Авторы

  • Раҳимжон Раҳимов
    Тошқулов Шахбоз Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Кончилик иши”йўналиши талабалари
  • Азамат Умирзоқов
    Илмий раҳбар: PhD, Тошкент давлат техника университети доцент вазифасини бажарувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.50612

Аннотация

Маълумки, кончилик ишларини олиб боришда фойдали қазилмаларнинг маълум бир қисми турли сабабларга кўра, ер остида қолиб кетади. Фойдали қазилмаларнинг ер ости қолиб кетадиган қисми бу йўқотилиш деб айтилади. Конларни очиқ усулда қазиб олишда фойдали қазилманинг йўқотилиши умумкарьер (умумрудник) ва эксплуатацион йўқотилишларга бўлинади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

4

КАРЬЕРЛАРДА РУДА ЙЎҚОТИЛИШИ ВА СИФАТСИЗЛАНИШИНИНГ

АСОСИЙ КЎРИНИШЛАРИ ВА УЛАРНИ АНИҚЛАШНИНГ АСОСИЙ

БЕЛГИЛАРИ

Раҳимов Раҳимжон

Тошқулов Шахбоз

Ислом Каримов номидаги

Тошкент давлат техника университети “Кончилик иши”йўналиши талабалари

Умирзоқов Азамат

Илмий раҳбар: PhD, Тошкент давлат техника университети

доцент вазифасини бажарувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14287841

Маълумки, кончилик ишларини олиб боришда фойдали қазилмаларнинг маълум

бир қисми турли сабабларга кўра, ер остида қолиб кетади. Фойдали қазилмаларнинг ер
ости қолиб кетадиган қисми бу йўқотилиш деб айтилади. Конларни очиқ усулда қазиб
олишда фойдали қазилманинг йўқотилиши умумкарьер (умумрудник) ва
эксплуатацион йўқотилишларга бўлинади.

Фойдали қазилманинг муҳофаза, тўсиқ ва бошқа целикларда, карьер ён

бағирларида транспорт бермалари остида, шунингдек кон – геологик, гидрогеологик
ва бошқа шароитлар бўйича йўқотилиши умумкарьер йўқотилишини ташкил қилади.

Қабул қилинган технология ва кон ишларини ташкил қилиш усулига боғлиқ

бўлган фойдали қазилмани бевосита қазиб олиш жараёнларида содир бўладиган
йўқотилишлар эксплуатацион йўқотилишларни ташкил қилади. Бу йўқотилишлар
маълум давр ичида қазиб олинган баланс заҳирага нисбатан фоизларда ҳисобланади.
Йўқотилишлар лойиҳавий, режали ва меъёрий бўлиши мумкин.

Лойиҳалаш босқичида аниқланган фойдали қазилма йўқотилиши – лойиҳавий

йўқотилиш

деб аталади. Лойиҳада умумкарьер ва эксплуатацион йўқотилишлар

миқдори аниқланган бўлади. Фойдали қазилма умумкарьер йўқотилиши миқдори
конни қазиб олиш жараёнларида ўзгармайди. Эксплуатацион йўқотилиш миқдори эса
технологик, кон – техник, ташкилий омиллар таъсири натижасида сезиларли даражада
ўзгариши мумкин.

Эксплуатацион разведка маълумотлари асосида ҳар бир эксплуатацион блок

(участка) учун техник – иқтисодий ҳисоблашлар билан белгиланган фойдали қазилма
йўқотилиши

– меъёрий йўқотилиш

дейилади.

Ушбу йўқотилиш бўйича баланс заҳирани қазиб олишнинг тўлалик даражаси

аниқланиб, ундан корхонанинг хўжалик юритиш фаолиятини баҳолашда
фойдаланилади.

Тасдиқланган меъёрий кўрсаткичлар ва ҳисобот давридаги кон ишларининг

режасига мувофиқ карьер ёки унинг бир участкаси учун баҳоланган фойдали қазилма
йўқотилиши – режали йўқотилиш

дейилади. Кон – капитал лаҳимлар ўтишда ва

транспорт бермаларидаги нормалаштирилмайдиган фойдали қазилма йўқотилишлари
ҳам режали йўқотилишга киритилади.

Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган йўқотилиш миқдорини

камайтириш учун нокондицион руда ва фойдасиз кон жинсларининг аралашиши
ҳисобига руда сифатсизланишига йўл қўйилади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

5

Тасдиқланган фойдали қазилма йўқотилиш ва унинг сифатсизланиш

меъёрларини, шунингдек, қазиб олинган баланс заҳирани техникавий ҳисоботдан
чиқариб ташланишининг тўғрилигини корхона геология – маркшейдрия ҳизмати,
ҳамда техник назорат бўлими томонидан назорат қилинади.

Эксплуатацион йўқотилишни тўғри меъёрлашда унинг асосий кўринишларини

ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу, ўз навбатида, техник жиҳтдан мумкин
бўлган қазиш вариантларини танлаб олиш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамият касб
этади.

Бунда турли вариантлар бўйича белгтланган йўқотилиш ва сифатсизланиш

меъёрларини иқтисодий солиштириш асосида иқтисодий жиҳатдан ўзини
оқламайдиган йўқотилиш ва сифатсизланишлар тавфсифи аниқланади ва уларни
камайтириш учун тадбирлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирги вақтда фойдали қазилма
йўқотилишига қўйиладиган талабларга академик М.И.Агошков тавсия этган
йўқотилиш таснифи тўлиқ жавоб бера олади. Бу таснифда жойлар бўйича содир
бўладиган барча йўқотишлар икки синфга бўлинади:

I синф – умумкарьер (умумприйск) йўқотилишлар;
II синф – эксплуатацион йўқотилишлар.
Эксплуатацион йўқотилишлар ер остида қолиб кетган фойдали қазилма ёки

йўқотилган фойдали қазилма бўйича қуйидаги нимсиинф ва гуруҳларга бўлинади:

А нимсинфи.

Қазиб олинмаган фойдали қазилма йўқотилиши:

- кон чегаралари бўйича рудани тўлиқ қазиб олинмаганлиги туфайли содир

бўлган руда йўқотилиши;

- руда танаси устки ва остки ёнларида руда қолиб кетиши натижасида содир

бўладиган йўқотилиш;

- конни геологик бузилиш жойларида қолиб кетадиган рудалар бўйича содир

бўладиган йўқотилиш;

- коннинг чеккаларида қолиб кетиши сабабли руда йўқотилиши.

В нимсинфи.

Қазиб олинган фойдали қазилма йўқотилиши:

Гуруҳ 1.

Қазишдан бўшаган бўшлиқдаги йўқотилишлар:

- қазишдан бўшаган майдонда фойдасиз кон жинслари аралашган фойдали

қазилмаларни қолдирилиши туфайли фойдали қазилма йўқотилиши;

- кон массаси ағдармалардаги йўқотишлар;
- ўпирилиш ва босиб қолган жойлардаги йўқотишлар;
- ёнғин ва сув босиш натижасида содир бўлган йўқотишлар.

Гуруҳ 2.

Қазиб олишдан бўшаган майдондан ташқаридаги йўқотишлар:

- бурғилаб портлатиш ишлари натижасида кон жинслари аралашиб кетган

фойдали қазилма ағдармалардаги йўқотишлар;

- фойдали қазилмани юклаш, тушириш, омборларга жойлаштириш ва саралаш

жойларида содир бўладиган йўқотишлар.

Эксплуатацион йўқотилишларнинг юқорида келтирилган таснифидан кўриниб

турибдики, ушбу тасниф конларни очиқ усулда қазиб олишда барча йўқотилишлар
кўринишини қамраб олиб, технологик жараёнларнинг босқичлари ва ўрнини ўзида акс
эттиради, ҳамда корхоналарда фойдали қазилма йўқотилишини техник – иқтисодий
меъёрлаш ва ҳисобга олиш ишларини бажаришни қулай бўлишига имкон яратади.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

6

Қаттиқ фойдали қазилмаларни йўқотилишини меъёрлашнинг “Намунавий

услубий кўрсаткичлари” бўйича конларни очиқ усулда қазиб олишда эксплуатацион
йўқотилишларнинг фақат фойдали қазилма поғонасини қазиш технологияси, унинг
параметрлари ва қазиш ишларининг ташкил қилиш усулига боғлиқ бўлган қисмигина
меъёрлаштирилади.

Бу йўқотилишларни қуйидагилар ташкил қилади: қазиш участкаси целиклардаги

йўқотилишлар; қазиб олинган фойдали қазилманинг кон – тайёрлов лаҳимлари
ўтишда балансдан ташқари руда ёки қоплама жинслар билан аралашиши туфайли
ағдармаларда йўқотилиши; блокни (участкани) саралаб қазиб олишда фойдали
қазилманинг руда танаси устки ва остки ёнларида қолиб кетиши билан боғлиқ бўлган
йўқотилишлар; фойдали қазилмани юклаш, тушириш, омборларга жойлаштириш ва
саралаш жойларидаги йўқотилишлар.

Очиқ кон ишларини олиб боришда фойдали қазилманинг йўқотилиши ва

сифатсизланиши, асосан фойдали қазилма ётқизиғи билан қоплама жинслар ётқизиғи
туташиш зоналарини қазиб олишда содир бўлади. Мураккаб структурали конларни
эксплуатация қилишда қазиб олинаётган блок (участка) турли тавсифга эга бўлиб,
таркибида кондицион фойдали қазилмадан ташқари нокондицион фойдали қазилма
навлари ва фойдасиз кон жинслари ёки балансдан ташқари рудалар бўлиши мумкин.
Бундай шароитларда фойдали қазилма, нокондицион руда ва фойдасиз кон
жинсларини алоҳида – алоҳида саралаб қазиб олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Хулоса ўрнида, қаттиқ жинслардан ташкил топган конларни ялписига қазиб олиш

усули жуда содда бўлиб, меҳнат унумдорлиги юқори бўлишини таъминлайди. Бироқ,
бунда қазиб олинган фойдали қазилма юқори даражада сифатсизланиши мумкин.
Шунинг учун фойдали қазилмани ялписига ва саралаб қазиб олишда йўқотилиш, ҳамда
сифатсизланиш меъёрий кўрсаткичларини мумкин бўлган қазиш вариантларини
техник – иқтисодий солиштириш асосида аниқланади.

References:

1.

N.H.Sagatov, L.T.Aripova, Y.E.Petrosov, M.N.Djabborov Ochiq kon ishlari texnologivasi va

kompleks mexanizatsiyalash: O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta'lim
vazirligi.Toshkent:«KAMALAK PRESS», 2015- 296-b
2.

Умирзоқов, А. А., Кушназоров, И. С., & Худайназаров, Т. М. (2022). КИЧИК

МАСШТАБЛИ КОНЛАРНИ ОЧИҚ УСУЛДА ҚАЗИБ ОЛИШДА САМАРАЛИ ТЕХНИКАЛАРНИ
ТАНЛАШ.

BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY JURNALI

, 159-162.

3.

Очилов, Ш. А. (2022). АНГРЕН КЎМИР КОНИДА ОЧИШ ИШЛАРИДА БУРҒИЛАШ-

ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ.

BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR

ONLAYN ILMIY JURNALI

, 129-136.

4.

Abdugafurovich, P. A. (2022, March). DIRECTIONS OF DEVELOPMENT OF

AUTOMOBILECONVEYOR TRANSPORT IN QUARRIES. In

E Conference Zone

(pp. 25-29).

Библиографические ссылки

N.H.Sagatov, L.T.Aripova, Y.E.Petrosov, M.N.Djabborov Ochiq kon ishlari texnologivasi va kompleks mexanizatsiyalash: O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta'lim vazirligi.Toshkent:«KAMALAK PRESS», 2015- 296-b

Умирзоқов, А. А., Кушназоров, И. С., & Худайназаров, Т. М. (2022). КИЧИК МАСШТАБЛИ КОНЛАРНИ ОЧИҚ УСУЛДА ҚАЗИБ ОЛИШДА САМАРАЛИ ТЕХНИКАЛАРНИ ТАНЛАШ. BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY JURNALI, 159-162.

Очилов, Ш. А. (2022). АНГРЕН КЎМИР КОНИДА ОЧИШ ИШЛАРИДА БУРҒИЛАШ-ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ. BARQARORLIK VA YETAKCHI TADQIQOTLAR ONLAYN ILMIY JURNALI, 129-136.

Abdugafurovich, P. A. (2022, March). DIRECTIONS OF DEVELOPMENT OF AUTOMOBILECONVEYOR TRANSPORT IN QUARRIES. In E Conference Zone (pp. 25-29).