YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
39
МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МАҚСАДЛИ ЁШ ГУРУҲЛАРИ БЎЙИЧА
РЮКЗАКЛАРНИНГ ЭРГОНОМИК ҲУСУСИЯТЛАРИГА БЎЛГАН АСОСИЙ
ТАЛАБЛАР
Илхамова Малохат Уткуровна
Доцент т.ф.ф.д “Чарм буюмларини конструктциялаш ва технологияси кафедраси”,
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент, Ўзбекистон.
Махмудов Хусниддин Юсуф Ўғли
Таянч докторант “Чарм буюмларини конструктциялаш ва технологияси
кафедраси”, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент,
Ўзбекистон
https://doi.org/10.5281/zenodo.15533057
Аннотация.
Мақолада ҳозирги кунда мактаб ўқувчилари учун рюкзакларни
маҳаллий шароит ҳамда талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш
мақсадида, 1-4 синф ўқувчилари учун рюкзакларнинг эргономик ҳусусиятлари,
халқаро ва маҳаллий стандартларга мувофиқлиги ҳамда улрнинг болалар
саломатлигига таъсири таҳлил қилинади. Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида
рюкзакларни лойиҳалашда Жахон олимлари томонидан амалга оширилган илмий
изланишлар тадқиқ этилган.
Калит сўзлар.
Рюкзак, чарм-атторлик буюмлари конструкцияси, клапн, устки
деталлар, оғирлик меъёри, халқаро стандартлар, USD методи.
Ҳисоботларга кўра, 2022/2023-ўқув йили бошига Ўзбекистонда 10 минг 522 та
умумтаълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчилар сони қарийб 6,5 млн нафарни
ташкил этган ҳолда 1-4-синф ўқувчилари сони 2,5 млн нафарни ташкил этади. Айниқса
бошланғич синф ўқувчиларининг эргономик рюкзаклардан фойдаланиши, гавда
тузилиши тўғри шакилланишида муҳим ҳисобланади. Мактаб ўқувчиларининг 33 %
иккинчи ва учинчи сменаларда ўқимоқда. Баъзи ҳолларда ўқувчилар куннинг нисбатан
қоронғу вақтида мактабга бориши рюкзакларда нур қайтарувчи элементлардан
фойдаланиш ҳавфсизлик жиҳатидан долзарб ҳисобланади. Юқоридаги маълумотлар
юртимизда мактаб ўқувчилари учун рюкзакларга катта эхтиёж мавжудлиги ва ушбу
эхтиёж импорт ҳисобига қопланишини англатади. Маҳаллий корхоналар томонидан
юқори эргономик ва ҳимояловчи ҳусусиятга эга рюкзакларни ишлаб чиқариш юқори
иқтсодий самарага эга эканлиги билан бирга соғлом ёш авлодни шакилланишида
муҳим ҳисобланади.
Республикамизда маҳаллий ҳом ашёдан замонавий кўриниш ва юқори эргономик
ва ҳимоялаш ҳусусиятига эга рюкзакларни ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлиб,
ҳом ашё базаси, меҳнат ресурслари ва Ҳукуматимиз томонидан яратиб берилган
имкониятлар
натижасида
маҳсулотлар
рақобатбардошлиги
таъминланади.
Мамлакатимизда ўқувчиларнинг асосий қисми ўқув қуроллари ва китобларни олиб
юришда рюкзаклардан фойдаланишини инобатга олган ҳолда, рюкзакларнинг
эргономик ва хавфсизлик хусусиятларини яхшилаш ва маҳаллий талабларга
мослаштириш муҳим омил ҳисобланади. Оғир ва ноқулай рюкзаклардан узоқ вақт
фойдаланиш энди ўсиб бораётган болалар гавда тузилишида ҳамда таянч ҳаракат
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
40
тизимида нуқсонлар келтириб чиқариши мумкин. Ушбу ёналишда кўплаб олимлар
томонидан илмий тадқиқот ишлари олиб борилган.
Mackenzie W.G ва жамоси ўз илмий изланишлари ҳисоботида эргономик жиҳатдан
қулай бўлган, юкламани ўқувчи гавдасига баланслаштириб, турли зарарли омиллар
ҳавфини камайтириш имконини берадиган рюкзакларни лойиҳалашда USD (User
Centered Design) методидан фойдаланишни таклиф этади [7]. USD методида рюкзаклар
ўқувчиларнинг талабларини (кунлик юкламалари, гавда тузилиши, тана вазни, талаб
этилган фойдали ҳажм) инобатга олган ҳолда лойиҳалашдан иборат. Ушбу методда
рюкзакларни лойиҳалашда соҳа мутахасисслари билан бир қаторда фойдаланувчилар
ҳам иштирок этади ва рюкзакдан фойдаланиш цикллларига адоҳида эътибор
берилади. USD методининг дастлабки босқичида фойдаланувчилар эхтиёж ва
талаблари аниқланади ва рюкзаклар ушбу талаблар асосида лойиҳаланади. Кейинги
босқичда лойиҳаланган рюкзак синов наъмунаси тайёрланади ҳамда истеъмолчиларга
топширилади (1 расм).
Оптимал наъмуна
1 расм. User Centred Design босқичлари [4].
Истеъмолчилар томонидан рюкзаклар баҳоланади. Такомиллаштириш босқичида
рюкзаклар истеъмолчилар томонидан турли фойдаланиш циклларида синаб кўрилади
ва уларнинг таклифлари асосида рюкзаклар такомиллаштирилади. Бу фойдаланиш
қулайлиги тести деб аталиб, рюкзаклар конструкцияси, материалидаги мавжуд
нуқсонларни
аниқлаш
ва
бартараф
этиш
шунингдек,
конструкцияни
такомиллаштириш имконини беради[1].
Amiri, M., Dezfooli, M. S., & Mortezaei, S. R. каби тадқиқотчилар томонидан UCD (User
Centred Design) методидан фойдаланган ҳолда эргономик рюкзакларни лойиҳалаш
бўйича тадқиқот олиб борилиб, конструктив ечимлар таклиф этилган. Тадқиқот
натижаларига кўра ўқувчилар асосан мактабда ва уй вазифасини бажаришда
рюкзаклардан энг кўп фойдаланади.
UCD режаси
Маҳсулотга дастлабки
талабларни аниқлаш
Фойдаланиш қулайлиги
тестини ўтказиш
Индивидуал ва жамовий
талабларни аниқлаш
Маҳсулот дизайни ва
конструктив ечими
асосида наъмуна тайёрлаш
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
41
2 расм. Ўқувчилар томонидан рюкзаклардан фойдаланиш мақсадларига кўра
турлари келтирилган.
Рюкзак эргономик бўлиши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Юкланган рюкзакалар оғирлиги нормадан юқори бўлмаслиги лозим бўлган ҳолда,
норма масаласи мунозарали мавзу ҳисобланади. тиббий тадқиқотларга кўра боланинг
танасининг оғирлигининг 10% идан ошмаслиги тавсия этилган. Мактаб рюкзакининг
оптимал оғирлиги бир нечта омилларга боғлиқ. Энг асосий омиллар қуйидагилар:
1.
боланинг оғирлиги ва жисмоний тайёргарлиги;
2.
рюкзакни қанча вақт ва масофагача кўтариб юрилиши;
3.
рюкзакнинг сифати ва дизайни;
4.
транспорт тури.
Бўш рюкзакнинг тавсия этилган оғирлиги қуйидагича:
o
1–4-синфлар учун: 500–800 г;
o
5–9-синфлар учун: 800–1000 г;
o
10–11-синфлар учун: 1000–1200 г.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат
саломатлиги қўмитаси тавсиясига кўра:
«Ўқувчилар учун танланадиган сумкалар енгил
ва ортапедик дизайнга эга бўлиши керак. Сумканинг оғирлиги боланинг тана вазнининг
10–15% идан ошмаслиги лозим.»
Елка тасмалари (ременьлари) энг камида 4 см кенгликда, юмшоқ материаллардан
тайёрланган ва узунлиги мослаштириладиган бўлиши керак.
Орқа панели анатомик шаклга эга бўлиб, умуртқа поғонасини қўллаб-қувватлаши
ва тўғри ҳолатни таъминлаши лозим.
Бел камари: Бел тасмаси оғирликни тенг тақсимлашга ёрдам беради ва елкага
тушадиган юкни камайтиради.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Мирзиёев Ш.М “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан
қурамиз”. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2017 йил, 488 бет.
бошқа
мақсадларда
мактабга
боришда
мактабда
уйда
уй
вазифасини
бажаришда
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
42
2.
UNICEF MICS “Manual anthropometry” 2012 y.
3.
Х.Рахмонов, З.Турсунова “Амалий антропология ва биомеханика асослари”.
Тошкент 2014 й.
4.
Ахмедов Н.К. “Нормал ва патологик анатомия билан физиология”. Тошкент 1997 й.
5.
А.А. Ҳайдаров, А.Камалов. “Чарм буюмларини конструкциялаш”
6.
(I-қисм). Тошкент 1999. – 160 б.
7.
Canadian Health Institute. Children’s Health and Backpack Loads, Toronto, 2020
8.
UNESCO. Inclusive and Safe School Environments, Paris, 2019
9.
Turdiyev M., Design Approach in School Systems, Tashkent, 2022
10.
Product Catalogs and Technical Specifications of Local Manufacturers, 2024
11.
Hazzaa M. Al-Hazzaa, School Backpack; How much load do Saudi school boy carry on
their shoulders, Saudi Med J; 27 (10), 2006: 1567-1571
12.
Mackenzie W.G., Sampath J.S., Kruse R.W. and Sheir-Ness G.J., Backpacks in children.
Clinical Orthopaedics 409 (2003):78 – 84.