Авторы

  • Зохид Ишниязов
    Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdaf.69363

Аннотация

Республикамизда пахта етиштириш соҳасида давлат буюртмаси бекор қилиниши, пахта етиштирувчи хўжаликлар ҳамда пахтачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи соҳа субъектлари фаолияти хусусий мулкчилик асосига ўтиши, пахта ишлаб чиқаришни соҳасини интенсивлаштириш, самарадорлик даражасини ошириш масалалари пахта етиштирувчи тадбиркорлар зиммасига ўтишини билдиради. Фермер хўжаликларининг фаолияти иқтисодий эркинлиги таъминланиши, ресурслар ва хизматлар харид қилиш, маҳсулотлар сотиш борасидаги ҳамкорларни, маҳсулот сотиш каналларини ҳам мустақил танлаш имкониятини янча кенгайтирди.


background image


39

ПАХТАЧИЛИК ТАРМОҒИДА ЭКОЛОГИК МУАММОЛАРНИ ОЛДИНИ

ОЛИШ ТАДБИРЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

МАНБАЛАРИ

Ишниязов Зохид Нормаматович

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва

тадқиқотлар халқаро маркази тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14936954

Республикамизда пахта етиштириш соҳасида давлат буюртмаси бекор қилиниши,

пахта етиштирувчи хўжаликлар ҳамда пахтачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи соҳа
субъектлари фаолияти хусусий мулкчилик асосига ўтиши, пахта ишлаб чиқаришни
соҳасини интенсивлаштириш, самарадорлик даражасини ошириш масалалари пахта
етиштирувчи тадбиркорлар зиммасига ўтишини билдиради. Фермер хўжаликларининг
фаолияти иқтисодий эркинлиги таъминланиши, ресурслар ва хизматлар харид қилиш,
маҳсулотлар сотиш борасидаги ҳамкорларни, маҳсулот сотиш каналларини ҳам
мустақил танлаш имкониятини янча кенгайтирди.

Айни пайтда пахтачилик ҳудудларида тупроқ шўрланиши (45 фоиздан ортиқ сувли

қишлоқ хўжалиги ерлари шўрланган), суғориш тизими ва суғориш усулларининг сув
тежамкорлик талабларига жавоб бермаслиги ортиқча сув сарфи билан бирга иккиламчи
шўрланиш ҳавфини ошираётгани, тупроқ мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви,
муттасил пахта ва буғдой навбатлаб экиш туфайли тупроқ унумдорлиги пасайиши,
механик таркиби ёмонлашиб, тупроқ зичлашиши, тупроқ эррозияси каби салбий
вазиятлар экологик ҳолатни тобора ёмонлаштириб бормоқда.

Айниқса пахтачилик тармоғида кўп миқдорда фойдаланиладиган заҳарли кимёвий

моддалар (минерал ўғитлар, ғўза касалликлари ва зарарли ҳашоратларига қарши
қўлланиладиган заҳарли моддалар (пестицидлар), ғўза баргини тўкишда
фойдаланиладиган дефолиантлар каби) экин майдонлари тупроғи, сув ҳавзалари ва
атмосферани ифлослаши туфайли экологик муаммолар кучайишига олиб келади

1

.

Бугунги экологик муаммолар салбий таъсири кучайиб бораётган даврда

пахтачилик соҳасини замонавий инновацион технологиялар асосида ривожлантириш
биринчи навбатда илм-фан ютуқлари, илғор тажрибалардан кенг фойдаланишни тақозо
қилмоқда.

Бугунги кунда органик пахта ишлаб чиқариш масаласи соҳадаги долзарб бўлган

йўналишлардан бири бўлиб, бунда икки томонлама самарадорлик кузатилади.
Биринчиси, маҳсулотнинг инсон организми учун зарарсизлиги бўлса, иккинчиси
табиатга келтириладиган зарарлар камайишида

2

.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда пахтачилик соҳасини ривожлантириш

қишлоқ хўжалиги тараққиётини таъминлаш жараёнидаги атроф муҳит ифлосланиши
олидини олиш тадбирларини амалга оширишни молиялаштиришнинг турли шакллари,

1

Манба: Экологические проблемы сельского хозяйства. https://vyvoz.org/blog/ekologicheskie-problemy-

selskogo-hozyaystva/

2

Манба: Незванова А.Ю. Одежда из хлопка убивает экологию?!

https://green-club.su/

organicheskyi_xlopok/?unapproved=14655&moderation-hash=175708a1859621128a962ea67f0

ff770#

comment-14655


background image


40

йўллари ва услубларини жорий қилишга асосий эътиборни қаратиш зарурати ортиб
боради.

Юқоридагиларни инобатга олинса, экологик тадбирларни амалиётга жорий

этишни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ва шунингдек, бу соҳада
тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий қилишни
субсидиялаш ва кредитлаш тизими аҳамияти ортиб боради. Шу боис республика
маъмурий ҳудудлари (Қорақалпоғистон Ресубликаси ва вилоятлар) бўйича экологик
тадбирларни молиялаштирувчи экологик инвестицион жамғармалар ташкил этилиши
мақсадга мувофиқ.

Экологик тадбирларни молиялаштиришдаги бундай тизимни жорий этишда

қуйидаги ҳолатлар ҳисобга олинади:

- ҳудудларининг табиий-иқлим шароити билан боғлиқ экологик ҳолати, аграр

ресурслар билан таъминланиши, аҳолининг экологик онги ва соҳа ходимларининг
малакаси, меҳнатга бўлган муносабатларидаги, деҳқончилик маданиятидаги ҳамда
пахтачилик соҳаси иқтисодий ҳолатидаги тафоввутлар;

- республика ҳудудлари хусусиятлари таъсирида юз берадиган қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари ишлаб чиқаришига ихтисослашув йўналишлари;

- республика ҳудудлари бўйича саноат соҳасининг ривожланишидаги фарқлар ва

саноат

тармоқларининг

фойдалилик

даражаси

(экологик

тадбирларни

молиялаштириш имконияти назарда тутилади);

- пахтачилик тармоғига илм-фан ютуқлари, илғор агротехник услублар ва

самарали иқтисодий механизмларни жорий этишдаги фарқлар мавжудлиги
(пахтачилик соҳаси мутахассислари малакаси, тармоқни бошқариш тизмидаги ўзига хос
анъаналар кабилар);

- пахта етиштирувчи фермерлар онгида, маҳсулот ишлаб чиқариш борасидаги

дунёқарашида янгиланиш ва бозор талабларига мослашиш йўналишидаги илғаш анча
қийин бўлган аммо, мавжуд фарқлар;

- қишлоқ хўжалиги тармоқлари фаолияти доирасида экологик ифлосланиш

манбаларининг мавжудлиги ва ифлосланиш даражаси кўлами;

- ҳудудларда атроф муҳит ифлосланишида пахтачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа

соҳалар тутган ўрни ва салмоғидаги фарқлар;

- атроф муҳит ифлосланиши даражасини камайтириш ва экологик муаммолар

олдини олиш имкониятлари даражаси каби ҳолатлар эътиборга олиниши лозим.

Экологик ҳудудий инновацион жамғарма асосан хусусий капитал ёки бошқа

манбалардан шаклланувчи капитални давлат томонидан рағбатлантириш асосига
қурилгани ҳолда, давлат томонидан бошқарилиши билан бирга, хусусий ёки давлат
шериклиги асосидаги жамғарма сифатида фаолият юритиши ҳам мумкин. ЭҲИЖ лар
фаолияти қуйидаги бозор субъектлари фаолияти билан бевосита боғлиқ ҳолда йўлга
қўйилиши мақсадга мувофиқ (1-расм).


background image


41

Юқоридаги илмий –амалий хулосалар асосида қуйидаги таклифлар илгари

сурилади:

1.

Атроф муҳит ифлосланишини давлат ва жамоатчилик назоратининг самарали

услубини ишлаб чиқишни жорий этиш лозим;
2.

Соҳадаги агротехнологиялар экологик экспертиза қилиниши, келтирадиган зарар

кўлами ҳисобланиши лозим.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Хушматов Н., Республикада пахта хом ашёси ишлаб чиқариш борасидаги

муаммолар: Ўз БИИТИ Илмий ишланмалар тўплами. – Тошкент, 2002. -31 б.
2.

Бекназаров Ў.Ф., Мырзаев Б.Ж. Пахтачилик тараққиёти ва экологик маслаҳат

тизимини ривожлантириш узвийлиги. /- Тошкент, ЎзБИИТИ, 2007, -57-58-б.
3.

Бекназаров Ў. Файзуллаева Т. Экологик мувозанат // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги.

–Тошкент, 2007. -№ 6. 19
4.

Муаллифнинг илмий- амалий изланишлари натижалари.

Қишлоқ хўжалик кимё ва
соҳага даҳлдор саноат

корхоналари.

Экологик инновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш, улардан

фойдаланиш ва молиялаштириш билан боғлиқ субъектлар

Экологик инновацион лойиҳалар

истеъмолчилари

Экологик инновацион лойиҳалар

(ишлаб чиқиш) тайёрловчилар

(аграр

соҳада)

Экологик ҳудудий

инновацион

жамғарма

(ЭҲИЖ)

Илмий-тадқиқот
институтлари
(аграр соҳа).

Олий таълим

муассасалари

(аграр соҳада).

Қишлоқ хўжалиги
корхоналари (фермер

хўжаликлари, МЧЖ лар ва
бошқалар).

Қишлоқ хўжалигига

хизмат кўрсатувчи
ташкилотлар.

Қишлоқ хўжалиги

маҳсулотини қайта

ишлаш корхоналари.

Хусусий илмий-тадқиқот
жамоалари (МЧЖ),

ҳалқаро ташкилотлар.

Давлат идоралари, турли

илмий ва агротехнологик
маслаҳат марказлари.

Экологик технологиялар, ишланмалар тайёрлаш,
жорий этишни молиялаштириш ва

такомиллаштириш билан боғлиқ тадбирлар.

Ишлаб чиқилган

экологик лойиҳалар

экспертизаси ва

молиялаштиришга

тавсия қилиш.

Библиографические ссылки

Хушматов Н., Республикада пахта хом ашёси ишлаб чиқариш борасидаги муаммолар: Ўз БИИТИ Илмий ишланмалар тўплами. – Тошкент, 2002. -31 б.

Бекназаров Ў.Ф., Мырзаев Б.Ж. Пахтачилик тараққиёти ва экологик маслаҳат тизимини ривожлантириш узвийлиги. /- Тошкент, ЎзБИИТИ, 2007, -57-58-б.

Бекназаров Ў. Файзуллаева Т. Экологик мувозанат // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. –Тошкент, 2007. -№ 6. 19

Муаллифнинг илмий- амалий изланишлари натижалари.