Авторы

  • Шахзода Хожимуродова
    Низомий номидаги ТДПУ жисмоний маданият йўналиши 1- босқич талабаси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47222

Аннотация

Ҳар қандай фанни ўқитиш ва ўзлаштириш бевосита шу предметга доир тушунча ва атамаларнинг моҳиятини теран англаш билан боғлиқ. Чунки тушунча ва атамалар мазмуни йиғиндиси   ўқув фанининг ўзагини ташкил қилади. Ҳар қандай тушунча ўз шакли, мезони ва ўз қўлланиш соҳасига эга бўлсагина тўлақонли ҳисобланади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

143

ВОЛЕЙБОЛДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА АТАМАЛАР

Хожимуродова Шахзода Шерзод кизи

Низомий номидаги ТДПУ жисмоний маданият йўналиши

1- босқич талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.12632689

Ҳар қандай фанни ўқитиш ва ўзлаштириш бевосита шу предметга доир тушунча

ва атамаларнинг моҳиятини теран англаш билан боғлиқ. Чунки тушунча ва атамалар
мазмуни йиғиндиси ўқув фанининг ўзагини ташкил қилади. Ҳар қандай тушунча ўз
шакли, мезони ва ўз қўлланиш соҳасига эга бўлсагина тўлақонли ҳисобланади.

Бунинг зарурати амалиётчи волейболчиларни тайёрлаш ҳамда мавжуд

методологик адабиётларда тушунча ва атамаларнинг ягона намунавий ифодаси
йўқлиги билан изоҳланади. Айрим тушунча атамалар изоҳи дарсликнинг тегишли
бўлимларида атрофлича ифода этилади.

Ўйин техникаси — волейбол спорт турига тааллуқли бўлган ўйин ва мусобақалар

фаолиятини амалга оширишга қаратилган ўзига хос ўйин усуллари йиғиндиси.
Волейбол ўйинида ҳимоя ва ҳужум техникалари мавжуд.

Волейболчиларнинг техник тайёргарлиги — ишончли ўйин ва мусобақа фаолияти

учун зарур бўлган кўникмаларни мукаммал эгаллашга қаратилган педагогик жараён.

Тактик ҳаракатлар — ўйин усулларидан самарали фойдаланган ҳолда рақиб

устидан ғалаба қозонишга қаратилган волейболчиларнинг мусобақа фаолиятини
ташкил қилиш шакли. Тактик ҳаракатларнинг ҳужум ҳамда ҳимоя жараёнларида
қўлланадиган индивидуал, жамоавий турлари мавжуд.

Ўйин тактикаси — рақиб устидан ғалаба қозонишга йўналтирилган индивидуал

ва жамоавий тактик ҳаракатлар мажмуасидан иборат.

Волейболчиларнинг тактик тайёргарлиги — ўйин ва мусобақалар фаолиятининг

юқори самарадорлигини таъминлашга хизмат қиладиган тактик ҳаракатларни
мукаммал ўзлаштириш ҳамда такомиллаштириб боришга шароит яратадиган
педагогик жараён.

Волейболчиларнинг жисмоний қобилиятлари — аксарият ҳолларда гинетик

жиҳатдан белгиланган ўйин ва мусобақалар фаолиятини муваффақиятли эгаллашда
муҳим омил вазифасини ўтайдиган шахснинг индивидуал хусусиятлари.

Жисмоний сифатлар — куч, тезлик, чидамлилик, ирода, чаққонлик, сезгирлик,

эгилувчанлик сингари айрим жисмоний қобилиятларнинг ёрқин ифодаланиши.

Волейболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги — спортда юқори натижаларга

эришишни

таъминлашга

хизмат

қиладиган

жисмоний

қобилиятларни

ривожлантириш, таянч-ҳаракат аъзоларини мустаҳкамлаш асосида ўйин
кўникмаларини самарали эгаллашга йўналтирилган педагогик жараён.

Волейболчиларнинг назарий (интеллектуал) тайёргарлиги — спортчиларни

ўйин ва мусобақалар фаолияти самарадорлигини оширишга оид зарур махсус билим,
кўникма ва малакалар билан қуроллантиришда ўз аксини топади.

Волейболчиларни тайёрлаш тизими — бу жаҳон андозаларига мос келадиган,

юқори натижаларга эришадиган спортчиларни ҳар томонлама мақсадли комплекс
тайёрлаш билан боғлиқ ўзаро боғланган элементларнинг яхлитликдаги жамланмаси.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

144

Волейболчиларнинг тайёргарлик машғулотлари — ўйин усуллари, тактик

ҳаракатлар, тактик-техник маҳоратларини ошириш, жисмоний қобилятларини
ўстириш, амалий иродавий, ахлоқий, руҳий чидамлиликка тайёрлаш, халқаро
майдонларда юқори натижаларни кўрсата олишга тайёрлашга ва ўргатиш ҳамда
муносиб шароит яратишга йўналтирилган педагогик жараённинг ажралмас таркибий
қисми. Ўқув машғулотлари фаолияти — машғулотлар самарадорлигини ошириш, ўз
олдига қўйган мақсадларни амалга оширишга қаратилган мураббий ҳамда
волейболчиларнинг ҳамжиҳатликдаги фаолияти.

Машғулотлар юкламаси — умумий жисмоний тайёргарлик жараёнида спортчи

организмига

таъсир

кўрсатишнинг

меъёрларини

белгилаб

берадиган

машғулотларнинг таркибий қисми. Волейболчиларга бериладиган юкламалар ҳажми
ва давомийлиги спортчиларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб
белгиланади. Бунда энг муҳим аҳамиятни машғулот воситалари характери
(ихтисослашганлик, йўналтирилганлик, ҳамжиҳатлик) касб этади.

Спорт мусобақалари — бир томондан, ўқув машғулотларининг мақсадини, унинг

самарадорлик мезонини, иккинчи тарафдан волейболчиларни махсус мусобақа
фаолиятига тайёрлаш воситаси каби энг муҳим таркибий қисмларни ўз ичига олади.

Мусобақа юкламаси — спортчининг мусобақа фаолияти унинг муайян вақт

оралиғида ўтказган ўйинлари миқдори билан аниқланади.

Волейбол бўйича мусобақалар таркиби —ўзига хос ҳудудий қамрови, маҳорат

даражаси, ёш ҳамда жинсдаги фарқий жиҳатлари каби белгиларига қараб
тартибланадиган турли даражадаги мусобақалар билан белгиланади.

Режалаштириш — волейболчиларни тайёрлаш тизимининг мақбул

йўналишини танлаш, якуний натижага эришиш йўллари, усул ва воситаларини
аниқлаш, жамоанинг ҳозирги ва истиқболдаги фаолият мазмунини олдиндан белгилаб
олиш ва керакли тизимга солишдан иборат.

Назорат — спортчиларнинг эгалланаётган ахборотлар асосида кўзланган

мақсадларга эришишлари ҳамда режалаштирилган топшириқларни бажаришлари
билан амалдаги фаолиятларига мослигини аниқлашга қаратилган жараён.

Спортчиларни саралаш — волейболчиларни тайёрлашнинг таркибий қисми

бўлиб, унда бошқалардан ўзига хос қобилияти ҳамда техник характеристикалари
билан ажралиб турадиган, майдонда самарали фаолият юрита оладиган йигит-
қизларни саралашга қаратилган комплекс тадбирларни қамраб олади. Сараланган
талабалар машғулотлар, ўйин ҳамда мусобақа жараёнларида табиий-жисмоний
имкониятлари ҳисобига самарали фаолият олиб боришга қодир бўладилар.

References:

1.

Рустамов, Л. Х. (2013). Источники и этапы развития теории и методики

физического воспитания.

Педагогика и современность

, (3), 69-76.

2.

Рустамов, Л. Х. (2013). Физическая культура и ее влияние на организм человека.

In

Актуальные вопросы современной науки

(pp. 99-103).

3.

Рустaмoв, Л., & Мaхмудoв, Ш. (2023). ВOЛЕЙБOЛ КAК СРЕДСТВO ФИЗИЧЕСКOГO

ВOСПИТAНИЯ СТAРШИХ ШКOЛЬНИКOВ.

Академические исследования в современной

науке

,

2

(27), 91-93.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

145

4.

Рустамов, Л. Х. (2021). ЗНАЧЕНИЕ СПОРТИВНО-ОЗДОРОВИТЕЛЬНОЙ АНИМАЦИИ В

ЖИЗНИ ЧЕЛОВЕКА.

POLISH SCIENCE JOURNAL

, 200.

5.

Рустамов, Л. Х. (2022). ОСОБЕННОСТИ РАЗВИТИЕ ГИБКОСТИ У УЧАЩИХСЯ

МЛАДШИХ КЛАССОВ НА УРОКАХ ПО ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЕ.

POLISH SCIENCE JOURNAL

,

194.
6.

Рустамов, Л. Х. (2022). ОРГАНИЗАЦИЯ УРОКОВ ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ В

МЛАДШИХ КЛАССАХ.

POLISH SCIENCE JOURNAL

, 191.

7.

Тухтаходжаев, Х. Б., & Рустамов, Л. Х. (2012). Место физической культуры в системе

учебной деятельности студентов. In

Педагогическое мастерство

(pp. 231-233).

8.

Рахимкулов, К. Д., & Рустамов, Л. Х. (2021). ОБУЧЕНИЕ ТЕХНИКЕ ИГРЫ В

ВОЛЕЙБОЛ В ШКОЛЕ.

POLISH SCIENCE JOURNAL

, 257.

9.

Рустамов, Л. Х. (2024). VOLLEYBALL PLAYERS'TRAINING IN MODERN

CONDITIONS.

Ethiopian International Journal of Multidisciplinary Research

,

11

(05), 807-810.

10.

Маҳкамджонов, К. М., Иноземцева, Л. А., Нурматов, Ф., & Рустамов, Л. Спорт

байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси.

Toshkent:–2007

.

Библиографические ссылки

Рустамов, Л. Х. (2013). Источники и этапы развития теории и методики физического воспитания. Педагогика и современность, (3), 69-76.

Рустамов, Л. Х. (2013). Физическая культура и ее влияние на организм человека. In Актуальные вопросы современной науки (pp. 99-103).

Рустaмoв, Л., & Мaхмудoв, Ш. (2023). ВOЛЕЙБOЛ КAК СРЕДСТВO ФИЗИЧЕСКOГO ВOСПИТAНИЯ СТAРШИХ ШКOЛЬНИКOВ. Академические исследования в современной науке, 2(27), 91-93.

Рустамов, Л. Х. (2021). ЗНАЧЕНИЕ СПОРТИВНО-ОЗДОРОВИТЕЛЬНОЙ АНИМАЦИИ В ЖИЗНИ ЧЕЛОВЕКА. POLISH SCIENCE JOURNAL, 200.

Рустамов, Л. Х. (2022). ОСОБЕННОСТИ РАЗВИТИЕ ГИБКОСТИ У УЧАЩИХСЯ МЛАДШИХ КЛАССОВ НА УРОКАХ ПО ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЕ. POLISH SCIENCE JOURNAL, 194.

Рустамов, Л. Х. (2022). ОРГАНИЗАЦИЯ УРОКОВ ФИЗИЧЕСКОЙ КУЛЬТУРЫ В МЛАДШИХ КЛАССАХ. POLISH SCIENCE JOURNAL, 191.

Тухтаходжаев, Х. Б., & Рустамов, Л. Х. (2012). Место физической культуры в системе учебной деятельности студентов. In Педагогическое мастерство (pp. 231-233).

Рахимкулов, К. Д., & Рустамов, Л. Х. (2021). ОБУЧЕНИЕ ТЕХНИКЕ ИГРЫ В ВОЛЕЙБОЛ В ШКОЛЕ. POLISH SCIENCE JOURNAL, 257.

Рустамов, Л. Х. (2024). VOLLEYBALL PLAYERS'TRAINING IN MODERN CONDITIONS. Ethiopian International Journal of Multidisciplinary Research, 11(05), 807-810.

Маҳкамджонов, К. М., Иноземцева, Л. А., Нурматов, Ф., & Рустамов, Л. Спорт байрамларини ташкил қилиш ва ўтказиш методикаси. Toshkent:–2007.