139
СУДЛАНГАНЛИК ИНСТИТУТИНИНГ ЖИНОИЙ-ҲУҚУҚИЙ АҲАМИЯТИ
Агоев Шукрулло Сафарбоевич
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Азимжонов Файзулло Рустамжон ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
3-босқич 326-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15720985
Аннотация
Мазкур мақолада, судланганлик институтининг мазмун-моҳияти, судланганлик
ҳолатининг жиноий-ҳуқуқий аҳамияти нимада эканлиги ҳамда судланганлик
ҳолатининг тугалланиши ва олиб ташланишининг бир биридан фарли жихатлари,
ушбу институтга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш таҳлил қилинган.
Калит сўзлар
жиноят, жазо, маҳкум, маҳбус, судланганлик, судланганликнинг олиб ташланиши,
ҳукми, эҳтиёт чоралари, пробатсия, маьмурий назорат, ажрим, маьмурий жазо,
интизомий жазо.
Кўп фуқароларимиз “судланган” деган қора тамғадан йироқроқ юришга ҳаракат
қилишади. Дунёда ҳеч бир инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди, балки ана шу салбий
иллатни ҳаёти давомида ўзига орттириб олади. Тақдир тақозоси биланми ёки билиб-
билмай адашиб жиноят кўчасига кириб қолганлар кейинчалик ўз бўйниларига
“судланган” деган тамғани олишга мажбур бўлишади. Маълумки, ҳар қандай
жамиятнинг ривожланишида шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш муҳим омил
ҳисобланади
1
.
“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларация»сида шахс ҳуқуқларини ҳимоя
қилишга, жумладан жиноят ишларини юритишда ҳимоя ҳуқуқини таьминлашга оид
бир қанча нормалар мавжуд бўлиб, уларга кўра ”ҳар бир инсон унга конституция ёки
қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда нуфузли миллий судлар
томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланиши ҳуқуқига эга”. Ўзбекистон
Республикаси Конститутициясининг 26 моддасида, “жиноят содир этганликда
айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб,
унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди
2
. Судда айбланаётган шахсга
ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади” 43-моддасида,
“давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва
эркинликларини таъминлайди”; 44-моддасида “ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар,
жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади” деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 77-моддасига кўра: “Судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун
1
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув
юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
2
Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва
ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
140
ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир.Жазо тайинланган айблов
ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд
томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади. Судланганлик
ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ва шахс янги жиноят содир этгандагина
ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади. Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки
судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий
оқибатлари бекор бўлади.Жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай
қилмиш жиноят деб ҳисобланмайдиган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят
учун тайинланган жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг
тугалланиши белгиланган бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланади.”
3
18.04.2018 йилдаги ЎРҚ–476-сон Қонун билан Меҳнат кодексига қўшимча
киритилди. Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинган. Ишга қабул қилишни рад
этиш ғайриқонуний ҳисобланадиган ҳолларнинг рўйхати кенгайтирилди. Эндиликда
муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик ёхуд шахсларни уларнинг яқин
қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмасликка ҳам йўл
қўйилмайди. Аммо баъзи ҳолларда қонунчилик муқаддам судланган шахсларни ишга
қабул қилишни тўғридан-тўғри тақиқлайди. Бундай ҳолларда рад этиш қонуний
ҳисобланади. Масалан, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддасига
биноан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, шунингдек,
қасддан содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки
судланганлиги олиб ташланмаган шахс бухгалтерия ҳисоби хизматининг раҳбари
бўлиши мумкин эмас. Бундан ташқари, суд қўшимча жазо тариқасида шахсга муайян
турдаги лавозимларни эгаллашни тақиқлашга ҳақли. Аксарият ҳолатларда –
раҳбарлик ва моддий жавобгарликка эга бўлган лавозимларни эгаллашни. Бундай
ҳолда ишга қабул қилиш ҳатто жиноят - суд ҳужжатини ижро этмаслик деб топилиши
мумкин (ЖКнинг 232-моддаси)
4
.
Қонун судланганликни фақат шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм қилиниш
факти билан боғлайди.
Биринчидан,
Шахс, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг Махсус қисми
моддасида назарда тутилган жиноят таркибининг барча белгилари мавжуд бўлган
ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айбдор деб топилиб, айблов ҳукми
эълон қилингандан сўнг судланган деб ҳисобланади. Аммо ҳукм қилинишнинг ҳар
қандай факти ҳам судланганликни келтириб чиқармайди. Ҳукм қилиш айбдорга жазо
тайинлашда ҳам, қонунда мавжуд бўлган асосларга кўра, жазодан озод қилишда ҳам
мавжуд бўлиши мумкин. Судланганликнинг келиб чиқиши эса жазонинг муайян тури
ва миқдорини тайинлаган ҳолда айблов ҳукмини чиқариш билан боғлиқ. Мазкур қоида
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 77-моддасининг 2-қисмида белгиланган:
“Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс
3
Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари.
“Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
4
Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган
шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва
психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.
141
судланган деб ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган
деб ҳисобланади”
5
.
Иккинчидан,
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал Кодексига
мувофиқ, ҳукм апелляция тартибида шикоят бериш ва протест келтириш муддати
ўтганидан кейин кучга киради. Апелляция тартибида шикоят ёки протест келтирилган
тақдирда ҳукм, башарти у бекор қилинмаган бўлса, юқори турувчи суд томонидан
кўриб чиқилган кундан кучга киради (ЖПК 528 моддасининг 1-қисми). Маҳкумлар
икки ва ундан ортиқ бўлган тақдирда, башарти, шулардан лоақал бирига нисбатан
ҳукм устидан шикоят берилган ёки протест билдирилган бўлса, юқори суд ишни кўриб
чиққунига қадар маҳкумларнинг ҳаммасига нисбатан ҳукм қонуний кучга кирмай
туради (ЖПК 528-моддаси 3-қисми)
6
.
Шундай қилиб, шахс фақат жазони ўтаб бўлганидан кейингина эмас, балки уни
ижро этиш давомида ҳам судланган хисобланади ва бу суд томонидан инобатга
олиниши лозим. Бунда, шахсга нисбатан дастлабки тергов вақтида ҳам, ҳукм эълон
қилинганидан кейин ҳам шахсга нисбатан танланган эҳтиёт чорасининг аҳамияти йўқ.
Ушбу вақт давомида шахс судланган деб топилиши мумкин эмас.
Шахсни жазодан озод қилиш, хатто жиноий жазо ўрнига унга нисбатан тиббий
йўсиндаги мажбурлов чораси ёхуд, агарда мақкум вояга етмаган бўлса, тарбиявий
йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ҳолларда ҳам, унинг судланганлигини
келтириб чиқармайди.
Судланганлик – бу шахс учун салбий, биринчи навбатда, жиноят-ҳуқуқий
хусусиятдаги оқибатларнинг келиб чиқаришига олиб келган, жазонинг муайян тури ва
миқдорига ҳукм қилинишидан келиб чиққан шахснинг алоҳида ҳуқуқий ҳолатидир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 77-моддасининг 3-қисмида
судланганлик жиноят қонунида назарда тутилган ва фақат шахс томонидан янги
жиноят содир этилган ҳоллардагина ҳуқуқий аҳамиятга эгалиги кўрсатилган.
Шахснинг судланганлиги ҳам умум ҳуқуқий, ҳам жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эга.
Жиноят содир этганлик учун ҳукм қилинган шахс ҳуқуқий ҳолатининг
умумҳуқуқий аҳамияти унинг Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунини ташкил
қилмайдиган норматив-хуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланишида ва жиноят-ҳуқуқий
маънода аҳамиятга эга бўлмаслигидадир.
Судланганлик, шахс ҳуқуқий мақомининг тавсифи бўлиб, судланмаган шахс билан
солиштирганда, судланган шахсга ҳуқуқларни чеклаш билан бирга унга мажбурият ҳам
юклайди ва бошқа ҳуқуқий бўлмаган оқибатларни келтириб чиқармайди.
Судланганлик шахс содир этган жиноят учун ҳукм қилинганлигидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий ҳолатдир. Қонун судланганликни фақат шахснинг содир этган жинояти учун
ҳукм этилганлиги билан боғлашни назарда тутади.
Шахсни ҳукм қилиш деганда
,
шахсни қилмишида жиноят таркибининг барча
элементлари мавжуд бўлган аниқ жиноятни содир этишда айбдор деб топиш,
шунингдек бу шахсга нисбатан муайян турдаги ва миқдордаги жазонинг тайинланиши
5
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг
назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
6
Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и
инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
142
тушунилади. Жазонинг тури ва миқдори шахсни судланган деб топиш ва ҳисоблаш
учун аҳамиятга эга эмас, лекин, бу судланганликнинг тугалланиши ёки олиб
ташланишига таъсир қилади.
Шахснинг судланганлиги умумҳуқуқий ва жиноят-ҳуқуқий аҳамиятга эгадир.
Жиноят содир этганликда ҳукм қилинган шахс ҳуқуқий ҳолатининг умумҳуқуқий
аҳамияти унинг Ўзбекистон Республикаси жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларини
ташкил этмайдиган норматив-ҳуқуқий актларида мустаҳкамланганлиги ва улар
жиноят-ҳуқуқий маънода аҳамиятга эга эмаслиги билан тавсифланади. Хусусан,
судланганликнинг умумҳуқуқий аҳамияти шахснинг судланганлиги унинг расмий
органларга тугатилмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик мавжудлиги тўғрисида
маълум қилиш мажбуриятида, маълум бир мансабни эгаллаш ёки айрим фаолият
билан шуғулланишдаги чекловларда намоён бўлади
(масалан, адвокатлик
фаолиятини амалга оширишни чеклаш)
. Бундан ташқари, судланган шахсларга муайян
бир ҳудудларга бориш ва жойларда бўлиш тақиқланиши мумкин.
Шахсни судланган деб топишнинг бошланғич вақтини ҳукм кучга киргандан
кейинги вақт деб белгилайди. Жиноят-процессуал қонунга мувофиқ, ҳукм унинг
апелляция шикояти бериш ёки протест билдириш муддати ўтиши билан қонуний
кучга киради. Апелляция шикояти берилган ёки протест билдирилган тақдирда ҳукм,
агар у бекор қилинмаган бўлса, ишни юқори суд кўриб чиққан куни қонуний кучга
киради.
Шахс, шартли ҳукм қилиниши муносабати билан жазодан озод қилинганда ёки
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинганда (ЖК 72, 73, 89-
моддалари) у синов муддати давомида судланган деб эътироф этилади.
Шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинганда, шунингдек, унга тиббий
йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганда, у судланган деб тан олиниши мумкин
эмас.
Судланганлик Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида назарда тутилган
ҳолларда шахс янги жиноят содир этганда аҳамият касб этишини белгилайди. Бунда
судланганликнинг
фақат
жиноий-ҳуқуқий
аҳамияти
назарда
тутилади.
Судланганликни жиноий-ҳуқуқий аҳамияти шахснинг олдинги жиноят учун
судланганлик муддати ўтмасдан ёки қонунда белгилангаи тартибда олиб
ташланмасдан янги жиноят содир этганидагина вужудга келади, судланганликнинг
умумҳуқуқий оқибатлари каби жиноий-ҳуқуқий оқибатлари ҳам жиноий жазо
самарадорлигини ошириш ва маҳкумни тарбиялашга қаратилган чораларни
мустаҳкамлаш, шунингдск аввал судланган шахслар томонидан янги жиноятлар содир
этилишининг олдини олишга қаратилгандир
7
.
Судланганликнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамияти қуйидагилардан иборат:
- Шахсда судланганлик ҳолатининг мавжудлиги хавфли ва ўта хавфли рецидивист
деб топилишига таъсир этади (ЖКнинг 34 чоддаси);
7
Хушвактова Н.А. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в
досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы
правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588
143
- Шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилишга тўсқинлик қилади;
- Қилмишни квалификация қилишга таъсир кўрсатади (ЖКнинг 140-моддаси);
- Жазо тайинлашда оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади;
- Судланганлик озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашда жазони ижро
этиш муассасаси турини аниқлашга таъсир қилади (ЖКнинг 50-моддаси);
- Алоҳида тартибда жазо тайинланишига сабаб бўлади.
Судланганликнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамияти шахс янги жиноят содир этганда
вужудга келади. Бошқача айтганда, шахснинг судланганлиги суд томонидан, у
судланган деб топилган даврда, яъни ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан унинг
тутатилиши ёки олиб ташлангунгача бўлган даврдан кейин жиноят содир этган
ҳолларда ҳисобга олинади. Судланганлик бошлангунига қадар ёки у тугагандан кейин
жиноят содир этиш ҳеч қандай жиноий-ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди.
Ушбу модданинг тўртинчи қисми судланганликнинг охирги муддати тугатилиши
ёки олиб ташланишини умумий асосларда аниқлайди.
Судланганлик ҳолати тугалланганда, шахс судланмаган деб ҳисобланади.
Судланганлик ҳолатининг тугалланиши, шахснинг янги жиноят содир этиши билан
узилади. Бундай ҳолда судланганликнинг биринчи жиноят бўйича тугалланиш
муддати айбдорнинг охирги жиноят учун жазони ҳақиқий ўтаб бўлганидан сўнг
ҳисобга олинади. Судланганлик ҳолати туталланиши билан унинг барча хуқуқий
оқибатлари бекор бўлади ва шахс янги жиноят содир этган тақдирда, унинг жиноий
жавобгарлигини оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 77-моддасининг бешинчи қисми
жазони ўтаган, аммо қонуннинг ўзгариши билан бундай қилмиш жиноят деб
ҳисобланмай қолган тақдирда, шунингдек содир қилинган жиноят учун тайинланган
жазони ўтаб бўлиниши билан судланганлик ҳолатининг тугалланиши белгиланган
бўлса, шахс судланмаган деб ҳисобланишини белгилайди
8
.
Жазо қўллаш билан чиқариладиган айблов ҳукми махсус жиноий ҳуқуқий
оқибатларни келтириб чиқаради. Судланганлик – бу суд томонидан айбли деб
топилган ва жазога ҳукм қилинган шахсни махсус жиноий ҳуқуқий ҳолатини
белгилайди”, деб айтиб ўтган эди. Судланганлик шахсни жиноят содир қилганлиги
учун ҳукм қилишнинг ҳуқуқий оқибати бўлиб, унинг “махсус ҳуқуқий ҳолати”ни
келтириб чиқаради. Бу ҳуқуқий оқибатларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас,
уларнинг бири иккинчиси билан узвий боғлиқ
9
.
Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда
тугалланади:
а) шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — синов муддати тугаган кундан
бошлаб;
б) мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга
жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
в) жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан
маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;
8
Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в
науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
9
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные
науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
144
г) озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;
д) беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси
ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;
е) беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум
қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;
ж) ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан
маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.
Жиноят Кодекснинг 79-моддасига кўра, судланганликнинг олиб ташланиши: агар
шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан
маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса, жамоат
бирлашмаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, жамоа ёки жазони ўтаб
чиққан шахснинг ўзи берган илтимосномасига кўра суд жиноят Кодекснинг 78-
моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида ярми ўтганидан кейин унинг
судланганлигини олиб ташлаши мумкин.
Жиноят Кодекснинг
178 — 184, 185 — 185
2
, 189 — 192-моддаларида
назарда
тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг
судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар етказмаганда, жиноят Кодекснинг 78-
моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида тўртдан бир қисми ўтганидан
кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкин.
Ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб
чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан
кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг
судланганлигини олиб ташлаши мумкин
10
.
Жиноят Кодекснинг 13-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган асослар
мавжуд бўлган тақдирда ҳам судланганлик олиб ташланиши мумкин.
Судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам олиб ташланиши мумкин.
Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш
муддатлари
асосий ва қўшимча жазолар ўтаб бўлинган ёки ижро этилган кун
дан
бошлаб ҳисобланади. Агар шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда
муддатидан илгари озод қилинган ёхуд жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса,
судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан
алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланади. Агар Жиноят
Кодекснинг 44, 46-моддалари асосида ҳукм бўйича тайинланган жазони суд бошқа
жазо билан алмаштирган бўлса, судланганлик муддати жазонинг амалда ўтаб бўлинган
ёки ижро этилган қисмидан ҳисобланади. Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик
ҳолатининг муддати тугамай, яна жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини
тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Илгари содир этилган жиноят учун
судланганлик ҳолатининг тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун (асосий
ва қўшимча) жазони амалда ўтаб бўлганидан бошлаб ҳисобланади.
References:
Используемая литература:
10
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш
мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В.
6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
145
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
146
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Хушвактова Н.А
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588
26.
Хушвактова Н.А
. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.