Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
19-to’plam 1-son May 2025
87
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА “ОИЛА, МАҲАЛЛА ВА ТАЪЛИМ
МУАССАСАСИ ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИГИ”НИНГ
УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ
Абирова Умида Назаровна,
“Oriental” Университети “ “Узлуксиз таълим педагогикаси”
кафедраси ўқитувчиси,
E-mail: umida_abirova@mail.ru
тел: + 99 8 97 107 70 55
Аннотация. Мақолада Янги Ўзбекистонда ёшларни тарбиялашда
оила, маҳалла ва таълим муассасалари ижтимоий ҳамкорлигини
такомиллаштириш йўллари ва тавсиялари берилган. Истиқболдаги
вазифалар белгилаб олинган.
Таянч тушунчалар:Таълим, тарбия, оила, маҳалла, ижтимоий,
маънавият, маърифат, ҳамкорлик.
Аннотация.
В статье представлены пути и рекомендации по
совершенствованию социального сотрудничества семей, сообществ и
образовательных учреждений в обучении молодежи в новом Узбекистане.
Ключевые понятия: Образование, воспитание, семья, сообщество,
общественность, духовность, просвещение, сотрудничество.
Annotation.The article presents the ways and recommendations for
improving the social cooperation of families, communities and educational
institutions in teaching young people in the new Uzbekistan.
Key concepts: Education, upbringing, family, community, community,
spirituality, enlightenment, cooperation.
Ўзбекистонда шиддат билан тобора глобаллашиб бораётган бугунги
давр баркамол авлодни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим
муассасаларига бир неча талаб ва вазифаларни бажаради. Оила, маҳалла ва
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
19-to’plam 1-son May 2025
88
таълим муассасалари ҳамкорлигини такомиллаштиришда энг аввало шахс
манфаатлари устуворлиги, унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, масалалардан
бири ҳисобланади. Шу боис таълим муассасалари, маҳалла фаоллари,
оилалар мамлакатда ёшларнинг ҳар жиҳатдан етук инсон бўлиб етишишлари
учун бевосита ва билвосита масъулдирлар. Бироқ, “Оила, маҳалла ва таълим
муассасаларида ёшлар тарбияси, чекка ҳудудлар ва маҳаллаларда уюшмаган
ёшлар билан мақсадли ғоявий-тарбиявий ишларнинг юзаки тарзда олиб
борилаётгани, жиноятчилик, диний экстремизм ва террористик ҳаракатларга
адашиб қўшилиб қолиш, миллий қадриятларга эътиборсизлик, эрта турмуш
қуриш, оилавий ажралишлар каби салбий ҳолатларнинг олдини
олишгақаратилган тарғибот ишларининг аксарият ҳолларда кутилган
натижани бермаётгани бу масалаларга жиддий эътиборни талаб этмоқда”
Юқоридаги муаммоларнинг юзага келишида ҳам, бартараф этилишида
ҳам, ҳар бир ўсмирнинг шахс сифатида шаклланишида, ижтимоий ҳаётда,
меҳнат
бозорида
ўз
ўрнини
топишда
маҳалла
педагогик
инфраструктурасининг ўрни ниҳоятда катта ҳисобланади. Ҳар бир бола ўзи
яшаётган маҳаллада ўсиб улғаяди. Бу эса маҳалла, таълим муассасалари ва
оилалар ижтимоий педагогик ҳамкорлиги ва мавжуд педагогик ресурслар
ҳолатини ўрганишни тақозо қилади. Шу мақсадда Республика Маънавият ва
маърифат маркази “Миллий ғоя ва маънавий маърифий тадқиқотлар бўлими”
томонидан “Ҳудудлардаги маънавий маърифий муҳитни ўрганиш харитаси”
ишлаб чиқилди. Харита асосида республикамизнинг ҳар бир ҳудудидан бир
нафар туман, танлаб олиниб, социопедагогик тадқиқотлар амалга оширилди.
Тадқиқот мақсади сифатида ҳудудлар (туман, шаҳар) кесимида аҳоли,
айниқса, ёшлар онги ва қалбига салбий таъсир кўрсатаётган, миллий ва
умуминсоний маънавий мезонларга зид бўлган ички ва ташқи таҳдидларнинг
1
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Маънавий-маърифий
ишлар
самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришнинг янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги
2017 йил 28 июль ПҚ-3160 сонли Қарори.
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
19-to’plam 1-son May 2025
89
тури, мақсади, мазмуни ва таъсири ҳақида маълумотларни тўплаш ва
визуаллаштириш; ёшлар маънавиятига зарар етказаётган таҳдидларнинг
олдини олиш, таъсирсизлантириш ва бартараф этишга қаратилган таҳлиллар,
халқаро тажриба ва илмий хулосаларга таянган “Йўл хариталари”ни ишлаб
чиқиш;
мамлакатимизда
маънавий-маърифий
муҳитнинг
тизимли
мониторингини амалга ошириш ва аҳолининг педагогик маданиятини
оширишнинг инновацион самарали методларини ишлаб чиқиш белгиланди.
Тадқиқот вазифалари этиб маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар
самарадорлигининг илмий асосланган мониторингини таъминлаш;
миллий тарбия, ҳаёт тарзимизга зид бўлган маънавий таҳдидларнинг
аҳоли турли қатламларига таъсирини кўрсатиш;
ҳудудларда аниқланган ижтимоий педагогик натижалар асосида
“Маърифат” тарғибот жамиятининг мақсадли ва манзилли ижтимоий
педагогик тарғибот ишларини режалаштириш;
Халқимизнинг кўп асрлик миллий тарбиявий қадриятлари, диний ва
дунёвий қарашлари, ҳаётий удумларини тарғиб қилиш хусусиятига эга
бўлган илмий-амалий дастурларни ишлаб чиқиш кўзда тутилди.
Ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб, маҳаллаларда комплекс чора-
тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президенти Девонининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик
қилиш хизмати томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши билан
ҳамкорликда Қорақолпоғистон Республикаси ва худудларда ўқув
семинарлари ташкил этилди
. Ҳамкорликдаги ўтказилган ўқув семинарлари
ушбу комплекс тадқиқот доирасига кирган маҳалла, оила ва коллежлар
ҳамкорлигидаги мавжуд муаммоларни имкон қадар бартараф этишга
қаратилди.
2
Аҳмедов Ҳ. Маҳаллаларда маънавий
-
маърифий ишларни ошириш йўлида. Халқ сўзи. 2017 йил 8 ноябрь,
№ 225 (6919) 3
-
бет.
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
19-to’plam 1-son May 2025
90
Вазирлар Маҳкамасининг 371-сонли Қарори ижроси амалиётга тадбиқ
этилган бўлсада, нега бугунги кунга қадар таълим муассасаларида ўқувчилар
давомати кўрсатгичи паст. Ўқувчилар сабабсиз ва мунтазам равишда
дарсларга қатнашмайди. Бунга асосий сабаб 371, 175-сонли Қарорларнинг
ижро интизоми ҳаққоний ташкил этилмаганлиги эканлиги аниқланди. Касб-
ҳунар коллежлари педагоглари бириктирилган ўқувчиларнинг уйларига,
маҳалла фуқаролари йиғинларига ўзлари эмас, ўқувчилардан махсус
юритилувчи дафтарларини бериб юборади. Натижада ўқувчиларнинг ўзлари
дафтарга муҳр ва имзо қўйдириб келишади. Бу эса ижро интизомининг ўз
вақтида ҳаққоний таъминланмаслигига, давомат пастлигига, оила, маҳалла
ва таълим муассасалари ҳамкорлигидаги салбий камчиликларга олиб
келмоқда.
-
Таълим муассасаларида ота-оналар йиғилишлари режаси ишлаб
чиқилиб педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланмаган, айрим
худудларда. Ота-оналар йиғилишлари режаси асосида ташкил
этилмайди.
-
Таълим муассасаларида ярим йиллик семестр якунларидаги ташкил
қилинадиган ота-оналар йиғилишларига гуруҳдаги ўттиз нафар
ўқувчилардан 15-20 нафарининг ота-оналар келишади. Улар ҳам
аълочи, яхши ўқийдиган, тарбияли ўқувчиларнинг ота-оналари.
Ўзлаштиришлари паст, тарбияси муаммоли, носоғлом оила фарзанд
оилалардаги ота-оналар йиғилишларига келишмайди.
-
Таълим муассасалари битирувчилар бандлигини таъминлаш масаласи
ҳам оила, маҳалла ва таълим муассаси ҳамкорлигининг устувор
йўналишларидан биридир. Бугунги кунда таълим муассасаларида
ўқувчилар
ўз
мутахассисликлари
бўйича
бандлиги
тўлиқ
таъминланмай келмоқда. Сабаб касб-ҳунар коллежларининг
битирувчиларига мутахасисликларда ташкилотларда вакант иш
Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari
19-to’plam 1-son May 2025
91
ўринларининг йўқлиги. Шу туфайли битирувчилар номутахассис иш
ўринларида ишлашга мажбур бўлмоқда.
-
Айрим ҳолатларда бандлиги таъминланмаган ёшлар иш излаб хорижга
ишга кетишларига сабаб бўлмоқда.
Айрим ҳолларда ота-она фарзандини яхши едириш, кийинтириш билан
чегараланиб,
тарбиявийишлар,
болаларни
ҳаётга
ғоявий
тайёрлашишларига кам эътибор бермоқда. Натижада нафақат тарбияси
оғир, ҳуқуқбузар, худбин болалар, балки ётғояларни ўз муносабатларига
асос қилиб олган айрим ёшлар пайдо бўлмоқда. Бунга асосий сабаб оила,
мактаб ва маҳалладаги ноқулай, салбий муҳит ва иллатларга лоқайдлик
билан муносабатда бўлишдир.
Оилаларда ўсмирларни вайронкор ғоялардан ҳимоя қилиш
маҳалла,оила, к о л л е ж нинг ўзаро ҳамкорлигини яхши йўлга қўйиш
асосида муваффақиятли ҳал этилади. Бунинг учун ушбу уч омил фаолияти
мақсадга йўналтирилган, режа асосида педагогик ҳамкорликда и ш
ф а о л и я т н и ташкилэтилиши шарт.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий
ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришнинг
янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги 2017 йил 28 июль ПҚ-3160 сонли
Қарори.
2.
Ш.Мирзиёев.
Тартиб-интизом
ва
маъсулятни
кучайтириш,
жиноятчиликнинг
олдини
олишмуҳитини
мустаҳкамлаш
–
ҳуқуқбузарлик пофилактикаси самарадорлигининг асосий омилидир.
Халқ сўзи. 2017 йил 16 ноябрь, № 231 (6925) . 1- бет.
3.
Аҳмедов Ҳ. Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишларни ошириш
йўлида. Халқ сўзи. 2017 йил 8 ноябрь, № 225 (6919) 3-бет.