Mualliflar

  • Шокиров Фаттоҳ Фаррух ўғли

Muallif biografiyasi

  • Шокиров Фаттоҳ Фаррух ўғли

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий
    ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бўлим бошлиғи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yottoro.90643

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: ТСТБ соддалаштирилган ва кенгайтирилган жамоатчилик муҳокамаси ex-ante ва ex-post Ключевые слова: ОРВ упрощенный и расширенный общественное обсуждение ex-ante и ex-post Keywords: RIA simplified and expanded extended RIA public discussion ex-ante and ex-post

Annotasiya

АННОТАЦИЯ: Ушбу тезисда тартибга солиш таъсирини баҳолаш институтининг Ўзбекистонда ривожланиши, бугунги кунда унинг қонун ижодкорлиги тизими ва ислоҳотлардаги роли ва аҳамияти муҳокама қилинади.

АННОТАЦИЯ: В настоящем тезисе обсуждается развитие института оценка регуляторного воздействия в Узбекистане, его сегодняшняя роль и значение системе законотворчества и реформ.

ABSTRACT: This thesis discusses the development of the regulatory impact assessment institute in Uzbekistan, its current role and significance in the system of lawmaking and reforms.


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

174

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАРТИБГА СОЛИШ ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ

ИНСТИТУТИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ, БУГУНГИ КУНДАГИ

ЎРНИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ

Шокиров Фаттоҳ Фаррух ўғли

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жиноий, маъмурий

ва ижтимоий қонунчилик бошқармаси бўлим бошлиғи

АННОТАЦИЯ: Ушбу тезисда тартибга солиш таъсирини баҳолаш

институтининг Ўзбекистонда ривожланиши, бугунги кунда унинг қонун

ижодкорлиги тизими ва ислоҳотлардаги роли ва аҳамияти муҳокама

қилинади.

АННОТАЦИЯ: В настоящем тезисе обсуждается развитие

института оценка регуляторного воздействия в Узбекистане, его

сегодняшняя роль и значение системе законотворчества и реформ.

ABSTRACT: This thesis discusses the development of the regulatory impact

assessment institute in Uzbekistan, its current role and significance in the system

of lawmaking and reforms.

Калит сўзлар: ТСТБ, соддалаштирилган ва кенгайтирилган,

жамоатчилик муҳокамаси, ex-ante ва ex-post

Ключевые слова: ОРВ, упрощенный и расширенный, общественное

обсуждение, ex-ante и ex-post

Keywords: RIA, simplified and expanded, extended RIA, public discussion,

ex-ante and ex-post

Аксарият манбаларга кўра Ўзбекистонда тартибга солиш таъсирини

баҳолаш тизими элементлари 2008 йилдан пайдо бўлишни бошлаган.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизимини жорий

қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 26 декабрдаги 281-сон


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

175

қарорига асосан махсус ишчи гуруҳ тузилиб, қонун ҳужжатлари таъсирини

баҳолаш тизимини йўлга қўйишнинг дастлабки чоралари белгилаб берилди.

Кейинги

сезиларли

қадам

2014

йилда

норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш бўйича

махсус низом тасдиқланиши бўлди. Мазкур низом билан тадбиркорлик

субъектларига янги чекловлар ва янги турдаги рухсат бериш тартиб-

таомиллари, лицензиялар жорий қилиш, рухсатнома ва лицензиялар бўйича

қўшимча талабларни киритиш, маълум бозордаги тадбиркорларнинг

30 фоиздан ортиғига таъсир кўрсатиш, тадбиркорлардан анча харажат талаб

қилувчи шартларни жорий қилиш ҳамда уларга нисбатан янгича

жавобгарлик чораларини киритишни назарда тутувчи лойиҳалар

тадбиркорлик фаолиятига таъсири баҳоланиши кераклиги белгиланди ва

уларни муҳокамадан ўтказиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари

порталига жойлаштириш амалиётига старт берилди.

2018 йил юқоридаги тартиб такомиллаштирилиб, барча лойиҳалар

regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши

мажбурий этиб белгиланди. Бу янгилик демократия тамойилларининг ёрқин

ифодаси сифатида жамоатчилик вакилларига Ўзбекистонда рўй бераётган

сиёсий жараёнлар ва қонунчилик ўзгаришларида ўз таклифлари билан

шахсан иштирок этиш имконини кенгайтирди.

2020-2021 йиллар Ўзбекистонда тартибга солиш таъсирини баҳолаш

элементларидан замонавий ТСТБ тизимига ўтиш даври бўлди.

Адлия вазирлиги ТСТБни мувофиқлаштирувчи орган этиб белгиланди,

янги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунда ТСТБ

қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашнинг алоҳида босқичи

сифатида эътироф этилди, тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг

ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига ҳамда атроф муҳитга

таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари

тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилиши лозимлиги Қонун билан


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

176

белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги ПҚ–

5025-сон қарори билан лойиҳалар (ex-ante) ва амалдаги (ex-post)

ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсири баҳоланиши йўлга қўйилди.

Янги жорий этилган тизимга мувофиқ лойиҳа билан бирга ишлаб

чиқувчи ташкилот ТСТБ бўйича ҳисоботни тайёрлаши, regulation.gov.uz

порталида лойиҳа ва ҳисоботни жамоатчилик муҳокамаси учун

жойлаштириши, иқтисодиёт ва молия, монополияга қарши кураш ва

экология органлари билан келишиши ҳамда Адлия вазирлигига ҳуқуқий

экспертиза учун киритиши лозим эди. ТСТБ бўйича ҳисоботда муаммони ҳал

қилишнинг муқобил усуллари, ислоҳот таъсир этадиган субъектлар доираси,

юзага келадиган фойда ва харажатлар, рисклар ва тартибга солиш

мақсадларига эришиш учун зарур чоралар кўрсатилиши белгиланди.

Амалдаги ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш бўйича Ҳукумат томонидан

ҳар йили махсус режа тасдиқланадиган бўлди. Масъул ташкилотлар режага

асосан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижтимоий-иқтисодий

натижадорлиги, тартибга солиш мақсадларига эришилиши жиҳатидан

баҳолашдан ўтказиши ва худди лойиҳалар каби: жамоатчилик муҳокамаси,

келишиш ва Адлия вазирлиги босқичлари белгилаб берилди.

Ислоҳотлар ўз самарасини берсада, масъул идораларнинг иш услубини

ўзгартириш осон кечмади. Жумладан, Адлия вазирлиги маълумотларига

кўра, 2023 йилда ТСТБдан ўтказилиши зарур бўлган лойиҳаларнинг

36 фоизи бўйича ҳисобот ва хулосалар тайёрланмаган, 450 дан ортиқ

ТСТБдан ўтказилган лойиҳаларнинг қарийб 1/3 қисмида ТСТБ қоидалари

бузилиши

кузатилган. Масъул идоралар

ходимларини ўргатиш,

ҳисоботларни такомиллаштириш ишлари ҳозир ҳам давом этиб келмоқда.

2024 йилда соҳани янги босқичга олиб чиқувчи яна бир ҳужжат қабул

қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги

ПФ–111-сон Фармони билан юртимизда бугунги кунда амалда бўлган ТСТБ


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

177

тизими архитектураси мустаҳкамлаб қўйилди.

Хусусан, Фармонга кўра, икки босқичли – соддалаштирилган ва

кенгайтирилган ТСТБ тизими йўлга қўйилди. Бунда, тўлиқ лойиҳа ишлаб

чиқилишидан олдин янги мажбурият, талаб, тақиқ, жавобгарлик ёки бошқа

чекловларни

белгилаш,

тадбиркорлик

субъектларига

имтиёз

ва

преференциялар тақдим этиш масалалари баҳолашдан ўтказилиши,

соддалаштирилган ТСТБда иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири

даражаси юқори деб топилган лойиҳалар бўйича барча иқтисодий ҳисоб-

китоблар

киритилган

кенгайтирилган

ҳисобот

шакллантирилиши

белгиланди.

Бу ўзгариш Жаҳон анъаналарига мос дейишимиз мумкин. Боиси, ТСТБ

жорий этилган барча давлатларда бутун қонунчиликни кенгайтирилган

ТСТБ билан қамраб олиш имкони йўқлиги қайд этилган. Сифатли ТСТБ учун

катта бирламчи маълумот базаси зарурлиги, таҳминий сценарийларнинг

барчасида ҳар бир субъект тоифасига бўладиган фойда ва харажатлар

аниқланиши лозимлигини инобатга олсак Ҳукумат бюрократик тузилмаси,

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ходимларнинг иш вақти

самарадорлиги ва қонунчилик ислоҳотларининг ўз вақтида қабул қилиниши

учун ҳар қандай лойиҳани тўлиқ ТСТБдан ўтказиш оғирлик қилади.

Фармонга асосан ex-post ТСТБ тизими ҳам такомиллаштирилди. Янги

норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучга киргандан сўнг унинг қабул қилиш

мақсадларига эришилишини таҳлил қилиш, ижросини таъминлаш ва

баҳолаш учун статистик маълумотларни йиғиш мақсадида ҳар йили соҳа

учун масъул органлар томонидан мониторинг олиб борилиши белгиланди.

Шундай қилиб, ислоҳотлар натижасида юртимизда:

ҳужжат ишлаб чиқувчилар томонидан соддалаштирилган ва

кенгайтирилган ҳисоботларни тайёрлаш;

уларнинг иқтисодий, экологик ва рақобат муҳитига таъсирини махсус

органлар билан келишиш;


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

178

ҳуқуқий экспертизада ТСТБ сифатли ўтказилганлигини текшириш;

лойиҳаларни

regulation.gov.uz

портали

орқали

жамоатчилик

муҳокамасидан ўтказиш ҳисобига халқ иштирокини таъминлаш;

қабул қилинадиган лойиҳалар мониторинги ҳисобига ex-post ТСТБ

учун зарур маълумот базасини шакллантириш;

махсус режалар асосида амалдаги ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш ва

уларнинг натижадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлашдан иборат

комплекс тизим бунёд этилди.

Эндиликда қилинадиган энг муҳим ишлар сифатида эса, давлат

идораларида сифатли ТСТБ кўникмаларини ошириш, ҳисоботларда

иқтисодий-ижтимоий ҳисоб-китоблар лойиҳаларнинг барча эҳтимолий

оқибатларини қамраб олишини назорат қилиш, жамоатчилик муҳокамасини

оммалаштириш ҳисобига фуқаро ва тадбиркорлар манфаатига таъсир

кўрсатувчи лойиҳаларнинг жамоатчилик назорати остида тайёрланишига

эътибор қаратиш ҳамда ТСТБ соҳасидаги илмий базани янада

такомиллаштириш каби вазифаларни санаб ўтишимиз мумкин.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТ ВА МАНБАЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикасининг

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

тўғрисида”ги Қонуни;

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ижтимоий

муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини

таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари

тўғрисида” 2024 йил 16 августдаги ПФ–111-сон Фармони;

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тартибга солиш

таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 15 мартдаги ПҚ–5025-сон қарори;


background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari


https://scientific-jl.com/

18-to’plam 1-son Aprel 2025

179

4.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизимини

жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” 2008 йил 26

декабрдаги 281-сон қарори;

5.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик

фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-

тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарори;

6.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш

услубиёти (рўйхат рақами 3292, 2021 йил 31 март);

7.

Аллакулиев, М. ва бошқалар. Тартибга солиш таъсирини баҳолаш.

Ўқув қўлланма, Тошкент: “Pages Print” 2024;

8.

Kirkpatrick, C., Parker, D.,

Regulatory impact assessment and regulatory

governance in developing countries

, 2004, public administration and

development 24. 333-344, Published online in Wiley InterScience

(www.interscience.wiley.com) DOI: 10.1002/pad.310.

9.

Султанова, С., Issues of development of regulatory impact assessment in

the Republic of Uzbekistan, 2023, International Journal of Law and

Criminology, 50-55 бб.

10.

www.oecd.org