Авторы

  • Абдувосит Абдуразаков
    Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи, полковник

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47207

Ключевые слова:

қонунга хилоф равишда муомала қилиш гиёҳвандлик воситалари психотроп моддалар гиёҳвандлик воситаларининг аналоги наркологик касаллик.

Аннотация

Ушбу илмий тезисда мамлакатимизда гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларга қарши кураш борасида олиб борилаётган ижтимоий-ҳуқуқий сиёсатнинг мазмуни ва моҳияти юзасидан фикр-мулоҳазалар юритилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

46

ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ИЖТИМОИЙ ЗАРУРАТИ

Абдуразаков Абдувосит Абдулхаевич

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош

бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов

бошқармаси бошлиғи, полковник

E-mail: vosit_8119@mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.12699059

Аннотация

: Ушбу илмий тезисда мамлакатимизда гиёвандлик воситалари,

уларнинг аналоглари ва психотроп моддаларга қарши кураш борасида олиб
борилаётган ижтимоий-ҳуқуқий сиёсатнинг мазмуни ва моҳияти юзасидан фикр-
мулоҳазалар юритилган.

Калит сўзлар:

қонунга хилоф равишда муомала қилиш, гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддалар, гиёҳвандлик воситаларининг аналоги, наркологик касаллик.

Бугунги кунда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний

муомаласига қарши курашиш Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813-I-сонли, 2020 йил
27 октябрдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш
тўғрисида»ги ЎРҚ-644-сон (2021 йил 28 январдан кучга кирган) қонунлари ва бошқа
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленумининг 2017 йил 28 апрелдаги «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари
ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят
ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 12-сон қарори асосида амалга оширилмоқда.

Гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашнинг айрим жиҳатларини турли

даврларда илмий тадқиқотчилар ва амалиёт ходимлари кенг миқёсда очиб беришган.
Масалан, хорижлик муаллифлар ичидан Л.Н. Анисимов, М.М.Бабаев, А.А. Габиани, А.И.
Долгова, С.В. Дяков, И.Н. Кечеров, М.А.Селиванов каби олимларнинг илмий ишлари ушбу
муаммони криминологик жиҳатдан ўрганишга бағишланган.

Марказий Осиё минтақасида Л.Л.Николаев, К.Р. Абдурасулова, М.А.Абдухолиқов,

Г.А.Аҳмедов, М.М.Қодиров, М.Б.Палванов, Ю.С. Пўлатов, Х.Тожибоев, Б.А.Умарова, М.К.
Уразалиев, М.К. Утениязов ва бошқа муаллифларнинг илмий ишлари ушбу муаммони
ўрганишга қаратилган. Афсуски, бугунги кун ҳақиқати шундан иборатки, мазкур
ишланмалар замон талабларидан бироз ортда қолиб, мавжуд таҳдидлар ва
чақириқларга муносиб жавоб бериш учун янги илмий ўрганишлар тақозо этилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича

бошқармаси (БМТ НЖБ) томонидан эълон қилинган сўнгги Жаҳон Наркотиклар
ҳисоботига кўра, 2020 йилда дунё бўйлаб тахминан 270 миллион киши гиёҳванд
моддаларни (каннабис, опий) истеъмол қилган, бу жаҳон аҳолисининг 5,2% ташкил
этади[1].

Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш тенденциялари бўйича худди шу ҳисоботда

"2020 йилда наша (каннабис) дунёдаги энг кўп истеъмол қилинадиган психоактив
моддадир ва ҳисоб-китобларга кўра, уни бутун дунё бўйлаб 209 миллион киши
истеъмол қилади. Бироқ, опиоидлар инсонлар соғлиги учун энг катта хавф туғдиришда
давом этмоқда, сўнгги ўн йил ичида опиоидлар дозаси ошганлиги ўлим ҳолатлари,


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

47

гиёхвандликдан юз берган ўлим ҳолатларининг 3/2 қисмини ташкил этмоқда, эркаклар
орасида 63 фоизга нисбатан аёллар ўртасида 92 фоизга ошган...[1]

Қолаверса, 15-64 ёшдаги аҳоли ўртасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш

Шарқий Европада (1,26 фоиз) ҳамда Марказий Осиё ва Кавказда (0,63 фоиз) энг
юқорилигича қолмоқда. Бу кўрсаткичлар жаҳон ўртача кўрсаткичидан мос равишда 5,5
ва 2,8 баравар юқори[2].

Диққатни тортадиган яна бир муаммо шундаки, БМТнинг Гиёҳванд моддалар

бўйича қўмитасининг деярли ҳар бир сессиясида унинг экспертлари жаҳон
наркобизнесининг асосий хусусиятларидан бири сифатида уюшган жиноятчилик
томонидан давлат амалдорларининг маълум бир тоифаси кенг тарқалган коррупция
домига тортишини қатъий қайд этиб келади. Шу билан бирга, таҳлилчилар бир қарашда
парадоксал кўринадиган қонуниятни ҳам кўрсатиб ўтишади: гиёҳванд моддаларнинг
трансмиллий қонунга хилоф тарқатиш бизнеси бўлмаса, дунёнинг бир қатор
мамлакатлари иқтисодиёти чуқур таназзулга юз тутади. Бунга эса мафия, картеллар,
триадалар ва бошқа турдаги жиноий корпорациялар ушбу мамлакатларнинг ҳукмрон
тузилмалари томонидан қўллаб-қувватланиши, коррупциявий жиноий даромадлар
оқими сабабчи бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 13

декабрдаги «Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик
назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4551-сон қарорида айтилишича:
“Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш қонун бузилиши билан боғлиқ
салбий оқибатларга қарши самарали курашишни ҳамда бундай ҳолатнинг барвақт
олдини олишга қаратилган таъсирчан тизимни шакллантиришни талаб этмоқда”[3].

Жамиятдаги ана шундай салбий ҳодисалардан бири гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ

жиноятлар муаммоси бўлиб қолмоқда, бунда гиёҳвандлик ва жиноятчилик ўртасидаги
боғлиқлик мавжудлиги ҳақида шак-шубхасиз гапириш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки

йилларидаёқ Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.А.Каримов БМТ Бош Ассамблеяси
сессиясида сўзлаган нутқида устувор муаммолар қаторида, гиёҳванд моддаларнинг
ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича умумий саъй-ҳаракатларни
фаоллаштириш зарурлиги ҳақида гапириб халқаро ҳамжамият эътиборини тортган,
ушбу иллатга қарши курашда кенг кўламли ҳамкорликка чақирган эди.[4] Гиёҳвандлик
воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашда халқаро саъй-ҳаракатларни
жамлаш мақсадида Ўзбекистон ўзининг жиноят қонунчилигида БМТнинг 1988-йилдаги
«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши
курашиш тўғрисида»ги конвенциясининг[5] асосий қоидаларини мустаҳкамлаган.

Интерпол Бош Ассамблеясининг 1994 йил 28 сентябрда бўлиб ўтган 63-сессиясида

Ўзбекистон Республикаси ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди[6].
Ушбу ҳодисанинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш қийин. Қолаверса, сўз халқаро
гиёҳвандлик ноқонуний муомаласи бизнеси ҳақида гап кетганда.

Маълумки, гиёҳвандлик – бу салбий ижтимоий ҳодисадир. Унинг ижтимоий

хавфлилиги гиёҳванд моддаларнинг кўплиги ва уларни истеъмол қиладиган ва уларни


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

48

ноқонуний тарқатадиган одамларнинг жуда кўпайиб кетаётганлигидадир. Бу эпидемия
бутун дунёда, жумладан, Ўзбекистон Республикасида ҳам кенг тус олмоқда.

Ўзбекистон тарихдан гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариладиган ва истеъмол

қилинадиган давлат ҳисобланади. Бунга, биринчи навбатда, гиёҳвандлик
ўсимликларини (масалан, наша, кўкнори ва бошқалар) ўз-ўзидан ўсиши ва етиштириш
учун қулай табиий-иқлим шароитлари ёрдам беради.

Шу муносабат билан, гиёҳванд моддаларни ўз ичига олган ўсимликлар ўсадиган

жойлар гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларнинг диққат марказида
бўлади. Ички ишлар органлари томонидан бошқа манфаатдор ташкилотлар билан
ҳамкорликда ҳар йили ўтказиладиган «Қора кўкнори» коди остидаги кенг кўламли
тадбирлар натижасида 2022 йилнинг ўзида республика бўйича 904 (895)[7] ҳолатда
қонунга хилоф равишда 2644 кв.м. (3306) умумий майдонда гиёҳвандлик ўсимликлари
етиштирилгани аниқланиб, шундан 385 (277) ҳолатда 1381 (1757) кв.м.ни ташкил этган
майдонда опий экинлари ва 519 (618) ҳолатда 1263 (1503 ) кв.м майдонда — наша
экинлари етиштирилган[8].

Гиёҳвандликнинг тарқалишига таъсир этувчи яна бир муҳим омил –
бу ушбу криминоген ҳодисанинг юқори латентлиги, бунинг сабаблари сифатида

ички ишлар органлари томонидан ҳар йили маълум миқдордаги ёввойи ўсадиган ва
етиштириладиган гиёҳвандмоддаларга эга ўсимликлар, айниқса, етиб бориш қийин
жойлардаги майдонлар аниқланмаслиги, шунингдек, гиёҳванд моддалар савдоси билан
шуғулланадиган яхши уюшган гуруҳлар фош этилмаслигини кўрсатиш мумкин.

Гиёҳвандлик бизнесининг жиддий ижтимоий хавфи аҳоли ўртасида гиёҳванд

моддаларнинг кенг тарқалишида бўлиб, уларни мунтазам ва назоратсиз истеъмол
қилиш даволаб бўлмайдиган касаллик — гиёҳвандликка олиб келади, унинг оқибатида
эса инсон ва унинг шахсияти деградация (батамом инсоний ўзлигини йўқотиш)га
учрайди.

Бундан ташқари, ушбу жиноий фаолият кўплаб иштирокчиларни ўз домига

тортади, уларнинг сони доимий равишда ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, ички ишлар
органлари амалиётидан кўринадики, гиёҳвандлар, айрим ҳудудларда тезкор
вазиятнинг оғирлашувига олиб келадиган жиддий криминоген омил бўлиб, кўпинча
айнан улар оғир жиноятлар содир этишга мойил шахслар ҳисобланади.

Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики, фуқароларнинг шахсий мулки

ўғриликлари жиноятларининг учдан бир қисми гиёҳвандлар томонидан содир
этилади[9]. Наркобизнес билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги ортиб
бораётгани, уларнинг сони тобора кўпайиши тенденцияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органларнинг бу борадаги фаолиятини умумлаштириш, муаммоларини ўрганиш ва
таҳлил қилиш, ушбу фаолиятни янада яхшилаш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб
чиқишни тақозо этади.

БМТ Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига

қарши конвенциясида таъкидланганидек, “дунёнинг кўплаб ҳудудларида болалар
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний истеъмолчиси
сифатида намоён бўлиши ва ушбу воситаларни ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ва
муомаласини ташкил этишда фойдаланишига алоҳида эътибор қаратиш лозим, зотан бу
ўз-ўзидан жиддий хавфга айланиб бормоқда...”.[10] Ушбу фикрни ҳамда Ўзбекистонда


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

49

2024 йил

«Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»

деб эълон қилинганини

ҳисобга олган ҳолда, вояга етмаганлар ва ёшларнинг гиёҳвандлик воситалари,
психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини истеъмол қилишга йўл қўймаслик,
шунингдек, уларни гиёҳвандлик дарида чалинганида наркологик тиббий ёрдам билан
таъминлаш барча профилактика субъектларининг устувор фаолияти ҳисобланиши
лозим.

References:

1.

https://www.unodc.org/res/wdr2022/MS/WDR22_Booklet_1_russian.pdf

2.

Всемирный доклад УНП о наркотиках 2020: Потребление наркотиков в мире

растет, при этом COVID-19 оказывает далеко идущее воздействие на мировые рынки
наркотиков //wdr.unod.org.
3.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 07/19/4551/4162-

сон.
4.

Каримов И.А.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг БМТ Бош

Ассамблеясининг 48-сессиясидаги нутқи. – Т.: Ўзбекистон, 1993. — Б. 26.
5.

https://www.unodc.org/pdf/convention_1988_ru.pdf

6.

Республика Узбекистан - член Интерпола //На посту. – Ташкент, 1994, 14 октября.

7.

Қавс ичида 2021 йил учун кўрсаткичлар кўрсатилган.

8.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотлари.

9.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот марказининг 2018-2021

йиллардаги маълумотлари.
10.

Международные Конвенции по защите прав человека и борьбе с преступностью:

(Сб. междунар. документов) /Сост. Ю.С. Пулатов. – Т.: Шарк, 1995. - С. 302.

Библиографические ссылки

Всемирный доклад УНП о наркотиках 2020: Потребление наркотиков в мире растет, при этом COVID-19 оказывает далеко идущее воздействие на мировые рынки наркотиков //wdr.unod.org.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 07/19/4551/4162-сон.

Каримов И.А. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясидаги нутқи. – Т.: Ўзбекистон, 1993. — Б. 26.

Республика Узбекистан - член Интерпола //На посту. – Ташкент, 1994, 14 октября.

Қавс ичида 2021 йил учун кўрсаткичлар кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотлари.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот марказининг 2018-2021 йиллардаги маълумотлари.

Международные Конвенции по защите прав человека и борьбе с преступностью: (Сб. междунар. документов) /Сост. Ю.С. Пулатов. – Т.: Шарк, 1995. - С. 302.