YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
101
ЎЗБЕКИСТОН АҲОЛИСИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СТРАТЕГИЯСИ
Шержонов Шержон Алижан ўғли
Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD),
Ма’мун университети “Иқтисодиёт” кафедраси доцент в.б.
https://doi.org/10.5281/zenodo.14874015
Жаҳонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишнинг кенг қамровли тизимини яратиш,
жумладан, бозор иқтисодиёти ривожланиши натижасида жамиятда вужудга келаётган
салбий ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, уларнинг таъсир доирасини камайтириш,
жамиятда ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаш асосида барқарор ижтимоий-
иқтисодий ривожланишга эришиш муҳим вазифа ҳисобланади.
Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш,
ижтимоий ҳимоя соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини
ошириш ва янада қўшимча молиявий ресурслар жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя
дастурларини кўпайтириш ва аҳолини эхтиёжманд қисмини камбағалликдан олиб
чиқишга қаратилган кенг ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Жумладан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг ташаббуси билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
стратегияси
1
ишлаб чиқилди. Ижтимоий ҳимоя стратегияси тўрт йўналишни қамраб
олган бўлиб, булар ижтимоий хизматлар, ижтимоий суғурта, ижтимоий ёрдам ва
бандликка кўмаклашиш ҳисобланади.
Биринчи йўналиш
ижтимоий хизматлар – оилаларнинг индивидуал ҳолатларига
қараб хизматлар ва ёрдам кўрсатилади яъни амалга ошириладиган чора бу ижтимоий
хизматларни маҳалла даражасига туширишдир. Яқиндагина фаолияти жорий этилган
маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари зиммасига ижтимоий ҳимоя дастурларига
эҳтиёжманд оилаларни йўналтириш юклатилади. 2022-2023-йиллар давомида ушбу
хотин-қизлар фаоллари эҳтиёжманд оилалар билан ишлашга ўргатилиб, уларнинг
фаолияти йўлга қўйилади. Бунда, хотин-қизлар фаоли маҳаллаларда эҳтиёжманд деб
ҳисобланган оилаларга ташриф буюриб уларнинг муаммоларини ўрганади.
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини
ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ПФ-175-сон Фармони.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
102
Иккинчи йўналиш
, яъни ижтимоий суғурта тизимини ислоҳ қилиш соҳасида, шу
йилнинг август ойида Ижтимоий суғурта жамғармаси шакллантирилиши кўзда
тутилган. Ушбу жамғармага маблағлар Давлат бюджетидан ажратилади. Кейинчалик
эса, Молия вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан Жамғарманинг қўшимча
манбалари аниқланади.
Дастлабки босқичда, яъни сентябрдан бошлаб барча юридик шахсларда меҳнат
шартномаси асосида ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат
тизимига киритилган тарзда расмий ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш
нафақасининг бир қисми давлат томонидан тўлаб берилади. Нафақанинг бу қисми
ҳозирги вақтда минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб тўрт ойга 2 млн. сўм
миқдорида белгиланмоқда. Иш берувчи эса фақат нафақанинг Меҳнат кодексига
мувофиқ қолган қисмини тўлаб беради. Бу ўз навбатида, иш берувчиларни ижтимоий
тўловларнинг бир қисмидан озод этиб, аёлларни ишга олишга рағбатлантиради.
Норасмий секторда, яъни меҳнат шартномасини тузмасдан, меҳнат дафтарчасини
юритмасдан ишлаётган аёлларни эса меҳнат фаолиятини расмийлаштиришга
рағбатлантиради. Негаки, аёл норасмий тарзда ишласа иш берувчи ҳам давлат ҳам унга
ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаб бера олмайди. Босқичма-босқич
ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари иш берувчи зиммасидан олинади.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
103
Кейинги босқичда, Ижтимоий суғурта жамғармасининг имкониятларидан келиб
чиқиб, касаллик варақалари (болничний) асосида нафақа тўлаб бериш, иш берувчи
тугатилган ҳолларда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаб бериш давлат томонидан
ижтимоий суғурта орқали амалга оширилади.
Учинчи йўналиш
бўйича, яъни ижтимоий ёрдам соҳасида кам таъминланган
оилаларга тўлаб келинаётган болалар нафақасини ижтимоий шартнома тузиш орқали
тўлаш тизими йўлга қўйилиши кўзда тутилган. Мисол учун, бошланғич босқичда
ижтимоий мажбурият сифатида оиладаги болаларнинг мактабга доимий тарзда
қатнаши белгиланади. Нега бундай шарт оилага қўйилмоқда? Чунки, болаларнинг
таълими унинг келажагини аниқлайди. Таълим олган болалар келажакда ишга
жойлашишда қийналмайди ва бу дегани унинг келажакдаги оиласи камбағаллик
ҳолатига тушиб қолмайди. Яна бир ижтимоий мажбурият сифатида оиладаги
болаларнинг барчаси тегишлича ҳар хил турдаги касалликларни олдини олишга
қаратилган вакциналарини олишидир.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
104
Тўртинчи йўналиш
, яъни бандликка кўмаклашиш соҳасида, асосий мақсад
аҳолини доимий даромад манбаи билан таъминлашга қаратилади. Ҳозирги кунда,
меҳнат органларига мурожаат қилган айрим шахслар ҳақ тўланадиган жамоат
ишларига жалб қилинади. Аммо бу чоранинг камчилиги шундаки, у вақтинчалик чора,
ва аниқ муддат ўтганидан сўнг жамоат ишларида қатнашаётган шахс яна ишсиз бўлиб
қолаверади. Бундай ҳолатларни бартараф этиш учун, касб-ҳунарга ўқитиш ишлари
кенгайтирилади. Яъни ишсиз шахс маълум бир касб эгаси бўлса у ишга жойлашиши
осонлаштирилади. Ишга жойлашганидан сўнг бу одамнинг муҳтожлиги бартараф
этилади ва бундай ёндашув вақтинча эмас балки узоқ муддатга қаратилгандир.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
105
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қиладиган бўлсак, Стратегиянинг асосий
мақсади ижтимоий ҳимоя соҳасидаги барча инструментларнинг самарадорлигини
ошириш. Оддий қилиб айтадиган бўлсак, аҳолига кўрсатилаётган кўмакни янада
кучайтиришдир. Ушбу Фармоннинг қабул қилиниши яна бир бор Ўзбекистон
Республикасида инсон қадри ва халқ манфаати энг муҳим сиёсатлигини кўрсатмоқда.
Бунда, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳаси эса алоҳида аҳамиятга эгалиги ва
давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири эканлиги аниқ белгиланмоқда.
Стратегия доирасида давлатнинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ўрта ва узоқ муддатли
мақсадлари ва режалари аниқлаштирилган. Бу эса ўз навбатида, келажакда ижтимоий
ҳимоя соҳасини янада ривожлантириш учун халқаро ташкилотлар ва институтлар
билан ҳамкорлик қилиш, уларнинг техник ва эксперт кўмагини бу соҳага жалб
қилишга ҳам имкон яратиб беради.
References:
1.
O’zbekiston Respublikasi Prezidentining PQ – 4611 sonli qarori. 24.02.2020 “Moliyaviy
hisobotning xalqaro standartlariga o’tish bo’yicha qo’shimcha chora-tadbirlar to’g’risida”.
2.
Шержонов, Ш. (2023). ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ТИЗИМИНИ ЯХШИЛАШДА БЮДЖЕТ
МАБЛАҒЛАРИ НАТИЖАВИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ.
Iqtisodiy taraqqiyot va
tahlil
,
1
(6), 261-269.
3.
Sherjanov, S. (2022). O‘zbekiston aholisini ijtimoiy himoya qilish strategiyasi.
Eurasian
Journal of Law, Finance and Applied Sciences
,
2
(13), 132-138.
4.
Bakberganovich, S. A. (2022). Foreign experience of increasing local budget income.
Web
of Scientist: International Scientific Research Journal
,
3
(10), 436-438.
5.
Шержонов, Шержон. "ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
ҲИМОЯ ҚИЛИШ."
Nashrlar
(2024): 102-103.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
106
6.
Axmedova, D. (2023). BANKLARDA CHAKANA KREDITLASH AMALIYOTINI RAQAMLI
TRANSFORMATSIYA QILISHNING HUQUQIY ASOSLARI. Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 1(7), 32-
42.
7.
Yuldashevich, X. S., & Abdullayevich, S. O. (2023). RAQAMLI IQTISODIYOTNING AHOLI
TUMUSH
FARAVONLIGIGA
TA’SIRINI
BAHOLASH.
ОБРАЗОВАНИЕ
НАУКА
И
ИННОВАЦИОННЫЕ ИДЕИ В МИРЕ, 22(10), 34-36.
8.
Masharipova X. (2023) RAQAMLI MUHITDA MIJOZLARNING EHTIYOJLARI VA XATTI-
HARAKATLARNI O`RGANISH UCHUN TAHLILIY USULLARNI QO`LLASH. Journal of new
century innovations 30 (3), 203-207
9.
Шержонов, Ш. (2024). ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ОРҚАЛИ АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
ҲИМОЯ ҚИЛИШ. Nashrlar, 102-103.
10.
Jumaniyozov, F. (2024). YASHIL IQTISODIYOT.
Молодые ученые
,
2
(29), 115-117.
11.
Jumaniyozov, F. (2024). OPPORTUNITIES TO CREATE NEW JOBS IN THE CONTEXT OF
THE TRANSITION TO A" GREEN" ECONOMY.
University Research Base
, 264-267.
12.
Jumaniyazov, F. D. O. G. L. (2023). Qishloq xo’jaligini raqamlashtirish sharoitida agrar
iqtisodiyotni rivojlantirish.
Science and Education
,
4
(5), 702-706.