YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
128
АБУ БАКР КОСОНИЙНИНГ “БАДОЪИУС САНОИЪ ФИ ТАРТИБ АШ-
ШАРОИЪ” АСАРИДА ФИҚҲИЙ ҚОИДАЛАРНИ ТАРТИБЛАШДАГИ ЎЗИГА
ХОС УСЛУБЛАР
Қамбаров Аъзам Мухаммадали ўғли
Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислошунослик ва ислом
цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси кат. Ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12623831
АННОТАЦИЯ
Мақолада ўртага ташланаётган фикрлар ҳанафийлик эътиқодий йўналиши
методологик тамойиллари ва анъанавий усуллари талабларига риоя қилинган ҳолда
шакллантирилади. Ижтимоий таъминот борасидаги фикрлар Самарқандлик фиқҳ
олими Абу Бакр ал-Косоний қаламига мансуб “Бадоиъ ас-Саноиъ фи тартиб аш-шароиъ”
номли китобида ва умуман Марказий Осиё диёрида, хусусан Республикамизда жорий
қилинган фиқҳий қоидалар ва юридик далилларга таянган ҳолда замонавий меъёрлар
асосида мушоҳада қилинади.
Калит сўзлар:
Бадоиъ, Саноиъ, Косон, фарз, вожиб, суннат, далил, ижмоъ, қиёс, асл,
усул, фуруъ, ислом, шариат.
ABŪ BAKR AL-KĀSĀNĪ'S WORK " BADĀʾIʿ AL-ṢANĀʾIʿ FI TARTIB ASH-
SHARA'I'" IN THE WORK OF THE UNIQUE METHODS OF SORTING FIQH
RULES
Qambarov A’zam Muxammadali o‘g‘li
International Islamic academy of Uzbekistan
Senior teacher of Islamic studies and study of Islamic civilization ICESCO chair
ABSTRACT.
The opinions expressed in the article are formulated in accordance with the
requirements of the methodological principles and traditional methods of the Ḥanafī faith.
Opinions on social welfare are observed on the basis of modern standards based on the book
"Badā’i‘ al-ṣanā’i‘ fī tartīb al-sharā’i‘" written by the jurist of Samarkand, Abū Bakr al-Kāsānī,
and based on the jurisprudence rules and legal arguments introduced in Central Asia in general,
in particular in our Republic.
Key words:
Badā’i‘, Ṣanā’i, Kāsān, farḍ, wajib, sunnah, evidence, ijmāʿ, qiyās, asl, ʾUṣūl,
furu', permissible, Islām, sharīʿah.
Тадқиқотчи олим Фадво Абдулалим Аҳмад Ат-Тоййарий “Имом Косонийнинг
“Бадоиъус Саноиъ” асарида тузатишлари” номли илмий тадқиқот ишида Абу Бакр
Косонийнинг “Бадоъиус Саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” асарида фиқҳий қоидаларни
тартиблашдаги услубларидаги ўзига хосликларини очиб беришга қаратади. Қуйида
Фадво Абдулалим Аҳмад Ат-Тоййарийнинг мазкур ишдаги эътиборли жиҳатлар
келтирилади:
“Имом Косонийнинг асаридаги овлар ва сўйиладиган ҳайвонлар китобида
киритган тузатишлари
Бунда тўртта матлаб бор бўлиб, биринчиси:
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
129
Сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқни ейиш мумкин ёки мумкин эмаслигини
аниқлайдиган белги.
1.
Бу масаладаги низоли ўринларни таҳрир қилиш:
Уламолар орасида овланган балиқни ейиш ҳалоллиги масаласида бирор ихтилоф
йўқ, чунки у Моида сураси 96-оятида марҳамат қилинган: “
ِ رُح َو ِة َراَّيَّسلِل َو ْمُكَّل اًعاَتَم ُهُماَعَط َو ِرْحَبْلا ُدْيَص ْمُكَل َّل ِحُأ
ُقَُّتَّا َو اًم ُرُح ْمُتْمُدُ اَم ِ رَبْلا ُدْيَص ْمُكْيَلَع َمَ
ِهْيَلِإ َيِذَّلا َ اللّ ْاو
َنو ُرَشْحُتَّ
.
“Ўзингиз ва сайёҳ (ўткинчи)лар фойдаланиши учун сизларга денгиз ови ва таоми
(балиқлари) ҳалол қилинди. Бироқ, модомики, эҳромда экансиз, сизларга қуруқлик ови
ҳаром қилинди. Ҳузурига қайтишларингиз аниқ бўлган Аллоҳдан қўрқингиз!”
1
“
Ҳанафий мазҳабимизда сув ҳайвонларидан фақат балиқни ейиш ҳалол. Фақат ҳеч
бир сабабсиз ўлган (ва сув юзига тескари бўлиб чиқиб қолган) балиқни ейилмайди (“Ал-
Ҳидоя”, “Ал-Ихтиёр” китоблари).”
2
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
َلاَق ِالله ِدْبَع ِنْب ِرِباَج ْنَع
:
َس َو ِهْيَلَع ُالله ىَّلَص ِالله ُلوُس َر َلاَق
َمَّل
:
َم اَم َو ُهوُلُكَف ُهْنَع َر َزَج ْوَأ ُرْحَبْلا ىَقُْلَأ اَم
َتا
ُهوُلُكْأَتَّ لاَف اَفَط َو ِهيِف
.
وُبَأ ُها َو َر
يِنْطُق َراَّدلا َو ْهَجاَم ُنْبا َو َدُ ُواَدُ
.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан
ривоят қилади: “Денгиз (соҳилга) чиқариб ташлаган ёки сув пасайганда соҳилда
қоладиганларини еяверинглар. Аммо унда ташқи сабабсиз ўлган ва сув юзига қалқиб
чиққанини еманглар” (Абу Довуд, Ибн Можа ва Дорақутний ривояти).
Бу
ҳақда
мазҳабимиз
фуқаҳолари
шундай
дейишган:
"لا ةفآ ريغب تام امو لکؤی ةفٓاب تام ام نإ كمسلا ةحابإ يف لصلاا لک ٔوی.
“Балиқнинг ҳалоллигидаги асл қоида, бирор бир ташқи офат сабабли ўлган бўлса,
уни ейиш жоиз бўлади. Офатсиз, ташқи сабабсиз ўлган бўлса, ейиш жоиз бўлмайди”
(“Радд ал-муҳтор” китоби, 5-жуз, 248-бет.)
3
Сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқларни ейиш борасида жумҳур олимлар ва
ҳанафий мазҳаби уламолари қарашлари орасида фарқ бор. Жумҳур олимлар бундай
балиқни ейиш мубоҳ дейишади.
Ҳанафий мазҳаби эътиқодига кўра сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқни ейиш
ҳаромдир. Сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқ масаласида Ҳанафий мазҳаби ихтилоф
қилган яна бир томони балиқнинг чалқанча бўлиб қолиши ёки унинг ўлганлиги
масаласидир.
1
Шайх Абдулазиз Мансур. Қурьони карим маъноларининг таржима ва тафсири. “Tafsir-books”. Тошкент –
2023. 124-бет.
2
Идишни
ичида
ўлган
балиқни
ейиш
мумкмнми?
#ҳалол_ҳаром.
Fatvo.uz.
25.08.2021.https://www.facebook.com/diniysavollar/posts/355463149643474/?locale=ms_MY
3
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.FATVO.UZ. https://t.me/s/Diniysavollar?before=5475
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
130
Балиқнинг чалқанча бўлиб қолишидаги биринчи ихтилоф у балиқ ўлмаган бўлиб,
сув бетига чиқиб қолиши бирор ҳодиса сабабли ёки ҳаво етишмасдан димиқиб
қолганлигидан бўлиши мумкин.
Балиқнинг ўлганлиги сабабидан келиб чиқадиган иккинчи ихтилоф эса, унинг сув
бетига қалқиб чиқиб қолган-қолмаганлигидан қатъий назар, бирор ҳодисасиз
ўлмаганлигидир.
Бу икки ихтилоф шу масаладаги низоларнинг асосидир.
Ҳанафий мазҳаби олимлари иккита гапда ихтилоф қилган, биринчиси,маълум
бўлмаган ҳодиса сабабли ўлган балиқлар сув юзасига қалқиб чиқиб қолиши ёки қалқиб
чиқмаслигидан қатъий назар битта тоифага, яъни ҳалол бўлмаган (ҳаром ўлган)га
тааллуқлидир. Иккинчиси, сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқлар бирор ҳодиса
сабаблими ёки нафаси тиқилиши натижасидами, барибир ўлган балиқлар деб ҳукм
қилинади. Ҳанафий мазҳаби уламоларининг бир қисми шу фикрдалар.
Агар сув юзига қалқиб чиқиб қолган балиқ-бу сув юзасига ўлик ҳолда чиқиб
қолган балиқдир, дейилса ва бунда унинг қандай сабабга кўра ўлганлигининг сира
аҳамияти йўқ деган муносабатда бўлинса, у балиқни ейиш мубоҳ эмас деб қаралади ва
шу жиҳатдан ўлик балиқ ейилмайди; чунки сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқ ўлган
ҳукмида бўлади, демак ҳанафийларда ўлик балиқ мубоҳ эмас.
Агар сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқни бирор ҳодиса ёки ташқи таъсир
натижасида эмас, балки табиий ўлим билан ўлган балиқ дейилса, у мубоҳ бўлмайди,
ҳамда ўлик балиқни ейиш жоиз бўлмайди.Унга нисбатан шундай ҳукм чиқарилади ва шу
навъга киритилади, бунда у балиқнинг сув бетига қалқиб чиққан ё қалқиб
чиқмаганлигининг аҳамияти йўқ. Бундай балиқ бирор ҳодиса туфайли ўлдирилган
ҳисобланмайди, мубоҳ саналади ва уни ейиш мумкин.
Бу фиқҳда асл масаланинг фуруъси бўлиб, сув бетига қалқиб чиқиб қолган
балиқнинг ҳукмидир. Ҳанафий фиқҳ уламолари бу масала борасида гап кетганда, икки
фикрни айтишади, аммо уларнинг иснодлари зикр этилмаган.
Бу иккала фикрларга иснод бўла олиши мумкин бўлган сийғани излаб топишга
уриниб кўраман ва дейман:
Биринчи фикрни далиллаш учун (бу – сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқ унинг
сув юзига қалқиб чиқиб қолганлиги ёки чиқиб қолмаганлигидан қатъий назар бирор
ташқи таъсир ёки ҳодиса сабабидан эмас, балки табиий равишда ўлиб қолган
балиқдир...) деган фикр бўлиб, бу фикрга далил бўла олиши мумкин бўлган шаръий
далилларнинг баъзисига амал қилинса, унга кўра ўлик жонзот гўштини ейиш
ҳаромлигидир. Ўлик балиқ гўшти ҳам шу жумладан. Аллоҳ таъолонинг: “
ححححححححح
حححححححححح
ححححححححححح
” – “Сизларга ўлган нарсаларнинг
гўшти ҳаром қилинди” оятидаги мазмунга асосланилади.
Аллоҳ таъолонинг оятини далил келтиришнинг жиҳати бундай: Аллоҳ таъоло
бандаларига ўлган ҳайвонларнинг гўштларини ейишни ҳаром қилганлигидаги манфаат
шуки, ундай гўштни истеъмол қилиш инсон организми учун қон касалликларини
келтириб чиқариши билан бирга, динига ва баданига ҳам хатар етказиши уқтирилади.
Денгиз балиқлари орасидан сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқларнинг
гўштини ейиш мубоҳ бўлади ва ейиш таъқиқланди. Шундан қалқиб чиққан балиқ гўшти
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
131
у балиқнинг қандай ўлим топганлиги аниқ эмаслиги сабабли мубоҳдир, аммо қандай
ўлганлиги ёки ўлдирилганлиги аниқ бўлса, уни ейиш мубоҳ эмаслиги келиб чиқади.
Иккинчи фикрга асос бўла олиши мумкин бўлган далил борасида (бу фикр
балиқнинг қай тарзда ўлганлигидан қатъий назар сув бетига қалқиб чиққан бўлиши
хусусида): бундай ҳолдаги нафақат балиқлар, балки ҳар қандай ҳайвонлар ҳам ўлик
туркумига киради ва ўлган ҳар қанақа жонворларнинг гўшти ейилмайди.
Устунлик: бу иккала фикрдан биринчиси устунликка эга, чунки унда сув бетига
қалқиб чиқиб қолган балиққа берилган таъриф балиқнинг ўлими сабабига кўра келиб
чиққан. Мобода балиқ ўлимининг сабаби маълум бўлса, у ҳолда балиқ мазкур туркумга
киритилмайди, аммо ўлими сабаби номаълум бўлса, шу туркумга, яъни ўлик балиқ
навъига киритилади, чунки ўлими сабаби белгиси балиқни истеъмол этиш доирасини
торайтириб, унинг мубоҳлик доирасини кенгайтиради. Балиқнинг ўлими сабаби билан
боғлиқ бўлган чегараланишидаги таъқиқлар ўлимнинг аниқлиги ёки мубоҳлик
чегараланишидаги рухсат унинг аниқланмаганлиги масаласига ойдинлик киритувчи
омил эканлиги уламоларга барча сув бетига қалқиб чиқиб қолган балиқлар борасидаги
мубоҳликка доир ҳукмни қабул қилиш учун йўриқнома бўлади ҳамда бу жараён денгиз
ўлик балиқларини маълум ҳолатларга ажратмасдан насслар билан далиллайдиган
шариат далилларига мувофиқ келади. Аллоҳ таъоло энг билимли зотдир.
Иккинчи матлаб: Жаллола ҳайвонлардан фойдаланиш ҳукмлари
1-Низоли ҳолатларни таҳрир қилиш:
Жаллола: «Жаллола» нопок-ифлос нарсалар ва нажосатларни ейишга одатланиб,
уларни кўп еганидан ўзи ҳам, сути ҳам сасиб кетган ҳайвонлардир. Мазҳаб уламолари
таомининг ҳаммаси ёки кўп қисми ифлос нарсалардан иборат «жаллола»
ҳайвонининггўштини ейиш, сутини ичишлик ҳалол бўлмайди, аммо у ҳайвонлар боғлаб
қўйиб, тоза емишлар билан маълум муддат боқилса, уларнинг гўштини ейиш ва сутини
ичиш жоиз бўлади, деганлар. Баъзилари гўшти ва сутида сассиқ ҳид бўлган ҳайвон
«жаллола» бўлади, деганлар.
Шариатга биноан, «жаллола» нинг гўштини емоқ, сутини ичмоқ, ўзини минмоқ
пайғамбаримизнинг ҳадисларига мувофиқ ҳаром бўлади. Аммо у ҳайвонларни боғлаб,
тоза-пок озуқа бериб, парваришлаб ифлослигини кетказилса, ҳалолга айланади. Ана
ўшанда уларнинг гўштини еса, сутини ичса ва ўзини минса бўлади.
Жаллола ҳайвонларнинг гўштини емасдан, сутини ҳам ичмасдан фақат ишлатиб
фойдаланилса бўладими, деган масалада ихтилоф мавжуд.
Баъзилар юқоридаги кўринишлар мавжуд экан, ундай ҳайвонларни боғлаб, тоза-
пок озуқа бериб, парваришлаб ифлослигини кетказилмагунга қадар ишлатиб ҳам
бўлмайди, деган фикрдалар.
Бошқалар эса ундай ҳайвонларни боғлаб, пок емишлар бериб боқмаса ҳам ишлатса,
жоиздир дейдилар. Аммо уларнинг еган ҳаром ва нопок нарсалари уларнинг баданига
ва терисига ҳам сингиб кетганлигидан, улардан фойдаланиш чоғида ҳам уларнинг оғзи
ёки баданларидан, ахлатларидан тараладиган сассиқ ҳидлари туфайли атрофдаги
инсонларга беҳузурлик ва ҳатто соғликларига зарар келтириши мумкинлиги
борасидаги ҳадислар мавжудлиги сабабли бу тоифадаги ҳайвонларни ҳатто хўжалик
ишларида фойдаланиш дуруст бўлмайди.
Шундан келиб чиқиб, низо келтириб чиқарувчи сабаблар қуйидагилардир:
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
132
Бу масалага доир икки қавл ихтилофларнинг келиб чиқишига сабабдир:
Биринчи қавл: Жаллола ҳайвонларни боғлаб боқиб, ҳидлари тозаланмагунга қадар
уларни ишлатиб фойдаланиш ҳам ҳалол бўлмайди.
Бу қоида Муҳаммад бин Ал-Ҳасан ривоятига кўра имом Абу Ҳанифа (р.а.)дан келган
ва Қози Исбижобий ҳамда Ал-Ҳоким Аш-Шаҳидлар жоиз деганлар.
Иккинчи қавл: ундай ҳайвонларни боғлаб боқмасдан ҳам, фойдаланилса бўлади,
башарти улардан сассиқ ҳид келмаётган бўлса, бироқ бадбўй ҳидли экан, фойдаланиб
бўлмайди, деган фикр ҳам мавжуд ва бу фикр Ал-Қудурий
4
да ва Ас-Сарахсий
5
да учрайди.
Ал-Косоний бу икки фикрларни устунлик жиҳатидан солиштирар экан, шундай
дейди: “
ححححح
حححححح
ححححححححححح
حححححححح
حححححح
حححححححح
”
(Ал-Қудурий раҳимаҳуллоҳ зикр этгани энг яхшисидир.”
Учинчи: Ихтилоф самараси:
Ихтилоф самараси агар жаллола ҳайвондан қўланса ҳид таралмаса, деган ўринда
намоён бўлади.
Биринчи қавлга кўра: Жаллоладан токи уни тоза емишлар билан маълум кунлар
давомида боқилмаса, фойдаланиш ҳалол бўлмайди.
Иккинчи қавлга кўра: Ундан фойдаланиш ҳалол.
Тўртинчи: Далиллар:
Биринчи гапни айтганларнинг далиллари иккита бўлиб, биринчиси таъсир далили
ва у ҳам 2 хилдир:
1-Жаллола ҳайвонлардан фойдаланишни манъ этувчи ҳадислар: масалан: Амр бин
Шуайб ўз отасидан, отаси ўз отасидан ривоят қилинган ҳадис: “Расулуллоҳ (с.а.в.с.)
Хайбар кунида
эшакларнинг гўштини ейишни ва жаллола ҳайвонларни миниш ҳамда
уларнинг гўштини ейишдан қайтардилар.”
Ибн Аббос ривоят қилган яна бир ҳадисда: “Расулуллоҳ (с.а.в.с.) жаллола
ҳайвонларни минишни манъ этдилар.”
Ворид бўлган яна бир ҳадисда: “Расулуллоҳ (с.а.в.с.) уларни миниб Ҳаж ва Умра
қилиш, гўштини овқатга ишлатиш ёки ишлатишни мазкур шартлардан ташқари
ҳолатларда таъқиқладилар.”
Ушбу ҳадислардан олинган далиллар: Жаллола ҳайвонларнинг гўштини ейиш ва
уларни миниб юришнинг таъқиқланиши.
2- улардан фойдаланишдан олдин уларни боғлаб тозалаш шарт эканлигини
кўрсатувчи ҳадислар, масалан: Абдуллоҳ бин Амрдан ривоят қилинган ҳадисда дейди:
“Расулуллоҳ (с.а.в.с.) Жаллола туяларнинг гўштини ейишни, сутини ичишни уларнинг
устига юк ортиб юришни, минишни
токи уларни қирқ кечаю кундуз боғлаб, тоза
емишлар билан боқилмагунича таъқиқладилар, фақат қора (уй туялари) туялар бундан
истисно қилинди.
4
Аҳмад бин Муҳаммад бин Аҳмад бин Жаъфар бин Ҳамдон Ал-Қудурий(ҳижрий 362 йилда Бағдодда туғилган
ва 428 йилда Бағдодда вафот этган) – ҳанафий фақиҳи. Унинг “Мухтасарул Қудурий” номли китоби машҳур.
5
Муҳаммад бин Аҳмад бин Аби Саҳл Абус Сарахсий унвони Шамсул Аимма, қози, Ҳанафий олимлар орасида
йирик нуфузга эга бўлган мужтаҳид фақиҳ, мутакаллим олим. Сарахс (Хуросон) аҳлидан саналади ва унинг энг
машҳур асари “Ал-Мабсут” бўлиб, 30 жузъдан иборат ва фиқҳ ва шариат масаларига бағишлангандир. Ҳоқонга
қарши гапирганликда айбланиб, Ўзган шаҳрида зиндонбанд қилинган, сўнгра озод бўлгач, Фарғонада яшаган ва
ҳижрий 483 йилда вафот этган.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
133
Далиллик жиҳати: боғлаб боқилиши шарти билан фойдаланишга рухсат берилиши
бўлиб, унда одамларга азият ва зарар етказилмаса, улардан фойдаланишга имкон
берилиши.
Иккинчи далил: ақлий далил бўлиб, унда икки йўл бор:
1-фойдаланишни таъқиқлаш ҳамда унинг гўштини ейиш ва сутини ичишни
таъқиқлаш орасидаги солиштириш. Шундай қилиб, жаллолаларнинг гўштини ейиш ва
сутини ичиш – токи уларни боғлаб қўйиб, тоза емишлар билан боқилмагунча
макруҳлиги. Худди шунингдек уларни боғлаб боқмагунга қадар фойдаланиб бўлмайди.
Бу манъ қилиш Ибн Умар ривоят қилган ҳадис бўлиб, дейди: “ Расулуллоҳ (с.а.в) жаллола
ҳайвонларнинг гўштини ейиш ва сутини ичишдан қайтардилар.”
Ал-Косоний дейди: “Агар уларнинг ҳаром нарсалар еганлиги учун гўштлари
ўзгариб, бадбўйланиб кетиши борасидаги ғолиб фикрларга таянилса, уларни емоқ
бадбўй (қўланса ҳидли) таом сифатида макруҳ бўлар экан, демак улардан фойдаланиш
ҳам худди шундайдир.
2-иккинчи йўли: Иқтирон далиллаш (фактларни бир-бирига боғлиқлиги асосида
далиллаш) йўли бўлиб, бунда аввалгилар ривоят қилган бир неча ҳадисларда жаллола
ҳайвонларнинг гўштини ейиш ва сутини ичишдан қайтарилганлиги келганлиги; бу
қайтариқлар уларни миниб юриш ва шу каби ишларда фойдаланишдан ҳам қайтариқ
эканлиги; Бу далил яъни улардан фойдаланиш таъқиқланганлиги уларнинг гўштини
емоқ ва сутини ичмоқ токи, уларни муайян кунлар давомида боғлаб, тоза ем-емишлар
билан боқиб, тоза сувлардан ичириб тозаланмагунча жоиз бўлмайди, деган ўша бир
ҳукмга боғланади. Бунинг мисоли шудир.
Иккинчи қавлни айтганлар, яъни (Унинг бадбўйлигини йўқотадиган нарсаларни
еб юрса, ундан фойдаланса бўлади, агар ундан бадбўй ҳид келсагина, одамларга азият ва
зарар етказмаслик учун фойдаланиб бўлмайди) деганларнинг далилида қуйидаги
ишлар мавжуд:
– Жаллола ҳайвонларнинг гўштини ейиш ва сутини ичишдан қайтарилганлиги
уларнинг гўштлари ҳам қўланса ҳидли бўлиб кетиши ва шунинг учун ейиш
таъқиқланганлидир. Бу ҳукм “маъқулул маъно” ( ақлан чиқарилган маъно) туркумидаги
ҳукм бўлиб, бу каби ҳукмлар борлик ва йўқлик орасида айланиб юрувчидир. Шунинг
учун уларнинг гўштини ейишни агар улар ҳабс қилинса ва тоза емишлар бериб қаралса,
жоиздир, дейди. Бунинг амри ҳам худди бшу сингари бўлади. Жаллолани миниш ёки
шунга ўхшаш ишларда фойдаланишни юзага келтирмасдан манъ қилинишининг
иллати гўшти ва сути билан бўлади. Агарда унинг ўзи бадбўйланса ва атрофга қўланса
ҳид таратса, деган шарт мустасно бўлса, уни миниб юриш одамларга азият етказганлиги
сабабли мумкин бўлмайди.
Ал-Косоний дейди: “...бу қайтариқнинг маъноси унинг зотига тегишли эмас, балки
пайдо бўладиган жавҳарига тааллуқли бўлмоқда; Зеро ундан фойдаланиш зотида ҳалол
эди, шунинг учун ўша асли зотидаги хусусиятдан бошқа ҳолатга ўтганлиги сабаблигина
бу манъ этиш келиб чиқади.”
6
– Миниб фойдаланишнинг қиёсидан келадиган таъқиқ унинг гўштини еб ва сутини
ичиб фойдаланиш манъ этилишидандир. Шу ўриндан уларни минб фойдаланиш
6
Ал-Косоний Абу Бакр (Алоуддин). Бадоиъ ас Саноиъ. – Ж:10. – Б.140.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
134
тартибида зарарли жиҳат мавжуд эмас, ҳаттоки уларнинг гўштини ейиш ва сутини
ичишда ҳам ихтилоф йўқ; Улардан фойдаланишдаги зарар “бадбўйлилик” деган банддан
келиб чиқади, лекин унга қадар на бирор зарар ва на боғлаб боқиш кераклиги мавжуд
эмас эди.
Бешинчи: устунлик – иккинчи қавл устун, чунки у ақлан чиқарилган маънога
тегишли ва унга кўра, бадбўй ҳид таратмайдиган ҳайвонлардан фойдаланишнинг ва
уларни миниб юришнинг зарари йўқ. Аллоҳ таъоло энг билимли зотдир.”
7
Фадво Абдулалим Аҳмад Ат-Тоййарийнинг “Имом Косонийнинг “Бадоиъ ас-
Саноиъ” асарида тузатишлари” номли илмий тадқиқот ишида эътибор берадиган
жиҳатига келинса, олим Косонийнинг тадқиқот услубининг моҳиятини англаганлиги
кўзга ташланади.
Доктор Ат-Тоййарий асардаги мазкур китобларда тартибланган материалларни
асл ва фарълар, қиёс ва истиҳсанларини назардан қочирмасдан талил қилади. Сув
бетига қалқиб чиқиб қолган балиқнинг ҳалол ёки ҳаромлиги масаласида усулий ва
фуруъий қоидаларни жамлагач, бу борада “Ҳанафий мазҳаби эътиқодига кўра сув бетига
қалқиб чиқиб қолган балиқни ейиш ҳаромдир” – деган якуний хулосасини келтиради.
Жаллола ҳайвонлардан фойдаланиш ҳукмлари деб аталган кейинги масалада
Доктор Ат-Тоййарий икки ўринда Ал-Косонийнинг фикрларини бевосита келтиради.
1-“Ал-Косоний дейди: “Агар уларнинг ҳаром нарсалар еганлиги учун гўштлари
ўзгариб, бадбўйланиб кетиши борасидаги ғолиб фикрларга таянилса, уларни емоқ
бадбўй (қўланса ҳидли) таом сифатида макруҳ бўлар экан, демак улардан фойдаланиш
ҳам худди шундайдир.”
2-Ал-Косоний дейди: “...бу қайтариқнинг маъноси унинг зотига тегишли эмас,
балки пайдо бўладиган жавҳарига тааллуқли бўлмоқда; Зеро ундан фойдаланиш зотида
ҳалол эди, шунинг учун ўша асли зотидаги (ҳалоллик) хусусиятидан бошқа ҳолатга
ўтганлиги сабаблигина бу манъ этиш келиб чиқади.”
8
Бадр бин Рошид Оли Абдил Латиф “Ал-Косонийнинг “Бадоиъус Саноиъ” асарида
фиқҳий қоидалар”
9
номли илмий ишида мазкур асардаги материални тадқиқ қилишда
ўзига хос услубни қўллайди.
Олим тадқиқ қилинаётган мавзуни номлайди, унга оид усулий қоидаларни
келтиради, сўнгра Косонийнинг лафзий таклифларини келтириб, яна ўша
қоидаларнинг маъноларини англатишга қайтади. Бунда у қоида матнидаги ҳар бир
лексик бирликнинг мазмунини ёритиш жараёнида фиқҳ уламоларининг муайян сўзга
берган луғавий ва истилоҳий таърифларини жамлайди ва улардан олинган
иқтибосларнинг манбаларини келтиради.
Фиқҳ билимларига оид адабиётларни тадқиқ қилиш фуруъ ал-фиқҳ китоблари
дастлабки даврларда бирламчи манбалар бўлганлигини, аммо кейинги даврларда бу
қоидалар мустақил мавзуларга айланганини кўрсатади.
7
Фадво Абдул Алим Аҳмад Ат-Тоййарий. Имом Косонийнинг “Бадоиъус Саноиъ” асарида тузатишлари. E/mail:
fadwaa 44@gmail/com
8
Ал-Косоний Абу Бакр (Алоуддин). Бадоиъ ас Саноиъ. – Ж:10. – Б.140.
9
Бадр бин Рошид Оли Абдил Латиф. Саудия Арабистони. Ар-Риёз. Имом Муҳаммад бин Саъуд номидаги Ислом
Университети. Шариат факультети. 1428 – 1429 ـه.
يناساكلل عئانصلا عئادب باتك يف ةيهقُفلا دعاوقُلا
(
ت
.
587
ه
)
.
ر نب ردب
دشا
فيطللا دبع لآ . C:\Users\user\Desktop\Бадр бин Рошид Оли Абдил Латиф
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
135
Фиқҳий асарларда мазҳаб уламолари ўз назариялари (мактаблари)ни асослаш
мақсадида мазҳабларини ёқлаш мақсадида қоидаларни ўзларига хос тарзда
қўллаганликлари фуруъ терминологиясини бойитишда муҳим аҳамият касб этади.
Ислом ҳуқуқи илмининг ривожланиш жараёни ва фаръий фиқҳ масалалари
тадқиқотларининг казуистик услуб асосида ўрганилиши фиқҳий қоидалар илми
мустақил фан сифатида юзага келганлигини кўрсатади.
References:
1.
Шайх Абдулазиз Мансур. Қурьони карим маъноларининг таржима ва тафсири.
“Tafsir-books”. Тошкент – 2023.
2.
Ал-Косоний Абу Бакр (Алоуддин). Бадоиъ ас Саноиъ. – Ж:10