Mualliflar

  • Мухторов Зарифжон Музаффаржон ўғли
  • Хакимова Рўзихон Абдурахимовна

Muallif tarjimai holi

  • Мухторов Зарифжон Музаффаржон ўғли

    АДТИ Стоматология факультети “Фтизиатрия ва пульмонология, микробиология, иммунология ва вирусология” кафедраси ассистенти.

  • Хакимова Рўзихон Абдурахимовна

    Илмий раҳбари 

    Андижон давлат тиббиёт институти "Фтизиатрия, пульмонология, микробиология ва вирусология" кафедраси доценти, т.ф.н.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yottoro.90758

Annotasiya

Муаммонинг долзарблиги. Қандли диабет (ҚД) ҳозирги кунда энг кенг тарқалган ва долзарб эндокрин касалликлардан бири ҳисобланади. Халқаро Диабет Федерацияси (IDF Diabetes Atlas) маълумотларига кўра, 2019 йилда дунё бўйича 470,2 миллион киши ушбу касалликка чалинган бўлиб, 2045 йилга келиб бу рақам 628,6 миллионга етиши тахмин қилинмоқда.Ўзбекистонда ҳам ҚД тарқалиши кузатилмоқда ва бу соҳа бўйича расмий статистик маълумотлар жадал ўсишни кўрсатмоқда. 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатда 230 610 нафар бемор расман рўйхатга олинган. Охирги 14 йил мобайнида касаллик тарқалиши 1,6 мартага ошган бўлиб, 2017 йилги маълумотларга кўра, 35 ёшдан катта аҳоли ўртасида ҚД учраш ҳолати 7,9% га етган.Ушбу динамика ҚД билан боғлиқ хавф омилларига, жумладан, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, стресс ва ирсий омилларга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади. Шунингдек, касалликнинг олдини олиш ва самарали даволаш усулларини ривожлантиришга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 1-son Mart 2025

113

ЗАНЖАБИЛ ВА АНДИЗ ЎСИМЛИКЛАРНИ ҚОНДАГИ ҚАНД

МИҚДОРИГА ТАЪСИРИ ВА УНИ ХАЛҚ ТАБОБАТИДАГИ

АХАМИЯТИ.

Мухторов Зарифжон Музаффаржон ўғли

АДТИ Стоматология факультети “Фтизиатрия ва пульмонология,

микробиология, иммунология ва вирусология” кафедраси ассистенти.

Илмий раҳбари: Хакимова Рўзихон Абдурахимовна –

Андижон давлат тиббиёт институти "Фтизиатрия, пульмонология,

микробиология ва вирусология" кафедраси доценти, т.ф.н.

Муаммонинг долзарблиги.

Қандли диабет (ҚД) ҳозирги кунда энг кенг

тарқалган ва долзарб эндокрин касалликлардан бири ҳисобланади. Халқаро

Диабет Федерацияси (IDF Diabetes Atlas) маълумотларига кўра, 2019 йилда

дунё бўйича 470,2 миллион киши ушбу касалликка чалинган бўлиб, 2045

йилга

келиб

бу

рақам

628,6

миллионга

етиши

тахмин

қилинмоқда.Ўзбекистонда ҳам ҚД тарқалиши кузатилмоқда ва бу соҳа бўйича

расмий статистик маълумотлар жадал ўсишни кўрсатмоқда. 2019 йил 1 январь

ҳолатига кўра, мамлакатда 230 610 нафар бемор расман рўйхатга олинган.

Охирги 14 йил мобайнида касаллик тарқалиши 1,6 мартага ошган бўлиб, 2017

йилги маълумотларга кўра, 35 ёшдан катта аҳоли ўртасида ҚД учраш ҳолати

7,9% га етган.Ушбу динамика ҚД билан боғлиқ хавф омилларига, жумладан,

нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик, стресс ва ирсий омилларга алоҳида

эътибор қаратиш зарурлигини кўрсатади. Шунингдек, касалликнинг олдини

олиш ва самарали даволаш усулларини ривожлантиришга эҳтиёж тобора

ортиб бормоқда.

Қадим замонлардан бери инсонлар касалликларни даволаш ва олдини

олиш мақсадида турли хил ўсимликларнинг қисмларидан фойдаланиб

келганлар. Табиий доривор воситалар, айниқса, халқ табобатида муҳим ўрин

background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 1-son Mart 2025

114

тутади. Ўзбекистон тиббиётида ҳам доривор ўсимликлардан олинадиган

препаратлар кенг қўлланилади. Статистик маълумотларга кўра, мамлакатда

ишлатилаётган дори воситаларининг 38-40 фоизи айнан ўсимликлардан

тайёрланган дориларни ташкил этади. Бу эса табиий маҳсулотларнинг

самарадорлиги ва инсон саломатлиги учун аҳамияти юқори эканлигини

кўрсатади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотда 16 та лаборатория оқ каламуши

иштирок этди. Ҳайвонларнинг оғирлиги ва қондаги глюкоза миқдори таҳлил

қилиниб, улар турли гуруҳларга ажратилди. Қандли диабет моделини яратиш

учун: Ҳайвонлар 4% ли аскорбин кислотаси (С витамини) эритмаси билан

таъминланди (бу гипергликемия ҳолатида ўлимнинг олдини олиш учун

қўлланилди).тАллоксан препарати (8 мг/100 г) ишлатилиб, 0,9% NaCl

эритмасида эритилиб, 8 кун давомида каламушларга юборилди.

Тадқиқот жараёнида 4 та гуруҳ ташкил этилди:

1.

Интакт гуруҳ – ҚД чақирилмаган, табиий ҳолда қолдирилган.

2.

Назорат гуруҳи – ҚД чақирилган, бирор муолажа қўлланилмаган.

3.

Гликлазид билан даволанган гуруҳ – Гипогликемик препарат

орқали терапия амалга оширилган.

4.

Занжабил-Андиз экстракти қабул қилган гуруҳ – 50 мг/мл дозада,

1:3 нисбатдаги сувли экстракт юборилган.

Натижалар.

Аллоксан юборилганидан кейин ҳайвонларда қандли

диабетнинг сўзсиз клиник белгилари кузатилди: Қонда глюкоза даражаси

кескин ошиши, хайвонларнинг вазни пасайиши, полиурия, гиподинамика ва

когнитив ўзгаришлар кузатилган. Глюкоза даражасини назорат қилиш учун

қўлланилган препаратлар самарадорлиги қуйидаги кўринишда намоён бўлди:

Гликлазид қабул қилган гуруҳда – қонда глюкоза даражаси пасайди.

Занжабил-Андиз экстракти қабул қилган гуруҳда – қандли диабет чақирилган

кундан 28-кунга қадар қондаги глюкоза даражаси 12,7 ммоль/л дан 8,5

ммоль/л га тушган. Оксидланиш стресси қандли диабетнинг патогенезида

асосий рол ўйнаши ҳақида сўнгги тадқиқотларда кўплаб маълумотлар

background image

Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari

https://scientific-jl.com/

17-to’plam 1-son Mart 2025

115

мавжуд. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги кунда 2-тур қандли диабетни

даволашда антиоксидантлардан фойдаланиш муҳим саналмоқда.

Хулоса.

Тадқиқот натижалари занжабил ва андиз экстракти (50 мг/мл)

диабет чақирилган каламушларда қон шакар миқдорини пасайтиришда

фойдали таъсир кўрсатишини кўрсатди. Бунинг асосий сабаби ушбу

ўсимликлар таркибидаги антиоксидант бирикмаларнинг юқори даражада

эканлиги бўлиши мумкин. Ушбу натижалардан келиб чиқиб, қуйидаги

таклифларни илгари суриш мумкин: занжабил-андиз экстрактини туберкулёз

ва қандли диабетнинг коморбид ҳолатларида терапия учун тадқиқ қилиш,

хамда занжабил ва андиз таркибидаги биоактив бирикмаларни янада чуқурроқ

ўрганиш ва уларнинг антиоксидант хусусиятларини тадқиқ этиш.

Муаллифнинг (муаллифоарнинг) энг кўп ўқилган мақолалари

Мухторов Зарифжон Музаффаржон ўғли, Хакимова Рўзихон Абдурахимовна, ЗАНЖАБИЛ ВА АНДИЗ ЎСИМЛМКЛАРИНИ АНТИОКСИДАНЛИК ХОССАСИДАН ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ФОЙДАЛАНИШ. , Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari: Jild 17 № 1 (2025)

Мухторов Зарифжон Музаффаржон ўғли, Хакимова Рўзихон Абдурахимовна, ЗАНЖАБИЛ ВА АНДИЗ ЎСИМЛИКЛАРНИ ҚОНДАГИ ҚАНД МИҚДОРИГА ТАЪСИРИ ВА УНИ ХАЛҚ ТАБОБАТИДАГИ АХАМИЯТИ. , Yangi O'zbekiston taraqqiyotida tadqiqotlarni o'rni va rivojlanish omillari: Jild 17 № 1 (2025)