Маълумки, бренд қийматини яратиш ва бошқаришда маҳсулотнинг тарғиботи, қўшимча қадриятлари, истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасидаги психологик алоқалар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Хусусан, брендни позициялаш, истеъмолчилар онгида унинг мавқеини шакллантириш ва турғун рақобат шароитида уни сақлаб қолиш бугунги кунда маркетинг ва бошқарув соҳаларидаги муҳим тадқиқот йўналишларидан бирига айланган.