Авторы

  • Н.И. Хайдаров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.47271

Аннотация

Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий  салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

69

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ИЧКИ ИШЛАР

ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ҲУДУДЛАРДА “МАҲАЛЛАБАЙ”, “ОИЛАБАЙ”

ВА “ФУҚАРОБАЙ” ТАРТИБДА ИШЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

Н.И. Хайдаров

https://doi.org/10.5281/zenodo.13932500

Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг
дунёқараши тобора ўсиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва

эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда
туришини айтиб, 2030 йилгача мўлжалланган “Барқарор ривожланиш мақсадлари”
мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни
кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга
оширилишини билдирди.

Шундай экан, мамлакатимиз бугун ҳар соҳада янгиланиб, ўзининг тараққиёт

йўлида тобора юксалиб бормоқда. Сўнгги беш йилда юртимиз ҳаётида рўй берган
мислсиз ислоҳотлар Ватан равнақи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилиб, дунё
жамоатчилиги томонидан юксак эътироф этилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев

Президентлик лавозимини эгаллаган илк кунларданоқ мамлакатимизда хавфсизликни
таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш масалаларига
алоҳида эътибор қаратди. Бу борада ички ишлар органларини қонун устуворлигини
таъминлайдиган, халқ манфаатларига хизмат қиладиган халқчил тузилмага
айлаштириш устувор мақсад этиб белгиланди.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз ички ишлар органлари ғоят шарафли ва

масъулиятли йўлни босиб ўтди, тинчлик-осойишталикни, жамоат тартиби ва фуқаролар
хавфсизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли ҳимоячисига айланди.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунида ҳуқуқбузар- ликлар
профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда
муассасалар тизими ва уларнинг ваколатлари белгиланган

1

.

Шу боис, ички ишлар органларининг ҳудудларда аниқ бир манзил ва шахс бўйича

ишлашининг асосий вазифалари қаторида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш, хусусан, жиноятларни содир этиш сабаблари ҳамда унга имкон берган шарт-
шароитларни аниқлаган ҳолда, уларнинг барвақт олдини олиш борасида
ҳамкорликдаги ишларни янги босқичга кўтариш зарурлигини тақозо этмоқда.

Халқ фаровонлигини таъминлаш, жамият тараққиётини яхшилаш борасидаги

изчил ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва юксалишида жиддий тўсиқ бўлиб

1

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2014 йил 19 май, 20-сон, 221-модда.

https://lex.uz/docs/2387


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

70

келаётган коррупциявий ҳолатлар ҳамда молиявий фирибгарлик жиноятларининг
сабаб ва унинг содир этилишига имкон берган шарт- шароитларни аниқлаш, бартараф
этиш, шунингдек бу каби жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва унга қарши
курашишда жамоатчилик иштирокини таъминлаш, қолаверса аниқ манзил ва шахсга
нисбатан профилактик ишларни олиб бориш ва ташкил этиш энг самарали восита
ҳисобланади. Шундай экан, баён этилган юқоридаги жиноят турларининг ўзига хос
хусусиятлари, содир этилиш усуллари, уни содир этган шахслар ва ундан жабр
кўрганларнинг шахсини тавсифловчи ҳолатлар, жиноятларнинг сабаб ва шарт-
шароитлари ҳамда бу йўналишдаги айнан зарур профилактик чора-тадбирлар мазмуни
ва уларни амалга оширишга оид янги амалий тавсиялар ишлаб чиқиш орқали келгусида
ушбу турдаги жиноятларнинг илдизини қуритишда муҳим омил бўлиши табиий.

Бу эса, ушбу турдаги жиноятларни содир этишга мойиллиги юқори ҳамда

жиноятдан жабр кўриш эҳтимоли мавжуд бўлган шахслар билан манзилли ва
индивидуал иш олиб борилишини тақозо этиши, изоҳланаётган мавзудаги замонавий
терминларнинг мазмун моҳиятини ёритишга сабаб бўлади.

Шундай экан, айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига

юкланган вазифаларни ижро этиш, жумладан, жиноятчиликка қарши курашиш,
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат
хавфсизлигини таъминлашда илмий ёндашувларни жорий этиш ҳамда мазкур
органларнинг профилактик фаолиятини илмий-методик таъминлашга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Масалан, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонуннинг 12-
моддасида ички ишлар органлари фаолиятида фан ютуқлари, замонавий технологиялар
ва ахборот тизимларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асослари белгилаб қўйилган

2

.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар
органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6196 сонли фармонида ҳам бу борада муайян вазифалар белгиланди.
Мазкур

қабул

қилинган

фармон

жамоат

хавфсизлигини

таъминлаш,

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит
тизимини шакллантиришнинг устувор йўналишларини илгари суриши билан бирга,
ички ишлар органлари тизимидаги ислоҳотларнинг янги даврини бошлаб берди.

Мазкур фармонда ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчиликнинг

сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муаммоларни бевосита жойларнинг
ўзида ҳал этиш, ҳудудларда жиноятчилик аҳволидан келиб чиқиб, ҳар бир туман, шаҳар
ва маҳаллаларни тоифаларга ажратиш ҳамда ҳокимликлар, секторлар ва жамоатчилик
билан ҳамкорликда “жиноят ўчоқлари”ни бартараф этиш учун барча зарур куч ва
воситаларни жалб қилишга доир энг долзарб масалаларнинг концептуал асослари
белгилаб берилди

3

.

2

https://lex.uz/docs/302 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 438-

модда;

3

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2021 й., 06/21/6196/0240-сон) https://lex.uz//docs/5344118


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

71

Ҳозирги кунда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида, шунингдек умумистеъмолдаги

сўзлар қаторида

“Маҳаллабай”, “Оилабай” ва “Фуқаробай”

каби бир қатор сўзларнинг

кириб келаётганлиги оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоқлари орқали
ҳаммага маълум. Ҳолбуки, ушбу терминлар ҳозирги қабул қилинаётган бир қатор
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам ўз аксини топмоқда. Зеро, ушбу тушунчаларнинг
мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифаларини англаш, шунингдек мамлакатимиз ижтимоий
ҳаётидаги ўрнини белгилаб олиш муҳим аҳамиятга эга.

Мақолада изоҳланаётган “маҳаллабай”, “оилабай” ва “фуқаробай” ишлаш

терминларнинг юзага келиши ва бугунги жамият ҳаётида қўлланилишида, шунингдек
бу борадаги ислоҳотларнинг амалга оширилишида ишлаб чиқиладиган норматив-
ҳуқуқий хужжатларнинг дастлабки “локомотив”ларидан бири ҳисобланган, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 8 август кунида “Ҳудудларнинг жадал
ижтимоий- иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-3182 сонли қарори, бу борадаги юритилаётган сиёсатнинг бошланғич
дебочаси ҳисобланади.

Мазкур қарор талаблабларига биноан, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш

ва уларни барвақт олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг амалга
оширилиши устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан
парламент назоратининг самарали шаклларини жорий этиш белгилаб қўйилган.
Шунингдек, сектор раҳбарларининг зиммасига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда
ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида профилактика
қилиш ҳамда уларни барвақт олдини олиш бўйича таъсирчан ишларни ташкил этиш,
ҳудудларнинг криминоген вазиятидан келиб чиқиб, жиноят содир этилмаган
маҳаллаларнинг ижобий тажрибасини оммалаштириш вазифаси юклатилди

4

.

Мазкур қарорнинг ижросини амалга ошириш механизмининг ҳуқуқий давоми

сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил

8 январда қабул қилинган “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли қарори, сектор раҳбарларининг
зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда уларнинг масъулиятини ошириш,
шунингдек давлат, парламент ҳамда жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлик
масъулиятини белгилаб берди

5

.

Ушбу қарор талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида, масъулларнинг

ҳудудларда амалга оширган иш натижалари ва эришган кўрсатгичларини таҳлил қилиб
бориш ҳамда уларнинг фаолиятини баҳолаш бўйича ташкил этилган тизим ҳам ҳукумат
қарори билан ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-

иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182 сонли қарори.

5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-

иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102 сонли қарори.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

72

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августда қабул қилинган “Ҳудудларни комплекс
ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини
баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМ-536 сонли қарори,
масъулларнинг бу борадаги иш самарадорлигини, шу билан бирга кўрсатгичларнинг
натижадорлигини оширишда муҳим роль ўйнайди. Қарор талабларига биноан,
ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли
билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-
иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари»
ва «Ёшлар дафтари» билан ишлаш юзасидан фаолиятига баҳо бериш ҳамда ўзининг
фидокорона меҳнати билан намуна кўрсатган секторларни муносиб рағбатлантириш
масаласига алоҳида эътибор қаратилган

6

.

Бугунги кунда, амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларни пастга, яъни

қуйи тизимга йўналтириш муҳимлиги, шунинг баробарида ҳар бир қилинадиган
ишларни маҳалла кесимида бажариш ва бор диққат-эътиборни маҳалла ободлиги ва
ундаги

оилаларнинг

фаровонлигига

қаратиш

лозимлиги

юзасидан

режалаштирилаётган лойиҳалар ва қабул қилинаётган норматив хужжатларнинг
ижроси айнан мана шу йўналишда қилиниши шарт бўлган амалий ишларнинг тизимли
равишда тартибга солиниб борилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг:

2021 йил 19 мартдаги “«Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва

аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб- қувватлаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ВМ-152 сонли;

2021 йил 29 июндаги “Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш

чора-тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-398 сонли қарори;

2021 йил 9 августдаги “Ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш асосида оилавий

тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини
кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ВМ-
504 сонли қарорлари шакл ва мазмун жиҳатидан бир-биридан қисман фарқ қилсада,
аммо натижадорлигининг муҳим шарти бир мақсадга йўналтирилган бўлиб – аҳоли
даромадини ошириш, унинг фаровонлигини таъминлаш орқали юрт истиқболини
белгилаш демакдир.

Айтиш жоизки, ички ишлар органларининг ҳудудларда “маҳаллабай”, “оилабай” ва

“фуқаробай” тартибида ишлашини ташкил этишда тизимга оида ҳуқуқий асосларнинг
яратилиши орқали янгича механизмнинг амалга оширилишида фуқароларнинг
ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа муаммолари аниқланиб, ҳисобга олинади
ҳамда ҳал этилади, жамиятда ижтимоий мувозанат барқарорлаштирилади, жиноят ва
ҳуқуқбузарликларнинг асосий сабаблари ҳамда шарт-шароитларини бартараф этиш
бўйича миллий тажрибанинг яратилишига замин яратади.

6

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги “Ҳудудларни комплекс

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий
этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМ-536 сонли қарори.