Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
267
МАМЛАКАТИМИЗДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Шерзод Солижонович Махсудов
Фарғона давлат университети
Аннотация. Мазкур мақолада эркин иқтисодий зона (ЭИЗ)ларни
ташкил этиш ва ривожлантириш, ЭИЗ ташкил этишда иқтисодий
ислоҳотларн янада чуқурлаштириш, мамлакатда эркин иқтисодий
зоналарни ташкил этишда ишчи кучининг тўлиқ бандлигини таъминлаш
каби мақсадларга эришиш, маҳсулот экспорт қилинадиган тармоқларни
иқтисодий зоналарда ташкил этишнинг назарий жиҳатлари ёритилиб
берилган.
Калит
сўзлар:
эркин
иқтисодий
зоналар, инвестициялар,
инфратузилмалар, ташқи иқтисодий алоқалар, минтақавий сиёсат,
депрессия, экспорт салоҳият, модернизация қилиш, халқаро иқтисодий
зоналар.
Аннотация. В данной статье рассмотрены теоретические аспекты
создания и развития свободных экономических зон (СЭЗ), углубление
экономических реформ в организации свободных экономических зон, полная
занятость рабочей силы при создании свободных экономических зон в
стране, организация экспортных отраслей в экономических зонах.
Ключевые слова: свободные экономические зоны, инвестиции,
инфраструктура, внешнеэкономические связи, региональная политика,
депрессия, экспортный потенциал, модернизация, международные
экономические зоны.
Annotation. This article discusses the theoretical aspects of the creation
and development of free economic zones (FEZ), the deepening of economic
reforms in the organization of free economic zones, the full employment of the
labor force in the creation of free economic zones in the country, the organization
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
268
of export industries in economic zones.
Key words: free economic zones, investments, infrastructure, foreign
economic relations, regional policy, depression, export potential, modernization,
international economic zones.
Кириш.
Хозирги кунда жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши даражасини
тезлашуви мамлакатларни иқтисодиётни ривожлантиришда янги ислохатлар
амалга ошришни тақозо қилмоқда. Чунки ривожланиш даражаси тезлашган
сари мамлакатлар бу тезлашувчанликка мослашиб олишлари, уларни асосий
вазифаларида бири бўлиб қолмоқда. 20 асрнинг иккинчи яримига келиб,
эркин иқтисодий зоналарни ташкил этилиши халқаро иқтисодиётда мухим
ўрин тутди. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этилиши жахон
иқтисодиётида савдо айланмасини, инвеститция, иқтисодий жараёнларнинг
интеграциясини ривожланишига олиб келди. 1973 йилда Киото конвенцияси
қабул қилиниши кўпгина мамлакатларда Эркин иқтисодий зоналарни
ривожланишига сабаб бўлди. Хар бир мамлакат маълум бир ижтимоий
даражага эга иқтисодий ва стратегик миллий иқтисодий режаларни амалга
ошириш мақсадида Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этади.
ЭИЗ муассислар томонидан амалга ошириш имконияти сифатида
қаралади. ЭИЗ хорижий капитални жалб этиш, иқтисодий диверсификация
қилиш, мамлакат саноатини инновацион ривожлантириш йўлига ўтказиш,
устувор тармоқларни қўллаб-қувватлаш ва умуман иқтисодиётни
модернизация қилиш воситаларидан биридир. Дунёда иқтисодий
ривожланиш мултипликатори ҳисобланган шакли, мақсади, ташқи
иқтисодий очиқлик даражаси ва ЭИЗ худудлари хажми билан фарқланади.
АҚШ, Буюк Британия, Франция каби саноати ривжланган
мамлакатлар ЭИЗларни кўпинча ташқи иқтисодий алоқалар, минтақавий
сиёсатни амалга ошириш, депрессия шароитида кичик ва ўрта бизнесни
фаоллаштиришга қаратилган ҳудудлар ва минтақалараро фарқлашни
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
269
мослаштириш учун ташкил этади.
Ривожланаётган мамлакатлар ЭИЗлар жалб қилиш учун яратилган
хорижий капитал, технология, саноатни янгилаш, ишчи кучини иш билан
таъминлаш мақсадида барпо этади.
Адабиётлар таҳлили ва методогияси.
ЭИЗларнинг мазмуни ва моҳияти, уларни ташкил этиш, бу борада
хорижий тажрибалар асосида илмий тадқиқотлар олиб боришда бир қатор
олимлар фаол иштирок этишган.
Жумладан, иқтисодчи олимлардан T.Farole ва F.Dobrogonov мазкур
ҳудудларнинг амалий жиҳатини таъкидлаб, “Мазкур тузилмалар
ривожланаётган давлатлар учун қўшимча истеъмол бозорларини эгаллаш
имкониятини яратиб беради ҳамда давлатларнинг экспорт салоҳиятини
юксалтиради. Айни бир вақтда ушбу иқтисодий тузилмалар минтақавий
иқтисодий интеграция жараёнларини кучайтириш воситаси сифатида ҳам
хизмат қилади, дея таъкидлайди.[1]
Жанубий Кореялик олим Кимнинг изланишларига кўра, “Эркин
иқтисодий зоналар- бу хорижий давлатлар, корхона ва фирмалар учун махсус
ташкил этилган ҳудудлар бўлиб, бу ерда уларнинг корхоналари ва ишчи
ходимлари ҳукумат томонидан берилган имтиёзлар туфайли ўз навбатида
мавжуд қонун-қоидаларга бўйсунган ҳолда даромад олиш мумкин бўлган
зоналардир. Давлат эркин иқтисодий зоналарни яратишдан мақсад бундай
зоналарда бошқа ерларга қараганда кўпроқ иқтисодий шаффоф муҳит
мавжудлиги ва бу орқали инвестция оқимини ва рақобатбардош саноат ҳамда
савдо-сотиқ хусусиятларини шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб
қўяди”.[2]
Баъзи тадқиқотчилар, замонавий интеграцион жараёнларни ҳисобга
олган ҳолда, ЭИЗларга алоҳида таъриф бермайди. Хусусан, В.И.Баронов ва
Г.М.Костюниналарнинг тадқиқот ишларида кўрамиз. Уларнинг ишларида
ЭИЗлар жойлашган аниқ минтақа ёки давлатдаги ЭИЗларнинг ҳуқуқий
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
270
мақоми, улардаги иқтисодий ҳолат таҳлил этилади.[3]
Мамлакатимизнинг етук иқтисодчи олимлари томонидан ЭИЗлардаги
имтиёзли тартиб ва маъмурий бошқарув соҳасига кўпроқ эътибор қаратилган
ҳолда турлича ёндашилади. Шу сабабли, А.В.Вахабов, Ш.Х.Хажибакиев,
Н.Г.Муминовларнинг фикрича, Эркин иктисодий зоналар – шундай
географик ҳудудки, унда мамлакатда қабул қилинган хўжалик фаолияти
тартибига қараганда имтиёзли солиқ тўлаш тартиби жорий этилади. Бошқача
сўз билан айтганда, ушбу ҳудудда давлатнинг иқтисодий жараёнларга
аралашуви камайтирилади ва бу миллий иқтисодий маконнинг бир қисми
бўлиб, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қўлланилмайдиган маълум
имтиёзлар тизими жорий этилади. [4]
Таҳлил ва натижалар.
Хозирги вақтда турли мамлакатда эркин иқтисодий зоналарни ташкил
этиш бевосита иқтисодий зонада ҳам, ундан ташқарида ҳам ишчи кучининг
тўлиқ бандлигини таъминлаш каби мақсадларга эришишни назарда тутади.
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этаётган кўплаб давлатлар иқтисодий
жиҳатдан ривожланиши паст бўлган ҳудудларни ривожлантириш,
технологияларни модернизация қилиш, ноу-хауларни ўзлаштириш, ўз
мутахасислари ва ишчиларни янги меҳнат усулларига ўргатиш, шунингдек,
ўз ҳиссани қўшишига ишонади. Экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш
учун махаллий хом ашёлардан фойдаланади.
Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва
молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва
хусусий
мулк
дахлсизлигини
кафолатлаш,
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни
жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди.
Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда Эркин иқтисодий зоналарни
ташкил этиш ва уни бошқариш мухим тадбирлардан бири бўлиб
ҳисобланади.
Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналарни бошқариш органлари
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
271
Маъмурий кенгаш ва эркин иқтисодий зоналарнинг дирекцияси
ҳисобланади.
Маъмурий кенгашнинг бошқариш функциясига эркин иқтисодий
зоналарни бошқаришга оид аниқ вазифаларни ҳал этишга қаратилган бир
турдаги ишлар ишлар мажмуи тушунилади. Бунда, маъмурий кенгаш эркин
иқтисодий зоналарни фаолиятини маъмурий жиҳатдан бошқариш,
мувофиқлаштириш ва давлат йўли билан тартибга солиш, шунингдек,
алоҳида ҳуқуқий тартибга риоя этилишини назорат қилиш, инвестиция
лойиҳаларини танлаш ҳамда уларни эркин иқтисодий зоналар ҳудудида
амалга ошириш учун жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш, эркин
иқтисодий зоналарни самарали фаолиятини ташкил этиш, дирекцияларини
шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, ЭИЗ
ривожлантиришнинг ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб
чиқиш вазифаларини амалга оширади. Эркин иқтисодий зонанинг
чегаралари Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирлиги
(туман, шаҳар, шаҳардаги туман) чегарасига тўғри келган тақдирда,
Маъмурий кенгаш раисининг вазифаларини ижро этиш тегишли ҳоким
зиммасига юкланади.
Эркин иқтисодий зона дирекцияси давлат унитар корхонаси тезкор
бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки бўлган мулк базасида давлат
унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади,
у ўзига бириктилган мулкка нисбатан, қонунда белгиланган доирада, ўз
фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғи билан- у томонидан
масъул этиб тайинланган давлат органи-муассис) топшириқларига мувофиқ
эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
272
Маъмурий кенгаш ваколатлари
Мамлакат эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш мақсади.
Эркин
иқтисодий
зоналар ЭИЗ
Ишчи кучини иш билан таъминлаш.
Иқтисодиётни
модернизация қилиш
Мамлакатда мавжуд хом ашёни тайёр махсулотга
айлантирган ҳолда экспортга йўналтириш
Иқтисодий
ривожланиш паст
бўлган худуни
ривожлантириш
Маъмурий кенгаш
Эркин иқтисодий зона
дирекциясининг йиллик
даромадлар ва харажатлар
сметасини кўриб чиқади
ҳамда тасдиқлайди
Транспорт
инфратузилмаси
қурилиши
бўйича
лойиҳаларнинг
ўз вақтида
амалга
оширилишини
ташкил этади
Махсус
иқтисодий
зонанинг
муҳандислик-
коммуникация
Эркин иқтисодий зона
иштирокчиларига
инвестиция
лойиҳаларини амалга
ошириш учун ер
участкаларини бериш
тўғрисида қарорлар
қабул қилади
Махсус
иқтисодий зона
ҳудудида амалга
ошириш учун
инвестиция
лойиҳаларини
саралаб олишни
амалга оширади
Эркин
иқтисодий зона
иштирокчилариг
а кўмаклашиш
Махсус ҳуқуқий
режимга риоя
этиш назорат
қилиш
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
273
Муаллиф томонидан тадқиқотлари натижасида тузилган.
Ўзбекистонда миллий иқтисодиётини жадаллаштиришга муҳим ҳисса
қўшувчи эркин иқтисодий зоналарни барпо этиш ва уларни
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон
Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12 январ куни 4 та
эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш тўғрисидаги фармони имзоланди.
Самарқад вилоятининг Ургут туманида, Бухоро вилоятининг Ғиждувон
туманида, Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ва Хоразм вилоятининг
Хазорасп туманида, 2019 йил 13 сентябрда “Чироқчи” эркин иқтисодий зона,
2019 йил 11 ноябрда “Нукус” эркин иқтисодий зона, 2021 йил 22 февралда
“Қорақалопқ-агро” эркин иқтисодий зонасилар ташкил қилинди.
Мамлакатимизда мавжуд саноатга ихтисослашган Эркин иқтисодий
зоналар (ЭИЗ) худудларда жойлашга майдони, улрада амалга оширилган
лойиҳалар сони, уларни умумий қиймати, яратилган иш ўрни ва ишлаб
чиқариш хажми тўғрисида (1 жавдал)
Мамлакатда саноатга ихтисослашган эркин иқтисодий зоналар
бўйича умумий маълумот.
№
ЭИЗ номи
Майдони
Лойиҳа
сони
Умумий
қиймати
млрд.сўм
Иш
ўрни
2023 йил
якунлари
бўйича
и/ч
хажми
млрд.сўм
1
Навоий ЭИЗ
644.1
65
341.9
4225
3580
2
Ангрен ЭИЗ
4125
75
789.4
2347
5376.4
3
Жиззах ЭИЗ
574.8
23
204.3
3673
21.95.8
4
Ургут ЭИЗ
1262
56
281.6
3884
1750.0
5
Ғиждивон
ЭИЗ
267.5
29
106.2
1786
540.8
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
274
6
Қўқон ЭИЗ
709.3
49
147.9
4222
1753.1
7
Хозарапс
ЭИЗ
550.4
15
49.6
1083
708.0
8
Нукус ЭИЗ
255.3
3
16.2
436
79.0
9
Сирдарё
ЭИЗ
684.4
25
119.5
3230
1405.5
10
Чироқчи
ЭИЗ
60
-
-
-
-
11
Наманган
ЭИЗ
618.4
2
25
973
233.5
12
Термиз ЭИЗ
54
21
64.5
2955
8.6
Жами
12
саноат ЭИЗ
9751.2
363
2146.1
28814
17630.7
Муалиф томонидан тадқиқотлари натижасида тузилган жадвал
Мамлакатимиз миллий иқтисодиётини ривожлантиришда Эркин
иқтисодий зоналарни (ЭИЗ) ларнинг ўрни кейинги даврларни ортиб
бормоқда. Жадвалдан кўриниб турибдики, мамлакатимиздан саноатга
иқтисослашган эркин иқтисодий зоналарнинг майдони 9751.2 га, амалга
оширилган лойиҳалар 363 та, умумий қиймати 2146.1млн. доллар, иш
ўринлар сони 28814 та, ишлаб чиқарилган махсулолар 17630.7 млн доллар
ташкил этган.
Хулоса.
Юқоридагилар келиб чиққан, қуйидагича хулоса ва таклифлар қилиш
мумкин:
-Мамлакатимизда ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб чиқаришга
йўналтиришлган эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш;
-Эркин иқтисодий зоналар мамлакат учун янги бўлган бозор талаблари
асосида ташкил этиш;
-Марказий Осиё мамлакат халқаро иқтисодий зоналари ташкил этиш;
-Эркин иқтисодий зоналарда жаҳон стардантларига жавоб берадиган банк
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
17-to’plam 1-son Mart 2025
275
хизмати, суғурта хизматлари бошқа хизматларни ташкил этиш;
-Эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритаётган тадбиркорлик соҳаларини
бирлаштириш;
-Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишда “Яшил иқтисодиёт”
тамоилларни ҳисобга олиш;
ЭИЗларнинг илғор хориж тажрибасига таянган ҳолда мамлакатимиз
иқтисодий
салоҳиятидан
келиб
чиқиб,
иқтисодиётининг
рақобатбардошлигини ошириш, илмий ва амалий асосланган бошқарув
тизимини такомиллаштирган, эркин иқтисодий зонада фаолият юритаётган
инвесторларни ҳуқуқларини ҳисобга олиб, артоф-мухитни зарар етказмаган
холда ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
1.
Dobrogonov F., Farole T. An economic integration zone for the East
African community: exploiting regional potential and addressing commitment
challenges. World bank policy research working paper 5967. Washington, DC:
World Bank.
2.
Ким Ю. (2009) The study on issues related between limits of land
development and total control restriction system in the actual conditions within
capital region, Seoul National University of Technology, 8-75
3.
Баронов В.И., Костюнина Г.М. Свободные экономические и
офшорные зоны (экономико-правовые вопросы зарубежной и российской
практики): Учебное пособие / - Москва :Магистр, НИЦ ИНФРА-М, 2016.
- 560 с.
4.
Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х., Муминов Н.Г. Хорижий
инвестициялар. Ўқув қўлланма. –Т.: Молия, 2010. 180-бет
5.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 12
январ ПФ-4931.