Авторы

  • Д.К. Худойбердиев
    т.ф.д., доцент Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон
  • Фурқат Сафаров
    Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47203

Ключевые слова:

Биофаол қўшимчалар иммунологик цитогенетик гематологик усуллар мавсумий сувлар грунт сувлари ва қатламлараро сувлар.

Аннотация

Юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар билвосита таъсири организмнинг 70-80% ини ташкил этувчи сувнинг радиолизи ҳосил бўлиши билан изоҳланади, бунда сув ионизацияланганда оксидловчи ва ишқорий хусусиятларига эга радикаллар шаклланади. Бундан ташқари атомар водород, гидропероксил радикаллар, водород пероксиди ҳосил бўлиши ҳам аҳамиятли. Эркин оксидловчи радикаллар ферментатив реакцияга киришиб, бунинг натижасида фаол сульфгидрил гуруҳлар фаол бўлмаган дисульфид бирикмаларга айланади. Ушбу биокимёвий жараёнлар фермент тизимлари каталитик фаоллигининг пасайишига олиб келади, бу ўз навбатида ҳужайра ядроларида ДНК ва РНК нинг камайишига олиб келади, бу ҳолат улар янгиланишлари жараёнларини бузади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

63

ЮҚОРИ КИМЁВИЙ ТАРКИБЛИ СУВЛАРНИНГ ИСТЕЪМОЛИ ТАЪСИРИДА

ОРГАНИЗМДА ЮЗ БЕРАДИГАН ЎЗГАРИШЛАР

т.ф.д., доцент

Д.К.Худойбердиев

Сафаров Фурқат Абдухалилович

Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон

https://doi.org/10.5281/zenodo.12720654

Аннотация.

Юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар билвосита таъсири

организмнинг 70-80% ини ташкил этувчи сувнинг радиолизи ҳосил бўлиши билан
изоҳланади, бунда сув ионизацияланганда оксидловчи ва ишқорий хусусиятларига эга
радикаллар шаклланади. Бундан ташқари атомар водород, гидропероксил радикаллар,
водород пероксиди ҳосил бўлиши ҳам аҳамиятли. Эркин оксидловчи радикаллар
ферментатив реакцияга киришиб, бунинг натижасида фаол сульфгидрил гуруҳлар фаол
бўлмаган дисульфид бирикмаларга айланади. Ушбу биокимёвий жараёнлар фермент
тизимлари каталитик фаоллигининг пасайишига олиб келади, бу ўз навбатида ҳужайра
ядроларида ДНК ва РНК нинг камайишига олиб келади, бу ҳолат улар янгиланишлари
жараёнларини бузади.

Калит сўзлар

. Биофаол қўшимчалар, иммунологик, цитогенетик, гематологик

усуллар, мавсумий сувлар, грунт сувлари ва қатламлараро сувлар.

Юқори кимёвий таркибли сувларнинг истеъмоли таъсирида организмдаги

ўзгаришлар, шу жумладан аъзолар морфологик хусусиятлари ҳамда юқори кимёвий
таркибли ер ости сувлар таъсирини камайтириш бўйича даволаш-профилактика
тадбирларини ишлаб чиқиш ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.

Дунёда ҳозирги кундаги етакчи илмий марказлар тадқиқотчи-олимлари юқори

кимёвий таркибли ер ости сувларнинг организмга таъсир қилиш максимал дозалари,
уларнинг организмда қайтар ва қайтмас патологик жараёнлар келтириб чиқариш
муддатлари, юқори кимёвий таркибли ер ости сувларнинг организм тизим ҳамда
аъзоларига таъсир даражаси, истеъмол қилиш учун сувларни тозаловчи воситалар
ишлаб чиқариш ва ишлатиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб,
натижаларини эълон қилганлар. Бундан ташқари, юқори кимёвий таркибли ер ости
сувлар натижасида ошқозонда морфо-функцинал ўзгаришларга олиб келади. Ҳазм
қилиш трактининг бузилиши кўплаб клиник синдромларга асосланган, патогенетик
жиҳатдан турли таъсир мунособатларига чамбарчас боғлиқ ҳолда кузатилади.

Юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар таъсирида турли ички аъзолардаги

патоморфологик ўзгаришлар, янгича даво-профилактик ёндашувнинг тажрибада
юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар организмга таъсирини ўрганиш бўйича илмий-
тадқиқот ишлари камлиги ушбу тадқиқотнинг долзарблиги ва заруратини белгилаган.

Юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар организмга унинг таъсир давридагина

амалга ошади, унинг таъсирида организмда турли морфо-функционал ўзгаришлар
пайдо бўлади. Юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар организмга тери, ошқозон-ичак
тракти, нафас йўллари орқали тушиши мумкин.

Юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар патогенези организмга кимёвий

моддаларнинг бевосита ва билвосита таъсири билан изоҳланади. Сув таркибидаги
кимёвий бирикмалар қон томир деворларига ва бутун органлар паренхимасида
тўпланиши ва моддалар алмашинувига бевосита ва билвосита таьсири билан боғлиқ.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

64

Бунда зарарланган ҳужайраларда физик-кимёвий жараёнларнинг бузилиши билан
кечади. Бунда ҳужайра мембранаси ўтказувчанлиги кучаяди ёки сусаяди.

Грунт сувлари — ер юзасидан пастда, биринчи сувли тоғ жинслари ғовакларида

йиғилган сув. Г. с. ўзидан сув ўтказмайдиган иккинчи қатлам устида бўлади. Бу қатлам
гилтупроқ, яхлит оҳактош, отқинди ҳамда метаморфик жинслардан иборат бўлиши
мумкин. Грунт сувлари ер юзасидан канал, дарё, ёғин сувлари, атмосферадаги сув
буғларининг (қуюқлашганидан кейин) тоғ жинслари ғовакларидан пастга тушиб, сув
ўтказмайдиган қатламда йиғилишидан пайдо бўлади. Уларнинг жойланиши чуқурлиги
сув ўтказмайдиган қатламнинг ётиш ҳолати ва сувли тоғ жинслари қатламига боғлиқ.
Грунт сувлари ер юзига яқин биринчи ғовак қатламда жойлашадии учун унинг сатҳи,
кимёвий таркиби ва физик хусусиятлари ернинг устки қисмидаги табиий (ҳаво
ҳарорати, ёғиннинг тури ва миқдори, табиий сув ҳавзаларининг ер юзасига яқин-
узоқлиги) ва сунъий (сув омборлари, суғориш иншоотлари, канализация ва ҳ. к.)
сабабларга кўра ўзгариб туради. Грунт сувлари дарё водииларидаги аллювиал
ётқизиқлар (қум, қумтупроқ, шағал) ҳамда музликларнинг сурилиши натижасида
ётқизилган тоғ жинслари ва саҳролардаги дюн ётқизиқлари ғовакларини тўлдириб
туради.

Ер ости сувлари — Ер пўстининг юқори қисмидаги тоғ жинслари қатламларининг

ғовак бўшликдарида жойлашган суюқ, қаттиқ (муз), буғсимон ҳолатдаги сувлар. Ер ости
сувлари умумий сув ресурсларинкт бир қисми бўлиб , сув таъминоти ва суғориш манбаи
сифатида халқ хўжалиги учун катта аҳамиятга эга. Суғориладиган ерларнинг
мелиоратив аҳволи грунт сувларининг ҳолати билан белгиланади. Ер ости сувларини
гидрогеология фани ўрганади. Сув молекуляр кучлар тутиб турадиган боғланган ҳамда
оғирлик кучи ёки босим фарқи таъсирида ҳаракатда бўладиган гравитацион ёки эркин
ҳолатда бўлиши мумкин. Боғланмаган сув билан тўйинган тоғ жинслари қатламлари
сувли горизонт дейилади, улар сувли комп-лексларни ҳосил қилади. Ер ости сувлари сув
сақловчи жинсларда тупланиш характерига кўра ғовак (юмшоқ жинсларда), дара
(томир) — қаттиқ жинсларда ва карст (ғор) (дарз-карст-енгил эрийдиган карбонат ва
гипсли жинсларда) сувларига бўлинади. Жойлашиш шароитига кўра Ер ости сувлари
тупроқ суви (қ. Тупроқ сув резкими), мавсумий сувлар (юза сувлар; аэрация зонасидаги
сув сакловчи қатламлар устида ёғинлар ёки суғориш сувларининг шимилишидан ҳосил
бўлади); грунт сувлари (ер юзасига энг яқин биринчи сув ўтказмайдиган қатлам устида
тўпланади) ва қатламлараро (босимсиз, босимли, артезиан, сув ўтказмайдиган
қатламлар ўртасида жойлашган сувли қатламлар) сувларга бўлинади [2,7,8].

Келиб чиқишига кўра ер ости сувлари атмосфера ёғинлари, дарё ва суғориш

сувларининг шимилиши натижасида ҳосил бўлувчи инфильтрацион; тоғ жинслари
қатламларида сув буғларининг қуюқлашувидан ҳосил бўлувчи конденсацион; чўкинди
тоғ жинслари пайдо бўлиш жараёнида денгиз сувларининг кўмилиб қолиши
натижасида ҳосил бўлган седиментацион ва магма совиганда ёки Ер мантиясидан
чиқадиган ювиниль сувларига бўлинади. Ер ости сувларининг ер юзига табиий чиқиши
булок, (чашма) дейилади ва оқиб чиқувчи ва қайнаб чиқувчи (қайнар булоқ)ларга
бўлинади.

Ер ости сувлари табиий эритмалар бўлиб, таркибида деярли барча маълум

кимёвий элементлар учрайди. Минераллашуви (сувда эриган моддаларнинг умумий


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

65

миқдори, г/л) бўйича Ер ости сувлари чучук (1,0 гача), шўртам (1,0—10,0), шўр (10,0—
50,0) ва намакоб (50 дан кўп) турларига бўлинади. Ҳарорати бўйича эса совиган (4° гача),
совуқ (4—20°), илиқ (20—37°), иссиқ (37-42°), қайноқ (42—100°) ва ўта қайноқ (100° дан
юқори) Ер ости сувларига бўлинади.

Инфильтрацион сув табиатда кенг тарқалган, қолганлари соф ҳолда жуда кам

учрайди. Аҳоли, саноат ва яйловларни сув билан таъминлашда, ерларни суғоришда,
тиббиётда (минерал сувлар), иссиқлик билан таъминлашда (иссиқ сувлар), ҳар хил туз
ва кимёвий элементлар (йод, бор, бром ва б.) олишда Ер ости сувларидан
фойдаланилади. Ер ости сувлари ерларнинг ботқоқланиши ва шўрланишига сабаб
бўлади. Бунга қарши курашиш учун очиқ ва ёпиқ горизонтам дренажлар ва бурғи
қудуқлари кавланади. Чўлларда Ер ости сувлари сдан кенг фойдаланилди. Қорақум,
Қизилқум ва Устюрт яйловлари асосан ер ости сувлари билан таъминланган.

Ўрта Осиё ҳудудида 150 дан ортиқ йирик ер ости сувлари конлари аникланган.

Уларнинг ҳар йили тикланиб турадиган эксплуатацион захираси 1500 м3/с дан ортиқ,
чучук сувлар ҳиссаси 1000 м3/с яқин, қолган қисми эса турли даражада (2—3 дан 15 г/л
гача) минераллашган. Ўрта Осиёда 40 мингдан ортиқ фойдаланиладиган бурғи
қудуқлари мавжуд, улардан 5 мингга яқини суви отилиб чиқадиган артезиан
қудуқларидир; уларнинг кўпчилигидан экинларни суғоришда фойдаланилади (қ.
Артезиан сувлари).

Юқори кимёвий таркибли ер ости сувлар билвосита таъсири организмнинг 70-80%

ини ташкил этувчи сувнинг радиолизи ҳосил бўлиши билан изоҳланади, бунда сув
ионизацияланганда оксидловчи ва ишқорий хусусиятларига эга радикаллар
шаклланади. Бундан ташқари атомар водород, гидропероксил радикаллар, водород
пероксиди ҳосил бўлиши ҳам аҳамиятли. Эркин оксидловчи радикаллар ферментатив
реакцияга киришиб, бунинг натижасида фаол сульфгидрил гуруҳлар фаол бўлмаган
дисульфид бирикмаларга айланади. Ушбу биокимёвий жараёнлар фермент тизимлари
каталитик фаоллигининг пасайишига олиб келади, бу ўз навбатида ҳужайра ядроларида
ДНК ва РНК нинг камайишига олиб келади, бу ҳолат улар янгиланишлари жараёнларини
бузади.

Меъда қорин бўшлиғида жойлашган бўлиб, шакли ловияга ўхшайди. Унинг кўпроқ

қисми чап томондаги қовурға ости соҳасида, озроқ қисми эса қорин бўшлиғи тепа
бўлагининг ўртасида туради. Меъда танасининг юқори қисми (туби) кенгайган ва
диафрагмага қараган. Меъдадан чиқиш қисм (пилорус) қориннинг ўрта чизиғи
орқасидан ўнгга ўтади. Меъданинг кириш қисми қизилўнгачдан бошланса, чиқиш
қисми 12 бармоқ ичакка қўшилади. Овқат билан ўртача тўлган меъда юқоридан
жигарнинг пастки юзасига ва диафрагмага; пастдан коʻндалангчамбар ичак ва унинг
тутқичига тегиб туради. Меъданинг ботиқ чеккаси (кичик қийшаймаси) оʻнгга ва
юқорига, қавариқ чеккаси (катта қийшаймаси) чапга ва пастга қараган. Меъдадан чапда
— талоқ, пастда ва орқада — меъда ости бези бор. Меъда ҳамма томондан қорин пардаси
билан ўралган. Меъда сиғими ҳар кимда ҳар хил: янги туғилган болада 20—30 мл, ўрта
ёшдаги одамларда 1—3 л; эркаклар меъдаси аёлларникига нисбатан каттароқ бўлади.

Меъда девори шиллиқ, шиллиқ парда ости, мускул ва сероз қаватдан иборат. Меъда

ташқаридан сероз парда билан қопланган. Унинг остидаги мускул қавати боʻйлама
(ташқи), кўндаланг ва қийшиқ йўналган толалардан тузилган. Шиллиқ парда ости


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

66

қавати меъданинг мускул қаватини шиллиқ пардага боғлайди. Бу қават қон томир ва
нервларга бой. Меъданинг ички юзаси шиллиқ парда билан қопланган, бу парданинг
бурмалари остида жуда кўп безлар бор. Меъдага кириш қисм (кардиа) ва тубдаги
безлардан шилимшиқ, пилорус безларидан эса ферментлар ишланиб чиқади. Меъда
билан 12 бармоқ ичак чегарасида пилорус сиқувчиси (сфинктери) бор, у бир неча қават
сиркуляр мускуллардан тузилган бўлиб, меъданинг вақти-вақти билан бўшаб
туришини таъминлайди. Меъда силлиқ мускулларининг қисқариши натижасида
Меъдада тоник перисталтик ҳаракатлар бўлади. Меъдага тушган овқат миқдорига қараб
тоник қисқариш узлуксиз узок, давом этади.

Перисталтик— тўлқинсимон ҳаракатлар меъданинг кардиа қисмидан пилорус

қисмига томон бўлади, бу ҳаракатлар овқатни аралаштиради ва ичакка ўтказиб беради.
Бўш меъда қисқарган ҳолда туради; оч қоринга ичилган сув меъдада тўхтамай ичакка
ўтади. Меъданинг кириш қисмидан тушган овқат меъда деворларини кенгайтиради ва
перисталтикаси туфайли аста-секин пастга томон сурилади. Меъда овқатни
аралаштиради, ҳазмга мослайди, кимёвий ўзгартиради ва ичакка ўтказиб беради
(эвакуация). Меъда ширасидаги хлорид кислота таъсирида овқат бўкиб, гидролиз
қилувчи фермен-тлар таъсир этиши учун қулай муҳит вужудга келади. Меъданинг туби
ва танасида жойлашган найсимон безлар хлорид кислота, қолган безлар эса пепсин ва
шиллиқ суюклигини ажратади, буларнинг чиқиши овқат сифати ва миқдорига боғлиқ
бўлиб, уни нерв системаси ва гуморал омиллар бошқаради. Биринчи (шартли рефлекс)
фазасида овқатни кўриш, ҳидининг бурунга кириши, ейиш, оғиз ва ҳалқум
рецепторларининг таъсирланиши вужудга келади.

Иккинчи (нейрогуморал) фазада овқатнинг меъда шиллиқ пардасига бевосита

таъсири шира чиқартиради. Учинчи (ичак) фазада 12 бармоқ ичак рецепторларининг
қитиқланишидан вужудга келадиган рефлектор таъсир ва ичакдан қонга сўриладиган
озиқ моддалар таъсири меъдадан шира чиқишига олиб келади. Овқат меъдада 3 соатдан
8— 10 соатгача туриши мумкин. Шу вақт ичида овқат меъда шираси билан тоўла
шимилади ва аста-секин оз-оздан 12 бармоқ ичакка ўтади. Меъда касалликларидан
гастрит, яра касаллиги ва ўсмалар кузатилади.

References:

1.

Мавлонов Ғ. О., Кенесарин Н. А., Ер ости сув хазинаси, Т., 2020.

2.

Кенесарин Н. А., Султонхўжаев А. Н., Ер ости сувлари ва улардан халқ хўжалигида

фойдаланиш, Т., 2021
3.

Мирзаев С. Ш.,Формирование и размещение запасов подземных вод Ўзбекистона

[Вопросы методики их изучения и проблемы хозяйственного использования], Т., 2022
4.

Ҳасанов А., Шарипов Э., Ер ости сувлари сирли хазина, Т., 2021.

5.

Газиева З.Ю. Гимнастика билан шуғулланувчилар юрак-қон томир тизимининг

функционал ҳолатини баҳолашнинг самарадорлиги / Биология ва тиббиёт муаммолари.
- 2020. - № 4 (80). - С. 55-56.
6.

Мусаев У.А. Гимнастикачи болаларда мувозанатни сақлаш қобилиятини

ривожлантириш // Тиббиёт ва спорт. – 2019. – № 1. – С. 28-29.
7.

Норова М. Б. Антропометрические параметры головы и челюстно-лицевой области

детей с сахарным диабетом и их связь с показателями физического развития:


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

67

диссертация...

на соискание ученой степени доктора философии : 14.00.02 / Норова

Мавжуда Баходуровна; 2018. – 112 с.
8.

Qodirova, F. M. (2022). OLIY HARBIY TAʼLIM MUASSASALARIDA KURSANTLARNI

MAʼNAVIY-AXLOQIY QADRIYATLAR ASOSIDA TARBIYALASHDA QOʻMONDONLIKNING ROLI.
Academic research in educational sciences, 3(6), 213-216.
9.

Рахимов М. И. Показатели физического развития детей и подростков 5-16 лет / М.

И. Рахимов // Филология и культура. – 2019. – № 2(24). – С. 57-59.
10.

Хамидова Н.К., Рузиева М.Х., Файзиев Х.Б. Антропометрические параметры детей с

различными пороками сердца (обзор литературы)

//

Вестник науки и образования. –

2020. - № 24(102). - C. 96-102.

11.

Шабалов Н.П. Педиатрия.- Санкт-Петербург: СпецЛит, 2003.-С. 37- 57.

12.

Qodirova, F., & Norboyev, A. (2023). GLOBALLASHUV JARAYONIDA JAMIYATIMIZDA

TARBIYA VA MEHNAT TARBIYASINING AHAMIYATI. Бюллетень студентов нового
Узбекистана, 1(11), 72-74.
13.

Ширинов Ж. Н., Тешаев Ш. Ж. Мактабгача ёшда бўлган қиз болаларда умуртқа

поғонаси морфометрик параметрларининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари
билан боғлиқлиги. // Биология ва тиббиёт муаммолари. – 2016. - № 4(91). – Б. 121-125.
14.

Ядгарова Г. С. Морфометрическая характеристика головы и зубочелюстной

системы у детей, находившихся в искусственном и естественном вскармливании:
диссертация... на соискание ученой степени доктора философии (ПҳД): 14.00.02 /
Ядгарова Гульнора Садритдиновна; 2018. – 112 с.

Библиографические ссылки

Мавлонов Ғ. О., Кенесарин Н. А., Ер ости сув хазинаси, Т., 2020.

Кенесарин Н. А., Султонхўжаев А. Н., Ер ости сувлари ва улардан халқ хўжалигида фойдаланиш, Т., 2021

Мирзаев С. Ш.,Формирование и размещение запасов подземных вод Ўзбекистона [Вопросы методики их изучения и проблемы хозяйственного использования], Т., 2022

Ҳасанов А., Шарипов Э., Ер ости сувлари сирли хазина, Т., 2021.

Газиева З.Ю. Гимнастика билан шуғулланувчилар юрак-қон томир тизимининг функционал ҳолатини баҳолашнинг самарадорлиги / Биология ва тиббиёт муаммолари. - 2020. - № 4 (80). - С. 55-56.

Мусаев У.А. Гимнастикачи болаларда мувозанатни сақлаш қобилиятини ривожлантириш // Тиббиёт ва спорт. – 2019. – № 1. – С. 28-29.

Норова М. Б. Антропометрические параметры головы и челюстно-лицевой области детей с сахарным диабетом и их связь с показателями физического развития: диссертация... на соискание ученой степени доктора философии : 14.00.02 / Норова Мавжуда Баходуровна; 2018. – 112 с.

Qodirova, F. M. (2022). OLIY HARBIY TAʼLIM MUASSASALARIDA KURSANTLARNI MAʼNAVIY-AXLOQIY QADRIYATLAR ASOSIDA TARBIYALASHDA QOʻMONDONLIKNING ROLI. Academic research in educational sciences, 3(6), 213-216.

Рахимов М. И. Показатели физического развития детей и подростков 5-16 лет / М. И. Рахимов // Филология и культура. – 2019. – № 2(24). – С. 57-59.

Хамидова Н.К., Рузиева М.Х., Файзиев Х.Б. Антропометрические параметры детей с различными пороками сердца (обзор литературы) // Вестник науки и образования. – 2020. - № 24(102). - C. 96-102.

Шабалов Н.П. Педиатрия.- Санкт-Петербург: СпецЛит, 2003.-С. 37- 57.

Qodirova, F., & Norboyev, A. (2023). GLOBALLASHUV JARAYONIDA JAMIYATIMIZDA TARBIYA VA MEHNAT TARBIYASINING AHAMIYATI. Бюллетень студентов нового Узбекистана, 1(11), 72-74.

Ширинов Ж. Н., Тешаев Ш. Ж. Мактабгача ёшда бўлган қиз болаларда умуртқа поғонаси морфометрик параметрларининг жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари билан боғлиқлиги. // Биология ва тиббиёт муаммолари. – 2016. - № 4(91). – Б. 121-125.

Ядгарова Г. С. Морфометрическая характеристика головы и зубочелюстной системы у детей, находившихся в искусственном и естественном вскармливании: диссертация... на соискание ученой степени доктора философии (ПҳД): 14.00.02 / Ядгарова Гульнора Садритдиновна; 2018. – 112 с.