YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
61
ЖИНОЯТ ИШИДА ГУВОҲНИНГ ПРОЦЕССУАЛ МАЖБУРИЯТЛАРИ БИЛАН
БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР
А.С. Пўлатов
Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси
ю.ф.ф.д., доцент
https://doi.org/10.5281/zenodo.15461928
Аннотация:
Мазкур мақолада жиноят ишида гувоҳнинг процессуал
мажбуриятларига оид масалалар
таҳлил қилинган. Энг муҳими қонунчилик гувоҳ ва
жабрланувчига иш бўйича аҳамиятли бўлган ҳолатларни терговчига ёки судга
виждонан, қонундан оғишмай маълумот бериш мажбурияти билан боғлиқ масалалар
шунингдек, гувоҳ иш бўйича муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотларни қасддан
яширишмаслик ҳақида урғу бериб ўтилган. Ушбу мақолада миллий ва хорижий
қонунчилик билан бирга, олимларнинг фикрлари ҳам таҳлил қилинган.
Қалит сўлари:
жиноят иши, жиноят процесси, мажбурият,
ёлғон кўрсатув,
яшириш, қасддан, жиноят ишига тааллуқли маълумот, хорижий тажриба, ҳуқуқ ва
эркинликлар.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 66-моддасига
кўра, нафақат гувоҳнинг ҳуқуқлари мустаҳкамлаб қўйилган балки, унинг
мажбуриятлари ҳам белгиланиб қўйилган. Чунончи, ушбу Қонуннинг 2-4-қисмларига
биноан, жиноят ишини олиб борувчининг чақирувига биноан ҳозир бўлиш (узрсиз
сабабларига келмаган тақдирда ЖПК 30-бобга кўра мажбурий келтирилади); жиноят
иши бўйича ўзига маълум бўлган ҳолатлар ҳақида ҳаққоний сўзлаб бериши; берилган
саволларга жавоб қайтариши, иммунитетга эга бўлган шахслар бундан мустасно (ЖПК
116-модда); жиноят ишига оид маълумотларни жиноят ишини олиб борувчининг
рухсатисиз ошкор этмаслиги агар бу ҳақда огоҳлантирилган бўлса (ЖПК 353-модда);
ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт (ЖПК 272-модда).
Бундан ташқари, гувоҳ кўрсатув беришдан бош тортмаслик ва ёлғон кўрсатув
бермаслик лозим, магарам вояга етмаган бундан мустасно фақат унинг кўрсатувлари
иш учун аҳамиятли яъни маънавий бурч эканлиги тушунтирилади (ЖПК 121-модда).
1
Демак, қонунчилик гувоҳ ва жабрланувчига иш бўйича аҳамиятли бўлган
ҳолатларни терговчига ёки судга виждонан, қонундан оғишмай маълумот бериш
мажбуриятини юклайди.
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “мажбурият” бурч, ноиложлик, мажбурлик
маъноларни англатиб, унда бирон ишни (вазифани) бажариш билан боғлиқдир.
2
А. Тошпўлатов, ушбу қоидалар номулкий хусусиятга эга бўлиб, қонунга биноан
муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш
мажбуриятини юкловчи ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганлик учун вужудга
келтириб чиқаради.
3
Н.Н. Розиннинг фикрича, ушбу мажбурият оммавий-ҳуқуқий характерга эга, агар
гувоҳ терговчини (судни) кўрсатмасини бажармаган тақдирда жиноий жавобгарликни
1
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. – Т.: Ўзбекистон, 2024.
2
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент, А.Мадалиев таҳрири остида. 2008. 522 бет.
3
Тошпўлатов А.И. Жиноят-ҳуқуқий принциплар: назарий ва амалиёт. (Юридик фанлар доктори (Dsc)
диссертация автореферати. Т.: 2023. – 172 б.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
62
келтириб чиқаради. Демак, бундай мажбуриятлар гувоҳ томонидан холис амалга
оширилади.
4
Шундай қилиб, гувоҳнинг мажбурияти – иш бўйича холис (манфаатдор бўлмаган)
томон бўлиб, терговчининг, суриштирувчининг ёки суднинг кўрсатмаларини бажариш
билан боғлиқдир.
Иш бўйича гувоҳнинг муҳим процессуал мажбуриятлардан бири - бу ёлғон
кўрсатув бермаслик ҳисобланади.
Мазкур масала давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Хусусан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5268-сонли “Суд-тергов
фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ёлғон гувоҳлик масалаларга
тўхталиб ўтилган.
5
Бу хақда М.Х. Рустамбоевнинг фикрича, ишнинг ҳақиқатга тўғри келмайдиган
ёҳуд бузилган ҳолатлари ҳақидаги кўрсатув ёлғон кўрсатув ҳисобланади. Масалан,
исботлаш аҳамиятига молик маълум далилларни хабар қилмаслик ёҳуд ўйлаб
топилган далилларни маълум қилиш.
6
Иш бўйича ёлғон гувоҳлик бериш орқасидан бошқа ижтимоий хавфли оқибатлар
келтириб чиқариш мумкин. Шу боис, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида
гувоҳнинг била туриб ёлғон кўрсатув берганлиги учун жиноий жавобгарлик
белгиланган (ЖК 238-модда).
7
Гувоҳ иш бўйича муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотларни қасддан яшириши
ҳақида алоҳида таъкидлаш керак. Негаки, ёлғон гувоҳлик беришнинг бу шакли бошқа
ижтимоий хавфли оқибатларга эга.
Бинобарин, унинг ижтимоий хавфлилик даражаси шундаки:
биринчидан,
жиноят
иши бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилади (одил судловни рўёбга чиқишига
қарши бўлади);
иккинчидан,
суриштирувчини, терговчини ва судьяни чалғитади
(адаштиради);
учинчидан,
суриштирувчи, терговчи ва судья томонидан адолатсиз
ҳукм ва бошқа қарорлар чиқарилишига олиб келади.
Юқорида ёлғон кўрсатув бўйича берилган олимларнинг фикри ва
қонунчиликдаги матни тўлиқ эмас чамамда. Бу масалада А.В. Скопинский, ёлғон
гувоҳлик қуйидагида ҳам номоён бўлиши мумкин: судланувчининг фойдасига ёки
зарарига хизмат қилувчи маълумотларни айтиш; сукут сақлаш; бузуб кўрсатиш ёки
тасвирлашда ифодаланиши мумкин.
8
Чиндан ҳам, жиноят қонунчилигининг 238-
моддасида, фақат гувоҳ била туриб ёлғон кўрсатув бериш сўзи ифодаси билан
чекланиб қолган. Амалиётда, гувоҳ иш бўйича ҳақиқатни яшириши, барча ҳолатларни
тўлиқлигича айтмаслиги, иш бўйича аҳамиятга молик бўлмаган нарсаларни айтиши
ёки унга амалга оширилган таҳдид туфайли сукут сақлаши ёки тўлиқ тасвирлаб
бермаслиги ҳам мумкин.
4
Розин Н.Н. Уголовное судопроизводство. Пособие к лекциям. Петроград, 1916. С. 407.
5
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПФ-5268-сонли “Суд-тергов
фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги Фармони.
6
Рустамбаев М.Х. Жиноят ҳуқуқи. Дасрлик. – Т.: 2007. -Б. 461.
7
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси. – Т.: Ўзбекистон, 2024.
8
Скопинский А.В. Свидетели по уголовным делам. Пособие для практиков. М.: Издание книжного
магазина И.К. Голубева, 1911. С. 111.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
63
Қонунчиликка биноан, фақат гувоҳ ўзига, оила аъзоларига ва яқин
қариндошларига қарши кўрсатув беришдан бош тортиш ҳуқуқини беради
(Конституция 28-модда тўртинчи қисми,
9
ЖПК 66-моддаси биринчи қисми
10
). Бу ҳолат,
гувоҳ сукут сақлаши, маълумотларни яшириши ёки била туриб ёлғон гувоҳлик бериши
мумкинлигини англатади. Демак, қонунчилик била туриб ёлғон кўрсатув беришни
рухсат беради ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жиноий жавобгарлик келтириб
чиқармасликни назарда тутади. Бу рухсат аввало, оилани, қариндошлик ришталарини
сақлаб қолиш, таъқиб органлари томонидан таҳдид, босим, турли қийноқларни олдини
олишга қаратилгандир.
Бизнинг фикримизча, жиноят ишида ҳақиқатни аниқлашдан кўра, гувоҳ ўз
шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни яширганда (шаъни, қадр-қиммати билан
боғлиқ ёҳуд шахсни ва унинг яқинлари ҳаётига таҳдид соладиган ҳолатда) уни била
туриб ёлғон кўрсатув берганликда айблаш нотўғридир. Чунки, айрим ҳолатларда
жиноят ишида ҳақиқатни аниқлашдан кўра, инсоннинг (яқинларининг) ҳаётини
сақлаб қолиш муҳимроқ бўлади.
Таъкидлаш жоизки, гувоҳ жиноят иши учун аҳамиятли бўлган ҳар қандай
ҳолатлар тўғрисида, шу жумладан айбланувчининг, жабрланувчининг шахси ва улар
билан ўзаро муносабатлари тўғрисида сўроқ қилинишлари мумкин. Бизнингча,
терговчи, суриштирувчи гувоҳни ва бошқа шахларни сўроқ қилиш жараёнида савол-
жавоблар, фақат иш учун аҳамиятга молик бўлган ҳолатларни аниқлашга қаратилган
бўлиши лозим. Терговчи ва гувоҳ ўртасида бўладиган савол-жавоблар фақат жиноят
иши бўйича исботловчи фактларни аниқлашга қаратилган бўлиши керак. Бу ерда,
гувоҳ ёки жабрланувчи суриштирувчи, терговчи ва суднинг айбланувчи ёки
судланувчининг ахлоқий ёки алоҳида муносабатларини қамраб олмаслиги лозим яъни
тергов жараёнлари инсонни шаъни, қадар-қимматини камситадиган, путур
етказмайдиган ёки таҳқирламайдиган бўлиши шарт. Бу, аввало Жиноят-процессуал
кодекси 17-моддаси диспозициясида, таъқиб органларга ва одил судловни амалга
оширадиган ҳокимиятга ишда қатнашаётган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини
ҳурмат қилишлари шартлигидан келиб чиқади. Демак, терговчи, гувоҳ ва жабрланувчи
ўртасида бўладиган савол-жавоблар ахлоқ нормаларидан четга чиқмасликни назарда
тутишини англатади.
Бу ҳақда И.Я. Фойницкий хақли равишда, гувоҳ ўзларининг ёки бошқаларнинг
маънавий нопоклигини ёҳуд инсонлар ўртасидаги алоҳида муносабатлари масалан,
севги муносабатлари ҳақида яшириш ўринлидир. Бундай ҳолатда гувоҳ саволларга
жавоб бермаслик ҳуқуқига эга бўлиши лозим.
11
Мазкур масалалар қўшни Қирғизистон Жиноят-процессуал кодексида белгиланиб
қўйилганини кўришимиз мумкин. Унга мувофиқ, терговчи, (суриштирувчи, суд,) гувоҳ
ва жабрланувчи ўртасидаги савол-жавоблар тергов этикаси талабларига жавоб бериши
кераклигини қайд этади. Иш юритиш жараёнида этика нормаларига риоя қилмаслик
9
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2024.
10
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. – Т.: Ўзбекистон, 2024.
11
Фойницкий И.Я. Курс уголовного судопроизводства. Спб.: «Альфа», 1996. 283-284 с.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
64
оқибатида жиноий жавобгарликни келтириб чиқаришни назарда тутади (ЖПК 191-
моддаси, 6-бандида).
12
Терговчи ўз фаолияти давомида жисмоний ва юридик шахсларни шаъни, қадр-
қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатлар, уларнинг шахсий
ҳаётига тааллуқли бўлган маълумотларни ошкор қилмаслиги лозим яъни аксинча
уларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши лозим.
13
Шу билан
бирга, қонунда, исбот қилиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳаёти ва
соғлиғи учун хавфли бўлган ёки уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи
хатти-ҳаракатлар содир этиш таъқиқланиши ҳам мустаҳкамлаб қўйилган (ЖПК 88-
модда).
Шу боис, Жиноят-процессуал кодексининг 116-моддаси биринчи қисмига
қуйидаги мазмунда тўлдириш таклиф этилади:
“Гувоҳ ёки жабрланувчи суриштирувчи, терговчи ва суднинг айбланувчи ёки
судланувчининг ахлоқий ёки алоҳида муносабатларига оид саволларига жавоб
бермаслик ҳуқуқига эга”
.
Жиноят-процессуал кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмига қуйидаги
мазмунда тўлдириш таклиф этилади:
“Суриштирувчи, терговчи ва суднинг сўроқ қилиш жараёнидаги саволлари
ахлоқ нормаларига мувофиқ бўлиши керак”.
Шундай қилиб, гувоҳга нисбатан процессуал мажбурлов чораси сифатида
мажбурий келтириш фақат гувоҳ сўроққа келиш мажбуриятидан қасддан бўйин
товлаётгани тўғри аниқланган ва гувоҳ сўроққа тегишли тарзда чақирилган
ҳоллардагина қўлланилиши мумкин;
12
Уголовно-процессуальный кодекс Кыргызской Республики. (с
состоянию на 22.07.2021 г.).
13
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-407-сонли “Ички ишлар органлари
тўғрисида”ги Қонуни.