ТАБИБЛАР САРВАРИ

Annotasiya

Ушбу  мақолада Юртимизнининг суюкли Фарзазанди табобат илмининг  етук дарғаларидан  бири  Абу Али   Ибн  Синонинг ҳаёти ва  фаолияти  тарихий  манбалар  асосида  илмий  асослаб  берилган.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2022
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
70-71
42

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Назаров , Р. (2025). ТАБИБЛАР САРВАРИ. Молодые ученые, 3(1), 70–71. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/yosc/article/view/62317
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу  мақолада Юртимизнининг суюкли Фарзазанди табобат илмининг  етук дарғаларидан  бири  Абу Али   Ибн  Синонинг ҳаёти ва  фаолияти  тарихий  манбалар  асосида  илмий  асослаб  берилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

70

ТАБИБЛАР САРВАРИ

Назаров Расулбек

“ADVOCATE TEAM” адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14626274

Аннотация:

Ушбу мақолада Юртимизнининг суюкли Фарзазанди табобат

илмининг етук дарғаларидан бири Абу Али Ибн Синонинг ҳаёти ва фаолияти
тарихий манбалар асосида илмий асослаб берилган.

Калит сўзлар:

Абу Али Ибн Сино, Ҳурмансай, Афшона, табобат, 242 асар, Фалсафа

риёзиёт мусиқа, адабиёт фиқх мантиқ, Гургон, Рай, Исфахон, Ҳамадон.


Ўзбек ҳалқи ўзининг бой тарихи, буюк алломалари билан шуҳрат қозонган.

Йирик математик олим Муҳаммад ал Хоразмий, беқиёс файласуф Абу Наср Фаробий,
етук ҳадис илмининг султони имом Ал Бухорий, Имом Мотурудий, Абу-л-Муъин ан
Насафий шулар жумласидандир. Уларнинг қаторига тарихимизда ўчмас из қолдирган
яна бир алломамиз Абу Али Ибн Синони ҳам қўшиш мумкин.

Алломанинг тўлиқ исми Абу Али Ҳусайн Ибн Абдуллоҳ Ибн Али бўлиб, 980

йилда Бухоро воҳаси Хармансай (Ромитан) туманидаги Афшона қишлоғида тавпллуд
топган. Ҳусайннинг отаси Абдуллоҳ исмли шахс бўлиб Сомонийларнинг давлат
хизматчиси бўлган. 985 йилда Ҳусайнлар оиласи Бухоро шаҳрига кўчиб келишгач, бу
ерда Ибн Сино илм уммонига шўнғиган.

Ўз даврининг етук олимлари Абу Абдулоҳ Нотилий ва Исмоил Зоҳидлардан

фиқҳ, фалсафа, мантиқ ва риёзиёт илмларини ўрганган. Ҳусайн 10 ёшидаёқ Қурьони
каримни ёддан билган, сарфу навҳ ва адаб илмини пухта ўрганган, Бу ҳақда унинг ўзи
таржимаи ҳолида шундай ёзган “ Ўша кезларда мен бирор кечаниг ҳам оҳиргача
ухламас, кундузлари ҳам илмдан бошқа нарса билан шуғулланмас эдим”.

i

Кейинчалик унда тиббиёт илмига ҳам қизиқиш пайдо бўлган. Қисқа вақт ичида

бу соҳани ҳам пухта эгаллаб олган. Олим тибиёт илмини шу даражада билганки ҳатто
ўша даврнинг йирик олимлари ҳам ундан сабоқ олишган. Алломанинг тиббиётга
қўшган улкан ҳиссаси учун Ғарбда “Авиценна” номи билан улуғланган.

999 йилда Сомонийлар давлати қулаб, мамлакатда Қорахонийлар ҳукмронлиги

ўрнатилгач, Ибн Сино Хоразмга кўчиб ўтишга мажбур бўлиб. бу ерда етук олимлар
Ибн Ироқ, Абу Райҳон Беруний, Абул Хайр Хаммор, Масаҳий каби олимлар билан
яқиндан танишган. Афсуски, Ҳусайн Хоразмда ҳам узоқ тура олмаган. Тез орада
Урганчга Маҳмуд Ғазнавийнинг ҳуружи бошланиб, бу ўлка Ғазнавийлар давлати
таркибига кирган. Олим бу сафар Эронга йўл олиб, Гургон, Исфаҳон, Рай, шаҳарларда
яшаган. ва 1037 йилда Ҳамадон шаҳрида вафот этган.

Буюк аллома ўзининг 57 йиллик қисқа умри давомида ўзидан жаҳоншумул бой

илмий мерос қолдирган. Манбаларга кўра, Ибн Сино 450 та асар ёзган бўлиб, афсуски
улардан бор йўғи 242 таси бизгача етиб келган. Ушбу асарларни мазмун жиҳатдан
қуйидагича тақсимлаш мумкин: 80 таси фалсафа, илоҳиёт ва тасаввуфга, 43 таси
табобатга, 23 таси тиббиёт илмига, 9 таси этикага, 4 таси филологияга, 8 таси бошқа
олимлар билан бўлган ёзишмаларга бағишланган

2

Ибн Сино араб, форс ва юнон олимларининг китобларини ўрганиб, уларга

ижодий ёндашди. Унинг асарларида Платон, Евклид, Фалес, Гиппократ, Суқрот каби


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

71

олимларнинг асарлари билан ҳам хабардор бўлган ва ана шу асарларга таянган
ҳолда, ўзининг тиббиёт ва табиат илмига бағишланган “Китоб аш шифо” ( Шифо
китоби), “Ал Қонун фи-т- тибб “, ( Тиб конунлари) “Китоб ан-нажот”, (Нажот китоби)
“Донишнома” (Билмлар китоби) каби илмий асарларини яратган.

Олимнинг фалсафага бағишланган энг йирик асари “ Аш Шифодир” ушбу асар 4

қисм 22 жилддан иборат ва унда мантиқ, метафизика, математикага оид масалалар
батафсил ёритилган

3

Аллома “Шайх ур раис”номи билан жаҳонга машҳур табиб сифатида танилган.

Олимнинг шоҳ асари “Тиб Қонунлари” асари унга оламшумул шуҳрат келтирган.
Мазкур асар 5 та китобдан иборат бўлиб, ҳар бир китобда тиббиётнинг маълум
бир йўналишлари ёритилган.

Биринчи китобда тиббиётнинг назарий асослари, унинг предмети, вазифалари,

усуллари касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, белгилари, соғлиқни муҳофаза
қилиш йўллари, инсон анатомиясига оид назариялар баён этилган

Иккинчи китоби оддий дориларига бағишланган бўлиб, ундаўсимликлардан

тайёрланадган 760 хил дорининг хусусиятлари, тайёрланиш усуллари ҳақида муҳим
маьлумотлар келтирилган.

Учинчи китобда одамларнинг айрим аьзолари, жумладан бош мия, асаб, кўз,

қулоқ, бурун, томоқ, қорин касалликлари ҳақида батафсил маьлумот берилган.

Асарнинг тўртинчи китоби инсон организмининг умумий касалликларига

бағишланган. Унда иситмалар суяк синиши жарроҳлик масалалари, жароҳатланиш
уларни даволаш ва юқумли касалликлар ҳақида маьлумотлар келтирилган.

Ниҳоят бешинчи китобда дориларнинг инсонга таьсири ва истемол қилиш

усуллари айтиб ўтилган.

Мустақиллик шарофати билан кўплаб буюк аждодларимиз сингари Ибн Сино

бобомизнинг ҳам меросига қизиқиш тобора кўпаймоқда.Етук аллома шарафига
юртимиз шаҳарларида ҳайкаллар ўрнатилмоқда ва кўплаб асарлар чоп этилмоқда.
1999 йилда Ибн Сино жамғармаси ташкил этилди. 2003 йили ЮНЕСКО ташкилотининг
166- сессиясида “Халқаро Ибн Сино мукофоти” таъсис этилди. Буюк алломанинг бой
мероси жаҳон миқиёсида ўрганмҳилмоқда

2020 йилнинг 7 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббий-

санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг
мутлақо янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ
мамлакатимиздаги 47 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги жамоат
саломатлиги техникумларига айлантирилди.

Хуллас, биз ёшлар буюк алломаларимиздан қолган меросни чуқур ўрганишимиз,

уни янада бойитишимиз лозим. Зеро аждоларими илмий асарларини ўрганиш ёшлар
учун энг муҳим манба бўлиб хизмат қилади.

i

Мен англаган дунё/ Абу Али ибн Сино.-Т:’ Sharq”.2015. Б.4

2 Буюк юрт алломалари/ У. Увватов-T: “O’zbekiston”.2018. Б.67
3. шу асар. Б.68