фикрича, бу мураккаб ижтимоий объектларни тасаввур қилиш - инсон
кучини тежаш, маданиятларини, қарашларини ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир.
Шунингдек, “ижтимоий стереотип” этник, ирқий ҳамда жуда кам ҳолларда касбий ёки
ёш билан боғлиқ бўлади [1].
Бугунги кунда юртимизда минг йиллар давомида шаклланиб келаётган,
жамиятимиз ҳаётида адолат тамойилини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган, миллий
ва маданий қадриятларимизни авлоддан авлодга етказиб берадиган ижтимоий
институт бу оиладир. Оилани ва оилавий муносабатларни асраш халқимизнинг азалий
қадриятларидан бири сифатида унинг жамиятдаги фаоллиги ҳам, аввало оиланинг
мустаҳкамлиги, оқил ва билимдон фарзандларни тарбиялаб, камолга етказишдек
улкан масъулиятни адо этиши билан белгиланади. Шу боис, унинг шаъни, обрў-
эътибори, мавқе-даражаси ҳам оиласидаги оналик мартабаси, аёллик вазифасига қараб
баҳоланади. Аёл ҳар қандай шароитда ҳам халқнинг тинчлик-хотиржамлиги,
фарзандларининг саломатлиги учун қайғуради, оиласини турли-туман ташвишлардан
ҳимоя қилишга ўзида куч топа олади. Буни эса ҳақиқий маънодаги фидоийлик дейиш
мумкин.
Оиланинг мавжудлиги ўз-ўзидан бебаҳо фарзанд неъмати билан боғлиқдир. Оила
устуни ҳисобланмиш аёлнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, мавқеи, фаоллик даражаси,
маънавий, тарихий қадриятларни ўзлаштириш ва янада бойитишдаги роли жамият
тараққиётини белгиловчи муҳим омиллардандир. Оиланинг зиммасидаги муқаддас
бурчларнинг яна бири –унинг улкан тарбия ўчоғи эканида намоён бўлади. “Оиланинг
соғомлиги ота-она ва яқинлари ўртасидаги муносабатларнинг мақсадга мувофиқлиги
фарзандда соғлом фикр, ижобий фазилат ва интеллектуал сифатларнинг намоён
бўлишига замин яратади
”
[2].
Давлатимиз раҳбарининг “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган эзгу
ғоя йўлидаги ташаббуслари айни дамда барча соҳада ислоҳотларнинг тубдан
такомиллашувига, давлат органлари, жамоат ташкилотлари фаолиятида сезиларли
янгиланишларга туртки бермоқда. Оддий одамларни ўйлантираётган масалаларга
ечим топиб, халқнинг рози бўлиб яшаши учун амалий саъй-ҳаракатлар кўлами ҳамда
суръати ошиб бораётгани пировардида оилаларнинг фаровонлигини юксалтиришга
хизмат қилмоқда. Бу жараёнда фуқаролик жамияти институтлари ҳам бор куч ва
имкониятларини сафарбар этаётгани, ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашда
жамоатчилик иштироки ва назорати фаоллашаётгани диққатга сазовор. Бу
вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда оилани мустаҳкамлаш, оналик, оталик ва
болаликни муҳофаза қилиш, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўмаклашиш мақсадида, парламент қуйи
палатасида махсус Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияфаолият бошлади.
Ўзбекистон хотин-қизлари янги тараққиёт босқичида ҳақиқий маънодаги тенг
ҳуқуқлиликка эга бўлдилар, шу билан бирга, жамиятдаги барча аёлларнинг ижтимоий
адолат, тенглик, барқарорлик тўғрисидаги фикр-ўйларини амалга ошириш, уларнинг
жамият тараққиётидаги фаол иштирокчи сифатидаги ролини янада юксалтиришга
шарт-шароит яратилди. Босқичма-босқич, тадрижий йўл танлаган ёш давлатимиз
ўзига хос ва мос йўлдан ривожланиб бормоқда. Бу борада оилаларни қўллаб-
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
124
қувватлаш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш масалаларига
устувор аҳамият берилаётганини қабул қилинаётган қарорлардан ҳам кўриш мумкин.
Хусусан, Президент Ш.Мирзиёев томонидан 2018 йил 2 февралда “Хотин-қизларни
қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда кўп асрлар давомида
оилавий ҳаётни соғлом турмуш тарзининг асосий қисми сифатида қадрланиши,
оилавий ҳаётнинг муқаддаслиги, оилада фарзандларни бақувват, ақлли, одоб-
андишали қилиб ўстиришга аҳамият қаратиш каби масалалар эътироф этилган. Ушбу
тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатда қўйилган улкан вазифалар қаторида
“оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг
самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо
ва камчиликлар мавжуд”[3], деб таъкидланган ҳамда уларни бартараф этишга
қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланган. Давлатимиз раҳбарининг мазкур
Фармони хотин-қизлар фаолиятини янада ривожлантириш учун янги имкониятлар
эшигини очди.
Бугунги тез ўзгараётган, зиддиятли даврда оилавий масалаларни илмий асосда
чуқур ўрганмай туриб, ижтимоий ҳаётдаги кўплаб мураккаб саволларга жавоб топиб
бўлмайди. “Шунинг учун, деб таъкидлайди Президент Ш.Мирзиёев, – Вазирлар
Маҳкамаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий
бўлинмалари ташкил қилинди ва уларнинг иш фаолиятини самарали йўлга қўйиш,
бино ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда”
[4]. Марказ
зиммасига оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий ажралишларнинг олдини олиш,
жумладан, оила университетларини ташкил этиш, никоҳдан ўтадиган шахслар билан
суҳбатлар олиб бориш, тўй-маросимларни тартибли ўтказиш, ажралишларнинг олдини
олиш ва бошқа муҳим тадбирларни амалга оширишнинг инновацион тадқиқотларини
ўтказиш вазифалари юклатилган.
Айниқса, хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий савияси, ижтимоий фаоллиги
тобора юксалиб бораётганини давлат ва жамият бошқарувининг барча бўғинларида,
ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида яққол кузатиш мумкин. Президент Шавкат
Мирзиёевнинг ”Биз келгусида ҳам аёлларимизга муносиб турмуш шароити яратиб
бериш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор
куч ва имкониятларини сафарбар этишни энг асосий вазифамиз, деб биламиз”[5], деб
таъкидлаши ўзбек аёлини эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш қадимдан
шарқ халқларига хос қадрият эканлигидан далолатдир. Чунки аёл миллат тарбиячиси
экан, унинг маънавияти келажак тараққиётни ҳал қилувчи ёшларни вояга етказиш ва
уларни комил инсон даражасига кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ўзбек аёллари ўз зиммасидаги масъулиятни
тўлақонли ҳис қилган ҳолда жамият соҳасининг барча жабҳаларида фаол иштирок
этаётган экан, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий
тадбирларни янада изчиллик билан давом эттириш келажагимиз пойдевори бўлган
ёшларни Ватанга садоқат, юртга фидойи шахслар этиб тарбиялашда муҳим аҳамият
касб этади. Зеро, ҳамиша аёлларни ҳимоя қилиш, уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш,
уларни қадрлаш ва эъзозлаш ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятлари сифатида намоён
бўлади.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
125
References:
1.
В.С.Агеев. Психологическое исследование социальных стереотипов. Вопросы
психологии. №1, 1986
2.
СодиқоваШ. Оила тарбияси.-Т.:Ўзбекисион Республикаси Президенти ҳузуридаги
давлат бошқаруви Академияси.-2019. 9-б.
3.
Халқ сўзи, 2018 йил 3 февраль.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-
қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқи//XXI ASR, 2018 йил 8 март.
5.
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга
қурамиз.–Т.: Ўзбекистон, 2017.
6.
Bobur
oilasida
farzand
tarbiyasi.
Doktor
Shafiqa
Yоrqin.
tarix.uz/maqolalar/691-maqola.html
7.
Нишонова Н.Р. Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида хотин-қизлар
фаолиятининг ижтимоий-фалсафий таҳлили. Фалсафа фан доктори (DSc) дис.автореф.–
Тошкент: 2019.
8.
Холматова М.Х. Оилавий муносабатлар маданияти ва соғлом авлод тарбияси. –Т:
Ўзбекистан, 2001.
9.
Маткаримова Г.А. Халқаро ва миллий ҳуқуқда аёлларнинг гендер ва репродуктив
ҳуқуқлари: Юрид. фан. д-ри ... дис. – Тошкент, 2002.
10.
Насруллаева Х. Ўзбекистонда Хотин-қизлар ижтимоийлашуви жараёнининг
фалсафий таҳлили: Фалсафа фан. номз. ... дис. – Тошкент, 2000.
11.
Жўраева Н.Д. Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида хотин-
қизларнинг ўрни. Тарих фан. номз...дис. илмий даражасини олиш учун ёзилган
дисс.автореф. –Тошкент: 2004.
12.
Нурматова М. Хотин-қизлар интеллектуал салоҳиятини ошириш – мамлакат
тарққиётининг муҳим омили. Тошкент:2018.
13.
Султонова Э.Аёл давлатнинг ривожланиш стратегиясида (Глобал муаммо
сифатида): Сиёсий фанлар д-ри ... дис.автореф. – Тошкент: 2005.
14.
Муравьева Н.М. Ўзбекистон хотин-қизлари ижтимоий мақомини юксалтириш.–
Тошкент: 2004.
15.
Сафаева С. Х. Аёллар масаласи: умумижтимоий ва миллий жиҳатлари. Фалсафа
фан. номзоди дисс...автореф; Ўзб. Респ. ФА И.Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ ин-
ти. – Ташкент: 2002.