YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
66
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЎҚИТИШ СИФАТИ ВА
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ТАРБИЯНИНГ РОЛИ
Дониёрова Ёрқиной Гуломовна
Жиззах шаҳар 19-умумий ўрта таълим
мактаби инлиз тили ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.13929254
Маълумки мустакилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимизда таълим
тизимини ривожлантириш борасида қатор ижобий ишлар олиб борилди. Таълим ҳар
бир жамиятнинг ажралмас кисми, маданияти ва ривожланишининг асосий
курсаткичидир.
Мамлакатимизда жаҳон таълим стандартларига жавоб берадиган таълим
тизими яратилмоқда. Таълим соҳасида олиб борилаѐтган ислоҳотларнинг туб негизи бу
– малакали кадрлани тайѐрлашдир.
Бугунги кунда ривожланган мамлакатлар таълим тизимида шахснинг
ижтимоийлашувини таъминловчи омил сифатида таълим жараѐни эътироф этилса, биз
шахснинг шаклланишида таълим ҳамда тарбия жараѐни бирдек аҳамиятга эга
эканлигига урғу берамиз. Аксарият ҳолларда эса тарбия жараѐни устувор булиши лозим,
чунки ўзида аҳлоқий хислатларни намоѐн эта олган шахсгина ижтимоий
муносабатларни ташкил этиш жараѐнида ижобий хусусият касб этади.
Шундай экан, асосий эътибор фақат таълим жараѐнини самарали ташкил
этишгагина қаратмай, балки ҳам таълим ҳам тарбия жараѐнинг самарадорлигини
таъминлашга бирдек эътибор қаратиш лозимдир.
Шу ўринда тарбияшунос олим Абдулла Авлоний ўзининг ―Туркий гулистон ѐхуд
ахлоқ‖ асарида инсон камолотида тарбиянинг ролини алоҳида таъкидлаб шундай
деган:
“Жаноби ҳақ инсонларнинг асл хилқатда истеъдод ва қобилияти, яхши ила ѐмонни,
фойда ила зарарни, оқ ила қорани айирадиган қилиб яратган. Лекин инсондаги
қобилиятни камолга етказмоқ тарбия воситасида бўладур. Агар бола яхши тарбия
топиб, бузуқ хулқлардан сақланиб, гўзал хулқларга одатланиб катта бўлса, ҳар ким
қошида мақбул, бахтиѐр бир инсон бўлиб чиқади”
1
деган ва бошқа шу каби инсонни
тарбиясига оид фикрларни баѐн этган.
Шуни айтиб ўтиш жоиз-ки, педагоглар ѐш авлодга замонавий таълимтарбия
беришда биринчи галда оилага, ота-онага таянади. Оилада ѐшларни маърифатга чорлаб,
шарқона кўп асрлик миллий анъаналаримиз рухидаги тарбия иши олиб борилса,
талабчанлик ҳисси устувор булса, педагоглар зиммасига юклатилган вазифа
енгиллашади. Зеро боладаги барча хислатлар, хох у салбий, хох у ижобий булсин,
авваламбор, оилада шаклланади.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг ―Юксак маънавият – енгилмас куч‖
номли китобида
“Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб булмайди –
бу шарқона қараш, шарқона ҳаѐт фалсафаси”
2
деган ҳикматдан келиб чиқиб айтиш
мумкинки, бугун юртимизда таълим соҳасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
1
Туркий гулистон ѐхуд аҳлоқ. Абдулла Авлоний. – Б. 3
2
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: ―Маънавият‖, 2008.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
67
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонуни ва
―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖ мазмунида баркамол шахс ва малакали
мутахассисни тарбиялаб вояга етказиш жараѐнининг моҳияти тўлақонли очиб
берилгандир.
Ҳозирги кунда замонавий ўзбек педагогикасида баркамол инсонни шакллантириш
расмий равишда бош мақсад қилиб белгиланди. Таълим ва тарбия ягона жараѐндир.
Лекин улар бир-бирига айнан ўхшаш эмас. Таълим ва тарбиянинг бирлиги, авволо, улар
мақсаднинг умумийлигидан иборат.
Таълимнинг асосий мақсади ўқувчиларни билимлар билан қуроллантириш бўлса,
тарбияда ўқувчининг жамиятимизда қабул қилинган ахлоқ-одоб қоидасига мос
келадиган эътиқодни, ахлоқий малака ва кўникмаларни, эҳтиѐж ва интилишларни
таркиб топтириш муҳимдир.
Аввало таълим ва тарбия бир мақсадни – баркамол инсонни шахсни тарбиялашни
назарда тутади. Шундай экан, узлуксиз таълим тизимининг барча таълим турларида
таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги, ҳар томонлама камол топадиган инсонни
шакллантиришга имкон яратади.
Айниқса, умумий ўрта таълим инсон шахсини тарбиялашда улкан ишларни амалга
оширишнинг асосий босқичиларидан бири ҳисобланади. Чунки, бола мактабда
ривожланишнинг турли даврларини болалик, ўсмирлик, ўспиринлик паллаларини
босиб ўтадилар. Шу даврлар ичида улар ҳаѐт, инсон ва табиат, умуман атрофимизни
ўраб турган дунѐ ҳақида аниқ билимларга эга бўладилар. Уларнинг ахлоқи ҳам ўзгариб
боради. Шу йиллар ичида боланинг ахлоқий туйғулари ривожланади, онги билан хулқи
ўртасида уйғунлик вужудга келади, характери таркиб топади, ўз хулқи ва ҳатти-
характерларини эҳтиѐжга ва шароитга мувофиқлаштиришга интилиш одатлари
тарбияланади.
Республикамизда олий ва ўрта махсус таълимнинг ўрни ѐш авлодни баркамол
қилиб тайѐрлаш ва ҳаѐтда ўз ўрнини топишида муҳим босқич ҳисобланади. Шу ўринда
Афлотуннинг
“Фарзандларингизни илм ва одобини, ўзингизни илм ва одобингиз билан
чекламанг, уларни келгуси замон учун тайѐрланг, чунки улар сизнинг замонангизга
тегишли эмас, улар келгуси олимлардир”
деган фикрини келтириш мумкин.
Ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда таълим-тарбия масканидаги
ўқитувчининг роли ҳам беқиѐсдир. Ўқитувчи таълим-тарбия жараѐнини ташкил этишда
ҳар бир болага ўз-ўзини бошқариш қобилиятини таркиб топишига эришмоғи зарур.
Чунки бу болани ўз кучи, лаѐқати ва қобилиятини ишга солишга ундайди.
Ҳар бир инсонда муайян интеллектуал салоҳият мавжуд. Агар шу ички қувватнинг
тўлиқ юзага чиқиши учун шарт-шароит яратилса, ўз тафаккурини намоѐн эта олишга
эришилади. Тафаккур жараѐнинг қуввати билимлар қувватидан юқори туриб, у
шахснинг ўз- ўзини ривожлантириш унсури тарзида намоѐн бўлади. Ижодий
изланишнинг натижаси каби, мазкур жараѐнни ўзи ҳам ўта муҳим бўлиб, айнан у
ўқитувчи ва ўқувчиини ижодкорликка ундайди, янгилик олишга илҳомлантиради,
мустақил изланиш ва ижодий фаолиятини ташкил этишга ундайди.
Узлуксиз таълим тизимида ўқувчи ѐшларда мантиқий тўғри фикрлаш
қобилиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу хусусида
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
68
маърифатпарвар олим А.Авлоний ҳам таълим жараѐнида ―Фикр тарбияси‖
тушунчасига алоҳида урғу берар экан шундай дейди:
Фикр агар яхши тарбият топса, Ханжар, олмосдан бўлур ўткир. Фикрнинг ойнаси
олирса занг, Руҳи равшан замир, ўлур бенур
3
.
Ҳулоса қилиб шуни таъкидлаш жоизки таълим тарбия жараѐни ўқувчиларда
мантиқий тўғри фикрлаш малакасини шакллантириш - ҳозирги давр талабидир.
References:
1.
Туркий гулистон ёхуд аҳлоқ. Абдулла Авлоний.
2.
Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: ―Маънавият‖, 2008.
3
Туркий гулистон ѐхуд аҳлоқ. Абдулла Авлоний. – Б. 6