YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
18
ФРАНЦИЯ ТАШҚИ СИЁСАТИДА МАДАНИЙ ДИПЛОМАТИЯНИНГ
АҲАМИЯТИ
Шавкат Шукруллоевич Тошев
E-mail:toshevshavkat@yahoo.com
Тел: + 998 90 043 21 02
https://doi.org/10.5281/zenodo.15349644
Европа тамаддунининг ноёб қисми ҳисобланган Франция маданияти давлат
ташқи сиёсати ва унинг хорижий давлатлар билан алоқаларида муҳим ўрин тутади ва
унинг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
Ушбу мамлакат ташқи сиёсий фаолиятида маданият омили сўнги йилларда
шаклланиб қолмаган. Тарихан олиб қараганда, нафақат Европадаги балки жаҳондаги
илк маданий муассасалар айнан Францияда пайдо бўлган. Бундай турдаги биринчи
институт 1883 йилда Парижда француз дипломати П.Камбон ташаббуси билан ташкил
этилган Француз Альянси
(Alliance Française)
деб ҳисоблаш мумкин. Бир йилдан сўнг
унинг Испаниянинг Барселона шаҳрида илк хорижий филиали очилди
(1).
Фаолияти асосан хорижда француз тилини тарғиб қилишни қўллаб -қувватлашга
қаратилган ташкилот қонуний жиҳатдан давлатнинг дипломатик органи эмас, балки
нодавлат ташкилот бўлганини таъкидлаш лозим. Шундай бўлсада амалда унинг
фаолияти Франция Ташқи ишлар вазирлиги билан мувофиқлаштириб борилган.
Давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари таркибида биринчи ихтисослашган
маданий-дипломатик муассасалар ҳам 20 асрнинг биринчи ярмида айнан Францияда
шакллана бошлади. Биринчи жаҳон уруши йилларида Франциядан маданий
дипломатия соҳасида аниқ дипломатик вазифаларни бажариш вазифаси юклатилган
биринчи дипломатлар – “маданият атташе”лар дипломатик ваколатхоналарга
юборилган. Худди шу даврда Франция Ташқи ишлар вазирлиги тузилмаларида
маданий дипломатия бўйича ихтисослаштирилган бўлим - Маданият ишлари бўйича
Бош директорат ташкил этилди
(2)
.
Бугунги кунда Франция дунёдаги энг катта маданий муассасалар тармоғига эга.
Унинг таркибига хориждаги Элчихоналарнинг ҳамкорлик ва маданият ишлари бўйича
137 та бўлимлар, улар ўз фаолияти давомида дунё бўйлаб 100га яқин Француз
институтлари ва уларнинг 135 та филиали, 6 та маданият марказлари ва 840га яқин
Француз альянсларига таянади
(3)
.
Изчил ривожланиб келган ташқи сиёсатнинг мазкур йўналиши замонавий
босқичда мамлакат иқтисодий дипломатияси ва “юмшоқ куч”нинг ўзига хос стратегик
устунига айланди. Қайд этилган соҳалар давлат иқтисодиётига қарийб 92 миллиард
евро фойда келтириб, ЯИМнинг 2.3%ни ташкил этади. Соҳанинг экспортдаги улуши 10
миллиард евродан ошик
(4)
.
Франция маданияти моделининг халқаро таъсири жуда кенг бўлиб, у ўз ичига
мусиқа, кино, театр, китоблар, мода, дизайн, аудиовизуал контент, маданий
муҳандислик, видео ўйинлар, ҳатто муаллифлик ҳуқуқи каби турли соҳаларда
асарларнинг тарқалишини ўз ичига олади. Бу ҳаракатлар дунё миқёсида бир қатор
ташқи маданий субъектлар
(французлар уларни операторлар деб номлайди)
томонидан
амалга оширилади
(5)
. Уларнинг энг асосийларини кўриб чиқамиз.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
19
1
.
Европа ва ташқи ишлар вазирлиги
. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ушбу
вазирлик маданий дипломатияни амалга оширувчи асосий бўғин ҳисобланади. У
марказий аппаратидаги маданий гуманитар бўлинмаси ва хориждаги элчихоналарда
фаолият юритувчи маданият атташеларини ўз ичига олиб, асосий маданий ташқи
сиёсатни юритишга масъул ҳисобланади.
Шунингдек, ТИВ маданий ва ижодий соҳаларни қўллаб-қувватлашни ўзининг
стратегик фаолияти деб эълон қилган ҳамда ўз махсулотларини экспорт қиладиган
ташкилотларни раҳбатлантиради. Хусусан, кино, аудиовизуал саноат, китоб саноати,
мусиқа ва архитектура киби йўналишларда экспорт операторларига субсидиялар
ажратади.
2. Француз институти
Европа ва ташқи ишлар ҳамда Маданият вазирликлари
томонидан биргаликда мувофиқлаштириладиган муассаса ҳисобланади. У мамлакат
маданиятини хорижда тарғиб қилади ва маданиятлараро мулоқотни рағбатлантиради.
3. Француз Альянслари.
Дунёнинг 150га яқин мамлакатида фаолият юритадиган
нодавлат ва нотижорат ташкилотдир. Унинг асосий вазифаси француз маданияти ва
тилини оммалаштириш, таълим, маданият, фан ва техника соҳаларида икки томонлама
ҳамкорликни йўлга қўйишдир. Муассаса томонидан маданий тадбирлар, кўргазмалар,
конференциялар ва турли маҳорат дарслари ўтказилади.
4. «Бизнес Франс».
Давлат иқтисодиётини халқаролаштиришга кўмаклашиш
миллий агентлиги компанияларнинг ташқи дунёда ривожланиши ва улар
махсулотларининг экспорти, шунингдек, Францияда халқаро инвестицияларни жалб
этиш билан шуғулланади. Фаолиятининг бир қисми маданий-гуманитар лойиҳаларни
молиялаштиришга йўналтирилган.
Юқоридагиларга қўшимча равишда, “UniFrance”
(француз киноси ва аудиовизуал
дастурларини тарғиб қилади)
, Мусиқа миллий маркази
(санъаткор, бастакорлар ва
мусиқа мутахассисларини қўллаб-қувватлайди)
ва Француз нашриёти халқаро бюроси
(китоб бозорини мониторинг қилиш, китоб саноати вакиллари ўртасида алоқа
ўрнатиш, халқаро ярмаркаларда иштирок этиш)
каби
ташкилотлар
маданий
дипломатияни амалга оширишда кўмак бериб келмоқда (6).
Мамлакатнинг халқаро майдонда ўз маданий таъсирини кенгайтириш
ва “юмшоқ куч” орқали ташқи сиёсатини илгари суришга қаратилган Франциянинг
замонавий маданий дипломатия мамлакат интеллектуал ва маданйи соҳадаги
нуфузини мустаҳқамлаш ҳамда маданий ва ижодий йўналишларни оммалаштириш ва
тизимлаштиришдан иборат.
Франциянинг тарихий анъаналари, тил ва санъатга асосланган ҳолда глобал
маданий макондаги ролини қуйидаги чора-тадбирлар орқали мустаҳкамланмоқда.
“Маданий фасллар”.
Икки томонлама кенг кўламли тадбирлар мажмуаси бўлиб,
маданий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг эътироф этилган намуналарида
биридир. Ҳозирда 60га яқин давлатлар билан амалга оширилаётган ушбу механизм
дастлаб бадиий ижод ва маданиятга қаратилган бўлса, эндиликда ўрта ва олий таълим,
илмий тадқиқотлар, спорт, иқтисод, туризм ва гастрономия каби бошқа йўналишни
ҳам қамраб олмоқда. “Африка фасли” ёки “Португалия фасли” каби тадбирлар
муваффақиятли ташкил этилганини таъкидлаш лозим.
Алмашинув ва резидентик дастурлари.
Ушбу йўналишга “Вилла Албертина”
дастурининг ишга тушурилиши Франциянинг АҚШдаги маданий таъсирини қайта
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
20
кўриб чиқиш ва мамлакатнинг бутун ҳудудини қамраб олувчи
(мобиллик, тадқиқот,
француз тилини тарғиб этиш ва бошқалар)
тадбирларни амалга ошириш имконини
яратди.
Ғояларни оммалаштириш соҳасидаги тадбирлар.
Ғоя ва билимларни кенг
тарқатиш
ҳамда Франциянинг интеллектуал
нуфузини
оширишда Париждаги
Француз институти томонидан амалга оширилаётган дастурлар, ғоялар бўйича
коллоквиумлар, конференциялар, “ғоялар кечаси” каби кенг кўламли тадбирлар
ташкил этиш орқали ҳам кўмак берилмоқда. Француз адабий ижодининг барча
жанрларда оммалашиши француз ғояларини хорижда ҳам ёйиш имконини бермоқда.
Умуман олганда маданий дипломатия Франциянинг халқаро алоқаларда ўзининг
маданий меросини, санъатини, тил ва қадриятларини тарғиб қилишга йўналтирилган
ташқи сиёсий фаолиятининг стратегиясининг бир қисмидир. Бу дипломатия тури
мамлакатнинг жаҳондаги таъсирини ошириш, ташқи сиёсатини амалга ошириш ва
маданий анъаналарини сақлаб қолиш мақсадида фаол ишлатилмоқда. Уни амалга
оширишда эса бир қанча субъектлар ташкил этилган бўлиб, у маданий дипломатини
амалга оширишда фаол иштирок этмоқда.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Француз
Альянси
жамғармаси
веб
сайти:
GURA, R. 2006. Frankofónia – súčasť zahraničnej politiky Francúzska. Interpolis ´06.
Zborník príspevkov z III. vedeckej konferencie doktorandov v Banskej Bystrici 23. Novembra
2006. Banská Bystrica: Univerzita Mateja, Bela, 2006, pp. 48-57. ISBN 978-80-8083-375-6
3.
Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги расмий веб-саҳифаси:
https://www.diplomatie.gouv.fr/ru/politique-etrangere/kul-turnaya-diplomatiya/
4.
Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги расмий веб-саҳифаси:
https://www.diplomatie.gouv.fr/fr/politique-etrangere-de-la-france/diplomatie-culturelle/
5.
Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги расмий веб-саҳифаси:
https://www.diplomatie.gouv.fr/ru/politique-etrangere/kul-turnaya-diplomatiya/
6.
Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги расмий веб-саҳифаси:
https://www.diplomatie.gouv.fr/ru/politique-etrangere/kul-turnaya-diplomatiya/