Авторы

  • ҲУШНУД РАҲМОНОВ

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47259

Аннотация

Бутун дунё бўйлаб тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 2018 йилнинг январь ойида «Жаҳон банки тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қарийб 4,8 млн. АҚШ долларига тенг кредитларни дунёнинг 47 давлатига 61 та лойиҳани молиялаштириш учун ажратди». тадбиркорлик субъектларини халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан қўллаб – қувватлаб келинишига қарамай, тадбиркорлик субъектлари йирик компанияларга қараганда, кўпроқ молиявий тўсиқларга дуч келмоқдалар. Халқаро тажрибаларнинг кўрсатишича, улар кредитлашда тижорат банклари ва кредит уюшмалари анъанавий тарзда кредитлаш усулларидан фойдаланиб келмоқда.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

4

БИЗНЕСДА КРЕДИТЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

РАҲМОНОВ ҲУШНУД ХОСИЛЖОНОВИЧ

https://doi.org/10.5281/zenodo.12176722

Бутун дунё бўйлаб тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, 2018 йилнинг январь ойида «Жаҳон банки тадбиркорлик субъектларини
қўллаб-қувватлаш бўйича қарийб 4,8 млн. АҚШ долларига тенг кредитларни дунёнинг
47 давлатига 61 та лойиҳани молиялаштириш учун ажратди». тадбиркорлик
субъектларини халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари томонидан қўллаб
– қувватлаб келинишига қарамай, тадбиркорлик субъектлари йирик компанияларга
қараганда, кўпроқ молиявий тўсиқларга дуч келмоқдалар. Халқаро тажрибаларнинг
кўрсатишича, улар кредитлашда тижорат банклари ва кредит уюшмалари анъанавий
тарзда кредитлаш усулларидан фойдаланиб келмоқда. Жаҳон банки томонидан «45 та
давлатнинг 91 та тижорат банкларида олиб борилган тадқиқотлар натижасида,
тадбиркорлик субъекти – банк учун фойдали мижоз эканлиги маълум бўлди, лекин
ривожланаётган мамлакатларда макроиқтисодий беқарорлик ва тадбиркорлик
субектларини ривожланган мамлакатларнинг тадбиркорлик субектлари билан
таққослаганда асосий муаммолардан бири бўлиб, уларни молиялаштириш кўзга
ташланмоқда».
Ўзбекистонда ҳам тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини
кредитлаш амалиётини такомиллаштириш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда.
«...Республикамиз банк-молия тизимини ислоҳ қилиш мамлакат иқтисодиётини
ривожлантиришда банк тизимининг ролини ошириш имконини берди. Шу билан бирга
кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини янада ошириш ҳамда тадбиркорлик
субъектлари билан тўлақонли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш учун тижорат
банкларининг иш услубларини тубдан яхшилаш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг
банк тизимига ишончли институционал ҳамкор сифатида қарашларини мустаҳкамлаш
вазифалари долзарб бўлиб қолмоқда» (Ш.Мирзиёев 2017).
Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг фаол таркибий субъекти
ҳисобланган тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барқарор ривожланиши банк
тизими билан узвий боғлиқ бўлиб, унда тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган
инновацион комплекс банк хизматлари, шу жумладан, инновацион кредитлаш
хизматларини янги сифат кўрсаткичларига олиб чиқишни тақозо этади. Хусусан,
ҳозирги вақтда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитларнинг 55-60 фоизи
давлат дастурлари асосида берилаётганлиги, имтиёзли кредитлар улушининг кўплиги,
банклар депозит базасининг барқарор эмаслиги, инфляция рискининг юқори эканлиги
бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш зарурати ва аҳамиятини оширади ҳамда
ушбу йўналишда илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишни талаб этади.
Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланиши юзасидан тижорат банклари томонидан
амалга оширилаётган ишларни таҳлил қиладиган бўлсак. 2021 йил 1 январь ҳолатига
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот 580,2 трлн. сўмни ташкил қилди ва 2020 йил 1 январь
ҳолатига нисбатан 11,8 фоиз ўсишга эришган. 2020 йилда эса ялпи ички маҳсулоти
511,8 трлн. сўмни ташкил қилди ва 2019 йил билан қиёслаганда 25,8 фоиз ўсишга
эришган. 2014-2020 йилларда, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти ва тижорат


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

5

банклари кредитларининг ҳажми ўсиш тенденциясига эга бўлди. Иқтисодиётнинг реал
секторига йўналтирилган кредит қўйилмалари ҳажми олдинги йилларга нисбатан 26,3
фоизга ошиб, 2020 йил 1 январь ҳолатига 211,5 трлн. сўмга етди, кредитларнинг
ЯИМга нисбатан ўсиш даражаси 41,3 фоизни ташкил этди. Бундан қуйидаги
хулосаларни қилиш мумкин, мамлакатимизда ҳақиқатдан бунёдкорлик ишлари кенг
қулоч ёйиб, пулга бўлган талаб ошмоқда ва бу кредит билан таъминланиш
даражасининг ошиб бораётганлигидан далолат беради. Аммо кредитларнинг ЯИМ
нисбатан даражаси олдинги йилларга нисбатан бор йўғи 0,1 фоизга ошганлиги бу
мамлакатда реал секторга ажратилаётган кредитларнинг етарли даражада эмаслигини
кўрсатиб турибди (5-расм).

5-расм. Мамлакатда ялпи ички махсулот ва тижорат банклари кредит
қўйилмаларининг миқдори ва улуши

Манба:

ҳттпс://стат.уз/уз/

ва

ҳттп://cбу.уз/оз

/ -

Ўзбекистон Республикаси расмий

сайт

маълумотларидан фойдаланилди. (

Муаллиф томонидан тайёрланди

)

Ўзбекистонда охирги 10 йилликда кредитлар хажми 35 маротаба, банк активлари эса
23 маротабодан кўпроққа ошганлигини кузатиш мумкин. Хусусан, 2017-2019 йиллар
мобайнида тижорат банклари активлари ва кредитларнинг ўсиш суръатлари юқори
бўлган, айниқса 2017 йил октябрь ойида бу кўрсаткич сезиларли даражада ошган.
Бунинг асосий сабаби охирги йилларда банк тизимига алоқадор бўлган қатор меъёрий
ҳужжатларни

қабул

қилинишидир.

Жумладан,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш
бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3272-сонли қарори, 2017
йил 12 сентябрдаги «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва
барқарорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3270-сонли
қарорлари банкларнинг молиявий кўрсаткичларини ошириш имконини берди.

177,1

210,1

242,4

302,5

406,6

511,8

580,2

34,5

42,7

53,4

110,6

167,4

211,5

275,3

0

100

200

300

400

500

600

700

01.01.2015.

01.01.2016.

01.01.2017.

01.01.2018.

01.01.2019.

01.01.2020.

01.01.2021.

ЯИМ

Кредит қўйилмалари


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

6

References:

1.

Элмирзаев, С., & Маматов, Б. (2023). АКЦИЯЛАРНИ ОММАВИЙ ЖОЙЛАШТИРИШ

АМАЛИЁТЛАРИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ. Iqtisodiyot va taʼlim, 24(3),
283-288.
2.

Mamatov, B. (2022). ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ

ИНВЕСТИЦИЯ ВА ХОРИЖИЙ КРЕДИТЛАР ЖАЛБ ҚИЛИШ САМАРАЖОРЛИГИ
ТАҲЛИЛИ. Science and innovation, 1(A8), 170-175.
3.

Маматов, Б. Ш. Ў. (2022). ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ ДАВЛАТ

УЛУШИНИНГ

ИНВЕСТИЦИОН

ЖОЗИБАДОРЛИККА

ТАЪСИРИ.

Инновацион

технологиялар

,

1

(4 (48)), 109-112.

Библиографические ссылки

Элмирзаев, С., & Маматов, Б. (2023). АКЦИЯЛАРНИ ОММАВИЙ ЖОЙЛАШТИРИШ АМАЛИЁТЛАРИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ. Iqtisodiyot va taʼlim, 24(3), 283-288.

Mamatov, B. (2022). ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯ ВА ХОРИЖИЙ КРЕДИТЛАР ЖАЛБ ҚИЛИШ САМАРАЖОРЛИГИ ТАҲЛИЛИ. Science and innovation, 1(A8), 170-175.

Маматов, Б. Ш. Ў. (2022). ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ УСТАВ КАПИТАЛИДАГИ ДАВЛАТ УЛУШИНИНГ ИНВЕСТИЦИОН ЖОЗИБАДОРЛИККА ТАЪСИРИ. Инновацион технологиялар, 1(4 (48)), 109-112.