Mualliflar

  • Содиқов Жўрабек Собирбоевич

Muallif biografiyasi

  • Содиқов Жўрабек Собирбоевич

    Ўзбекистон халқаро ислом академияси  “Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO”  кафедраси катта ўқитувчиси, PhD

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yottoro.90619

Annotasiya

Ҳар қандай мураккаб даврда миллий ва диний ўзлигини сақлаб қолишни хоҳлаган халқ, тарихдан тўғри хулосалар чиқариши, асрлар синовидан ўтган аждодлар ўгитига қулоқ тутиши лозим. Шу омилдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, бугунги кунда турли эътиқод вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатликни таъминлашда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти жуда катта.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

344

МОТУРИДИЙ ТАФСИРИДА ДИНЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА

ҲУРФИКРЛИК ТАЛҚИНИ

Содиқов Жўрабек Собирбоевич

Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Исломшунослик ва ислом

цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси катта ўқитувчиси, PhD

jurabеksodiq@gmail.com

, +998975126993

Ҳар қандай мураккаб даврда миллий ва диний ўзлигини сақлаб қолишни

хоҳлаган халқ, тарихдан тўғри хулосалар чиқариши, асрлар синовидан ўтган

аждодлар ўгитига қулоқ тутиши лозим. Шу омилдан келиб чиқиб айтиш

мумкинки, бугунги кунда турли эътиқод вакиллари ўртасида ўзаро

ҳамжиҳатликни таъминлашда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти жуда

катта.

Бугун дунёнинг кўплаб жамиятларида бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам

турли дин ва эътиқод вакиллари бир жамиятда ёнма-ён истиқомат қилишади.

Бундай шароитда тинчлик ва тотувликни таъминлаш ва фуқароларни

мамлакат тараққиёти йўлида бирлаштира олишда диний бағрикенглик

тамойилининг ўрни катта. Диний бағрикенгликнинг асоси эса турли эътиқод

вакиллари ўртасидаги ўзаро гўзал муомала асосига қурилади. Бу борада

Имом Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли-с-сунна” тафсирида ҳам ҳозирги давр

учун катта аҳамиятга эга ғояларни учратиш мумкин.

Қуръони каримнинг:

“(Эй Муҳаммад!) Роббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли

насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара

қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан чалғиган

кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам билувчироқдир

1

1

Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Абдулазиз Мансур. –

Тошкент: Тошкент ислом

университети, 2018.

Б.

281.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

345

(Наҳл: 125).

Мазкур оят тафсирида Мотуридий қуйидагиларни айтади:

“Бу оятда диний мавзудаги мунозара одоби ва ўзаро қай йўсинда баҳс

қилиш лозимлигига оид кўрсатмалар бор... Қаранг Аллоҳ таоло Мусо ва

Ҳорун (а.с)ни Фиъавнни ҳаққа чақириш учун юборганида, қандай муомала

қилишни ўргатиб: – “Бас, унга юмшоқ сўз сўзлангиз! Шояд, у эслатма олса

ёки (ҳалок) бўлишдан қўрқса”

(Тоҳо: 44), деган

2

.

Муфассир шу тариқа Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини Фиръавн каби

душмани билан ҳам чиройли мунозарага буюрганини эслатади. Бу орқали

Яратган Зот барча мусулмонларни бошқа эътиқод вакиллари билан, ҳатто

улар адоватда бўлган тақдирда ҳам гўзал муомалага чақирганини айтиб

ўтади.

Виждон ва дин эркинлиги диний бағрикенгликнинг асоси ҳисобланади.

Шу боис диний бағрикенгликни таъминлашни мақсад қилган ҳар бир

жамиятда унга жиддий эътибор қаратилади.

“Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод

қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган

конституциявий ҳуқуқидир.

Фуқаро динга, динга эътиқод қилишга ёки эътиқод қилмасликка,

ибодатларда, диний расм-русумлар ва маросимларда иштирок этишга ёки

иштирок этмасликка, диний таълим олишга нисбатан ўз муносабатини

белгилаётганда уни у ёки бу тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди

3

.

“Таъвилот аҳли-с-сунна”да ҳам юқоридаги жумлаларга асос бўла

оладиган ғояларни учратиш мумкин:

“Динда мажбурлаш йўқ...”

(Бақара: 256)

Ушбу оят тафсирида Мотуридий қуйидагиларни айтади:

“Динда мажбурлаш йўқ, яъни бирор киши динга мажбурланмайди...

2

Мотуридий. Таъвилот аҳли

-

с

-

сунна. Бакр Тўпал ўғли таҳрири остида. –

Истанбул: Дор ал

-

мийзон, 2006.

Ж.

VIII.

Б. 216, 218

-219.

3

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 4

-

модда.

Қаранг: https://lex.uz/pdfs/5491534.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

346

Баъзилар Аллоҳ таолонинг “Динда мажбурлаш йўқ” жумласини “Дин

мажбурлаш орқали қабул қилинмайди. Акс ҳолда, бу имон ҳисобланмайди”,

деб тушунтиришади.

Иккинчидан, тўғри йўлнинг адашишликдан фарқи аниқ бўлди ва у ҳар

бир кишига аён бўлди. Шу боис, дин мажбурлаш орқали эмас, аниқлаштириш

ва тушуниб етиш орқали қабул қилинади. (Шунга асосан) бир гуруҳ олимлар:

“Динда мажбурлаш йўқ, яъни ислом қабулидан кейин ибодатларга

мажбурланмайди”, дейишади. Чунки, Аллоҳ таоло ушбу ибодатларни

мўъминларнинг қалбларига суюкли қилди ва улар бундан оғирлик ҳис

қилмайдилар...

Яна баъзи олимларнинг айтишича: Ансорларнинг бир гуруҳи ўз

болаларини яҳудийларга эмизиш учун беришарди. Ислом келгач ансорлар

мусулмон бўлишди ва уларнинг яҳудийлар олдида қолган болалари яҳудий

динида қолишди. Натижада ансорлар уларни исломга мажбуран киритмоқчи

бўлишди. Шунда: “Динда мажбурлаш йўқ”, ояти нозил бўлди

4

.

Мазкур оят тафсирида кўриш мумкинки, Мотуридий ҳеч бир кишини

динга мажбуран киритиш мумкин эмаслигини айтади ва мазкур оят нозил

бўлишига ҳам ўзга дин вакилларини исломга мажбурлаш ҳолати сабаб

бўлгани ҳақидаги ривоятни келтиради. Дин қалб амри билан қабул қилиниши

лозимлигини айтади. Шунингдек, исломни қабул қилган кишилар ҳам

ибодатларга мажбурланмаслиги, ислом талабларини улар имон тақозосига

кўра, ихтиёрий бажаришлари кераклигини таъкидлайди. Аллома келтирган

ушбу маълумотлар ислом асосларига кўра ҳар бир инсонга эътиқод

эркинлиги таъминланишини кўрсатади ва бу ҳозирги давр халқаро

ҳуқуқнинг умуминсоний тамойилларига ҳам тўла мос тушади.

“Бас, (эй, Муҳаммад! Умматингизга) эслатинг! Зотан, Сиз фақат

эслатувчидирсиз. Уларнинг устидан зўравонлик билан ҳукм юргизувчи

4

Мотуридий. Таъвилот аҳли

-

с

-

сунна. Бакр Тўпал ўғли таҳрири остида. –

Истанбул: Дор ал

-

мийзон

, 2006.

Ж. II. –

Б. 158

-160.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

347

эмассиз

5

(Ғошия: 21-22).

Имом Мотуридий айтади: “Ушбу оятда, валлоҳу аълам, Аллоҳ

таолонинг Расулига кишиларни у зот (с.а.в.)га хуш келмайлиган ишлар

қилганлари сабаб жазоламаслик, улардан содир бўлган нарсаларга енгилроқ

муносабатда бўлишга қаратилган амр бор. Яъни, Парвардигор айтадики:

“Уларга Аллоҳ таолони ва У Зотнинг неъматлари улуғлигини эслат,

Пайғамбарларни инкор қилувчиларнинг қандай ҳалок бўлганларини ва

уларни тасдиқлаганларнинг қай йўсинда нажот топганларини айтиб бер.

Инсонларни уларнинг олдида улкан ва масъулиятли вазифа турганидан

огоҳлантир. Уларга қаҳр этма, қилган амаллари сабаб жазолама. Бу ишларни

Аллоҳ таолонинг Ўзига қўйиб бер

6

.

Ушбу оят тафсирида ҳам диний бағрикенглик тушунчасини ўзига хос

талқинини кўриш мумкин. Яъни, мазкур ўринда Мотуридий Аллоҳ

таолонинг ҳатто одамларни исломга даъват учун юборган пайғамбарини ҳам

динга чақиришда бағрикенг бўлишга буюрганини, кескин муносабатлардан

қайтарганини айтади.

Қуръон ва Исломнинг асл ақидалари инсонларни доимо яхшиликка

буюради ва ёвузликдан қайтаради. Бугун кўплаб бузғунчи оқимлар

ўзларининг инсонийликка зид ғоя ва амалларини ислом билан ниқоблашга

уринаётган бир даврда бу тамойил, айниқса, долзарб аҳамият касб этади.

Албатта, бундай шароитда Қуръон оятларини анъанавий ислом руҳида

шарҳлаган “Таъвилот аҳли-с-сунна”дек тафсирларга ҳар қачонгидан ортиқ

эҳтиёж туғилади.

5

Қуръони карим маъноларининг таржима

ва тафсири / Абдулазиз Мансур.

Тошкент: Тошкент ислом

университети, 2018.

Б.

592.

6

Мотуридий. Таъвилот аҳли

-

с

-

сунна. Бакр Тўпал ўғли таҳрири остида. –

Истанбул: Дор ал

-

мийзон, 2006.

Ж.

XVII.

Б. 184.