94
ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА
ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР ҲИСОБИ, ИЧКИ НАЗОРАТ ВА ИЧКИ АУДИТИНИ
METODOLOGIYASINI TAKOMILLASHTIRISH
Хотамов Алишер Хотамжон ўғли
Tошкент давлат иқтисодиёт университети
“Аудит” кафедраси доценти PhD.
https://doi.org/10.5281/zenodo.15576093
Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги
босқичида енгил саноат корхоналари иқтисодий салоҳиятини ошириш механизмларини
такомиллаштириш, жумладан, корхоналар иқтисодий салоҳияти даражасини доимий
мониторинг қилиб бориш, дебитор қарздорлик айланишини тезлаштириш ва
корхоналарни модернизация қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш масаласини ҳал этиш
долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сонли
фармони билан “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси”даги Тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад
манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички
маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш 29-
мақсадида белгиланган [1].
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегиясининг
асосий
йўналишлари
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2019 йил 12 февралдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини
ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4186-сонли қарори [2], «Енгил саноатни янада
ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 16 сентябрьдаги ПҚ-4453 сонли қарорлари [3] ва
2020 йил 5 майдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга
доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» ги ПФ-5989 сонли
фармонларига [4] мувофиқ 2022-2026 йилларда Ўзбекистоннинг тўқимачилик ва тикув-
трикотаж саноатини жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати етакчи ва
жадал ривожланиб бораётган тармоқлардан бири ҳисобланади. Тўқимачилик соҳасини
ривожлантиришдаги яққол прогрессга қарамасдан, мамлакатнинг иқтисодий ўсишида
унинг ҳиссаси мавжуд бўлган салоҳиятдан анча пастлигини таъкидлаш жоиз. Соҳада
ҳали-хануз тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг жадал ривожланишига
тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар мавжуд. Хусусан, мавжуд бўлган
тўқимачилик хом-ашёсидан юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр турдаги
маҳсулотларга рентабелли ишлов бериш ва ишлаб чиқариш учун барча имкониятларга
эга, бироқ Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига, логистика тизимининг
оғирлиги, халқаро молия манбаларига етишишнинг қийинлиги, ишлаб чиқаришнинг
ҳамма босқичларида бошқаришни рақамлаштириш даражасининг пастлиги, малакали
бошқарув ходимларининг тақчиллиги ва натижада, миллий тўқимачилик
маҳсулотларининг паст рақобатбардошлиги шулар жумласидандир. Шунга қарамасдан
тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати жаҳон бозоридаги йирик тўқимачилик
95
давлатлари Хитой, Бангладеш, Вьетнам, Туркия ва бошқа бир қатор ишлаб чиқарувчи
давлатлар билан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш майдонида юқори
натижаларга эришмоқда.
Кейинги беш йилликда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал
ривожлантириш, ишлаб чиқаришни самарадорлиги ошириш ва диверсификация қилиш,
янги ишлаб чиқариш комплексларини ташкил этиш, маҳаллийлаштиришни
чуқурлаштириш, аҳолининг халқаро стандартларга жавоб берувчи тўқимачилик
маҳсулотига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қамраб олиш, экспортбоп маҳсулотлар
таркибини сезиларли равишда ошириш, янги ишлаб чиқариш мажмуаларини яратиш
мақсадида қуйидаги йўналишларни йўл ҳаритасига киритган:
-
пахта толасининг жами ишлаб чиқарилаётган ҳажмига тўлиқ ва чуқур ишлов
берилишини таъминлаш учун ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш;
-
тармоқнинг ўрта босқичини жадал ривожлантириш учун тайёрлаб қўйилган
ярим маҳсулотлар заҳирасини яратиш (тикув, тўқимачилик ва бўяш-ишлов бериш
ишлаб чиқариши);
-
саноат ишлаб чиқариши ҳажмларини 3,1 баравар, тайёр газламалар чиқишини —
4,5 баравар, тўқимачилик матосини — 3,6 баравар, тикув-трикотаж маҳсулотларни —
2,3 баравар, пайпоқ маҳсулотларини — 1,6 баравар ошириш;
-
инновацион ва дизайнерлик ишланмаларнинг ишончли базасини яратиш,
маҳаллий тўқимачилик маҳсулотлари ва брендларини ташқи бозорларга, шу
жумладан ривожланган логистика инфратузилмаси ва электрон савдо
майдончаларидан фойдаланган ҳолда кенг миқёсда чиқишини таъминлаш, тармоқ
учун малакали кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
-
экспорт ҳажмини 7,6 млрд. АҚШ долларига етказиш, юқори қўшимча қийматга
эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳисобига ва уларни Европа
Иттифоқи давлатларига GSP+ савдо тизими орқали етказиш ҳисобига 4,0 баравар
ошириш;
-
халқаро стандартларга жавоб берувчи кенг номенклатурадаги юқори технологик,
рақобатбардош маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқишини таъминлаш.
-
ушбу стратегияда кўзда тутилган тадбирларни молиялаштиришда манбалар
халқаро молия институтлари ва хорижий давлатларнинг молия ташкилотлари
томонидан тақдим этилган кредит ва грантлар, Ўзбекистон Республикаси тижорат
банклари кредитлари, бошқа қонун билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан
амалга оширилади.
Олдинга қўйилган мақсадга эришиш қуйидаги асосий вазифаларни ечиш ҳисобига
таъминланади:
-
моддий-техника базасининг рақобатбардошлик даражасини ошириш;
-
корхоналарнинг инновацион фаолиятининг фаоллашишини таъминловчи ишлаб
чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш, етакчи
технологияларни жорий этиш ҳамда янги юқори унумдор ишлаб чиқаришларни
яратиш асосида моддий-техник базанинг рақобатдошлик даражасини ошириш,
импорт маҳсулотларининг ўрнини босиш, тармоқнинг хорижий мамлакатлардан
техник ва товар тобелигини камайтириш;
96
-
ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини, меҳнат унумдорлигининг
сезиларли ўсишини, технологик жараёнлар ва маҳсулотларнинг иқтисодий
хавфсизлигини, ресурслар тежамкорлигини, ишлаб чиқариш маданияти ўсишини
таъминлаш;
Юқоридагиларни ҳисобга олиб, соҳани келажакда жадал ривожлантиришда, яъни
маҳаллий ва тўқимачилик хом ашёлари ҳисобига “хом ашё – тўқимачилик ярим
маҳсулотлари – тайёр маҳсулотлар” чизмасида, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб
чиқаришни йўлга қўйиш ҳисобига ишлаб чиқаришни самарадорлиги ошириш ва
диверсификация қилиш, янги ишлаб чиқариш комплексларини ташкил этиш,
маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, илмий-технологик базасини ривожлантириш,
шунингдек аҳолининг халқаро стандартларга жавоб берувчи тўқимачилик маҳсулотига
бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қониқтиришга йўналтирилган инновацион ва дизайнерлик
ишланмаларни жорий этиш, тармоқнинг экспорт таркибини сезиларли равишда
ошириш, импорт ҳажмини камайтириш, янги ишлаб чиқариш мажмуаларини яратиш
учун соҳада илмий тадқиқотлар ўтказиш эҳтиёжинини оширади.
Енгил саноати корхоналарида тайёр маҳсулотлар ҳисобини такомиллаштириш
мавзусида бир қанча олимлар илмий изланишлар олиб борган ва қуйидаги мулоҳазалар
шаклланган.
Тайёр маҳсулот - ишлаб чиқариш жараёнининг якуний натижаси, қайта ишлаш
(йиғиш) йўли билан якунланган, техник ва сифат кўрсаткичлари шартнома шартларига
ёки белгиланган ҳолларда бошқа қонун ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган
ташкилотнинг сотиш учун мўлжалланган инвентарларининг бир қисми [5]. Тайёр
маҳсулот балансда ҳақиқий ёки стандарт (режалаштирилган) ишлаб чиқариш
таннархида, шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнида асосий воситалар, хом-ашё,
материаллар, ёқилғи, энергия, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ
харажатлар ва бошқа ишлаб чиқариш харажатлари бўйича ёки тўғридан-тўғри
харажатлар моддалари бўйича акс эттирилади [6].
Бухгалтерия ҳисобида тайёр маҳсулотлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган
хизматлар) қуйидаги вариантлардан бири бўйича баҳоланиши мумкин:
Маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархига кўра, мос равишда уни ишлаб
чиқариш учун барча харажатлар йиғиндисига тенг. Ушбу баҳолаш усули нисбатан
камдан-кам қўлланилади, асосан йирик ноёб ускуналар ва транспорт воситаларини
ишлаб чиқарадиган алоҳида ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланилади. Шу билан
бирга, ҳисобланаётган объектлар баъзан бўғинларга ва катта структуравий
элементларга бўлинади. Натижада, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи унинг алоҳида
таркибий қисмларининг харажатлари йиғиндисидан иборат бўлади. Ушбу баҳолаш
усулининг камчиликлари объектдаги барча ишлар тугагунига қадар ва ҳисобот ойининг
охиригача таннархни ҳисоблашда ноаниқликлар келтириб чиқаришидадир [7].
Режалаштирилган (норматив) ишлаб чиқариш таннархи бўйича. Шу билан бирга,
ҳисобот ойи учун ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий таннархининг режалаштирилган
(норматив) таннархдан четланишлари аниқланади ва алоҳида ҳисобга олинади. Ушбу
баҳолашнинг ижобий томони унинг жорий ҳисоб, режалаштириш ва ҳисоботдаги
бирлигидир. Бироқ, агар режалаштирилган (норматив) таннарх йил давомида тез-тез
97
ўзгариб турса, тайёр маҳсулот баланси сметасини аниқлаштириш учун машаққатли
ишларни амалга оширишни талаб қилади [8].
Чегирмали нархларда. Бунда ҳақиқий таннарх ва бухгалтерия баҳоси ўртасидаги
фарқ алоҳида ҳисобга олинади. Яқин вақтгача тайёр маҳсулотларни баҳолашнинг ушбу
варианти энг кенг тарқалган эди. Унинг афзаллиги жорий ҳисоб ва ҳисоботда маҳсулот
баҳоларини солиштириш қобилиятида намоён бўлади, бу товар ишлаб чиқариш
ҳажмини тўғри аниқлашни назорат қилиш учун муҳимдир. Бухгалтерия нархларини
қўллашда ой охирида маҳсулотнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархининг уларнинг
қийматидан бухгалтерия баҳосидаги оғишларини ҳисоблаш керак, бу оғиш жўнатилган
(сотилган) маҳсулотларга ва уларнинг омборлардаги қолдиқларига тақсимланади.
Бунинг учун маҳсулотнинг ҳақиқий таннархининг чегирмали нархларда унинг
қийматидан четланишларининг ўртача оғирликдаги фоизидан фойдаланган ҳолда
махсус ҳисоб-китоб қилинади [9].
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон
фармони “2022 - 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси”.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 февралдаги «Тўқимачилик
ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва унинг экспорт
салоҳиятини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4186-сонли қарори.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрьдаги «Енгил
саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4453 сонли қарори.
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 майдаги «Тўқимачилик ва
тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-
тадбирлар тўғрисида» ги ПФ-5989 сонли фармони.
5.
Хендриксен Э.С., Ван Бреда М.Ф. Теория бухгалтерского учета. //Пер.с англ. -М.:
Финансы и статистика, 2000. -576 с.;
6.
Гончаренко О.Н. Бухгалтерский учет // Учебник. Ростов н/Д: Феликс, 2012, 318 с.
7.
Обербринкманн Ф. Современное понимание бухгалтерского баланса. // Пер. с нем.
-М.: Финансы и статистика, 2003. – 279 с.
8.
Кутер М.И. Введение в бухгалтерский учет// Учебник. – Краснодар: Просвещение-
ЮГ, 2013. – 512 с.;
9.
Каримов А.A., Курбанбаев Ж.E., Жуманазаров С.A. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик //-
Т.: "Иқтисод-Молия", 2019. 624 б.
10.
https://www.aiiaweb.it/sites/default/files/imce/pdf/ig-2000-managing-the-internal-