39
ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА
НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА
ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР БИЛАН ХАМКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШГА
ОИД АЙРИМ ФИКР МУЛОҲАЗАЛАР
Косимов Жамшид
Ўзбекисистон Республикаси ИИВ Академияси
Магистратура тингловчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15737427
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари
билан ҳамкорлигининг асосий белгиларидан бири уларнинг ҳуқуқий тартибга
солинганлигидир. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлари билан ҳамкорлигининг ҳуқуқий тартибга солинганлиги уни ташкил этиш
тартибини мустаҳкамлайди, ҳамкорликка киришувчи ҳар бир субеъктнинг
масъулиятини ошириши билан биргаликда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини
ҳуқуқий кафолатлайди. Шунинг учун, биз Нодавлат нотижорат ташкилотларининг
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорлигини тартибга солувчи ҳуқуқий
нормалар ва уларни қўллаш амалиётини илмий-назарий таҳлил қилишимиздан олдин
аввало, мазкур субъектлар ўртасидаги ҳуқуқий асосларни мазмун-моҳиятини тўлиқ
англаб олиш учун уларни тегишли гуруҳларга ажратиб таҳлил қилиб олишимиз лозим
бўлади.
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;
3) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасинингқарорлари;
Бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда
аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти, ёшларни бўш вақтларини унумли ташкил этиш,
оилалардаги маънавий-руҳий муҳитни соғломлаштириш, таълим беришнинг
замонавий усулларини қўллаш, шу билан бирга бевосита ҳуқуқбузарликлар
профилактикасини амага оширувчи органлар фаолиятини соддалаштириш муҳим
аҳамиятга эга ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш
нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, баълки бошқа ташкилотларнинг
ҳам вазифаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда қонунбузарликнинг олдини
олиш, тартиб бузарликка қарши курашни кучайтириш, ҳозирги иқтисодий
ислоҳотларни амалга ошириш даврида қонун устуворлигини таъминлаш фақат
ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларинигина эмас, балки ҳар бир раҳбарнинг,
маҳалланинг жамоатчиликнинг ҳам муҳим вазифасига айланиши керак
1
Давлатимиз
томонидан ҳуқуқбузарликларни барвақт олини олиш ва маҳаллада ҳавсиз муҳитни
яратиш борасида бир қатор ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳатлар
келажакда жамоат хавсизлигини таъминлашнинг муҳим кафолатларидан бири
ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ўзини ўзи
бошқариш органлари, шу билан бирга жамоат ташкилотларининг ўрни муҳим
аҳамиятга эга. Жумладан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни муҳим
аҳамитга эга. 1999 йил 14 апрелда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги
1
Рузиев З.Р. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари(конституциявий-ҳуқуқий таҳлил):
Афтореф. юрид. фан. док. –Т., 2016. –Б. 17.
40
қонуннинг қабул қилиниши нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини, улар
томонидан амалга оширилатган вазифаларни мустахкамлаб қуйди. Ушбу қонун билан
бигунги кунда 11400 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар ўз фаолитини
юритмоқда. Ушбу нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти мустақил таризда
амалга ошриб боради. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни беқиёс. Бу борада нодавлат нотижорат
ташкилотлари давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб қувланиши;
биринчидан
, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат томонидан ҳар
томонлама қўллаб қуватланиши;
иккинчидан,
жамоат назоратини амалга ошириш;
учинчидан,
давлат органларининг айрим ваколатларини нодавлат нотижорат
ташкилотлар ва ўзини ўзи бошқариш органларига аста-секин ўтказиб бориш;
тўртинчидан,
жамият аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш
орқали таъминланади
2
. Бугунги кунда ички ишлар идоралари тизимида ўтказилаётган
ислоҳотлар асосида ташкил этилган ички ишлар органлари таянч пунктлари
фаолиятини ташкил этиш ва у ерда профилактика инспекторларининг фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлигини такомиллаштириш
жараёнларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида комплекс тарзда ўрганилмаган. Бу эса, ўз
вақтида ушбу мавзу бўйича илмий тадқиқот ўтказишни тақозо этди. Жамоатчилик
тузилмалари билан ҳамкорлигини шакллантириш борасида олиб борилаётган амалий
ишлар, хусусан суд– ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар жараёни ва натижалари
илмий тахлил қилинди. Бир сўз билан айтганда, юртимизда ҳуқуқий давлат
асосларини янада такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини
юксалтириш биз учун ҳалқилувчи вазифа бўлиб қолмоқда. Бу борада нодавлат
нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан билан
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишдаги ҳамкорлиги Ўзбекистон
Республикасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида»ги қонунининг 4-моддасида мустахкамлаб қуйилган. Ҳуқуқбузарликлар
профилактикасининг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда нодавлат нотижорат
ташкилотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан қуйидаги йўналишларда
ҳамкорлик қилади.
-
нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширувчи органлар ва муассасаларга кўмаклашиш;
-
нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга
оширувчи органларга зарур ёрдам кўрсатиш;
-
нодавлат
нотижорат
ташкилотлари
қонунчиликка
мувофиқ
ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган
муассасалар тузиши;
-
нодавлат
нотижорат
ташкилотларини
давлат
ижтимоий
буюртмани
жойлаштириш
ва
қонунчиликда
тақиқланмаган
йўли
усуллар
орқали
ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этиши мумкин.
2
Тошев Б. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа жамоат тузилмалари фаолиятини
такомиллаштиришнинг долзарб масалалари // Ҳуқуқ–Право–Law.– 2002.– № 4.– Б. 54–56.
41
Нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан
ҳамкорликда ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабардорликни ошириш ва профилактика
тадбирларини ўтказиш бўйича иш олиб боришади. Тадқиқот ва мониторинг
ташкилотлари ҳуқуқбузарликларни ўрганиш, статистик маълумотлар тўплаш ва
жамоатчиликка тақдим этиш орқали профилактика дастурларини янада самарали
қилишга ҳисса қўшадилар.
Хулоса
қилиб
айтганда
нодавлат
нотижорат
ташкилотларининг
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар билан ҳамкорликда тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш орқали кенг
жамоатчилик ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олишга ўз хиссаларини қўшиб
боради.
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси https://lex.uz/docs/6445145
2.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида
қонуни https://www.lex.uz/acts/2387357
3.
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги
қонун https://www.lex.uz/acts/11360
4.
Рузиев
З.Р.
Фуқаролар
ўзини
ўзи
бошқариш
органларининг
ваколатлари(конституциявий-ҳуқуқий таҳлил): Афтореф. юрид. фан. док. –Т., 2016. –Б.
17.
5.
Тошев Б. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа жамоат тузилмалари
фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари // Ҳуқуқ–Право–Law.– 2002.–
№ 4.– Б. 54–56.