YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
92
ҚИМОР ВА ТАВАККАЛЧИЛИККА АСОСЛАНГАН ЎЙИНЛАРНИ НАЗОРАТ
ҚИЛИШ МАСАЛАЛАР
Беристенов Самат Оразбаевич
Коракалпогистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ташкилий бошкарма бошлиги,
E-mail: beristenov.samat@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.12741806
Аннотация.
Ушбу илмий мақолада қимор ва таваккалчиликка асосланган
ўйинларни назорат қилиш масалалари кўриб чиқилади. Илмий-амалий ва қонунчилик
нуқтаи назаридан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга қарши курашиш
сиёсатини қайта кўриш ва унинг ўрнига давлат томонидан назорат қилиш сиёсатини
жорий этиш масалалари таҳлил қилинади. Ушбу муаммо бўйича мавжуд
тадқиқотларни танқидий баҳолаш асосида қимор ўйинларини ташкил этиш ва
ўтказишни давлат томонидан назорат қилиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар
қўллашга доир турли тавсиялар ишлаб чиқилади.
Калит сўзлар
: қимор ўйинлари, давлат сиёсати, назорат, казино ташкил этиш,
ўйинчилар.
Бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам мураккаб сиёсий ва ижтимоий-
иқтисодий жараёнлар табиий равишда анъанавий тусдаги ва янги жиноий
таҳдидларни, шу жумладан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларини
ноқонуний ташкил этиш ва ўтказиш кўринишидаги кўплаб жиноий қилмишларни
янада кучайтирмоқда.
Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ноқонуний фаолият қимор
ўйинларига патологик қарамликнинг пайдо бўлиши ва шаклланишига ёрдам беради,
шунинг учун мамлакатимиз фуқароларининг ижтимоий ахлоқига муайян ҳавф
туғдиради. Фуқароларнинг аҳлоқи, маънавияти, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28
мартдаги ПҚ-608-сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ
ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сонли
«Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Жумладан, Президент қарорида «Кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, миллий
урф-одатларимиз ва аҳолининг менталитетига ёт бўлган қимор ўйинларини
ноқонуний равишда ташкил этиш ҳолатларининг учраши давом этмоқда. Ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органлари томонидан ўсмирлар ва ёшларни жалб этувчи яширин
қиморхоналарни ташкил этиш фактлари аниқланмоқда»[1] деб қайд этилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 1-бандига мувофиқ, 2007 йил 1
сентябрдан бошлаб:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка
асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш
(тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари);
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
93
қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил
этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет
бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини
олиб кириш тақиқланган[2].
Қонун ҳужжатларида имор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа
ўйинларни ташкил этиш тақиқланганига қарамай, ноқонуний қимор ўйинлари ўз
фаолиятини давом эттирмоқда, бу эса бундай фаолиятдан олинган жиноий
капиталнинг кейинчалик қонунийлаштирилиши билан назоратсиз даромадлар
олинишига ва умуман олганда, янада оғир жиноятларга олиб келади.
Юқоридаги ҳужжатлар асосида ҳамда кўнгилочар соҳадаги ушбу салбий
тенденцияларни бартараф этиш учун 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 278-моддаси («Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни
ташкил этиш ҳамда ўтказиш») тўртинчи қисмида, қимор ва таваккалчиликка
асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация
тармоқларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари
томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш,
уни кўпайтириш, тарқатиш учун жавобгарлик белгиланди.
Ушбу модда қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказиш билан
боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади. Ўзбекистонда Жиноят
кодексининг 278-моддасида қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни
ташкил этиш ҳамда ўтказишга қарши курашиш юзасидан киритилган кўплаб
ўзгаришлар қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказишнинг кенг
тарқалиб кетиши муаммосига давлатнинг эътиборининг кучайганлигини кўрсатади.
Бундан ташқари, сўнгги йилларда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа
ўйинларда иштирок этган фуқаролар томонидан ўз жонига қасд қилиш, фирибгарлик,
бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва бошқа салбий ҳолатлар содир этилишига
сабаб бўлмоқда.
Ушбу тоифадаги аниқланган жиноятлар сонининг кўпайиши республикамизда
ноқонуний ташкилотлар ва қимор ўйинларининг тобора кенг тарқалишининг
барқарор тенденциясидан далолат беради.
Ноқонуний қимор ўйинларига қарши курашиш бўйича маълум тажриба халқаро
амалиётда мавжуд. Ноқонуний қимор фаолияти учун жавобгарлик тўғрисидаги
хорижий қонун ҳужжатларини қиёсий таҳлилимиз қимор ўйинларини тартибга
солишнинг турли механизмларини аниқлади. Биз ўрганган қонунлар нормаларида
қимор ўйинларини ташкил этиш, уларни ўтказиш учун бинолар билан таъминлаш,
қимор ўйингоҳини сақлаш, телекоммуникация тармоқларида хизматлар кўрсатиш,
қимор ўйинларида қатнашиш ва иштирок этиш учун ёллаш жиноий жавобгарликка
сабаб бўлади. Шу билан бирга, бир қатор нормаларнинг ўзига хос жиҳати қимор
ўйинлари жойи — жамоат жойи аниқ белгиланиши[3].
Қимор ўйинлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг генезисини ўрганиб чиқиб,
биз қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ноқонуний ташкил этиш ва
ўтказиш нафақат жамоат тартиби соҳасига тажовуз қилиш, балки бошқа турдаги
жиноятларни содир этишга шарт-шароит яратади деган хулосага келдик. Бунда
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
94
жиноятларнинг мазкур омилларини зарарсизлантиришга қаратилган қимор
ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказишнинг олдини олишнинг самарали
механизмини яратиш объектив зарурат туғилади.
Бунинг учун, жиноятларнинг олдини олиш бўйича умумий ижтимоий чора-
тадбирлар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- қонунчилик базасини ривожлантириш, ҳуқуқ доирасида қимор ва таваккалчиликка
асосланган фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул
қилиш;
- қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятларга
қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини барқарорлаштириш;
- аҳоли турмуш даражасини ошириш;
- шахснинг маданияти ва ахлоқий фазилатларини, жамиятнинг ахлоқий ҳолатини
ошириш;
- оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий таълим, қонуний хулқ-атворни тарғиб
қилиш.
Махсус олдини олиш чоралари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- давлат органлари (ички ишлар органлари, солиқ хизмати, молиявий назорат, алоқа,
ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат хизмати) ва
жамоатчилик ўртасида узвий ҳамкорликни ўрнатиш.
Қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ
жиноятларнинг махсус-криминологик профилактикаси бўйича кўплаб муаммолар
фақат огоҳлантириш тизимининг барча субъектларининг саъй-ҳаракатлари
бирлаштирилган тақдирдагина муваффақиятли ҳал этилиши мумкин;
- ички ишлар органлари ходимларининг касбий савиясини ошириш (ички ишлар
органлари ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил
этиш, хизмат малакасини ошириш доирасида машғулотлар ўтказиш, интерфаол
машғулотлар ўтказиш);
- ноқонуний қимор ўйинлари ва шубҳали банк ва молия операцияларни мониторинг
қилиш ва хабардор қилишнинг мавжуд тизимларига ўзгартиришлар киритиш
(ноқонуний қимор ўйинларига қарши курашиш учун махсус "ишонч линиялар"ни
яратиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Интернет тармоғида онлайн
қимор ўйинлари ҳақида маълумот жойлаштирилган сайтларни аниқлаш).
Шу муносабат билан интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда жиноятларнинг
олдини олиш учун зарур бўлган техник билимларга эга бўлган ички ишлар органлари
ходимларини тайёрлашнинг замонавий тизимларини ишлаб чиқиш зарур[4];
- аҳолини ушбу турдаги жиноятлар ҳолати, қимор ўйинларини ноқонуний ташкил
этиш ва ўтказишнинг жиноий фаолиятнинг бошқа турлари билан боғлиқлиги,
шунингдек, юзага келиши мумкин бўлган қимор ўйинлари салбий оқибатлари
тўғрисида тизимли равишда хабардор қилиш орқали қимор ўйинларини ноқонуний
ташкил этиш ва ўтказиш муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш. Бунда
кўпинча қимор ўйинларини осон даромад манбаи ва дабдабали ҳаёт сифатида тарғиб
қилувчи ва шу орқали жиноий хатти-ҳулқ-атворни шакллантирадиган ОАВ муҳим роль
ўйнаши керак. Оммавий ахборот воситаларни соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
95
ҳуқуқий тарбиялаш ва аҳолини қимор ўйинлари оқибатларидан хабардор қилишга
йўналтириш зарур;
- махсус услубий материаллар, эслатмалар тайёрлаш, кенг қамровли тадқиқотлар
ўтказиш, қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солувчи қонун
ҳужжатларида криминоген ва коррупциоген хусусиятга эга бўлган бўшлиқлар ва
қарама-қаршиликларни аниқлаш бўйича кенг қамровли тадқиқотлар ўтказиш орқали
қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этиш ва ўтказишнинг олдини олиш бўйича
илмий йўналишларни ишлаб чиқиш.
References:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сонли
«Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятнинг
олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 116-модда
2.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-
сонли «Қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишни янада тартибга солиш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги қарори // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 344-модда
3.
Лимарь А. С., Михайлова И. А. Зарубежный опыт уголовно-правового
регулирования организации и проведения азартных игр // Безопасность бизнеса. 2018.
№ 2. С. 53-58
4.
Лимарь А. С. Социальные предпосылки вовлечения населения в азартные игры //
Общество и право. 2016. № 2 (56). С. 215-217.