Авторы

  • Адина Закирова
    ИИВ Академияси кафедра профессор юридик фанлар доктори, профессор

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdaf.79054

Ключевые слова:

субъект мусъулият жамият тартиб ҳуқуқ сиёсат ҳуқуқбузарлик қоида жиноятчилик фаолият маҳалла ижтимоий маънавий.

Аннотация

Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва иштирок этувчи субъектларига кимлар киришлиги, улар фаолиятининг  муҳим жиҳатлари, ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини ўрганишдаги ўзаро алоқалари ҳамда мавжуд муаммоларни ечишда олиб бориладиган ҳамкорликларининг аҳамиятли томонлари борасида фикр юритилган.


background image


52

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

МУҲИМ ЖИҲАТЛАРИ

Закирова Адина Гулямовна

ИИВ Академияси кафедра профессор

юридик фанлар доктори, профессор

https://doi.org/10.5281/zenodo.15228230

Аннотация:

Мақолада ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга

оширувчи ва иштирок этувчи субъектларига кимлар киришлиги, улар фаолиятининг
муҳим жиҳатлари, ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини
ўрганишдаги ўзаро алоқалари ҳамда мавжуд муаммоларни ечишда олиб бориладиган
ҳамкорликларининг аҳамиятли томонлари борасида фикр юритилган.

Калит сўзлар:

субъект, мусъулият, жамият, тартиб, ҳуқуқ, сиёсат, ҳуқуқбузарлик,

қоида, жиноятчилик,фаолият, маҳалла, ижтимоий, маънавий.


Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва

муассасалар қонун билан белгилаб берилган ваколатлари доирасида фаолиятини
амалга оширишлари ушбу йўналишда муҳим аҳамият касб этади.

Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаблари ва уларга

имкон берган шарт-шароитлар турли соҳалардаги муаммо ва камчиликлар натижаси
ўлароқ келиб чиқади

1

. Ҳар қандай соҳадаги ҳуқуқбузарлик иккинчи бир

ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқариши мумкин. Шу боисдан, субъектлар соҳасидаги
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш, олдини олиш билан
чекланмасдан, балки уларни келтириб чиқарувчи оқибатларни бартараф этиши, бошқа
ҳуқуқбузарликларга олиб келувчи ҳолатлар аниқланганда эса уларни олдини олишга
маъсул субъектларга хабар беришлари талаб этилади.

Демак, булар субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни талаб этади. Шуни

алоҳида эътироф этиш лозимки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга
оширувчи субъект сифатида ички ишлар органлари муҳим роль ўйнайди ва уларнинг
ҳуқуқбузарликлар профилаектикаси бўйича ваколатлари “Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида”ги Қонун, ҳуқуқий мақоми, фаолият йўналишлари,
ҳуқуқлари, вазифалари ва мажбуриятлари эса “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги
Қонун билан белгилаб берилган.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг субъектлари борасида илмий адабиётлар,

хусусан, криминолог олимлар томонидан турлича таъриф бериб келинган. Масалан, бир
қатор олимлар “умумий” ва “махсус” субъекларга ажратган

2

. Бунда, қонун ва қонун ости

ҳужжатлари билан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича алоҳида вазифалар ва
мажбуриятлар белгилаб берилмаган, лекин бу жараёнда иштирок этадиган давлат
органлари, жамоат тузилмалари умумий субъект, аксинча алоҳида нормалар билан

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти

самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармони.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва

жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга
кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196 сон Фармони.


background image


53

ваколатлар, вазифа ва мажбуриятлари белгиланган давлат органлари ва мансабдор
шахслар махсус субъектлар деб таърифланган

3

.

Ўзбекистон

Республикасининг

2014 йил

14 майдаги

«Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида»ги Қонунининг қабул қилиниши ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси субъектлари тушунчасига таъриф берилиши таъминлаб берди.
Хусусан, мазкур қонун билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини субъектлари
турларини тахминий учта гуруҳга ажратиб олишимиз лозим.

Биринчи гуруҳга

, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини умумий назоратини олиб

борувчи, мувофиқлаштирувчи орган ва муассасалар (7, 8, 20-модда):

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси;

-

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

-

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар.

Иккинчи гуруҳга

, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи

органлар ва муассасалар (9-19 модда):

- ички ишлар органлари;
- прокуратура органлари;
- Давлат хавфсизлиги хизмати органлари;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари;
- Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари;
- адлия органлари;
- давлат божхона хизмати органлари;
- давлат солиқ хизмати органлари;
- меҳнат органлари;
- таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари;
- соғлиқни сақлаш тизимини давлат томонидан бошқариш органлари ва соғлиқни

сақлаш муассасалари;

- Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари.

Учинчи гуруҳга

, ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этувчи органлар ва

муассасалар (21-модда):

-

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

-

нодавлат нотижорат ташкилотлари;

-

фуқаролар.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг субъектларига қонун билан турлича

ваколатлар белгиланган, шу боисдан уларни гуруҳларга ажратиб ўрганиш ва
таърифлаш мақсадга мувофиқлиги келиб чиқади.

Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга

оширувчи органлар ва муассасаларнинг мақоми бошқа қонун нормалари билан
белгилаб берилган бўлса, уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича
ваколатлари “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунда кўрсатиб
ўтилган.

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги

ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони// URL: http://www.lex.uz.


background image


54

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича

идоралараро комиссиялар (20-модда) мавжуд бўлиб улар қуйтдагиларни амалга
оширади:

қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини,

юридик шахсларнинг, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини

ҳуқуқбузарликлардан

ҳимоя

қилишни

таъминлашни,

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги
давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга
оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этишни,
ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолияти самарадорлигини, яқин
ҳамкорлигини ва уюшган ҳолда ишлашини таъминлаш мақсадида уларнинг
фаолиятини

мувофиқлаштиришни,

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

ва

жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларни баҳолашни,
мониторинг қилишни ва уларнинг самарадорлигини оширишни, жиноятларни фош
этиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш амалиётини
ўрганишни, жиноятларнинг фош этилишини ҳамда суриштирув, тергов органларидан
ва суддан яширинган шахсларнинг қидирувини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув
ва профилактика тадбирлари самарадорлигини оширишни, тизимли камчиликлар
юзага келишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлашни,
шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган
шарт-шароитларни аниқлаш юзасидан чораларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга
оширишни, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга
доир ахборотни тўплашни, сақлашни, уларга ишлов беришни, уларни таҳлил қилишни,
шунингдек тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш
мақсадида ушбу ахборотдан фойдаланишни амалга оширади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича

идоралараро комиссиялар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга
ошириши мумкин.

Foydalanilgan adabiyotlar/Используемая литература/References:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар

органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя
қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармони.
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар
органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-6196 сон Фармони.
3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026

йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
60-сон Фармони// URL: http://www.lex.uz.
4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон

Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони// URL: http://www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5005-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6196 сон Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармони// URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-27-сон Фармони// URL: http://www.lex.uz.