YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
92
ТУРКИСТОНДА ҚОЗИХОНАЛАР ФАОЛИЯТИ (XIX АСРНИНГ ОХИРИ - XX
АСР БОШЛАРИ)
Юсупов Кобил Хакимбойевич
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги
Малака ошириш маркази Наманган вилояти минтақавий филиали
Ижтимоий ва мутахассислик фанлари кафедраси катта ўқитувчиси
+99899 321 44 85
https://doi.org/10.5281/zenodo.15388519
ХIХ асрнинг иккинчи яримида Россия империяси томонидан босиб олинган Ўрта
Осиё ҳудудларида яшовчи халқларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий
ҳаётида кескин ўзгаришлар юз берди. Бу даврда подшо Россиясининг импералистик
сиёсати ўлка ҳудудини босиб олиш, уни ўз мустамлакасига айлантириш билан бирга
маҳаллий аҳолининг маданияти ва маънавиятига ҳам катта зарар етказди.
Бу ўзгаришлар ўзбек давлатчилигининг маъмурий-ҳудудий бошқарув соҳасини
ҳам ўз ичига қамраб олди. Чунки, “Чор Россиясининг Туркистон ўлкасида олиб борган
барча мустамлакачилик сиёсати унинг Ўрта Осиёдаги ҳарбий-стратегик режасига бўй
сўнган эди”.
Россия империясининг Ўрта Осиёда олиб борган босқинчилик сиёсати давом
эттирилиши натижасида мустамлакага айлантирилган ҳудудлар кенгайиб бораган.
Босиб олинган худудларда империя ҳукмронлигини ўрнатиш, бошқариш, уларни қўлдан
чиқармаслик учун энг аввало мустамлакачиларнинг манфаатини ҳимоя қиладиган
мустаҳкам бошқарув тартибларини жорий қилиш зарур бўлган. Бошқарув тизими
подшо ҳукумати учун жуда муҳим в мустамлакачилик сиёсатини олиб боришда асосий
таянч ҳисобланган. Шунинг учун ушбу ҳудудларда бошқариш тартибларининг қандай
бўлиши масаласи жуда кўп ҳамда узоқ вақт империя ҳукмрон доираларда турли соҳа
вакиллари иштирокида муҳокама қилинган. Ушбу масалани ҳал қилишда эҳтиёткорлик
билан узоқни ўйлаб иш кўриш, ҳеч нимада таваккал қилмаслик тамойилига таянган
ҳолда иш олиб борилган
1
.
1865 йил 6 августда қабул қилинган “Туркистон вилоятини бошқариш
тўғрисидаги “Муваққат Низом”
2
га мувофиқ ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти ҳарбий
губернатор қўлида мужассамлаштирилади. Мазкур “Муваққат Низом” асосида
Туркистон вилоятини “ҳарбий-халқ” номида бошқарув тартиблари ўрнатилади. Вилоят
бўлимларга бўлиниб, уларни бўлим бошлиқлари бошқаради. Бўлим бошлиғи бир
вақтнинг ў зида бўлим ҳарбий коменданти ҳам ҳисобланган. Бўлим бошлиқларга ерлик
аҳоли устидан назорат қилувчи рус амалдорларидан тайинланадиган бошқарувчилар
бўйсунган. Мустамлака даврининг дастлабки даврда “ўлкада энг кичик аҳамиятга эга
бўлган бошқарув ҳам ҳарбий бошлиқлар қўлида бўлган”. Туркистон вилоятида вақтинча
жорий қилинган бошқарув тартиблари Россия империясининг Ўрта Осиёдаги навбтдаги
ҳарбий истилочилик режаларинин амалга оширишидан келиб чиққан ҳолда ишла
чиқилган бўлиб, “У тўлиқ “ҳарбий халқ” бошқаруви бўлган”.
1
Тиллабоев С.Б. Туркистон ўлкасининг маъмурий бошқаруви тизимида маҳаллий аҳоли вакилларининг
иштироки (Фарғона вилояти мисолида). – Тошкент: Фан, 2008. – Б. 10 -17.
2
Қаранг: Абдурахимова Н, Эргашев Ф. Туркистонда чор мустамлака тизими. – Б. 31-32.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
93
1865 йилги “Муваққат Низом”га мувофиқ Туркистон вилояти губернатори “бий
маноп, оқсақол, раис ва қози лавозимидаги туб жой аҳолиси вакилларини эгаллаб
турган лавозимига тасдиқлаш, бўшатиш, алмаштириш ваколатига эга бўлган”.
Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисидаги “Муваққат Низом”да ўтроқ аҳоли
учун қозилик судлари, кўчманчи аҳоли учун эса бийлик судлари сақлаб қолинган. Қози
калон лавозими тугатилиб, қозиларнинг ваколатлари қисқартирилади. Уларнинг
асосий ваколатлари мустамлакачи суд идораси ҳисобланган рус судларига олиб
берилган. Бу ҳол ерлик аҳолининг анъанавий шакиллланган ҳаёт тарзи билан
мустамлака маъмурияти томонида жорий этилган бошқарув тизими ўртасида кескин
зиддиятларни келтириб чиқарган.
Туркистон бошқарувини ташкил қилишга чоризм уни босиб олган дамдан бошлаб
киришди. 1865 2 мартда Россия Сенатининг Оренгбург генерал-губернаторлиги
таркибида Орол денгизидан Иссиқкўлгача бўлган Ўрта Осиё хонликлари билан
чегарадош ҳудудларда Туркистон вилоятини ташкил қилиш тўғрисидаги фармон эълон
қилинди
3
. Ушбу ҳудудда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 453 минг киши истиқомат
қилар эди.
Туркистон ўлкасининг генерал-губернатори Фон Кауфман бўлган. Фон кауфман
Россия империясиннг Туркистондаги мустамлакачилик сиёсатининг бир вақтнинг
ўзида ҳам назарий асосочиси, ҳам амалий ижрочиси ҳисобланган. Чунки, унга ўлкада
олиб борадиган фаолияти бўйича катта ҳуқуқлар берилган эди. Фон Кауфман бу
ҳуқуқидвн ўз ҳукмронлиги даврида жуда ҳам “унумли” ва керагидан ҳам ортиқ
фойдаланган. Бундан ташқари, Фон Кауфман ўлкада “Низом” лойҳаларида умумман
кўрсатилмаган тартибларни ҳам жорий қилган. Жумладан, Курама ва Хўжанд
уъездларда “Низом”да кўрсатилмаган хўжалик бошқармаларни ташкил қилади. Ушбу
хўжалик бошқармалари ўзида бир неча волостларни бирлаштирган. Лекин, ташкил
қилинган бундай хўжалик бир оз вақт ўтгач суистеъмолчиликлар кўпайиб кетгани учун
деб, аниқроғи синовдан ўтмаганлиги сабабли 1877 йилда тугатилиб, унинг фаолияти
уъезд ва волост бошқарувига қўшиб юборилади. XIX асрдаги Қўқон хонлиги маҳаллий
бошқарувининг суд тизимида фуқаролик ва жиноят ишлари фақат қозилар томонидан
кўриб чиқилган
4
.
Қозихона.
Шариат судининг ишлари одатда оддий қози ёки қозикалон томонидан,
юқорида қайд этиб ўтилганидек, қандайдир махсус бинода эмас, балки уларнинг ўз
уйларида жойлашган қозихоналарида амлга оширилган. Уларнинг уйлари эса, амалда
бир хил кўринишда бўлган.
Н.С. Лыкошин қозилар олиб борган суд жараёни ва ушбу жараён амалга
орширилган вазиятни анча батафсил тафсирлаб берган. Унинг сўзларига кўра, халқ
судьяси хонаси ҳар доим қози ва унинг олиласи яшайдиган хонадон бўлган. Уйнинг
ташқари ҳовлси хўжайинга, ҳам меҳмонларни қабул қилиш, ҳам адолатли судловни олиб
бориш учун хизмат қилган. Одатда барча уйлар икки хонадан иборат бўлган. Бирида
халқ судьясининг ўзи ва агар бўлса, унинг маслаҳатчи муфтийлари ҳамда аъломлар
ўтирган, иккинчи хонага эса, хат-ҳужжатлари билан мирзолар жойлашганлар.
3
Абдурахимова Н, Эргашев Ф. Туркистонда чор мустамлака тизими. – Б. 29-30; Бартольд В.В. Туркистан при
Исламе. // Бартольд В.В. Сочинения. – М., 1963. Т.2. Ч. 1.
4
Маҳмудов Шерзодхон. Қўқон хонлигида маҳаллий бошқарув тизими //Жамият ва бошқарув, тадқиқот, кашфиёт,
ахборот, 1-С. 2004. - Б. 67-68.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
94
Хоналарнинг ҳеч бирига стол-стуллар қўйилмаган, ҳамма бўйра ва гилам тўшалган ерда
ўтирган. Қози ўтиришни маъқул кўрадиган жойни баъзан у ерга тўшалган айиқ ёки
бўрсуқ терисидан билиб олса бўларди
5
. Девор токчаларига одатда, суд иши учун керак
бўладиган китоблар тартиб билан териб қўйилган, қозининг қаршисида эса, занжирга
тақилган лавозим нишони, муҳр ва ёзув қуроллари турган.
Халқ судьяларининг ишларни кўриб чиқадиган алоҳида кунлари ёки куннинг
алоҳида соатлари белгиланмаган. Ташриф буюрувчилар эрта тонгдан, қиш кунлар соат
олтига яқин, ёз кунлари янада эртароқ кунчи қишига боғлиқ равишда тугайдиган
бомдод намози ўқиб бўлингач, йиғилишни бошлаганлар. Эртадан кечгача қози
хонасидан чиқмасдан, келганларни қабул қилиш, ишини кўриб чиқиш ва
далолатномаларни тасдиқлашга тайёр турган. Қош қорайганда қозининг кундузги
фаолияти тўхтаган, бироқ унинг девонхонаси баъзан ёзув-чизувларни бир кун олдин
тугатиш ва мижозларга бериладиган ҳужжатлар ҳамда қозининг қарорларидан
кўчирмаларини кейинги кунга тайёрлаш учун ярим тундан кейин ҳам ишлаган.
Агар қози ҳузурига фуқаролик иши билан даъвогар ёки жиноят иши билан
жабрланувчи келса, бундай ҳолатда оғзаки арз қилишнинг ўзи етарли бўлмаган. Арзгўй
ўз истагини ёзма шаклда ифодалаши, яъни “
маҳзар
” деб аталувчи ҳужжатни ёки даъво
аризасини ёзиб бериши керак бўлган. Бу ишни қозининг котибларидан бири озгина ҳақ
эвазига амалга оширган. Қози ҳужжат билан танишиб чиққач, арзгўйдан ишнинг
тафсилотлари ҳақида сўраган ва иш кўриб чиқиладиган кунда айнан кимни чақириш
кераклигини аниқлаб олган. Учбурчак шаклдаги кичик қоғоз парчаларига чақириқ
хатлари битилган ва доим девонхонада бўлувчи алоҳида шахслар орқали керакли
шахсларга етказилган. Бу кишилар кўпроқ “
ясавул
” деган умумий ном билан машҳур
бўлганлар. Қози иш кўриш жараёнида даъвогарнинг даъвосини махсус китобда
рўйхатдан ўтказгандан кейин ундан ишнинг тафсилотларини суриштирган ва жавобгар
ҳамда гувоҳ сифатида айнан кимларни чақиртириш кераклигини аниқлаштирган.
Қози талаб қилган далиллар турли туман бўлиши мумкин. Агар талаб қилинган
нарса кўчадиган бўлиб, уни келтириш мумкин бўлса ёки унинг ўзи ҳаракатлана олса,
унинг номи, ҳажми, қиймати шикоятда кўрсатилиши шарт бўлган. Агар нарса кўчмас
мулк, масалан, уй, ер, сув ва шунга ўхшаш бўлса, у ҳолда қози ёки у тайинлаган одам
бориб уни шахсан кўздан кечири лозим бўлган ва шундан кейингини ишни кўриб чиқиш
мумкин бўлган. Агар нарса кичик бўлиб уни олиб юриш мумкин бўлса, уни иш
кўрилаётган вақтда суд олиб келиши керак бўлган.
Шариатда далиллар соҳасида кўплаб назариялар ишлаб чиқилган. Маслан,
шариат бўйича қўйидаги фактлар далил ҳисобланган:
1)
иқрор;
2)
шоҳидларнинг кўрсатмалари;
3)
қасам.
Айбланувчининг ўз айбига иқрор бўлиши шариатда энг катта ва кучли далил
ҳисобланган. Иқрор ҳар икки томондан билдирилиши мумкин у айнан судда тилга
олиниши шарт эмас. Судда ташқарида қилинган иқрор гувоҳлик кўрсатмалари билан
тасдиқланиши керак. Акс ҳолда у далил ҳисобланмайди. Жавобгар иқрор бўлган
5
Эшонова Ш. Мустамлакачиликка қадар Мовароуннаҳрда шариат судлари тизими ва фаолияти. – Б. 24.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
95
ҳолларда суд иқрорнинг ишончлилигини текшириб кўрмасдан ҳукм чиқарган, яъни
айблов ҳукмини чиқариш учун айбланувчининг иқрор бўлиши кифоя қилган.
Қозилик ва бийлик
6
судлари ҳақида батафсилроқ маълумот бериб ўтган Ғарб
тадқиқотчиси Паоло Сартори ўзининг “Тошкентда (1868-1883) қозилик ва бийлик
судлари, қозилик сайловлар мустамлака ислоҳоти сифатида” деб номланган мақоласида
булар ҳақида маълумот бериб ўтиши билан бир қаторда Россия империясининг
бошқарувига асосий таянч бўла олдаиган қозихоналар (қозилик фаолиятлари)нинг
катта эътиборда бўлганини таъкидлаб ўтади.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Тиллабоев С.Б. XIX аср охири – XX аср бошларида Туркистон ўлкасида маъмурий –
ҳудудий бошқарув тизими ва унда маҳаллий аҳоли вакилларининг иштироқи (Фарғона
вилояти мисолида). Тар. фан. ном. дисс… автреферати. – Тошкент: ЎзР ФАТИ, 2006.
2.
Абдурахимова Н, Эргашев Ф. Туркистонда чор мустамлака тизими. – Тошкент:
Академия, 2002. - Б. 240.
3.
Маҳмудов Шерзодхон. Қўқон хонлигида маҳаллий бошқарув тизими //Жамият ва
бошқарув, тадқиқот, кашфиёт, ахборот, 1-С. 2004. - Б.128.
4.
Эшонова Ш. Мустамлакачиликка қадар мовароуннаҳрда шариат судлари тизими ва
фаолияти. - Тошкент, 2012.- Б. 64.
5.
Пален К.К. Народные суды Туркестанского края. – СПБ. 1909. – Б. 2-10.
6
Пален К.К. Народные суды Туркестанского края. – СПБ. 1909. – Б. 2-10.