108
АДЛИЯ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИДА ЮРИДИК ТАЪЛИМ ЎРНИ
Рафик Шакуров
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш институти доценти, юридик фанлар номзоди
https://doi.org/10.5281/zenodo.16520010
Давлатнинг халқаро миқёсдаги ўринга эга бўлишида унинг сиёсий, иқтисодий,
ижтимоий соҳалардаги ютуқлари, шу жумладан, ижтимоий соҳани ташкил этадиган
таълимнинг ривожланганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, бугунги кунда
бошқа ривожланган давлатлар каби мамлакатимизда ҳам таълим давлат сиёсати
сифатида эътироф этилиб, унинг стратегик йўналишлари белгиланди. Хусусан,
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ
жавоб берадиган таълим тизимини ташкил қилиш асосий ғоя сифатида эътироф
этилиб, унинг мақсадлари ва 2030-йилгача эришиладиган мақсадларнинг
самарадорлик кўрсатгичлари белгиланди.
Стратегияда келтирилган мақсадли кўрсатгичларига эришишга оид устувор
вазифалар юридик таълим тизимида ҳам қатор ислоҳотларни амалга ошириш учун
асос бўлди.
Юридик таълимнинг самарадорлигини оширишда, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2024-йил 24-майдаги ПФ–80-сон “Маъмурий ислоҳотлар доирасида
адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам
бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ “
мактаб
–
лицей
–
техникум
–
университет
” тизимига асосланган ҳолда узлуксиз юридик
кадрларни тайёрлаш аҳамият касб этди, дейсак муболаға бўлмайди. Жумладан,
Фармонга асосан
мактабларда
“Ҳуқуқ синфи” ва ҳуқуқ фанларни чуқурлаштирилган
ҳолда ўқитилишини ташкил этиш ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 17-августдаги 532-сон қарорига
мувофиқ “Ҳуқуқ синфи”га ўқувчилар “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанига қизиқувчи 8-
синф ўқувчилари орасидан сараланиб, мактаб педагогик кенгаши тавсияси асосида
директорнинг буйруғи билан ўтказилиши белгиланди.
Юридик кадрларни тайёрлашда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия
вазирлиги тизимини ташкил этувчи академик лицейлари, юридик техникумлар ва
Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда – ТДЮУ) муҳим ўрин
тутади. Жумладан, таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш нуқтаи
назаридан, бугунги кунда ТДЮУ қошидаги
академик лицейлари
фаолиятини янада
ривожлантиришнинг
асосий
йўналишлари
этиб
ўқувчиларни
келгусида
“юриспруденция” йўналиши бўйича олий таълим муассасаларида ўқишга тайёрлашга
мўлжалланган фанларни танлаш имконияти берилган замонавий ўқув дастурларини
жорий қилиш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришга кўмаклашиш, академик
лицейга дарс машғулотларини онлайн режимда ўтказиш учун хорижий мутахассислар
жалб қилиш йўлга қўйилди.
Касб-ҳунар маълумотига эга малакали мутахассислар, рақобатбардош юридик
кадрлар тайёрлаш йўналишида, Адлия вазирлиги
юридик техникумлари
алоҳида
ўрин тутади. Адлия вазирлигининг юридик техникумлари фаолияти ТДЮУ томонидан
мувофиқлаштириб борилади. Юридик техникумни тамомлаган ўқувчилар республика
109
миқёсида малака талабларига биноан ўрта махсус юридик маълумот зарурати мавжуд
бўлган давлат органлари ва ташкилотларида, шу жумладан: Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий тузилмалари,
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий органлари,
нотариал идоралар, адвокатлик тузилмалари ва шу каби қатор идораларнинг умумий
штат бирликлари сони доирасида вакант лавозимларга ишга кириш бўйича танловда
белгиланган тартибда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Тошкент давлат юридик университети
таянч олий ўқув ва илмий-услубий
муассаса ҳисобланади ҳамда олий таълим бакалавриат ва магистратура
мутахассисликлари бўйича юридик кадрлар тайёрланишини таъминлайди.
Таъкидланган фармонга мувофиқ, ТДЮУ фаолиятининг янада такомиллаштириш
мақсадида, жумладни, ТДЮУ фаолияти, таълим дастурлари, таълим жараёнини ташкил
этиш ва бошқариш, таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини халқаро
стандартларга мувофиқ трансформация қилинди, юридик кадрлар тайёрлаш бўйича
замонавий халқаро стандартлари жорий этилди, дарс жараёнларига хорижий
профессор-ўқитувчиларни кенг жалб қилиш йўлга қуйилди.
Шубҳасиз, таъкидланган босқичларда юридик таълимнинг узлуксиз тизимининг
жорий этилиши ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини оширишда муҳим
аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, юридик кадрларнининг малакасини ошириш муҳим ўрин тутади.
Мазкур вазифа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 24-майдаги ПФ–
80-сон Фармонига мувофиқ Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини
ошириш маркази, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик
кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, Х.Сулаймонова
номидаги Республика суд экспертиза марказининг Суд экспертларининг малакасини
ошириш ўқув маркази ҳамда “Ўзархив” агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш
юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази негизида ташкил этилган
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Юридик кадрларни қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига
(кейинги ўринларда – Институт)
юкланган. Институтнинг асосий вазифаларига, жумладан, замонавий талаблар ва
жараёнларни ҳисобга олган ҳолда адлия органлари ва муассасалари ходимлари,
юридик хизмат, адвокатура, нотариат, суд экспертизаси, архив иши ва иш юритиш,
ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш, медиация ва интеллектуал мулк соҳалари
мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, олий маълумотга
эга бўлган шахсларни юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш, умумий ўрта,
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс
берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш,
шунингдек, профессионал ва олий таълим тизимида ҳуқуқий фанлардан дарс
берадиган педагог кадрларнинг белгиланган даврийликка мувофиқ малакасини
ошириш, юридик ва ноюридик соҳаларда фаолият юритувчи давлат хизматчилари,
хусусий сектор ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларининг ҳуқуқий
билимларини
оширишга
қаратилган
ўқув
курсларини
ташкил
қилиш,
ташкилотларнинг тегишли мутахассисларини талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб
шартнома асосида манзилли ўқитиш ва бошқалар киради.
110
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида юридик таълим ушбу
босқичлар билан чекланмайди. Жумладан, таъкидланган фармонга асосан адлия
органларининг қўшимча фаолият йўналишлари этиб Адлия вазирлиги томонидан
“Мадад” ННТ билан ҳамкорликда фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам
кўрсатиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, қонунчилик
ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли
ўртасида тушунтириш ишлари, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолият
йўналишларидан келиб чиқиб ҳуқуқий тарғибот материаллари тайёрлаш, “Ҳуқуқий
тарғибот куни”да (ҳафтанинг ҳар чоршанба куни) туман (шаҳар) адлия бўлимлари, шу
жумладан юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ органлари, давлат хизматлари
марказлари томонидан манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда “Online-mahalla”
платформасига киритилган ва жойларда аниқланган муаммоларнинг ҳуқуқий
ечимларига қаратилган манзилли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш,
аҳоли учун энг долзарб масалаларни аниқлаш орқали улар юзасидан ҳуқуқий
тушунтириш ва маслаҳатлар бериш белгиланди.
Мухтасар айтганда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида юридик
таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар таълим соҳасига оид давлат
стратегияси доирасида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишда аҳамият касб
этади ҳамда юридик таълим тизимини янги сифат босқичига кўтариш, ўқув юртлари
тизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Бу ўз навбатида, замонавий
талаблар, илғор халқаро юридик тажриба ва меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида
Янги
Ўзбекистоннинг юқори малакали, ижодий фикрлайдиган, ҳалол юридик кадрларни
тайёрлашга кенг имкониятлар яратади.