YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
43
УСУЛГА ОИД ИХТИРОЛАРНИ ПАТЕНТЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Вахобжонов Дилмурод Дилшодбек угли
ИИВ Академияси Хукукбузарликлар профилактикаси
фаолияти кафедраси укитувчиси
vaxobjonovdilmurod87@gmail.com
https://doi.org/10.5281/zenodo.14791937
Аннотация:
Мақолада усулга оид ихтироларни патентлашнинг ўзига хос
хусусиятлари комплекс таҳлил этилган. Муаллиф усулга оид ихтироларнинг моҳияти,
уларни патентлаш тартиби ва ҳуқуқий муҳофаза механизмларини тадқиқ этган.
Мақолада усул тавсифини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар, ҳаракатларнинг
вақт бўйича тартиби ва кетма-кетлигининг аҳамияти, шунингдек патент эгасининг
мутлақ ҳуқуқлари батафсил ёритилган. Тадқиқот натижасида миллий қонунчиликни
такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, Фуқаролик кодексига
"усулга оид ихтиролар" тушунчасини киритиш, қонунчиликда уларнинг ҳуқуқий
режимини аниқ белгилаш, патентлаш имкониятларини кенгайтириш бўйича
тавсиялар берилган.
Калит сўзлар:
интеллектуал мулк, ихтиро, усулга оид ихтиро, патент, патентлаш,
ҳуқуқий муҳофаза, патент ҳуқуқи, патент эгасининг мутлақ ҳуқуқлари, ихтиро
тавсифи, технологик жараён.
Аннотация:
В статье проведен комплексный анализ особенностей патентования
изобретений, относящихся к способу. Автор исследует сущность изобретений,
относящихся к способу, порядок их патентования и механизмы правовой охраны. В
статье подробно освещены требования к оформлению описания способа, значение
порядка и последовательности действий во времени, а также исключительные права
патентообладателя. По результатам исследования разработаны предложения по
совершенствованию
национального
законодательства.
В
частности,
даны
рекомендации по введению в Гражданский кодекс понятия "изобретения, относящиеся
к способу", четкому определению их правового режима в законодательстве и
расширению возможностей патентования.
Ключевые слова:
интеллектуальная собственность, изобретение, изобретение,
относящееся к способу, патент, патентование, правовая охрана, патентное право,
исключительные права патентообладателя, описание изобретения, технологический
процесс.
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида интеллектуал мулк объектларининг, хусусан
ихтироларнинг роли тобора ортиб бормоқда. Айниқса, усулга оид ихтиролар саноат,
технология ва инновацион ривожланишнинг муҳим элементи сифатида алоҳида
аҳамият касб этмоқда. Ушбу турдаги ихтироларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш
механизмлари, жумладан патентлаш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ
этиш долзарб илмий-амалий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2022 йилдаги “Интеллектуал
мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-
221-сон қарорида белгиланган вазифалар доирасида мамлакатимизда инновацион
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
44
фаолиятни ривожлантириш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза
қилиш тизимини такомиллаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу борада усулга оид ихтироларни патентлаш масалалари алоҳида эътиборни талаб
этади,
зеро
ушбу
турдаги
ихтиролар
ишлаб
чиқариш
жараёнларини
оптималлаштириш, ресурсларни тежаш ва маҳсулот таннархини пасайтиришга хизмат
қилади.
Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда ихтироларга
бериладиган патентлар сони ортиб бормоқда. Бу эса мазкур соҳадаги ҳуқуқий
муносабатларни тартибга солишнинг самарали механизмларини яратиш заруратини
келтириб чиқаради. Усулга оид ихтироларни патентлашнинг ўзига хос хусусиятларини
чуқур таҳлил қилиш, бу борадаги миллий қонунчиликни халқаро стандартлар асосида
такомиллаштириш,
патентлаш
жараёнининг
процессуал
жиҳатларини
оптималлаштириш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Юқоридаги ҳолатлар усулга оид ихтироларни патентлашнинг ўзига хос
хусусиятларини комплекс тадқиқ этиш, бу борадаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва
уларнинг ечимини топиш зарурати мавжудлигини кўрсатади.
Усулни амалга оширишда ҳаракатларнинг вақт бўйича тартиби алоҳида
аҳамиятга эга. Бир хил технологик жараёнлар ўхшаш операцияларни қамраб олиши
мумкин, аммо уларнинг бажарилиш тартиби ва кетма-кетлиги фарқланиши усулнинг
ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Бунда жараёнларнинг вақт бўйича тартибини
ифодалаш учун махсус атамалар қўлланилади:
"кетма-кет" - ҳаракатларнинг изчил бажарилишини;
"бир вақтда" - параллел равишда амалга ошириладиган жараёнларни;
"олдин", "кейин", "сўнгра" каби сўзлар - ҳаракатларнинг хронологик тартибини
кўрсатади.
Усулни амалга оширишнинг ҳар бир босқичи аниқ белгиланган тартибда
бажарилиши керак. Бу эса:
технологик жараённинг тўғри кетма-кетлигини таъминлайди;
ҳар бир босқичнинг самарадорлигини оширади;
якуний натижанинг сифатли бўлишига хизмат қилади.
Шундай қилиб, усулга оид ихтирода ҳаракатлар мажмуининг аниқ тизими,
уларнинг вақт бўйича тартиби ва бажарилиш кетма-кетлиги муҳим аҳамият касб
этади
1
.
Усулга оид ихтиронинг тавсифи жараённинг барча муҳим жиҳатларини қамраб
олиши лозим. Бунда қуйидаги асосий элементлар батафсил ёритилиши керак:
Жараённинг физик-кимёвий параметрлари формулада аниқ кўрсатилиши зарур.
Бу параметрларга қуйидагилар киради: амалга ошириш вақти, ҳарорат режими, босим
даражаси, моддалар концентрацияси ва бошқа муҳим кўрсаткичлар. Шунингдек,
жараённи амалга ошириш учун зарур бўлган бирламчи хом ашё, реагентлар,
1
Industrial Property Code of 2015. // WIPO Lex: URL:
https://wipolex.wipo.int/ru/text/419716
; Patentgesetz 1936 //
Германские законы в области права интеллектуальной собственности = Deutsche Gesetze zum geistigen
Eigentum; пер. с нем. / [В. Бергманн, введ., сост.]; науч. ред. Т.Ф. Яковлева. – М.: Инфотропик Медиа, 2017. —
548 с. — (Серия «Германские и европейские законы»; кн. 3).
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
45
катализаторлар ҳамда қўлланиладиган асбоб-ускуналар тўлиқ рўйхати келтирилиши
лозим.
Алоҳида эътибор биологик объектлар - микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва
ҳайвон ҳужайралари линияларининг аниқ тавсифига қаратилиши керак. Бу усулни
амалиётда тўғри қўллаш имкониятини таъминлайди.
Ихтиро тавсифида ҳаракатларнинг кетма-кетлиги, уларни бажариш шарт-
шароитлари ва режимлари аниқ кўрсатилиши керак. Агар усулда маълум воситалар
қўлланилса, уларнинг ихтирони амалга ошириш учун етарли бўлган тавсифини
келтириш кифоя. Номаълум ёки янги воситалар қўлланилганда эса, уларнинг батафсил
характеристикаси, зарур ҳолларда эса график тасвирлари ҳам илова қилиниши лозим.
Янги моддалар ишлатилган ҳолларда уларни олиш усули ҳам батафсил ёритилиши
керак.
Тиббий йўналишдаги ихтироларни тавсифлашда алоҳида ёндашув талаб этилади.
Инсон ва ҳайвонларда учрайдиган касалликларни даволаш, ташхислаш ёки
профилактикасига оид усулларни тавсифлашда қуйидаги маълумотлар келтирилиши
зарур:
касаллик этиопатогенезига таъсир қилувчи аниқланган омиллар
этиопатогенез
ва
ташхис
кўрсаткичлари
орасидаги
сабаб-оқибат
боғланишларини юзага келтирувчи факторлар
Агар юқоридаги маълумотлар мавжуд бўлмаса, таклиф этилаётган усулнинг
самарадорлигини тасдиқловчи ишончли далиллар келтирилиши лозим. Бундай
далиллар адекват моделларда ўтказилган тажрибалар ёки бошқа илмий асосланган
усуллар орқали олинган бўлиши керак.
Янги индивидуал кимёвий бирикмаларга оид ихтироларни тавсифлашда
қуйидагилар талаб этилади:
замонавий усуллар билан исботланган тузилиш формуласи
физик-кимёвий константалар
бирикмани биринчи марта синтез қилиш усулининг батафсил баёни
Биологик объектларга (микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва ҳайвон
ҳужайралари линиялари) оид ихтироларни тавсифлашда:
штаммни олиш усули тўлиқ баён этилиши керак
агар усул тавсифи етарли бўлмаса, штаммнинг депонентланганлиги ҳақидаги
маълумотлар (депозитарий коллекциясининг номи ва рўйхатдан ўтказиш рақами)
келтирилиши лозим
депонентлаш санаси ихтиро устуворлиги санасидан олдин бўлиши шартAмaлни
(усулни, oпeрaцияни) усул aлoмaти сифaтидa тaвсифлaш учун фeъллaрдaн
фoйдaлaнилгaндa, улaрни aниқлик нисбaтидa, aниқлик мaйлидa учинчи шaxсдa,
кўпликдa бaён қилинaди (қиздирилaди, нaмлaнaди, куйдирилaди вa бoшқaлaр).
Қонун чиқарувчи ҳимоя қилинадиган техник ечимларни ўз ичига олиши мумкин
бўлган иккита асосий турдаги объектларни ажратади: 1) маҳсулот (хусусан,
қурилмалар, моддалар, микроорганизмлар штаммлари, ўсимлик ёки ҳайвон
ҳужайралари маданияти) ва 2) усул (моддий объектда ҳаракатларни амалга ошириш
жараёни)ни ўзида ифодалайди. Усулгa мoддий вoситaлaр ёрдaмидa мoддий oбъeкт
устидa бaжaрилaдигaн ўзaрo бoғлaнгaн хaтти-ҳaрaкaтлaр кирaди.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
46
Қуйидаги ҳолатлар патент билан ҳимояланадиган ихтиро сифатида тан
олинмайди:
1. Илмий-назарий концепциялар ва математик методологиялар;
2. Бошқарув ва ташкилий методлар;
3. Рамзлар, жадваллар ва регламентлар;
4. Интеллектуал фаолият усуллари ва қоидалари;
5. Компьютер дастурлари ва алгоритмлар;
6. Архитектура лойиҳалари, бино-иншоотлар ва ҳудудий режалаштириш
схемалари;
7. Маҳсулотларнинг фақат эстетик кўринишига қаратилган дизайн ечимлари;
8. Интеграл микросхемаларнинг топологик тузилиши;
9. Янги ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;
10. Жамият манфаатларига, гуманистик қадриятларга ва ахлоқ меъёрларига зид
бўлган ихтиролар.
Юқоридагилар Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги
"Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги қонунининг янги
таҳриридаги 6-моддасига мувофиқ белгиланган.
Қуйидаги ҳолатлар патент эгасининг мутлақ ҳуқуқларини бузиш ҳисобланади:
- Патентланган технологик жараённи рухсатсиз қўллаш
- Патентланган усул орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотни тижорат мақсадида
фойдаланиш (сотиш, ижарага бериш)
- Бундай маҳсулотларни келгусида тижорат муомаласига киритиш мақсадида
сақлаш
Фуқаролик кодексида белгиланган тартибга кўра, патент эгасининг мутлақ
ҳуқуқларини бузганликда айбланаётган шахс ўз айбсизлигини исботлаши лозим.
Масалан, маҳсулот патентланган усул билан эмас, бошқа усул орқали ишлаб
чиқарилганлигини исботлаб бериши керак. Бу исботлангунга қадар маҳсулот
патентланган технология асосида тайёрланган деб ҳисобланади.
Бу қоида "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги
қонуннинг 30-моддасида батафсил ёритилган. Унга кўра:
- Агар маҳсулотда ихтиро ёки фойдали моделнинг формуласидаги мустақил
бандга киритилган ҳар бир белги ёки унга эквивалент бўлган хусусиятлар мавжуд
бўлса, бу маҳсулот патентланган ихтиро ёки фойдали модел асосида тайёрланган деб
эътироф этилади.
- Маҳсулот олиш усулига берилган патент ҳимояси шу усул орқали олинган
маҳсулотга ҳам татбиқ этилади. Агар бошқача далиллар тақдим этилмаса, янги
маҳсулот патентланган усулда тайёрланган деб қаралади.
- Агар маҳсулотда патентланган саноат намунасининг асосий белгилари тўплами
мавжуд бўлса, бу маҳсулот патентланган саноат намунаси асосида тайёрланган деб
ҳисобланади.
Ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва
саноат намуналари тўғрисида"ги қонунининг 30-моддасида мустаҳкамланган.
Қонуннинг 30-моддаси "Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан
фойдаланиш" деб номланган бўлса-да, унда асосан ихтиро усулларига оид қоидалар
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
47
келтирилган. Бунда саноат мулки объектларидан фойдаланиш тушунчасининг аниқ
таърифи берилмаган. Бу эса патентнинг амал қилиш муддатига бевосита таъсир
кўрсатади.
Қонуннинг 11-моддасига кўра патент эгаси қуйидаги ҳолларда ўз ҳуқуқларини
йўқотиши мумкин:
- Патент рўйхатга олинган кундан бошлаб уч йил давомида саноат мулки
объектидан фойдаланмаса ёки
- етарли даражада фойдаланмаса;
Бундай ҳолатда саноат мулки объектидан фойдаланишни истаган ва бунга тайёр
бўлган ҳар қандай шахс аАгар патент эгаси лицензия шартномаси тузишни рад этса
судга мурожаат қилиб, мажбурий номутлақ лицензия беришни талаб қилиши мумкин.
Бу ҳолат саноат мулки объектларидан фойдаланиш тушунчасининг аниқ
белгиланмаганлиги туфайли патент эгаларининг ҳуқуқларига салбий таъсир
кўрсатиши мумкин. Шунингдек, бу ҳолат мажбурий лицензиялаш масалаларида ҳам
муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Фикримизча, ушбу модда мазмунида айнан усулга доир ихтиродан фойдаланишга
доир норма белгиланиши зарур.
“30
1
-модда. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланиш
Қонунга мувофиқ, қуйидаги ҳолатлар ихтиро ёки фойдали моделдан фойдаланиш
деб эътироф этилади:
1. Патент билан ҳимояланган маҳсулотга нисбатан амалга ошириладиган
ҳаракатлар:
- Ишлаб чиқариш
- Сотувга таклиф этиш
- Фуқаролик муомаласига киритиш
- Белгиланган мақсадларда қўллаш
- Мамлакатга олиб кириш
- Сақлаш
2. Патентланган усулга нисбатан амалга ошириладиган ҳаракатлар:
- Усулни амалда қўллаш
- Ўзбекистон ҳудудида қўллаш бўйича таклиф киритиш (агар таклиф қилувчи
шахс патент эгасининг рухсатисиз фойдаланиш тақиқланганлигини билса ёки вазият
буни тақозо этса)
3. Патентланган усул орқали тайёрланган маҳсулотга нисбатан амалга
ошириладиган ҳаракатлар:
- Сотиш
- Фуқаролик муомаласига киритиш
- Белгиланган мақсадларда фойдаланиш
- Мамлакатга олиб кириш
- Сақлаш
Ушбу ҳаракатларнинг ҳар бири патент эгасининг розилигини талаб этади ва
рухсатсиз амалга оширилиши патент ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.
Назаримизда, Фуқаролик кодексига "усулга оид ихтиролар" тушунчасини
киритиш ва уларнинг ҳуқуқий режимини аниқ белгилаб қўйиш лозим. Бунда усулга
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
48
оид ихтироларнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларни ҳуқуқий муҳофаза қилиш
механизмлари батафсил ёритилиши керак.
"Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги қонунда
усулга оид ихтироларни патентлаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ва
тавсифни расмийлаштириш қоидаларини аниқ белгилаб қўйиш зарур.
Бизнес усуллари, таълим методикалари ва спорт соҳасидаги усулларни
патентлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида қонунчиликка тегишли
ўзгартиришлар киритиш лозим. Бунда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, ушбу
соҳалардаги
ихтироларни
ҳуқуқий
муҳофаза
қилиш
механизмларини
такомиллаштириш керак.
Интеллектуал мулк агентлиги томонидан усулга оид ихтироларни экспертизадан
ўтказиш ва патентлаш бўйича махсус услубий кўрсатмалар ишлаб чиқиш тавсия
этилади.
