27
ИЖРО ҲУЖЖАТИНИ ИЖРО ЭТМАГАНЛИК УЧУН МАЪМИРИЙ ВА
ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК МАСАЛАЛАРИ: БОЛАНИ ОЛИБ БЕРИШ ВА
УЧРАШТИРИШ МИСОЛИДА
ISSUES OF ADMINISTRATIVE AND CRIMINAL RESPONSIBILITY FOR NON-
EXECUTION OF AN EXECUTIVE DOCUMENT: IN THE CASE OF TAKING A
CHILD AND MEETING
Axmedova Guliruxsor Ravshanovna
Majburiy ijro byurosi Toshkent shahar boshqarmasi Sud hujjatlari va boshqa organlar
hujjatlarini ijro etish bo‘limi katta inspektori
https://doi.org/10.5281/zenodo.16812365
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 11-моддасида оилавий ҳуқуқларни
ҳимоя қилиш суд томонидан фуқаролик суд ишларини юритиш қоидалари бўйича, Оила
содексда назарда тутилган ҳолларда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари ёки бошқа
давлат органлари томонидан амалга оширилади
1
.
Ўзбекистон Республикасининг 2008-йил 7-январдаги “Бола ҳуқуқларининг
кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-139-сон қонунининг 11-моддасида, боланинг
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси,
ота-онасининг ўрнини босувчи шахслар, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса
васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор, суд томонидан амалга оширилади, дея
белгиланган
2
.
Давлат бошқарув органлари, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг судда
иштирок этиш шакллари:
Биринчидан, даъво аризаси (ариза) билан судга мурожаат қилиш (вояга етмаган
болаларга алимент ундириш, алимент миқдорини ўзгартириш, болага қўшимча
ҳаражатлар ундириб бериш, вояга етмаган болага тегишли уй-жойга нисбатан тузилган
олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум
қилиш, ота-оналик ҳуқуқини чеклаш, фарзандликка олишни бекор қилиш ва бошқалар);
Иккинчидан, судда хулоса бериш (алоҳида яшаётган ота-оналар ўртасида боланинг
яшаш жойини аниқлаш, боладан алоҳида яшаётган ота-оналарнинг ота-оналарнинг ота-
оналик ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириш, болалар билан бобо, буви ва бошқа
қариндошларнинг учрашишини таъминлаш, болани қонунсиз ушлаб турганлардан
қайтариш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш, ота-оналик ҳуқуқини тиклаш, чеклаш,
чеклашни бекор қилиш, фарзандликка олиш, фарзандликка олишни бекор қилиш ва
бошқалар)
Учинчидан, суд қарорларини ижро этишдаги иштироки (бола билан учрашувни
ташкил қилиш, болани қонунсиз ушлаб турганлардан қайтариш, ота-оналик ҳуқуқи
чекланганда болани олиш, вояга етмаган болага тегишли уй-жойдан қонунсиз
эгалловчиларни кўчириш, сохта ундирилган алимент пулларини болалар уйига
қайтариш ва бошқалар)
3
.
1
Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 1-сентабрдаги Оила кодекси // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси //www.lex.uz.
2
Ўзбекистон Республикасининг 2008-йил 7-январдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-
139-сон қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси //www.lex.uz.
3
Эсанов З.Н. Фуқаролик процессуал ҳуқуқи дарслик. – Тошкент: Юридик адабиётлар публиш, 2022-й. – 148 бет
28
Боладан алоҳида яшаётган ота (она) тарбия, даволаш, аҳолини ижтимоий
ҳимоялаш муассасалари ва бошқа шунга ўхшаш муассасалардан ўз боласи тўғрисида
ахборот олиш ҳуқуқига эга.
Ота (она) томонидан боланинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар бўлгандагина,
уларга ахборот бериш рад этилиши мумкин.
Ахборот беришнинг рад этилиши устидан суд тартибида шикоят қилиниши
мумкин
4
.
Демак, ота суднинг ҳал қилув қарорига асосан фарзанди билан учрашиш вақти ва
тартиби белгиланган бўлса, бунга боланинг онаси қаршилик қилмаслиги керак.
Бундай учрашув тартибининг суд қарори асосида белгиланишидан кўзланган
мақсад ҳам мажбурий тусга эга эканлиги билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасининг 1-қисмига кўра, суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг давлат ижрочилари
зиммасига юклатилади
5
.
Ушбу қонун талабларига асосан, агарда боланинг онаси отаси билан учрашишга
қаршилик қилаётган бўлса, ота ҳал қилув қарорининг мажбурий ижросини таъминлаш
учун муайян жойларга бориши шарт эмас, балки, тегишли мажбурий ижро бўлимига
мурожаат қилиши лозим.
Мажбурий ижро бўлимидан суд қарорининг ижросини таъминлаш чоралари
кўрилади ва бунга боланинг онаси томонидан қаршилик бўлган тақдирда
маъмурий
ва
жиноий жавобгарлик
чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
Бола билан учрашишга қаршилик қилганлик учун жавобгарлик чоралари
юзасидан, Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси
нинг 198
-1
-моддасининг 2-қисмига кўра, Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик, яъни қарздорнинг
даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро
ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга
тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро
этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек
қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида
маълум қилмаганлиги, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан
ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача
миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган
6
.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодекси
нинг 232-моддасининг 1-
қисмига кўра, муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини
тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий
4
Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 1-сентабрдаги Оила кодекси // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси //www.lex.uz.
5
Oʻzbekiston Respublikasining 2001-yil 29-avgustdagi “Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish
toʻgʻrisida”gi 258-II-son Qonuni // Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi // www.lex.uz.
6
Ўзбекистон Республикасининг 1994-йил 22-сентабрдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси //
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси /www.lex.uz.
29
жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз
бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари
ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир
йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
7
.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддасининг 1-қисмига кўра,
суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига
аралашиш, яъни ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилишни ёки давлат
ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо
қўлланилганидан кейин давом эттириш, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз
бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз
саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни
чеклаш ёки бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
8
.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 1998 йил 11
сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар
томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 23-сон қарори
9
7-бандининг 8-9-
қисмларига кўра, суд алоҳида турадиган ота ёки онанинг боласини тарбиялашда
иштирок этиш тартибини белгилайди ва бола билан бирга турадиган ота ёки онага
бунга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклайди.
Суднинг ҳал қилув қарори қасддан бажарилмаган тақдирда суд боладан алоҳида
яшаётган ота (она)нинг талабига биноан бола манфаатларини ва унинг фикрини
ҳисобга олган ҳолда болани унга бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилиши
мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суд
Пленумининг
1998
йил
11 сентябрдаги “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар
томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 23-сон қарори 7-банди 5-
хатбошисига кўра, боладан алоҳида яшаётган ота-онанинг ҳуқуқидан келиб чиққан
ҳолда у билан кўришишда, шунингдек вояга етмаганнинг шу ота-она билан кўришиш
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш заруратидан келиб чиқиб, суд ҳар бир аниқ
ишнинг ҳолатларини инобатга олиб ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида кўрилиш
тартибини (вақти, жойи, кўришиш давомийлиги ва ҳ.к) баён этиши лозим.
Агарда суд қарорининг ижроси жараёнида бола билан учрашиш тартиби, хусусан,
учрашиш жойи юзасидан тушунмовчиликлар юзага келган тақдирда бу ҳолат судга ҳал
қилув қарорининг ижроси юзасидан тушунтириш бериш ҳақидаги аризага асосан суд
ажрими асосида ҳал этилади.
Яъни, бола билан учрашув жойи борасида низо юзага келган тақдирда бу ҳолат ота
томонидан ўзбошимчалик билан ҳал этилмаслиги, учрашишга тўсқинлик қилмаслик ва
ёрдам бериш билан боғлиқ масалалар таълим муассасаси ходимлари зиммасига
юкланиши мумкин эмас.
7
Ўзбекистон Республикасининг 1994-йил 22-сентабрдаги Жиноят Кодекси // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси //www.lex.uz.
8
Ўзбекистон Республикасининг 1994-йил 22-сентабрдаги Жиноят Кодекси // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси //www.lex.uz.
9
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sud Plenumining 1998 yil 11 sentabrdagi “Bolalar tarbiyasi bilan bogʻliq boʻlgan
nizolarni hal qilishda sudlar tomonidan qonunlarni qoʻllash amaliyoti toʻgʻrisida”gi 23-son qarori
30
Зеро, отанинг фарзанд тарбиясида иштироки фақат ҳуқуқлардан эмас,
мажбуриятлардан ҳам иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-
моддасига кўра, ота-оналик ҳуқуқи болалар манфаатларига зид тарзда амалга
оширилиши мумкин эмас.
Болалар манфаатларини таъминлаш ота-она ғамхўрлигининг асосини ташкил
қилиши лозим. Ота-оналик ҳуқуқини амалга оширишда ота-она болаларининг
жисмоний ва руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказишга ҳақли эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасига кўра, ота-
она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Ота-она ўз
болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи,
жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
Қонунчиликда белгиланган бундай ҳуқуқлар аввало, боланинг таълим
жараёнидаги фаол иштирок ва ушбу жараёнга ўзини масъул ҳамда дахлдор деб ҳис
қилиш воситасида амалга оширилади.
Шундай қилиб, Украинада болани бир ота-онадан олиб иккинчисига бериш ёки
бола билан учрашиш ҳуқуқини таъминлаш фақат давлат ижро органлари ваколатига
киради.
Давлат ижрочиси қарорни ижро этиш жараёнида васийлик ва ҳомийлик идоралари
билан ҳамкорлик қилади, қарздор шахсга ихтиёрий бажариш учун муддат беради ва
буйруқни бажармаса, мажбурий чоралар кўради.
Украинада ҳам болани бермаслик учун қаршилик кўрсатган ота-онага нисбатан
маъмурий жавобгарлик ёки жарима қўллаш мумкин.
Агар қарор умуман ижро этилмаса, жиноят ишлари ҳам қўзғатилиши мумкин
(Украина ЖКнинг 382-моддаси суд қарорини ижро этмаслик учун жавобгарликни
назарда тутади, оғир ҳолларда болани бермаслик васийлик ҳуқуқидан маҳрум этишгача
олиб бориши мумкин).
Шу тариқа, Украина тажрибасида хусусий ижрочилар фаолият юритса-да, болалар
билан боғлиқ ижро ишлари давлат муҳокамасида қолдирилган, бу эса боланинг ҳуқуқ ва
манфаатларини давлат томонидан қатъий ҳимоя қилиш мақсадида қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда болалар масалаларига оид суд
ҳужжатларининг ижросини ўз вақтида бажарилиши таъминлаш ҳамда бошқа қонун
ҳужжатлари ижросини назорат қилиш болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини
ҳимоя қилиш, улар бузилган тақдирда тегишли чора-тадбирларни кўриш каби
вазифаларни амалга ошириши бу соҳада қонун ҳужжатларига оғишмай амал
қилинишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
References:
Используемая Литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон
Республикасининг
Жиноят
кодекси.
https://lex.uz/docs/111453#1427044
2.
Ўзбекистон
Республикасининг
Оила
кодекси.
https://lex.uz/ru/docs/104720?ONDATE=07.02.2024%2000
3.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят–процессуал кодекси. https://lex.uz/docs/111460
31
4.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.
https://lex.uz/docs/97664#200658
5.
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни https://lex.uz/docs/26477#27856
6.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Суд ҳужжатларини
бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка доир
қонунларни
қўллашнинг
айрим
масалалари
тўғрисида”ги
қарори
https://lex.uz/uz/docs/-1602168
7.
ЎРҚ-851-сон 04.07.2023 йилдаги “Ижро ҳужжатларини ижро этмаганлик учун
солинадиган маъмурий жарима миқдорини белгилаш тартиби такомиллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун
8.
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy sud Plenumining 1998 yil 11 sentabrdagi “Bolalar tarbiyasi
bilan bogʻliq boʻlgan nizolarni hal qilishda sudlar tomonidan qonunlarni qoʻllash amaliyoti
toʻgʻrisida”gi 23-son qarori
9.
Oʻzbekiston Respublikasining 2008-yil 7-yanvardagi “Bola huquqlarining kafolatlari
toʻgʻrisida”gi OʻRQ-139-son qonuni // Qonunchilik ma’lumotlari milliy bazasi // www.lex.uz
