Barcha maqolalar

274-278 63 0

Ишлаб чиқариш жойларида шовқин ифлосланишини камайтиришнинг оптималлаштириш модель яратиш

Nasiba Axatova, Mirraxim Miralimov

Ўтказилган бир нечта тажрибалар таҳлили асосида ишлаб чиқариш биноларида шовқин ифлосланишини камайтиришга мўлжалланган моделни ишлаб чиқиш учун иншоотнинг тўғри географик жойлашуви муҳум ҳисобланади, ҳамда шовқиннинг иш муҳитига таъсирини минималлаштириш ва оптималлаштириш моделининг самарадорлиги хисобланади.

210-212 75 0

Ички ва ташки қатламлари компазит материаллардан иборат цилиндрсимон қувурларнинг ва резервуарларнинг мустаҳкамлиги ва узоққа чидамлилиги

A Dusmatov, I Hamzayev, O Yusufjonov

Ушбу изланишда ички ва ташқи қатламлари композит материаллар билан ўралган ўртасида металл қатламли цилиндрсимон қобиқларнинг узоққа чидамлилиги ва мустаҳкамлиги кўриб чиқилган. Металл қувурлар маьлумки, кислота, ишқор каби агрессив мухитларга чидамсиз бўлади яьни коррозияга учраш натижасида ўзининг мустаҳкамлигини ва узоққа чидамлилигини йўқотади. Металл труба (қувурларнинг) юк кўтариш қобилятлари компазит қувурларникига нисбатан бир неча баровар катта бўлади. Агар юк кўтарувчи қатлам сифатида металл қувирларни танласак ва уларни ички , ташқи қатламларини агрессив муҳитга чидамлик композит материаллар билан ўраб чиқсак, коррозияга чидамлилик ҳам агрессив муҳитларга бардош берадиган ҳамда ташқи динамик ва статик юкларни бемалол кўтарувчи мустаҳкам ва узоққа чидамли резервуарлар ва қувирларни ҳосил қилишимиз мумкин. Бундай цилиндрсимон комбинацяланган уч қатламли қобиқларни мустаҳкамлигини ва устиворлигини ҳисоблашда ҳам анизотроп материалларни ҳамда изотроп материал сифатида металл (пўлат) қобиқларнинг физик-механик хоссаларини ҳисобга олишга тўғри келади.

747-750 58 0

Исследование движения частиц шлама на забое буримой скважины

Dilshoda Xatamova

В процессе бурения скважин на забое скважины образуется пробуренная мелочь, неэффективный вынос которой может привести в образованию «шламового режима» и «шламовых подушек». В результате возникают сальникообразования, прихват бурильной колонны, увеличение крутящего момента и изнашиваемости породоразрушающего инструмента. В данной работе исследовано движение частиц пробуренной горной породы с целью исключения негативных последствий бурового шлама.

247-250 97 0

Информационные технологии в управлении строительством

Madina Sayfullayeva
В статье рассмотрена актуальность и необходимость применения современных информационных технологий в управлении строительством. Автор приводит несколько направлений применения 1Т в изучаемой сфере, а также выявленные в ходе исследования преимущества и недостатки от применения информационных технологий в управлении строительными процессами.
1-73 133 0

Инфокоммуникация тармоқ тизимларида ассоциатив ўзаро ҳаракатлар

Наргиза Усманова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида инновацион соха ва тармоклар билан техник жихатдан ўзаро боғланган инфокоммуникация тармоқлари ва тизимлари ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) воситалари ва ечимлари билан интеграциялашиб, турли йўналишларда намоён бўлмокда: АКТ нинг жадал ўсаётган соҳаларидан бири - Big Data учун, «олинаётган ва сакланаётган маълумотлар-нинг умумий хажми хар 1.2 йилда икки хисса кўпаймоқда; 2012-2014 йиллар мобайнида мобил алоқа тармокларидан хар ойда узатиладиган маълумотлар микдори 81%га ошди»1, 2016 йилда «булутли инфраструктурани ривожлантириш учун сервислар бозори 2015 йилда 52%га ўсиб, 23 млрд, долларга, оммавий булутли хизматларнинг дунё бозори хажми эса 2016 йилда 204 млрд, долларга етди, бу 2015 йилга нисбатан 16.5% га кўп»2. Бу борада инфраструктурани такомиллаштириш, ахборот тизимлари, маълумотлар базаларини яратиш ҳамда татбиқ килиш, инновацион лойихаларни қўллаш, ахборот жараёнлари билан боглик кўплаб технологиялар, функциялар, тизимларни мукобил тарзда амалга ошириш каби вазифаларда истиқболли ечимлар ишлаб чиқиш зарурлиги тақозо этилади. Жанубий Корея, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби ривожланган мамлакатларда мураккаб инфокоммуникация тармоклари ва тизимларининг таксимланган табиатида вужудга келадиган функционал жараёнлар ва ходисаларни тадкик этишда махсус математик ва имитацион усуллар ва воситалардан кенг фойдаланилмоқда.
Жахонда инфокоммуникация тармоклари доирасида таксимланган тармок ва технологиялар (семантик Web, Булутли хисоблашлар, Нарсалар Интернета, ва шу кабилар)ни такомиллаштиришга каратилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Кўп соҳаларда ахборотни қайта ишлаш табиати ва хисоблаш тизими бошқарувини ишлаб чикиш билан боглик равишда хисоблаш воситалари имкониятларини кенгайтириш (масалан, тўлиқ маълумот бўлмаганда масалаларни ечишда, тахмин қилинаётган харакат натижаларини башорат қилишда, реал вақтда жараёнлар динамикасида бошқарувни ишлаб чиқишда ва ҳ.к.); ахборотни ассоциатив (интуитив) ишлаб чикишнинг умумий хусусиятлари билан бирлашган ахборотни қайта ишлашнинг янги ёндашувларни назарда тутадиган ахборот технологияларнинг замонавий имкониятлари, билимларни қайта ишлаш, мантиқий хулоса чикариш, ва шу оркали хисоблаш тизимларининг интеллектуаллашиш усул ва воситаларни яратиш муҳим вазифалардан хисобланади.
Республикамиз мустакилликка эришгандан буён ахборот-коммуникация тизимларини комплекс ривожлантириш, Интернет, глобал ахборот тизимларидан кенг кўламда фойдаланиш, инфокоммуникация тармоклари ва тизимлари самарадорлигини кенгайтириш, истикболли ечимларни давлат бошкарувида тадбиқ этиш ва бир қатор бошқа вазифалар ва масалалар юзасидан пора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш»3 вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан инфокоммуникация тармок тизимларида ассоциатив ўзаро ҳаракатларнинг такомиллашган моделларини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан хисобланади.
Узбекистан Республикасининг «Электрон хукумат тўғрисида»ги Қонуни (2015), Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон «Республикада ахборот технологиялари сохасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади таксимланган муҳитда ассоциатив ўзаро ҳаракат моделлари ва механизмлари асосида инфокоммуникация тармоқ структуралари фаолият самарадорлигини оширишнинг илмий-методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнннг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инфокоммуникация тармок структураларида дастурий таъминотнинг оралиқ муҳитини ташкил қилиш тамойили асосида ахборот жараёнларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилган;
инфокоммуникация тармок структураси компонентларининг хатти-харакатини интеллектуаллаштиришга имкон берувчи ассоциатив ўзаро богланишни амалга ошириш тамойиллари яратилган;
таксимланган хисоблаш тизимларида объектларни турли функциялар амалга оширишда хатти-харакатини акс эттирилиши оркали такомиллаштиришнинг концептуал асослари яратилган;
ассоциатив алоқаларни хисобга олган холда, инфокоммуникация тармок структурасида компонентларнинг функционал ўзаро богланиш моделлари ва механизмлари ишлаб чикилган;
ахборотни қайта ишлаш ва алмашиш жараёнларида бир-бирига таъсири муносабати, объектлар муносабатида формал схемалар ҳамда муҳим хусусиятларини акс эттирадиган таксимланган ҳисоблашларда иштирок этувчи жараёнлар ва/ёки механизмларни интеллектуал бошқариш тизимининг концептуал модели ишлаб чикилган;
таксимланган инфокоммуникация тармок структураларида алгоритм ва дастурлар учун самарали иш тартибини ташкил килиш имконини берадиган компонентлар орасида тизим ичида ва тизимлараро ахборот алмашишнинг турли механизмлари асосида такомиллаштирилган.
Хулоса
«Инфокоммуникация тармок тизимларида ассоциатив ўзаро ҳаракатлар» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Инфокоммуникация тармок структуралар ва уларнинг функционал имкониятларини таҳлил ва тадкиқ килиш учун оралиқ дастурий таъминот тамойиллари доирасида методологик ёндашув таклиф қилинган ва асосланиб берилган, ушбу ёндашув қўлланган холда, хизматлар ва ресурсларни ўзаро богланиш механизмлари ва тамойилларини батафсил англаш максадида, шунингдек тармокнинг таксимланган архитектураси ҳамда ўзаро ишловчи протоколлар, сервислар ва интерфейслар учун тармок ва тизим компонентларининг самарали ўзаро ишлаши учун таксимланган мухит вазифалари ва жараёнларини амалга оширишда объектлар тўпламини (таксимланган элементларни) аниқлашга имкон беради.
2. Инфокоммуникация тармок структуралари тизимли компонентларининг функционал ташкил этилишининг назарий асослари яратилган. Улар таксимланган тармокнинг фойдаланувчиларни турли хизматларга бўлган талабларини кондириш учун яратиладиган ва ишлатиладиган турли хил платформалар ва иловалар мавжудлигида турли мураккаблик, келиб чиқиш ва интенсивликдаги жараёнлар кўплигини хисобга олган холда, ресурсларни шаффоф ва эгилувчан такдим килишни таъминлашга имкон беради.
3. Сервислар ва иловаларни тахлил қилиш ва лойихалаштириш масалаларини (дастурий таъминот инженериясининг ажралмас қисми сифатида) ечиш учун дастурий таъминотни амалга ошириш тамойиллари асослаб берилган. Ушбу тамойиллар инфокоммуникация тармок структураларининг компонентлари (объектлари) ўртасида алмашиш механизмлари турли-туманлигида ва мураккаб конфигурацияларни (элементлар, интерфейслар ва сервислар учун) яратишда ва уларнинг ўзаро боғлиқлигидафункционал ва тармок элементлари архитектураси учун асосий хусусиятлар (атрибутлар) таркиби билан боглик асосий талабларга жавоб берадиган ва ўзаро богланган функциялар, тизимлар ва технологияларнинг турли композициялари ролини хисобга олади.
4. Таксимланган компонентлар учун ассоциатив ўзаро харакатланишлар концепциясининг илмий асосланган коидалари ишлаб чиқилди. Мазкур концепция таксимланган тизимлар дастурий архитектурасини бажарилаётган функциялар ва объектлар турли синфларига тегишлилигини аниқлайди (таксимланган объектларни ва улар билан боглик функцияларни тўғри ифодалайди) ва ассоциативлик хусусиятини аниқлаш асосида ахборот алмашиш жараёнига таъсир килиш имкониятини хисобга олади. Ишлаб чикилган ва дастурий амалга оширилган ахборот алмашиш механизмлари ва процедуралари таксимланган объектлар ёрдамида ахборот алмашишда ассоциатив ўзаро боғланишни қўллаш имкониятларини намоён килади ва жараёнларни акс эттиришнинг қулай воситаси хисобланади.
5. Объектли тамойил бўйича ташкил қилинган, инфокоммуникация тармоғи компонентларининг ўзаро ҳаракатланиш модели ишлаб чикилган, ушбу модель таксимланган мухит (макон) компонентлари ва элементларининг мураккаб хулкини жараёнларга боглик объектлар (тўплами) оркали ҳолатларнинг кўп ўлчамли таксимланган ахборот маконида акс эттиришга имкон беради.
6. Моделлаштириладиган объектлар хулқи ва функционал ўзаро богланиш ноаниқ муносабатларида уларнинг интеллектуал хусусиятларини таърифлашга хизмат қиладиган нейротармоқли такдим килиш асосида таксимланган хисоблаш тармоклар ва тизимларнинг таркибий компонентлари ва тугунлари хулкини объектга йўналтирилган моделлаштириш ёндашуви ишлаб чикилган.
7. Инфокоммуникация тармок мухитининг кўп ўлчамли ассоциатив модели ишлаб чикилган, мазкур модель таксимланган инфокоммуникация тармок мухитининг унумдорлигини ошириш мақсадида - унинг компонентлари орасида ахборот ассоциатив хусусиятларидан фойдаланишда (узатиш ва қайта ишлашнинг турли йўналишларида хусусиятларни аниқлашда) кўп ўлчамли алокаларни амалга ошириш имкониятини таъминлашга асосланган таксимланган тармоклар ва тизимларни лойихалаштириш ва ишлаб чикиш жараёнида таксимланган структураларни формаллаштиришга имкон беради.
8. Концептуал қарашлар ва киритилган тушунчалар (хулқни бошқарувчи структура модели, таксимланган ассоциатив жараёнлар) асосида таксимланган муҳитда компонентлар самарали ўзаро богланиш масаласини турли иерархик даражаларда тегишли ўзаро богланиш протоколлари билан амалга ошириладиган (объектлар муносабатлари формаллаштирилган схемалари ва муҳим хусусиятлари хамда қайта ишлаш ва алмашиш жараёнларининг ўзаро харакат муносабатларини акс эттирувчи) таксимланган хисоблаш процедураларини хисобга олиб ечиш учун моделлар яратилган.
9. Таксимланган тизимнинг таркибий компонентлари ўзаро богланишининг турли тасниф жихатлари (синфлар структураси, ишга тушириш структураси хусусиятлари, ўзаро ишлаш вариантлари ва улар ўртасида муносабатлар бўйича) нуқтаи назаридан дастурий таъминот архитектурасини компонентли тузишни хисобга олган холда функционал структураси декомпозиция тамойиллари ва таксимланган тармоклар ва тизимлар архитектурасини функционал расмийлаштиришга караб ассоциатив мухит моделини тузишнинг илмий-методик асослари яратилган. Бу таксимланган мухит хулқий модели оркали дастурлаш моделига, шунингдек, дастурий таъминот архитектураси ёки уни ишлаб чиқиш жараёнининг модификациясига ўтишга имкон беради.

149-155 103 0

Интерактивное обучение кибербезопасности

Dustmurod Jo‘murodov
Анализируются современные методы обучения в области кибербезопасности, включая применение виртуальной и дополненной реальности, киберигры и тестирование на проникновение. Исследуются технологии VR/AR для создания интерактивных сценариев и виртуальных лабораторий, а также разработка приложений AR для обнаружения yipo3. Описываются практические применения тестирования на проникновение в виртуальной среде. Представлены современные подходы к обучению и развитию навыков в области кибербезопасности.
13-16 191 0

Изучение процесса синтеза акриловой кислоты

Машхурбек Тожидинов, Абдулаҳат Жалилов, Масуд Каримов
Сегодня спрос на мономеры, которые являются основным сырьем при производстве высокомолекулярных соединении и полимеров, очень высок. В частности, из года в год растет спрос на мономеры, содержащие винильную группу, включая акриловую кислоту, акрилонитрил, винилацетат, винилхлорид и т.д.[1]. Поэтому актуальной задачей является совершенствование производства и разработка получения мономеров из местного сырья. Исходя из этого, было поставлено цель синтезировать акриловую кислоту из уксусной кислоты и формальдегида [2].
1-29 148 0

Жун ва аралаш матолардан аёллар кийимларини ишлаб чиқаришнинг комплекс технологиясини яратиш

Дилафруз Арипджанова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бир катор тўқимачилик ва енгил саноат халкаро Уюшмалари тахлилига кўра дунё аҳолисининг ўсиб, ер майдонларининг камайиб бориши табиий толаларни етиштиришни кўпайтириш имкониятини чегараланишига ва уларни жахон тўқимачилик хом ашёси балансидаги улушини камайиб боришига сабаб бўлмокда, аксинча, синтетик толаларни ишлаб чикариш эса жадаллик билан ривожланмокда. Шу сабабли дунё амалиётида Америка, Англия, Германия, Хитой, Япония, Хиндистон каби мамлакатларда синтетик толаларни гигиеник хусусиятларини яхшилаш мақсадида уларни табиий толаларга аралаштириб, тўқимачилик матоларини ишлаб чиқаришнинг назарий асослари, техника ва технологияси кенг кўламда ривожланиб бормокда.
Давлатимиз томонидан тўқимачилик ва енгил саноатни олдига кўйган муҳим вазифалардан бири замонавий техника-технологияларни, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш асосида хомашё бойликларимиздан пахта ва ипакни тўла қайта ишлаб, ички ва ташки бозорларда харидоргир тайёр маҳсулотлар турларини кўпайтириш тармоқ самарадорлигини оширишдан иборат.
Бу вазифаларни бажаришда истеъмолчилар талабларини кондириш, экологик тоза, яхши гигиеник хусусиятли табиий толалар аралашмасидан харидоргир кийимларни яратишни таказо этади. Республикада йилига 25 минг тоннадан ортиқ ипак курти пиллалари етиштирилади. Бу қимматбаҳо хомашёни қайта ишлашда ёқимли ялтироқлиги, юмшоқлиги, қатланувчанлиги, кам чўзилувчанлиги, юкори гигроскопиклиги ва мустаҳкамлиги, ишкаланишга чидамлилиги, табиий хусусиятларига эга бўлган жун-ипакли йигирилган ипдан мато ишлаб чиқариш, улардан замонавий тайёр махсулотлар, аёллар либосларини ишлаб чиқарувчи комплекс технологиями такомиллаштириш ва янада самарадорлигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442-сон «2011-2015 йилларда Узбекистан Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги» Қарорида, шунингдек, Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 2 августдаги 234-сон «2012-2015 йилларда ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чикариш ҳажмларини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни муайян даражада амалга оширишда мазкур диссертация тадкикоти хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади янги жун ва аралаш матолардан аёллар либосларини ишлаб чикариш комплекс технологиясини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: хомашё-мато-кийим тизимини қўллашга асосланган, жун ва аралаш матолардан аёллар кийимини комплекс лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришнинг янги методологияси яратилган;
аралаш матолардан кийим тайёрлашда комплекс технологик жараёнларнинг мантикли-таркибли ахборот модели ишлаб чикилган;
тоза жун билан солиштирганда, жун-ипак (толали чикиндиларидан) йигирилган ипининг нисбий узулиш кучини икки баробар ошишига имкон берувчи хом ашёларни аралаштириш ва олиш усули ишлаб чиқилган;
жун матосининг пишиклигини ортишига ижобий таъсир этувчи кимёвий толаларнинг рационал улуши аникланган (полиэфир толаси 25% ва лайкра ипи 2%), аралашмада синтетик толалар улушининг ортиши эса матонинг ҳаво ўтказувчанлигини ёмонлашишига олиб келиши исботланган;
либоснинг шакл хосил қилиш характеристикасини тезкор аниқловчи, мато ғовакдорлигини ҳисоблашнинг янги усули таклиф этилган;
жун ва аралаш матоли либосни кийиш жараёнида уни қулайлигини таъминловчи, ғижимланмаслигига асос бўлувчи деформациянинг қайишқоқлик кисмини 64-70 фоизга тенглиги аниқланган;
жун ва аралаш матолардан кўп ассортиментли аёллар либоси комплектини тузишнинг тамойиллари ва уни шакллантириш услуби яратилган, саноат намунаси тайёрланган;
тикув оқимларини оптимизация қилиш асосида жун ва аралаш матолардан кўпассортиментли аёллар кийимлар комплектларини яратишда ташкилий-технологик схемаларининг таркиби ва мазмуни ишлаб чиқилган.
Хулоса
1. Жун ва аралаш матолардан кўп функционал аёллар устки кийимини ҳисобга олиб, маҳсулотларни лойиҳалашда «хом ашё-мато-кийим» тизимига асосланиб, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва лойиҳалаш жараёни концептуал модели ва функционал декомпозицияси яратилди ва барча этапларда кийим САПР қўлланиши таъминланди. Этаплар номлари, уларнинг кетма-кетлиги,мазмуни, янги жун-ипак ва бошқа аралаш матолардан аёллар кийимини лойиҳалаш ва ишлаб чиқаришни принципиал янги ёндашувини белгилайди.
2. Аралашмадаги толалар сифатини бахолаш, назарий ва тажриба тадкикотлари асосида аралаштириш ва жун-ипак йигирилган ипини ишлаб чикариш усуллари яратилди. Усул янгилигига олинган №1АР04949 патент билан тасдиқланди.
3. Чизикли зичлиги 30 текс, нисбий узулиш кучи 18,8 сН/тексдан иборат бўлган жун (70%) - ипак (30%) йигирилган ипи синов партияси ишлаб чикарилди. 100 % жун толасининг нисбий узилиш кучи 7,5 сН/тексга тенг. Жун-ипак матосининг намунаси олинди.
4. Жун-ипак либоси учун матонинг зўрикиш - деформацион ҳолатини назарий ва амалий тадқиқ этиш йўли билан 64-70% гача ташкил этувчи деформациянинг кайишқоқлик кисми чегараси асосланди, бу эса кийимнинг шакл саклашини таъминлайди.
5. Бозордан олинган 9 ҳил жун ва аралаш матоларни сифат кўрсаткичларини тадқиқотлари шуни кўрсатадики, 25 % полиэфир ёки 2 % лайкра ипини қўшиш сезиларли даражада жун матоларининг узилиш характеристикаларини оширади. Бирок, кимёвий толалар улушини ошириш матонинг шу билан бирга либоснинг ҳам хаво ўтказувчанлиги ёмонлашиши исботланди, 9 тадан 4 хил сифатли мато либос лойихалаш учун танланди.
6. Шакл хосил килиш характеристикаларини назарий тадқиқоти асосида мато ғовакдорлигини тезкор ҳисоблаш формула тавсия этилди, бу эса устки кийимни шакл саклаш хусусиятини белгилайди.
7. Ижтимоий-демографик характеристикалари, ҳаёт тарзи хусусиятлари ва либос афзалликлари билан фаркланувчи, унда ишбилармон аёллар гуруҳини шакллантиришга имкон берувчи аёллар либослари худудий бозорини маркетинг тадқиқоти бажарилди. Тадқиқотлар натижаси жун ва аралаш либосларга бадиий-конструктив белгилари бўйича истеъмол афзалликлари рационал структурасининг шаклантириш услубини такомиллаштиришга имкон яратилди.
8. Ретроспектив анализ, жун ва аралаш маҳсулотлар истеъмолини кенгайтириш тенденцияларини ўрнатиш ва ассортимент комплектлари учун омилларни тажрибада ранжирлаш услубини яратилиши, жун ипак матоларини янги хусусиятларини хисобга олиб лойихалашнинг асосий бадиий-конструкцион белгилари бўйича концепцияни ва замонавий либослар коллекциясини яратиш зарурлиги исботланди.
9. Морфологик трансформацияда аёллар кийимларида шакл ҳосил қилишдаги конструктив кўриниш ва принциплар ривожлантирилди ва уларга қўшимчалар киритилди. Морфологик трансформациялар приемлари ва воситаларидан фойдаланиб, жун ва аралаш матолардан махсулотларнинг кўпассортиментли саноат коллекцияси шакллантирилди.
10. Жун ва аралаш матолардан кўпассортиментли аёллар кийимларини ишлаб чиқаришда мослашувчи тикиш оқимини такомиллаштирилган технологияси таклиф этилди.
11. Аёллар устки кийимини комплектный ишлаб чиқариш учун “Техник шартлар” ишлаб чиқилди. Саноат намуна-эталон тайёрланди, янгилигига патент олинди. (№SAP01350).
12. Диссертация ишини жорий этиш натижаларининг иқтисодий самарадорлиги:
- «Косонсой тўқимачи» МЧЖда бир тонна аралаш йигирилган ип ишлаб чиқаришдан кутиладиган иқтисодий самарадорлик 4,5 млн. сўм. ни ташкил этади. (далолатнома 03.06. 2015й.)
- «Istiqlol Dizayn Markazi» МЧЖ (Наманган ш.) шароитида жун ва аралаш матолардан махсулотларни ишлаб чикариш технологиясини жорий этиш, юқори истеъмол талабли аёллар устки кийимининг янги комплектлар коллекциясини ишлаб чиқаришга имкон берди. 500 комплект махсулот ишлаб чиқарилгандаги кутилаётган иқтисодий самара 26,5 млн. сўмни ташкил этади. (далолатнома 19.06. 2015Й.)
- «Зиёда Арт Текстиль» МЧЖ (Ташкент ш.) шароитида янги ассортимент жун-ипак матосидан аёллар комплектининг лойиҳалаш услубини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар натижалари жорий этилганда, 300 комплект махсулот тикиб сотилгандаги иктисодий самарадорлик, яъни фойда 16,0 млн. сўмни ташкил этади. (далолатнома 24.06.2015 й.)

1-48 89 0

Електроника саноати учун резистив композит материаллар ва улардан маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини яратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш.

Абдусалам Умаров

Тадқиқот объектлари: СCНА+Руо асосидаги маҳаллий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда ноорганик полимер резистив таркиби?, СCНА+СИО. Ф-42+Руcб, Ф-42+ Cдо, О-42+Сно2 флоропласт асосидаги полимер таркиби. Kaolin ва иссиқлик билан ишлов берилган полиакрилонитрилга асосланган модификацияланган mineral пломба.
Ишнинг мақсади маҳаллий хом ашёлардан фойдаланган ҳолда резистив композит материалларни яратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, уларнинг таркибига, таркибий қисмларининг тузилишига қараб физик-кимёвий ва електр хусусиятларининг намуналарини яратиш ва улар асосида янги авлод резистив маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. електроника саноати.
.Тадқиқот усуллари: физик-кимёвий, технологик, физик-механик, термодинамик, операцион.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: улар маҳаллий ва иккиламчи хом ашёларга асосланган резистив композицияларни олиш учун паст ҳароратли синтерлашнинг янги композициялари ва технологиялари ишлаб чиқилганлиги, уларнинг таркиби ва тузилишига қараб резистив композицияларнинг електр хусусиятларининг ўзгариши нақшлари яратилганлиги, тахмин қилинган ўтказувчанлик механизм таклиф қилинди, ўзгартирилган mineral пломба моддалари олинди.
Амалий аҳамияти. СCНC shisha цементига асосланган 450 ДК (850 ДК га нисбатан) резисторларни олиш таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган-77-2+ металл оксидлари; ф-42 + металл оксидлари флоропласт асосида полимер резистив таркиби; иккилик ва модификацияланган пломба моддаларини ишлаб чиқариш технологияси.
Жорий етиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги; ишлаб чиқилган резистив композициялар Ўзелтеҳсаноат микроелектроника институти ва Нтц Композит ишлаб чиқариш базасида жорий етилди.
Кутилаётган иқтисодий samara 132 млн. йилига сўм. (2006 йил январ ҳолатига хом ашё ва маҳсулотлар учун тариф ставкалари бўйича).
Қўллаш соҳаси: қалин плёнкали резисторлар ишлаб чиқариш учун електротехника саноати, ўқув мақсадлари учун университетлар.

114-115 98 0

Декоративно-отделочные материалы и мозаика из стекла

М Юнусов , А Тухтамушова

В настоящее время не утратило своей актуальности создание новых прогрессивных энерго- и ресурсосберегающих технологических процессов, обеспечивающих использование вторичного сырья, шлаков и других отходов промышленности. В стратегии по переходу Республики Узбекистан на «зеленую» экономику на период 2019 — 2030 годов, для повышения энергоэффективности базовых отраслей, в частности в сфере производства строительных материалов, были предусмотрены увеличение объемов использования вторичных ресурсов и крупнотоннажных техногенных отходов отраслей промышленности (энергетики, металлургии, химии) при производстве строительных материалов, а также внедрение инновационных энергоэффективных технологий по производству строительных материалов.

1-72 56 0

Даврий коэффициентли дифференциал операторлар учун тескари масалалар ва уларнинг татбиқлари

Алишер Яхшимуратов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Спектрал анализнинг тескари масалалари табиатнинг турли соҳаларида, масалан, квант механикасида энергия сатхлари маълум бўлганида атомларнинг ички кучларини аниклашда, радио-техникада бир жинсли бўлмаган узатиш линияларининг параметрларини синтезлашда, эластиклик назариясида хос тебранишлар частоталари бўйича балканинг кўндаланг кесимини аниклашда, геофизикада импеданс характеристикалари бўйича Ер ички катламлари электрик хоссаларини аниклашда вужудга келади.
Саёз сувдаги узун гравитация тўлқинларини тавсифлайдиган Кортевег-де Фриз тенгламасини аниқ ечиш учун сочилиш назариясининг тескари масаласи усули яратилганидан сўнг, дифференциал операторлар спектрал назариясининг мухимлиги кескин ортди. Окибатда, физиканинг турли соҳаларида кўп сонли амалий татбиққа эга бўлган, бу усулда ечиладиган, бошка ночизикли эволюцион тенгламалар топилди. Масалан, бу тенгламалар плазмадаги ион-товуш тўлқинларини, нозик плазмали цилиндрда Ленгмюр тўлқинларини, гидродинамикадаги турли тўлқинларни тахлил килишда хосил бўлади. Ночизикли оптикада вужудга келадиган Шредингернинг ночизикли тенгламасини ечиш учун тескари масала усулининг қўлланилиши оптик солитонлар назариясининг яратилишига олиб келди ва солитонли моделларга дойр янги мисолларни топишга йўл очди. Бундан ташқари, бу усул тўла интегралланувчи тенгламаларга яқин тенгламалар системалари ёрдамида тавсифланадиган ҳодисалар тахдилига янги ёндашувларни ривожлантиришга имкон берди.
Ҳақиқий физик системалар классик тенгламаларнинг модификация-ларидан бири бўлган мосланган манбали тенгламалар билан тавсифланади. Бундан ташқари, физик системаларга таъсир қилувчи кучлар факат чекли вақт оралиғида чекли бўлади, шунинг учун ҳақиқий моделлар фазовий ўзгарувчи бўйича даврий ва деярли даврий функциялар синфларидаги тенгламаларни ўрганишга олиб келинади. Спектрал анализнинг тескари масалалар усулини ночизикли оптика, плазма физикаси, гидродинамика ва бошка соҳаларнинг турли масалаларига татбиқлари устувор йўналишлардан бири бўлиб келмокда.
Ҳозирда солитонлар ночизиқли тўлқинлар динамикасининг кўпгина муаммоларида асосий объектлардан бири бўлиб қолди. Охирги йилларда оптик солитонлар телекоммуникация технологияларида кўлланила бошланди. Солитонлар назариясидаги тадқикотларнинг мухим кисмини резонанссиз муҳитларда ночизикли тўлқинлар тарқалишига оид тадкикотлар хосил қилади. Бу назариянинг Орол бўйи минтакаларига оид экологиянинг турли муаммоларини ечишга имкон берувчи гидродинамик масалалар билан боғлиқлиги диссертация мавзуси билан боғлиқ тадкиқотларнинг заруратини ифодалайди.
Тадқиқотнинг мақсади даврий коэффициентам дифференциал опера-торлар учун тескари спектрал масалаларни ечиш ва уларни ночизиқли эволюцион тенгламаларни ечишга татбиқ килиш, Дирак оператори ҳолида Борг тескари теоремасининг аналогини исботлаш, ярим ўкда даврий потенциалли Штурм-Лиувилл оператори ва Штурм-Лиувилл операторларининг квадратик дастаси учун тескари спектрал масалани ечишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
даврий функциялар синфида мосланган манбали Кортевег-де Фриз тенгламаси тўла интегралланувчанлиги исботланган; Дирак оператори ҳолида Борг тескари теоремасининг аналоги исботланган;
Дирак системаси учун қўйилган даврий ва антидаврий масалалар хос вектор-функциялари компоненталарининг квадратлари учун айниятлар олинган;
даврий функциялар синфида Шредингернинг мосланган манбали ночизикли тенгламаси тўла интегралланувчанлиги исботланган;
Штурм-Лиувилл операторлари квадратик дастаси потенциалининг аналитиклиги билан лакуналар узунликларининг экспоненциал равишда нолга интилишини богловчи теоремалар исботланган;
Штурм-Лиувилл операторлари квадратик дастаси ҳолида Борг тескари теоремасининг аналоги исботланган;
даврий функциялар синфида Каупнинг мосланган манбали системаси тўла интегралланувчанлиги исботланган;
ярим ўкда даврий потенциалли Штурм-Лиувилл оператори ва Штурм-Лиувилл операторларининг квадратик дастаси учун тескари спектрал масала ечилган.
ХУЛОСАЛЛР
1. Даврий функциялар синфида мосланган манбали Кортевег-де Фриз тенгламаси тўла интегралланувчанлиги исботланган.
2. Дирак оператори холида Борг тескари теоремасининг аналоги исботланган.
3. Дирак системаси учун кўйилган даврий ва антидаврий масалалар хос вектор-функциялари компоненталарининг квадратлари учун айниятлар олинган.
4. Даврий функциялар синфида Шредингернинг мосланган манбали ночизикли тенгламаси тўла интегралланувчанлиги исботланган.
5. Штурм-Лиувилл операторлари квадратик дастаси потенциалининг аналитиклиги билан лакуналар узунликларининг экспоненциал равишда нолга интилишини богловчи теоремалар исботланган.
6. Штурм-Лиувилл операторлари квадратик дастаси холида Борг тескари теоремасининг аналоги исботланган.
7. Даврий функциялар синфида Каупнинг мосланган манбали системаси тўла интегралланувчанлиги исботланган.
8. Ярим ўкда даврий потенциалли Штурм-Лиувилл оператори ва Штурм-Лиувилл операторларининг квадратик дастаси учун тескари спектрал масала ечилган.

313-315 74 0

Глобаллашув шароитида ахборот таҳдидлари

Akbarjon Abdraimov

Бугун дунёда 200 дан opTHK; давлатлар мавжуд. Улар турлича талқиндаги катта, дoнop, pивoжлaнaётгaн, pивoжлaниши ўртача, ва халқ таъбири айтганда “учинчи дунё” мамлакатлари ёки aҳoлисининг кўпчилик қисми o4-нoчopлapни ташкил этадиган, иктитодий жиҳатдан анча opқaдa бўлган ‘T^o^’ мамлакатлар билан гтобаллашув асри деб аталмиш шиддатли зaмoндa яшaмoқдaмиз. Ушбу асрда фан ва техниканинг pивoжлaниб бopиши биз ўйлагандан-да тезpoқ эканлигини ҳис этмoқдaмиз.

3-7 172 0

Волластонит асосидаги композитларнинг электрон микроскопик ва элементар таҳлилини ўрганиш

Қувондиқ Муртазоев, Нурқулов Нурқулов
Мақолада эпоксид смоласи асосида волластанит, меламин, пентаэритрит, аммофос композитларининг электрон микроскопик ва элементар тахлили ўрганилди. Композит юзалар учун электрон машинада хисоблар ўтказилди ва
элементар тахлиллар ёрдамида ўрганилди. ЭД-20 эпоксид смоласи волластанит, меламин, пентаэритрит ва аммофосга асосланган композитлар ишлаб чиқилди.
196-200 112 0

Влияние комплексной добавки на свойство бетона

Rustam Narov

Мазкур мақолада суюлтирувчи АЦФ ёки САФА ва ёғ-мой саноати чиқиндиси асосида олинган пластификатор СОАПСТОН - мажмуали қўшимчанинг қуйма бетон мустаҳкалигига, бир жинслигига, зичлигига ва ультратовушнинг қуйма бетонга тарқалиш тезлигига таъсири кўриб чиқилди.

295-297 62 0

Введение Джахана Тайрибаса в Куешли Шахар Куриш в нашей стране

Navruzbek Raxmonov, Suyargul Usmanaliyev

Ushbu maqolada bugungi kunda dolzarb masalalardan biri bo‘lgan binolar energiya tejamkorligini oshirishda rivojlangan mamlakatlarda amalga oshirilayotgan ishlarni mamlakatimizda joriy etish va bu borada amalga oshirilayotgan ishlar, kutiladigan natijalar haqida so‘z borgan.

1-43 39 0

Буғдой муртагини қўллаб, мақсадли ўсимлик – ёғ аралашмалари олиш

Нафиса Джураева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунё миқёсида озиқа нутриентларининг таркиби мувозанатланмаган махсулотларни истеъмолини камайтириб функционал ингредиентлар билан бойитилган маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва аҳолининг истеъмол структурасига жорий қилиш озик-овқат саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидандир. Бу вазифанинг ечими замонавий нутрициология талабларига жавоб бера оладиган ўсимлик-ёғ композит аралашмаларининг янги рецептура ва технологияларини яратишга йўналтирилган1.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида мунтазам ва оммавий истеъмол этиладиган ижтимоий аҳамиятга эга ёғ-мой, нон-булка ва унли кандолат маҳсулотларини замонавий усулларда модификациялаш, уларнинг янги технологияларини яратиш, бунда табиий хомашёнинг биологик ва медико-протекторли потенциалидан максимал фойдаланиш, маҳсулотларнинг истеъмолбоплик сифатларини яхшилаш, озикавий хавфсизлигини таъминлаш долзарб йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимизнинг озиқ-овкат саноати тармоклари махсулотлари технологияларини такомиллаштириш, биологик қийматини ошириш ва бугдойни қайта ишлаш технологияларини яратиш борасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилиб, буғдой муртаги махсулоти каби донни кайта ишлаш корхоналарининг юкори озиқавий қийматга зга бўлган иккиламчи махсулотини рационал саклаш ва кайта ишлаш усуллари яратилган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «кишлок хўжалигини ривожлантириш, махаллий хомашё ресурсларидан фойдаланиш ва уларни кайта ишлаш технологияларини яратиш»2 вазифалари белгилаб берилган. Бу борада буғдой асосидаги хомашёни ёғлар билан бирга қўшиш кислород ва намликнинг етишмовчилиги доннинг сапрофит микрофлораси ва сақлаш давомида рўй бериши мумкин бўлган моғорлашга нисбатан микробостатик таъсир кўрсатиб, биотехнологик потенциали ва озиқавий хавфсизлигига кўра ушбу композит аралашмаларнинг ўсимлик ташкил этувчиси сифатида бугдой донининг муртагидан фойдаланишга йўналтирилган илмий тадкиқотлар муҳим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПҚ-4707-сон «2015-2019 йилларда ишлаб чиқариш структурасини кайта ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификация килишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги, 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 29 августдаги 251-сон «2015-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахолисининг соглом овқатланишини таъминлаш бўйича концепциялар ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларида, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикот иши маълум даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади юкори биопотенциалга эга ёғсизлантирилмаган буғдой муртаги унини қўллаб максадли ўсимлик-ёғ аралашмалари олишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буғдой муртаги асосида ўсимлик-ёғ композит аралашмалари таркиби яратилган;
маргарин туридаги эмульсион ёғли тизимларда буғдой муртаги маҳсулоти унини қўллаш эмульсия турғунлигини ошириши ва маҳсулотнинг консистенциясига ижобий таъсири аниқланган;
сувсиз ёғ-мойларга қўшиб термик ишлов бериш натижасида микробиологии кўрсаткичлар ва ферментлар фаоллиги бўйича буғдой муртаги унини ўсимлик-ёғ аралашмалари таркибида стабиллаштиришнинг технологик усули ишлаб чиқилган;
сувсиз ўсимлик-ёғ композит аралашмалари таркибида буғдой муртаги маҳсулоти унини қўллаш уларнинг функционал хусусиятларини кучайтириши аникланган;
буғдой муртаги маҳсулотидан фойдаланиб ўсимлик-ёғ композит аралашмалари ишлаб чиқаришда ва уни кўллашда уч факторли математик дифференцияланган тахдиллар ўтказилиб, технологик ечимлари асосланган;
буғдой муртаги уни қўшилган сувсиз ўсимлик-ёғ композит аралашмалари асосида нон-булка, қандолат ва бошқа унли маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган.
Хулоса
1. Ўсимлик-ёғ композит аралашмалари асосий ингредиентларининг биотехнологик потенциали ва ижобий синергик таъсирлашуви ўрганилиб, композит аралашмаларда ўсимлик фракцияси сифатида буғдой муртаги махсулотининг ёгсизлантирилмаган унидан фойдаланиш максадга мувофиклиги кўрсатилган.
2. Ўсимлик-ёғ аралашмалари ингредиентларининг, яъни бугдой муртаги маҳсулоти, ёг ва мойларнинг рационал нисбатлари ҳисобланган: эмульсион тизимларда Мзп ни киритиш хисобидан ёг фазаси микдорини камайтириш мумкин; сувсиз ўсимлик-ёғ аралашмалари таркибини 50,0-70,0% бугдой муртаги уни (Мзп) ҳамда қолган қисмини қуйидаги таркибдаги Жж(50)+МП(25)+МС(25), СТМ(50)+МП(25)+МС(25), ПМ(70)+МС(30) сувсиз ёг ва мойлар ташкил килиши тавсия этилган.
3. Янги турдаги ўсимлик-ёғ аралашмаларини олишда Мзп билан кўшиб аралаштириш учун киздирилган ёгнинг бир кисми ажратиб олиниб, совутилгандан сўнг ёғ-мойларнинг колган қисми қўшилиб, эмульсион аралашмаларда Мзп микдори 10,0% дан, сувсиз аралашмаларда эса 70,0% дан ошмаслиги тавсия этилган.
4. Нон махсулотлари ишлаб чиқаришда қўллаш учун композит аралашма таркибидаги Мзп 40,0±0,5% ни, композит аралашмани ўзининг микдори рецептурадаги ун массасига нисбатан 5,0±0,5% ни ташкил этиши ва бунда хамирнинг оптимал намлиги 42,0±0,5% бўлиши тавсия этилган.
5. Печеньеларнинг рецептурасидаги маргаринлар ёки сариёғнинг куйидаги нисбатдаги таркибларга (ёғ-мойлар:Мзп) зга бўлган сувсиз ўсимлик-ёғ композит аралашмалари билан алмаштирилиши самарали эканлиги аниқланди ва бу нисбатлар шакарли печенье учун 50:50, таранг печенье учун 40:60, ширмой печенье учун эса 70:30. Таранг ва шакарли печеньелар учун ёғли фазанинг 70,0% ПМ ва 30,0% МС, ширмой печеньелар учун эса 50,0% СТМ, 25,0% МП ва 25,0% МС таркиби тавсия этилган.
6. Паст калорияли вафлилар ишлаб чиқариш учун ёғли масаллиқлар (начинкалар)даги анъанавий ёғларнинг 10,0 дан 20,0% гачасини муртак уни билан алмаштириш имконияти исботланган.
7. Эмизикли аёлларнинг озикланиши учун мўлжалланган миллий таом-атола (атала) тайёрлаш учун ун-ёғли аралашма-ярим фабрикатнинг оптимал рецептураси ишлаб чикилди ва БЖ(50%) +МПН.(25%) + МС(25%); БЖ(50%) +МПв.(40%) + МС(10%) таркибдан иборат ёғ-мойлар аралашмасига бугдой уни ўрнига аралашма массасига нисбатан 50,0-70,0% Мзп ни қўшиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилган.

284-286 103 0

Бугунги кунда шаҳарларимиздаги ер ости муҳандислик тармоқлари холатининг шахарсозлик таҳлили

Қувват Усмонов, Nazokat Orazbaeva, Sirojiddin Xolbekov

Мазкур мақола шаҳар ҳудудидаги муҳандислик тармоқларининг мавжуд ҳолатини, уларнинг таҳлили ва мухандислик жиҳатдан реканструксия қилиш зарузлиги ёритилган.

1-21 71 0

Бир ўлчовли SH тўлқин тенгламаси билан тавсифланувчи динамик жараёнларни математик моделлаштириш

Абдулхамид Холмуродов

Тадқиқот объеклари: тадқиқот объекти - мураккаб тузилишдаги ғовак муҳитдаги тўлқинлар. Тадкикот предмета - ғовак муҳитда SH тўлкин тарқалиш жараёнларини математик моделлаштириш ҳамда бунда ҳосил бўлувчи тўғри ва тескари масалалар.
Ишнинг мақсади: бир ўлчовли SH тўлқин тенгламаси билан тавсифланувчи динамик жараёнларни математик моделлаштириш, бунда ҳосил бўлувчи тўғри ва тескари масалаларнинг ечимларини мавжудлик ва ягоналикка текшириш, бу масалаларнинг сонли ечиш методларини топиш ҳамда мос дастурларини тузиш.
Тадқиқот методлари: математик моделлаштириш, гиперболик системалар учун характеристикалар усули, интеграл тенгламалар ва чекли айирмалар усуллари, қўшма градиентлар усули ҳамда дастурлаш технологияси.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: куйидаги натижалар янги:
- эластик-ғовак муҳитда SH тўлқин тарқалишининг математик модели;
- эластик-ғовак муҳитда SH тўлқин тенгламасининг сингуляр ечими;
- эластик-ғовак муҳитда SH тўлқин тенгламаси учун тескари динамик масалаларнинг иккинчи тур ночизиқли вольтерра интеграл тенгламалар системаси;
- қаралаётган тескари масалалар ечимининг мавжудлик ва ягоналик теоремаси;
- эластик-ғовак муҳитда SH тўлкин тарқалишининг тўғри ва тескари масалаларининг сонли ечиш усули ва унга мос дастур.
Амалий ахамияти: олинган натижалар турли табиий ва технолгик жараёнларни текширишда қўлланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: иш материалларидан юқори курс бакалавриатура ва магистратура талабалари учун математик моделлаштиришга оид махсус курсларнинг асосини ташкил этади.
Қўлланиш сохаси: олинган натижалар сейсмологияда, нефть ва газ заҳираларини аниқлаш ва ундан фойдаланишда кўлланилиши мумкин.

1-52 76 0

Бензинли двигателлар инжекторли таъминот тизими эксплуатацион ишончлилигини ошириш

Бахром Қаюмов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида автомобиль ишлаб чикарувчи компаниялари учун эксплуатация жараёнида автомобиль ва унинг қисмларини ишончлилигини ошириш муаммоси етакчи ўринни эгаллайди. «Дунё миқёсида умумий фойдаланишда бўлган автомобиллар сони бир миллиарддан»1 ортик эканлигини кўрсатмокда, бу борада ривожланган хорижий мамлакатларда, жумладан, АҚШ, Япония, Германия, Франция каби давлатларда автомобилларнинг бузилмасдан ишлаш кўрсаткичларини тизимли мониторингини олиб бориш зарурияти туғилди. Шу жиҳатдан автомобилларнинг конструкция элементларининг ресурсини прогноз қилиш ва эксплуатацион ишончлилигини, ҳамда рақобатбардошлигини оширишга хорижий мамлакатларда алоҳида эътибор каратилмокда.
Жаҳонда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ишончлилигини ошириш ва эксплуатацион харажатларни камайтириш, шунингдек автомобилни фойдаланиш жараёнидаги харажатларни камайтириш ҳисобига олинадиган катта иқтисодий самара олиш билан боғлиқлиги учун, автомобиллар ишончлилигини ошириш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этмокда. Бу борада, эксплуатациядаги автомобиллар ишончлилик кўрсаткичларини ошириш натижасида бузилишлар сонини камайтириш, ресурсларни тежаш, ишдан чиқишларига таъсир қилувчи асосий омилларни аниқлаб, ишончлиликни лимитловчи элементларда содир бўладиган бўладиган ишдан чиқишлар қонуниятларини ишлаб чикиш ва моделлаштириш, эксприментал тадқиқотлар тажриба курилмаси ва усулларини ишлаб чикиш каби йўналишларда максадли илмий изланишларни амалга ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
Республикамиз мустақилликка эришгач транспорт воситаларининг иш самарадорлиги ва ишончлилик кўрсаткичларини оширишга, сифат жиҳатидан такомиллашган автотранспорт воситаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор каратилди. Бу борада автомобилни лойиҳалаш жараёнида конструктив ечимларни қўллаш оркали ишончлиликни ошириш усуллари ишлаб чиқилди. Шулар билан бир каторда бугунги кунда фойдаланилаётган автомобиллар сонининг кескин ошиши, фойдаланилаётган автомобилларга табиий-иқлимий ва йўл шароитлари таъсирини хисобга олиб, эксплуатацион чора тадбирлар оркали ишончлилик кўрсаткичларини ошириш масалаларини ҳал этишни талаб этилмоқда. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан « ... ички ва ташки бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, хизматлар кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ва бунда хизматларнинг замонавий турлари хисобига тубдан ўзгартириш, ...»2 вазифаси белгилаб берилган. Мазкур вазифани амалга ошириш, жумладан автомобиллар инжекторли таъминот тизими ишончлилик кўрсаткичларини ошириш усулларини ишлаб чикиш, хизмат кўрсатишни муддатларини аникловчи математик моделлаштириш конуниятларини такомиллаштириш бўйича илмий тадкикот ишлари олиб бориш мухим аҳамият касб этмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон «2017 - 2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошкарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 26 февралдаги Вазирлар Махкамасининг 55-сон «2016 - 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги қарори ва ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти маълум даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади иссиқ йўл-иклим шароитида автомобиллар бензинли двигателларининг инжекторли таъминот тизими эксплуатацион ишончлилигини оширишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инжекторли таъминот тизимининг ишончлилик кўрсаткичларининг таркалиш зичлигининг ўзгариш қонунияти атроф муҳит таъсирини хисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
атроф муҳит таъсирида ёнилғининг оксидланиш тезлиги ўзгаришининг ишончлиликни лимитловчи элементлар бузилиш жадаллигига боғликлиги аникланган;
инжекторли таъминот тизими ресурсини прогнозлаш учун ишдан чикиш вактларининг микдорий қиймат ўзгаришлари аникланган;
ишончлиликни лимитловчи элементлар техник кўрсаткичларини ошириш учун техник хизмат кўрсатиш даврийлиги аникланган.
Хулоса
«Бензинли двигателлар инжекторли таъминот тизими эксплутацион ишончлилигини ошириш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Юқори ҳарорат ва ҳавонинг чангдорлигида двигателдаги умумий ишдан чиқишлар микдорининг ярми таъминот тизимига тўғри келади. Таъминот тизими элементларининг 50 % дан ортик ишдан чикишлари ёнилғи аппаратуралари деталларида елим қатқалоқлар ҳосил бўлиши ва ёнилғининг ифлосланганлиги натижасида келиб чиқиши аниқланди. Шулардан келиб чикиб автомобилларнинг ёнилги таъминот тизими эксплуатацион ишончлилиги кўрсаткичларини баҳолаш усулларини қайта кўриб чиқиш лозим эканлигини кўрсатди.
2. Кузатув остида бўлган автомобиллар инжекторли таъминот тизими ишончлилиги бўйича статистик маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида нормал тақсимот конуни функциясига мос келувчи ишдан чикишларни тақсимот зичлиги қонунияти аниқланди, бу эса ўз навбатида ишончлиликни таъминлашни назарий асосларини танлаш имконини берди.
3. Сплайн-функциялар усулидан фойдаланиб, инжекторли таъминот тизими элементлари ишдан чиқишларини тақсимот зичлиги конуниятини аниқлаш усули ишлаб чиқилди. Бу усул амалдаги математик усулларга нисбатан аниқлик даражасини 19-25 % га оширди ва экспримент тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш вақт сарфини ўртача 2 мартага камайтирди.
4. Бензинли двигателлар инжекторли таъминот тизими ишончлилигини лимитловчи элементлар инжектор ва ёнилги насоси эканлиги аникланди ва уларнинг ишлаш қобилиятига ташқи мухит ва ёнилгининг сифат кўрсаткичлари асосий таъсир ўтказади, яъни уларнинг ишдан чиқишини ёнилги таркибидаги механик ва табиий зарралар, ифлосланиш даражасини юкорилиги келтириб чикариши аникланди.
5. Эксприментал тадқиқотларни ўтказиш учун тажриба усули ва курилмаси ишлаб чиқилди, бунда ёнилгининг 40°С, 50°С ва 60°С даражаларида синовлар ўтказилганда, ҳарорат ва чанг микдорининг ортиши натижасида бензинларнинг оксидланиш жараёни тезлашиб, инжекторли таъминот тизимининг ишончлилик кўрсаткичлари 22-27 % га пасайишини аниклаш имконини берди. Ташки мухит таъсирида ёнилги оксидланиши хисобга олинган гамма тақсимот қонунияти функциясига К - корреляция коэффициента киритилди. Нисбий хатолик 3-14% ташкил қилиши аникланди.
6. Узбекистан Республикаси худуди шартли равишда 4 йўл-иқлимий минтакага бўлиниб, бензинли двигателлар инжекторли таъминот тизими эксплуатацион ишончлилиги кўрсаткичларининг микдорий баҳолашлари ўтказилди, бунда умумий ишдан чиқишларнинг жадаллиги минтақалар бўйича ҳар 1000 км га 0,03; 0,031; 0,036; 0,036 ишдан чикиш, ишдан чикишгача ўртача босиб ўтилган масофа эса - 33,2; 31,95; 27,97; 28,25 минг км ни ташкил килиши аникланди.
7. Инжекторли таъминот тизими ишончлилигини лимитловчи элементларга техник хизмат кўрсатиш даврийлиги эксплуатация минтакаларига мое равишда инжекторлар учун 14-20 минг км оралигида, ёнилги насоси 12-16 минг км босиб ўтилган масофа оралигида ўтказилиши тавсия этилди.
8. Тадкиқот килинаётган тизимда тавсия этилган техник хизмат кўрсатиш даврийлигидан фойдаланилганда бузилмасдан ишлаш кўрсаткичларини инжекторлар учун 12-17% га, ёнилги насослари учун 21-28% га ошириш имконини берди.
Бу эса ўз навбатида эҳтиёт қисмларга бўлган талабни камайтириб, автомобиллар ёнилги таъминот тизими хизмат муддатини 19 % оширади.
9. Ишлаб чикарилаётган автомобиллар ишончлилигини оширишга қаратилган илмий тадқиқот натижалари, маҳсулот рақобатбардошлигини оширишга йўналтирилган бўлиб, кутилаётган иқтисодий самара битта автомобилга 4700 сўм ва 20 000 дона автомобилга 94 000 000 (тўқсон тўрт миллион) сўм умумий йиллик иктисодий самара олиш имконини беради.

333-336 149 0

Ахборот-психологик хавфсизликни таьминлаш юзасидан хитой тажрибаси

Одил Тўраев

Ахборот технологиялари тизими бир томондан шахе, хўжалик юритувчи субъектлар, ташкилотлар, давлатларнинг ахборот маконида ва иқтисодий сохада интеграциялашувида хал килувчи роль ўйнаса, иккинчи томондан улар махсулотнинг ракобатбардошлигини белгилаб берувчи асосий омил сифатида қаралади. Ахборот маконининиг жадал суратларда ўсиши ва унинг иқтисодий қийматининг ортиб бориши, ноанъанавий ахборот тахдидларининг кўпайиши ахборот-психологик хавфсизлик тизимини шаклланишига объектив эхтиёж яратади. Бу тизим XX асрда ахборот таргиботига қарши туриш вазифасини бажарган бўлса, XXI асрнинг дастлабки ўн йиллигида ахборот урушларидан химоя тизимини хам камраб олди. Бугунги кунга кслиб эса ахборот-психологик урушларга қарши турувчи тизим сифатида шаклланди. Шундай бўлишига қарамасдан, шахе ахборот-психологик хавфсизлик тушунчаси ва тизимига нисбатан турли хил ёндашувларнинг мавжудлиги шахе ахборот-психологик хавфсизлик тизимининг концептуал моделини яратишга эхтиёж тугдиради.

12-14 116 0

Анализ изменения основных характеристик сейсмических волн при учете реологии грунта

Kabira Mirzoeva
В работе представлены результаты отличия от существующих решений задач сейсмодинамики подземных систем [1-5], где окружающая грунтовая среда принимается упругой, в работе, с целью уточнения результатов
и выявления более тонких механических эффектов сейсмодинамики, принимается вязкоупругая модель грунта. Это намного усложняет математическую задачу, постановка и решение которой изложены в других работах.
197-208 122 0

Амир Темурнинг Самарқандда бизгача сақланмаган усти ёпиқ савдо кўчаси – “тим”нинг график реконструкцияси

B Elmurodov, А Uralov

Мақолада Амир Темурнинг Самарқандда 1404 йилда бунёд эттирган, бироқ бизгача етиб келмаган усти ёпиқ савдо кўчаси ҳақидаги тарихий маълумотлар келтирилган. Мазкур савдо кўчаси “Бибихоним” жоме масжиди олдидаги майдондан то Регистон ансамбли ёнидаги Чорсу биносигача давом этган ва у ўз даврида Мовароуннаҳрда қурилган илк усти ёпиқ савдо кўчаси ҳисобланган. Кейинчалик ҳудди шундай савдо кўчаси – бозорни Шоҳрух Мирзо Ҳирот шаҳрида қурдиради. Маскур мақолада Амир Темурнинг Самарқанддаги савдо кўчаси архитектурасининг график реконструкциясини амалга ошириш бўйича йиғилган тарихий маълумотлар ва бажарилган ишлар таҳлил қилинган.

1-40 108 0

Альтернатив мотор ёнилциларидан фойдаланиш энерго-экологик самарадорлигининг илмий асослари

Бахтиёр Базаров

Тадьиьот объектлари: альтернатив мотор ёнилцилар, ички ёнув двигателлар, автотранспорт воситалари ва ыцзцалмас ьурилмалар.
Ишнинг максади: АЁ ишлайдиган АТВ ва ЬЬ двигателлари характеристикаларини ыисоблаш, таылил ьилиш ва такомиллаштириш йщли билан, замонавий технологиялардан фойдаланиб, уларни ишлатиш тизимларини тартибга келитирш орьали ЭЭК яхшилашнинг самарали услублари ва баыолашнинг илмий асосларини ишлаб чиьиш.
Тадьиьот усули: Ьщйилган маьсадга дунё двигателсозлигининг замонавий йщналишлари ыамда илгари бажарилган назарий ва экспериментал тадьиьотларни чуьур таылил ьилган ва умумлаштирган холда, тизимли таылилни щз ичига олувчи услублар мажмуасидан фойдаланувчи ЭЫМ ни ыцллайдиган математик-статик услуб ёрдамида назарий тадьиьотлар олиб бориш, чет элда ва Ватанимизда ишлаб чиьарилган замонавий щлчов аппаратлари асосида лаборатория, йщл ва эксплуатацион тадьиьотлар мажмуасини бажарган холда эришилади.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилилиги: Ишнинг илмий янгилилиги ьуйидагича:
ИЁДда альтернатив мотор ёнилциларидан фойдаланиш энерго-экологик самарадорлигининг комплекс тахлил услуби;
альтернатив мотор ёнилциларидан фойдаланишнинг энерго-экологик самарадорлигини баыоловчи кщрсатгичларини шакллантириш услуби;
- шакллантирилган альтернатив мотор ёнилциларининг классификацияси;
альтернатив мотор ёнилциларида ишлайдиган ИёД ташьи тезлик
характеристикаларини ыисоблаш, моделлаштириш ва башорат ьилиш услуби; -альтернатив мотор ёнилциларидан фойдаланадиган ИёД ишчи циклининг асосий кщрсатгичларини ыисоблаш услуби;
альтернатив мотор ёнилциларидан фойдаланишнинг энерго-экологик самарадорлигини ошириш учун тадбирлар(газ-ыаво аралашмаси газодинамик ыолатининг бошьарилиши; газ ёнилциси чиьиш босимининг рационал ьийматини щрнатилиши; газ-суюь тизимидан фойдаланиш; янги турдаги нейтрализатор-катали-затордан фойдаланиш; газдизел тизимида сиьиш даражасини сунъий камайтириш ва маълум иш режимларида ишлатилган газлардан ьайта фойдаланиш);
-истиьболли альтернатив мотор ёнилцилар ва ИЁД ишлашининг янги усуллари башорати.
Амалий аыамияти: - турли ёнилциларда ишлайдиган ИЁД ТТХ ыисобининг услуби;
- альтернатив мотор ёнилциларини иерархия таркибли тизимда ишлатиш ва баыолаш услуби;
- альтернатив ёнилциларини «ё-ИёД-АТВ ва ЬЬ-К-ИМ-Д-Д» тизими иерархиясининг турли босьичларида ишлатишнинг баыолаш меёрларини танлаш услуби;
- Аё ишлайдиган ва ИГ заыарлилигини камайтиришнинг турли тизимлари билан таъминланган ИЁД синаш тизимлари;
- маълумот материаллари, дарсликлар ва щьув ыцлланмалари, меёрий хужжатлар (ГОСТ, СП, ТУ, РД) АТВ ва ЬЬ учун ГБУ конструктив ишланмалари ыамда уларга ТХ ва Т, диагностика ьилиш учун ишланмалар яратишда ишлатадиган мотор Аё маълумот базаси.
Тадбиь этиш даражаси ва иьтисодий самарадорлиги: Автомобил газ баллонли ускуналар кщрсатгичларини такомиллаштириш бщйича ишлаб чиьилган таклифлар Щзбекистон автомобил ва дарё транспорти» агентлиги Навоий тоц-металлургия комбинати, «САГА» КПФ ва бошьалар томонидан ьабул ьилинган ва ишлатилмоьда.
Щзбекистон учун 1.3 млн. тонна нефть ёнилциларини альтернатив мотор ёьилцилари билан алмаштириш бир йилда 455 млрд. сум иьтисодий Самара келтиради.
Ыцллашни(фойдаланиш) соыаси: автомобилсозлик, двигателсозлик, автомобил транспорти, илмий-тадьиьот ишлари.

231-234 121 0

Актуальность внедрения искусственного интелекта для диагностики пациентов в стоматологии

Lola Pulatova, Daniyarbek Razmuxamedov
В статье описаны основные направления использования искусственного интеллекта (ИИ) в стоматологии. В работе авторы анализируют основные тенденции и новые решения практического применения передовой технологии Diagnocat, а также ЗЭ - принтеров для повышения эффективности диагностики, лечения, протезирования и предотвращения заболеваний полости рта.
1-28 86 0

Айрим тўйинган ва ацетилен спиртларини виниллаш жараёни технологиясини такомиллаштириш

Хуснитдин Вапоев

Таянч (энг мухим) сўзлар: ацетилен спиртлари, спиртларни виниллаш, спиртларнинг винил хосилалари синтези, технологии жараён, юқори асосли система, гомоген катализ, кинетика, квант-кимёвий хисоблаш, жараённи моделлаш, реакция механизми, биологик фаоллик.
Тадқиқот объектлари: ацетилен, ацетальдегид, КОН, ДМСО, бутин-З-ол-2, гексин-З-диол-2,5 ва уларнинг винил эфирлари хамда уларни синтезлашни лаборатория ва пилот курилмалари.
Ишнинг мақсади: маҳаллий хом ашёлар асосида ацетилен спиртлари синтези. Айрим тўйинган спиртлар ва синтез килинган ацетилен спиртларини виниллаш реакцияларини ўрганиш. Бутин-З-ол-2, гексин-З-диол-2,5 ва уларнинг винил эфирлари олишнинг такомиллаштирилган технологиясини яратиш. Олиб бориладиган жараёнларни муқобил шароитини аниқлаш.
Тадқиқот усуллари: газ-суюклик хроматографияси, квант-кимёвий РМЗ усули, ПМР- и ИҚ- спектроскопия, элемент тахлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: бутин-З-ол-2 ва гексин-3-диол-2,5ларни ацетилен билан КОН-ДМСО иштирокида атмосфера босимида виниллаш жараёни ишлаб чиқилди. Бутин-З-ол-2, гексин-З-диол-2,5 ва уларнинг винил эфирлари олишнинг технологияси такомиллаштирилди. Бир қатор янги бирикмалар синтез килинган технологик жараёни ва схемалари берилди. Танланган ацетилен спиртлари ва диолларини квант-кимёвий ва молекуляр динамик параметрлари хисобланди, виниллаш реакциялари математик моделлари яратилди.
Амалий ахамияти: тўйинган ва ацетилен спиртларининг винил бирикмалари гомоген-каталитик усулда атмосфера босимида ацетилен билан виниллаш жараёни натижасида синтез килинди. Бутин-З-ол-2, гексин-З-диол-2,5 ва уларнинг винил эфирларини синтез қилиш жараёни технологик регламентлари ишлаб чиқилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: “Навоиазот” ОАЖда бутин-З-ол-2, гексин-З-диол-2,5 ва уларнинг винил эфирларини синтезлашга қурилмалар тайёрланди ва синов партиялари олинди ҳамда уларга керакли технологии регламент ишлаб чиқилди. Синтез килинган айрим бирикмаларни дефолиант сифатида ва ўсимликларни ўсишини бошқарувчи препаратлар тайёрлашда қўлланиши мумкинлиги таклиф этилди. Ацетилен спиртларини синтези ва уларни виниллаш усули “Органик синтез технологияси” курсини ўқитишда қўлланилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: кимё саноати, кишлок хўжалиги, Олий ва ўрта махсус таълими олий ўкув юртлари ўкув жараёни.