Авторы

  • Ш. Хақназаров
    Судьялар олий мактаби ю.ф.ф.д.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.89518

Ключевые слова:

одил судлов тарих жиноят-судлов қози гувоҳ мақом кафолат адолат ҳақиқат низо мазҳаб фиқҳ ҳуқуқ ва мажбурият.

Аннотация

Мазкур мақолада Ўзбекистон ҳудудида исломда қозилик мансабининг ривожланиш тарихининг ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган. Энг муҳими мамлакатимизда ҳудудида одил судловни амалга оширишда ўзига хос хусусиятлари яъни жиноят-судлов тарихи, процессуал-ҳуқуқий институтлар, аждорларимиз маънавий мероси, қози нафақат фуқаролар ўртасидаги низоларни кўрган, балки мансабдор шахсларнинг  зулми ва тажовузи билан боғлиқ масаларни кўриб ҳал қилганлиги, мамлакатда жиноят-судлов ишларини юритиш муносабатларини тартибга солган илк тарихий ҳуқуқий жиҳатлари ёритилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

52

ИСЛОМДА ҚОЗИЛИК МАНСАБИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИНИНГ

ЎЗИГА ХОСЛИГИ

Ш. Хақназаров

Судьялар олий мактаби ю.ф.ф.д.

https://doi.org/10.5281/zenodo.15447765

Аннотация:

Мазкур мақолада Ўзбекистон ҳудудида исломда қозилик

мансабининг ривожланиш тарихининг ўзига хос

жиҳатлари таҳлил қилинган. Энг

муҳими мамлакатимизда ҳудудида одил судловни амалга оширишда ўзига хос
хусусиятлари яъни жиноят-судлов тарихи, процессуал-ҳуқуқий институтлар,
аждорларимиз маънавий мероси, қози нафақат фуқаролар ўртасидаги низоларни
кўрган, балки мансабдор шахсларнинг зулми ва тажовузи билан боғлиқ масаларни
кўриб

ҳал

қилганлиги,

мамлакатда

жиноят-судлов

ишларини

юритиш

муносабатларини тартибга солган илк тарихий ҳуқуқий жиҳатлари ёритилган.

Қалит сўлари:

одил судлов, тарих, жиноят-судлов, қози, гувоҳ, мақом, кафолат,

адолат, ҳақиқат, низо, мазҳаб, фиқҳ, ҳуқуқ ва мажбурият.


Қуръони Каримнинг Нисо сураси 58-оятида:

“Агар одамлар орасида ҳукм

қилсангиз, адолат ила ҳукм қилишни амр қилур”.

1

Аллох таоло ўз китобида

одамлар бир-бирлари ортасидаги юзага келадиган низоларни адолат билан ҳал
қилишга (ҳукм чиқаришга) буюради.

Аввало қозилик мансаби ёки лавозими деганда нима тушунилиши кераклиги

тўғрисида бироз тўхталиб ўтамиз.

“Қозилик” сўзи араб тилидаги “қазо” сўзидан олинган бўлиб, унинг маъноси ҳукм

чиқармоқ деган мазмунда фойдаланилиб келинган.

2

Демак, “қози” сўзи ҳукм чиқарувчи

деган маънони билдиради. Қози сўзига кўплаб олимлар турли таърифларни
берганлар. Масалан, “

Қози”

арабча сўз

бўлиб

, “ижро этувчи”, “ҳукм чиқарувчи”

маъноларини англатади

.

3

Ҳозирги давр

тадқиқотларда “қозилик” деганда маҳкама,

яъни “суд” муассасаси тушунилади.

4

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг фикрича, “қозилик” дейилганда

маҳкама, яъни, бугунги истилоҳимизга ажнабий тилдан кириб қолган “суд” калимаси
тушунилади.

5

Бинобарин, У.Тажихонов “Қози (араб.) – ҳал қилувчи, ҳукм чиқарувчи”

6

деб ифода этса, М.Хамидова “Қозига суд ишларини амалга оширувчи, шарҳловчи шахс”
деган таъриф беради.

7

Аммо, ҳозирги давр ҳуқуқшунос олимлар жумладан,

К.Ҳайреттин

8

, Ш.Эшонова

9

қози сўзи туркий тилида “ёрғувчи” деб аталиб,

“тақсимловчи” деган маънони англатишини ифода этганлар. Бошқа қомусий

1

Қуръони Карим. Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз Мансур. Тошкент. 2001. – Б. 87.

2

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя. 3-жуз. – Т.: “Hilol Nashr”, 2021. – Б. 469.

3

https://sudyalaroliykengashi.uz/uz/publications/tarih-ozilik-lavozimiga-tajinlov-ularning-maomi-va-vakolatlari-andaj-

blgan#!

4

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Фиқҳий йўналишлар ва китоблар. – Тошкент. 2011, Б-140.

5

http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/fiqh-ilmi/337-adabul-ozi-va-ozilik-kitoblari.

6

Тажихонов.У.Т. Юридик энциклопедия. – Т.: Шарқ. 2001.- 609 б. 8.

7

Хамидова М. Ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи. –Т.:ТДЮИ, 2004. - Б. 38-39.

8

İhsan Yılmaz. Secular Law in an Islamic Polity: The Ottoman Case. ejeps-6 (2), 2013. European Journal of Economic

and Political Studies. -P. 57-79.

9

Эшонова Ш. Правовые основы организации и деятельносити судов казиев в Сердней Азии (вторая половина

XIX века – 20-е годы XX). Монография.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

53

луғатларда “қози” (туркий ва форс, араб –“кади”) – мусулмон давлатларида, якка
тартибда шариат асосида судлов ишини амалга оширувчи судья”

10

деган фикр илгари

сурилган. Қомусий манбаларда эса, “Қози - мусулмон давлатларида ҳукмдор томонидан
тайинланиб, шариат асосида суд вазифаларини бажарувчи, судья, шаръий маҳкама
раиси”

11

деб қайд этилган. Бошқа бир манбаларда эса, “Қози” сўзи араб тилидаги “қазо”

феълидан олинган бўлиб, ўзбекчага таржима қилинганда “кесиш”, “ажратиш” ва “ҳукм
қилиш”

12

деган маъноларни англатиши эътироф этилган. Ҳанафий уламоларининг

таърифига кўра эса ўзига хос йўл билан хусуматларни ажратиш ва низоларни “қазо”,
яъни қозилик қилишдир

13

. Шунга ўхшаш маъноларда, “Мухтасар ал-Виқоя”, “Жоми ар-

Румуз” каби ислом ҳуқуқий манбаларида келтирилган бўлиб, унда “қози ҳукм
чиқарувчи, шикоят ва келишмовчиликларни шариатга асосланган ҳолда судловчи
ҳамда у ёки бу тарафга жавобгарликни белгиловчи”, деб таъриф берилган.

Ж. Абдураҳмонхўжаевнинг айтишича, “Қози” тушунчаси дастлаб Муҳаммад (с.а.в)

даврида муомалага киритилган ва кенг қўлланила бошланган категория бўлиб
ҳисобланади. Атамашунослик нуқтаи назаридан “қози” ва “судья” сўзлари ўзаро
чамбарчас боғлиқ синоним тушунчалар сирасига киради. Шу боис кўплаб ҳуқуқшунос
ва тарихчи олимлар қози тушунчасини турлича талқин этганлар.

14

Юқоридаги муаллифлар таърифлардан келиб чиқадиган бўлсак, қози тушунчаси

асосан унинг вазифаси ва ваколатларидан келиб чиқиб ўз фикрларни билдириб
ўтганлар ва таҳлил қилишга уринганлар.

Мусулмон давлатларда шахснинг эътиқоди ва мазҳабига қараб масалаларни

ечишда қозилар муҳим рол ўйнаган. Айнан қозилик мансаблари орқали ижтимоий
муносабатларда адолат, ҳақиқат ва тенглик ўрнатилган. Аждорларимиз маънавий
меросидан маълум бўладики, қози нафақат фуқаролар ўртасидаги низоларни кўрган,
балки мансабдор шахсларнинг зулми ва тажовузи билан боғлиқ масаларни кўриб ҳал
қилганлиги бизгача етиб келган.

Айтиш лозимки, бугунги кунда қозилик судлари нафақат мусулмон давлатларда

ташкил қилинган балки, энг ривожланган мамлакатларда ҳам фаолият олиб
бормоқдалар. Хусусан, Сингапурда айрим фуқаролик ва иқтисодий ишларни қозилик
судларда кўрилади (Administration of Muslim Law Act, 2009). Мисол учун, қозилк
судларда қуйидаги масалар кўрилади: банкротлик, никоҳ, муомила лаёқатини
аниқлаш, болага васий тайинлаш, мол-мулкни тақсимлаш, болага васийлик белгилаш
кабилар.

15

Қозига берилган таърифлардан келиб чиқиб қуйидаги ўзига хос жиҳатларини

ажратиш мумкин: а)

ҳукм чиқарувчи, ҳал қилувчи

(Кифоя: Шайх Муҳаммад Содиқ

Муҳаммад Юсуф, У.Тажихонов); б)

маҳкама, муассасаса

(Шайх Муҳаммад Содиқ

10

Саидов А.Х. Жаҳон мамлакатларининг ҳуқуқий тизимлари. Қомусий луғат – Т.: Anaprint. 2006. - Б.715-716.

11

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 11-жилд. Т.: Давлат илмий нашриёти, 2005. - 41 б.

12

Мовароуннаҳрда қозилик ҳужжатлари: тарихий илдизлар ва таҳлилий ёндошувлар: монография/

И.И.Бекмирзаев; масъул муҳаррир З.Исломов; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университети. – Тошкент: Ислом университети, 2014. – Б. 159-160.

13

Karman Hayrettin. The Sectarian preference in the Ottoman jurisprudence. great Ottoman -Turkish civilisation.vol.3.

- Ankara: Philosofiy, science and institution Editor-in-chief Kemal Gigek. Yeni Tflrkiye, 2000. - Б. 666-675.

14

Ж. Абдураҳмонхўжаев. Қозилик судлари: тарихдан сабоқлар.

“ODILLIK MEZONI” / № 4 / 2020. – Б. 37.

15

Ромазанов А.А. Организационно-правовой аспект судебной системы Республики Сингапур.

https://cyberleninka.ru/article/n/organizatsionno-pravovoy-aspekt-sudebnoy-sistemy-respubliki-singapur


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

54

Муҳаммад Юсуф); в)

суд ишларини амалга оширувчи, шарҳловчи шахс

(М.Хамидова);

тақсимловчи

(К.Ҳайреттин, Ш.Эшонова); г)

шариат асосида вазифа олиб борувчи ва

ҳукм чиқарувчи

; д)

низоларни ҳал қилувчи

(Karman Hayrettin); е)

қози тушунчаси судья

тушунчасига синонимдир

(Ж. Абдураҳмонхўжаев).

Шундай қилиб, қози – мусулмон давлатларида ҳукмдор ёки қозикалон (қозилар

раиси) томонидан тайинланиб, шариат қонунлари асосида одил судловни амалга
оширадиган шахс (судья).

Тарихий манбаларга назар ташлайдиган бўлсак, қозилар пайғамбар Муҳаммад

(с.а.в.), ундан кейинги даврларда халифалар томонидан тайинланган. Халифалар
даврида қозиларни тайинлаш масалалари турлича бўлган, бунинг асосий сабаби
халифанинг давлат юритишнинг ўзига хос сиёсати, динга бўлган дунёқараши турлича
бўлганлигини кўрсатади. Айнан, халифалар даврида мазҳаблар шакллана (оқимларга,
йўналишларга, таълимотларга) ва ажралиб (хаворижлар, шиъалар) чиқишлар
бошланган. Шунинг учун турлича сиёсат ва динга бўлган муносабат шаклланган.
Айтиш лозимки, дастлаб қозиларни танлаш, тайинлаш масалалари жуда содда
кўриниш касб этган бўлса-да, кейинчалик даврлар талаби асосида такомиллашиб
борган. Дастлаб қозилик вазифасини волийлар

16

амалга оширган. Кейинчалик, халифа

Умар ибн Хаттоб ҳукмронлигидан бошлаб, ислом қонунчилиги асосида ажрим чиқариш
волий вазифаси бўлмаган, балки у масъулиятли ва маърифатли бошқа бир кишига
алоҳида лавозим сифатида юклатилган. Тарихдан маълумки, илк бор Мадина шаҳрида
қози этиб Абу Дардо тайинланган эди.

17

А. Нишанов таъкидлашича, т

арихдан маълумки, мусулмон фиқҳи асосида иш

кўрадиган қозилик маҳкамалари дастлаб Арабистонда вужудга келиб, айниқса, Абу
Юсуф даврида махсус муассаса сифатида шаклланган. Хорун ар-Рашид (786 – 808)
даврига келиб, халифаликда “Қози-ал-қуззот” лавозими таъсис этилади. Дастлаб
“Қози-ал-қуззот” халифага қозиликка тайинлаш учун фақатгина номзод кўрсатиш
ваколатига эга бўлган. Қозиларни тайинлаш ҳуқуқи эса халифада қолган. Бироқ
кейинчалик халифа қозиларни тайинлаш ваколатини бутунлай Қози-ал-қуззотга
топширади. Шундан сўнг қозилик маҳкамалари тизими тўла мустақилликка эришди.

18

Таъкидлаш жоизки,

Мовароуннаҳр ҳудудида ислом фикҳни ривожланишига

ҳанафийлик мактабининг кенг тарқалишига асосий сабаблардан бири бўлган.

Мовароуннаҳр ҳудудида келган толиби илмлар

Абу Ҳанифа ҳуқуқий мактабида таълим

олгач, ўз юртларига қайтиб, қозилик фаолияти билан шуғулланганлар. Демак,

Мовароуннаҳр ҳудудида

қози фаолияти ривожланиши оқибатида суд ҳокимиятининг

ташкил топишига таъсир қилган.

Ўша пайтларда қозилар ўз фаолиятини шаҳарларда ва одамлар кўп тўпланадиган

жойларда олиб борганлар. Кўпгина ҳолларда масжидларда, мадраса ёки ўз уйларида ўз
фаолиятини олиб борганлар. Кейинчалик уламолар, қозилар ва волийлар ўртасида
масжидларда қозилик қилиш қатьи қораланди. Негаки, масжид Аллоҳнинг уйи, пок

16

Волий – шаҳар волийси деб ҳам юритилади. Бу мансаб эгаси шаҳар аҳлини назорат қилиб, уларнинг

ишларини бошқарган ҳамда уларга буюриб қайтариб турувчи шахс ҳисобланган. / Вазоратул Авқоф Ва
Шуъунул Исломия, ал-Мавсуа ал-Фиқҳийя. 45-жилд . – 2004. Б-135.

17

Шарафуддин Мусо ибн Юсуф ал-Ансорий, Нузҳатул Хотир ва Баҳжатул Нозир. – Дамашқ., 1991, Б-45.

18

https://andijonnoma.uz/news/tarihan-shakllangan-diniy-dunyoviy-islokhotlarda-charhlangan-tizim


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

55

жой, унга мажусий ва бошқа дин вакиллари кириши қанчалик тўғри деган бахсли
фикрлар авж олгангандан сўнг, уларга алоҳида қозихоналар ва маҳкамалар қуриб
берилган. Бундан ташқари, мусулмонлар сафи кенгайиши, аҳоли сони, қозилик мавқеи
юксалиши ва мусулмон давлатлар кўпайиши натижасида ҳам алоҳида бинолар ташкил
этилган.

Аббосийлар халифаси Ҳорун ар-Рашид халифалиги даврида суд ишларини

юритиш учун халифанинг ўзи тайинлаган “қози ал-қузат” мансаби жорий қилинган.
Унинг фаолияти бошқа қозиларникидан деярли фарқ қилмасди.

19

Фотимийлар

халифалигининг маркази бўлган Қоҳирада фақат битта қози бўлган. Қозиларнинг
вазифаларига намоз ўқиш ва танга зарб қилишни назорат қилиш ҳам киради. 1264—
1265-йиллардан бошлаб қозилар тўртта мазҳабга бўлинган.

ХII-ХX асрларда Мувороуннахр ҳудудида жумладан Бухоро амирлигида ҳам 1920

йилгача шариат қоидалари асосида қозилик судлари фаолият юритган. Қози сифатида
маҳкамада иш бошлаши учун, қози Бухоро ёки Самарқанддаги мадрасани тугаллаб
келган бўлиши ҳамда Қуръони Каримни, ҳадиси шарифда келган ҳукмларини билиши,
фикҳ ва ижмо каби масалаларни ёддан билган бўлиши талаб этилган. Қозилар ойлик
маошлари асосан муаммоларни ҳал қилиш учун мурожаат қилган шахслардан олинган.
Иқтисодий ишларда эса, қарздорнинг умумий суммасидан 5% олинган.

Амирликда қозикалон мансаби улуғ мақом бўлганлиги учун унинг тайинлашда

ижтимоий келиб чиқиши ва насл-насаби ҳам эътиборга олинган.

20

Худди шунга ўхшаш

фикрларни Н. Тоғаева ҳам билдириб ўтган.

21

Чиндан ҳам, тариҳга назар ташлайдиган

бўлсак, қозилик асосан наслдан-наслга утиб келган. Гўёки отадан ўғилга, акадан укага
мерос сифатида ўтиб келган.

Н. Тоғаеванинг айтишича, Қозикалон Амир томонидан тайинланган бўлиб, унга

махсус ёрлиқ берилган, ёрлиқда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари акс эттирилган. Бундан
ташқари, қозида шахсий қозилик муҳри бўлган. Қозилик муҳрида унинг исми,
отасининг исми, лавозими, даражаси ва қачон тайинланганлиги акс этган. Қози суд
фаолиятини олиб бориб, суруштирув ва ҳукм чиқарган.

22

Н.Мирзаев, Мувороуннахр ҳудудида асосан Ханафий мазҳаби қози қўйилган.

Тамартошийнинг фикрига кўра қози лавозимига даъвогар шахс; ақл-заковатли;
балоғат ёшига етган; мусулмон; озод (ҳур); кўзи ожиз бўлмаган; гапира оладиган;
фосиқ бўлмаслиги, жисмоний соғлом ҳамда туҳмат билан ҳад урилмаган (яъни
судланмаган) бўлиши керак эди.

23

Абу Бакр Косоний ушбу фикрларга қўшимча

сифатида, қози доим адолатга интилиши керак.

24

Худди шунга ўхшаш фикрларни

машҳур фақиҳи Убайдуллоҳ ибн Масъуд ҳам тасдиқлайди. Унинг фикрича қози

19

Шарафуддин Мусо ибн Юсуф ал-Ансорий, Нузҳатул Хотир ва Баҳжатул Нозир. – Дамашқ., 1991. - Б. 46.

20

Эшонова Ш. Мустамлакачиликка қадар мовароуннаҳрда шариат судлари тизими ва фаолияти. – Б. 17-18.

21

Тагаева Н. Профессиональная этика адвоката в её истоках. Этика и цифровизация. – Ташкент, “Методист

Нашриёти”, 2023 г. - С. 15-16.

22

Тагаева Н. Профессиональная этика адвоката в её истоках. Этика и цифровизация. – Ташкент, “Методист

Нашриёти”, 2023 г. - С. 20.

23

Мирзаев Н.

Тарихий таҳлил: қози (судья) лавозими. https://oliymahad.uz/2404

24

Имам Алоуддин Абибакр ибн Масъуд Косони ханафи. Бадоеъ ус-саноеъ фи тартиби шароеъ /Под ред. и

исслед. Мухаммада Аднона ибн Ёсина Дарвеша. В 6-ти томах. -Бейрут-Лубнон: Дорулэхёи туросил араби, 1421
х./2000. - Т. 5. - 540 с.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

56

лавозимига номзод доимо адолатни излаш ва ҳимоя қилиш истагида бўлиши керак.

25

Абубакар Косоний устози Алоуддин Самарқандийнинг фикрича, юқоридаги талаблар
бирга қози лавозимига тайинланган номзоднинг етарли даражада юксак маънавиятли,
ниҳоятда ҳуқуқий маданиятли бўлиши лозим.

26

Мазкур масаларни қуйида тўлиқ

атрофлича ёритиб ўтамиз.

Ислом дини яқин ўн беш асрдан бери барча мусулмонларнинг илоҳий дини

сифатида давом этиб келаётган бўлса, унинг дастлабки татбиқ этила бошлаган
давридан бошлаб то ҳозирги кунгача қозилик вазифаси ҳам давом этиб келмоқда. Араб
мамлакатларида бу лавозим ҳеч қандай ўзгаришсиз келаётган бўлса, бизнинг
юртимизда 1924 йилгача давом этиб келган. Сўнгра Ўрта Осиё ва Қозоғистон
жумҳуриятлари Совет социалистик республикалар Иттифоқи таркибига қўшилгач,
қозилик лавозими ҳам бошқа диний лавозимлар (муфтий, имом-хатиб каби)
тугатилди. 1943 йилда Совет ҳукумати виждон эркинлигини жорий қилишга қарор
қилгандан кейин чекланган миқдорда масжид, мадраса, диний идора каби
ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди.

Лекин ушбу диний ташкилотлар фаолияти давлат ва ҳуқуматларнинг

конституцион ҳуқуқ идоралари томонидан ўрганиб чиқилар ва қисқартириш ва
қонунга мослаштириш кабилар билан таҳрир қилинар эди. Бинобарин диний
ташкилотларнинг иш фаолияти қадимий диний ташкилотларнинг иш фаолиятидан
кўп жиҳатдан фарқ қилиб келган.

1943 йилдан 1991 йилгача Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари идорасининг

устави ҳам Совет қонунчилиги билан солиштириб чиқилиб келинган ва кўп
моддаларида чеклаш ва қисқартиришлар мавжуд эди. Масалан ислом динида
жиноятчиларга илоҳий таълимот бўйича жазо белгиланиши ўрнига дунёвий давлат
қонуни бўйича чора кўрилиши белгиланган бўлиб, зино, ўғрилик, ичкилик эгаларига
шаърий жазо ўрнига конституция ва давлат қонунидаги моддалар асосида жазо
белгиланар эди.

Диний идора муфтийси вилоятлардаги вакилларига қози ўрнига бош имом-хатиб

ёки диний идора вакили сифатида фаолият юритар эди.

Кейинги пайтда халқимиз орасида қадимдан мусулмонлар устидан ҳукм чиқариш,

жазо белгилаш қозилар ихтиёрида бўлгани, улар ҳозирги замон прокуратураси, суд
идоралари қилаётган ишларни бажаришгани, уларнинг вазифалари, ҳуқуқлари
тўғрисидаги баҳс-мунозаралар кучайиб бораётганини ҳисобга олиб, ушбу илмий
ишимизда шулар тўғрисида ишончли манбаларга асосланган ҳолда керакли
маълумотларни баён этишга ҳаракат қиламиз.

25

Мухтасар-ул-викоя. В 2-х частях /Коммент. Ходжи Акбара Насимии Кубодиёни. -Душанбе, 2004. - Ч.2. - 112

с.

26

Алоуддин Самарканди. Тухфат-ул-фукахо. В 3-х томах. — Т.3. - Лубнон: Дор-ул-кутубил илмия, (б. г. и.) 371

с.