91
КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИҚТИСОДИЁТ ВА ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚИНИ
ҲИМОЯЛАШНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМИНИНГ
НИСБАТИ
Юлдашкулов Марат
Тадқиқотчи
https://doi.org/10.5281/zenodo.16910947
Аннотация:
Мақолада мамлакатимизда конституциявий иқтисод ва тадбиркорлар
ҳуқуқини ҳимоялашнинг Конституциявий-ҳуқуқий механизмларининг ўзаро нисбати
масаласи илмий назарий жиҳатдан таҳлил этилган. Шунингдек, миллий иқтисодий
тизимнинг конститутциявий ривожланиши тадқиқ қилинган.
Калит сўзлар:
бозор муносабатлари, илмий тадқиқотлар, инвестиция, иқтисодий
билимлар, иқтисодий ва юридик йўналиш, иқтисодиётни яхши тушунадиган юрист
мутахассислар.
Сўнгги ўн йилликлар ичида фанда “конституциявий иқтисодиёт” деган янги илмий
йўналиш пайдо бўлди ва ривожланди. Бундай илмий йўналиш асосан иқтисодий фанлар
доирасида шаклланди. Бироқ иқтисод ва ҳуқуқий йўналишдаги ҳамкорлик асосида
амалга оширилган илмий тадқиқотларнинг реал натижалари нафақат иқтисодчилар
балки юристлар (конституциявий ҳуқуқ йўналишидаги мутахассислар) учун ҳам амалий
аҳамиятга эга бўлмоқда. Хусусан, миллий иқтисодиётнинг юксалиши, айнан иқтисодиёт
соҳасидаги муаммоларни иқтисодчилардан кам билмайдиган ҳамда масаланинг
ҳуқуқий томонларини чуқур биладиган юристларга таяниши халқаро миқёсда янги
тенденция сифатида оммалашди.
Шу ўринда биз таҳлил қилаётган масала конституциявий иқтисодиёт ва
тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоялашнинг Конституциявий-ҳуқуқий механизмларининг
ўзаро мантиқан алоқадорлигига тўхталиш масаланинг моҳиятини янада
ойдинлаштиради. Конституциявий иқтисодиёт шахснинг иқтисодий асосга эга бўлган
конституциявий ҳуқуқий ҳолати ва мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш муаммолари
каби ўзаро алоқадор масалаларни комплекс таҳлил қилишни назарда тутади.
Конституциявий
иқтисодиёт
–шахснинг
ижтимоий
ҳуқуқ
ва
иқтисодий
фаровонлигининг максимал имконият даражасидаги принципларни миллий иқтисодий
тизим доирасида конститутциявий ривожланиш билан уйғунликда, давлатнинг
иқтисодий ва сиёсий фаолиятини конституциявий нормалар асосида тартибга солувчи
илмий йўналиш ҳисобланади.
Тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоялашнинг Конституциявий-ҳуқуқий механизми –
давлатнинг замонавий ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳамда бозор
муносабатлари ривожланиши шароитида тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
конституциявий ҳуқуқ асосида ҳимояланиш ёхуд амалга оширилишининг назарий ва
амалий ифодаси саналади. Тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини конституциявий
даражада эълон қилган давлат ўзининг хўжалик бошқаруви тизимини мамлакатнинг
устувор йўналиш сифатида белгилаб, бу ҳуқуқни ҳимоялаш механизми, усули, воситаси
ва кафолати сингари зарур ҳуқуқий механизмларга эга бўлиши керак. Шунингдек,
давлат учун тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва ҳуқуқини конституциявий асосда
ҳимоялаш учун айнан конституциявий-ҳуқуқий механизмга эҳтиёж сезилади.
92
Демак, конституциявий иқтисодиёт ва тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоялашнинг
Конституциявий-ҳуқуқий механизмлари тушунчалари мазмун ва моҳиятан, юридик
табиати ёхуд фалсафасига кўра ўзаро боғлиқ ҳисобланади. Яъни дастлабкиси
кейингисининг вужудга келишига, шаклланишига ва такомиллашувига замин яратиши
билан аҳамиятли ҳисобланади.
Агар муаммонинг жаҳонда илмий назарий ўрганлиганлик даражасига эътибор
қаратсак,
тадбиркорлар
ҳуқуқини
ҳимоялашнинг
конституциявий-ҳуқуқий
механизмининг йўналиши бўйича ҳам муайян илмий ишлар амалга оширилганини
кўриш мумкин. Аслида “конституциявий иқтисодиёт” илмий йўналишининг биринчи
яратувчиси америкалик иқтисодчи халқаро Нобель мукофотининг иқтисод йўналиши
бўйича соҳиби Джеймс Бьюкенен саналади. Ушбу илмий йўналиш дастлаб асосан ғарб
иқтисодчи олимлари томонидан ривожлантирилди[1]. Ўтган асрнинг 90-йилларида
МДҲ давлатларидан Россияда мазкур илмий йўналишга қизиқиш ортиб илк монография
нашр этилган[2].
Кейинчалик тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоялашнинг конституциявий-ҳуқуқий
механизми бевосита йўналиши бўйича рус олимлари Н.В.Гончарова, А.Л.Гусеева,
Е.Г.Лыкин[3, 4, 5] томонидан илмий ишлар тадқиқ этилиб ҳимоя қилинди. Ушбу илмий
тадқиқотларда илмий масаланинг конституциявий, қонунчилик жиҳатлари ҳамда
конституциявий суд, прокуратура органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқни
қўллаш амалиёти борасидаги ўрни каби йўналишлар федератив давлатчилик нуқтаи
назаридан таҳлил ва тадқиқ этилган.
Бугун Янги Ўзбекистонда конституциявий иқтисодиёт ва тадбиркорлар ҳуқуқини
ҳимоялашнинг Конституциявий-ҳуқуқий механизмларини илмий назарий ва амалий
жиҳатдан такомиллаштириш борасида қуйидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга
эътибор қаратиш лозим бўлади:
Биринчидан, биз бозор ислоҳотлари интенсив равишда ривожланаётган ҳозирги
шароитда мамлакатимиз ёшларининг дастлабки авлоди, хусусан, ҳуқуқшунос-
талабалар қачон иқтисодий билимларнинг дастлабки босқичини ёки иқтисодиёт
йўналиши талабалари умумтаълим мактабларидан асосий ҳуқуқий (муҳим
конституциявий) қадриятларни ўзлаштириб келади, деб кутиб ўтиришга вақтимиз ҳам
имкониятимиз ҳам йўқ.
Бу муаммони биз фақат олий таълим муассасаларида иқтисодий ва
конституциявий билимларни ўқитишни жадал равишда амалга ошириш йўли билан ҳал
қилишимиз мумкин. Шу боис Ўзбекистондаги иқтисодий ваа юридик йўналишдаги олий
таълим муассасаларида конституциявий иқтисодиёт деган ўқув курсини жорий этиш
зарур ҳисобланади.
Иккинчидан, мамлакатимизда миллий иқтисодиётининг асосий муаммолардан
бири бу – конституциявий иқтисодиёт соҳасида олий таълим муассасаларининг етарли
даражада дунёнинг топ мингталигига кирган рақобатбардош кадрлар тайёрлашга
масъул олий таълим муассасаларининг камлиги ҳамда бу борадаги акдемик истиқболли
илмий тадқиқотларининг хусусан юридик йўналишда етарли эмаслиги ёхуд миллий
жаҳон миқёсидаги иқтисодиётни яхши тушунадиган юрист мутахассисларнинг
етишмаётганлигида кўринади.
Учинчидан, мамлакат миллий иқтисодиётнинг ривожи талабларидан ортда
93
қолаётгани ҳам бор гап. Чунки ишлаб чиқаришнинг бугун умумий аҳоли сонига
нисбатан таққосланганда камлиги, ишчи ўринларининг етишмаслиги, миграция
масалаларининг ортиб бораётгани каби омиллар фикримизга далил бўла олади.
Тўртинчидан,
республикамизда
иқтисодий
қонунчилик
самарадорлиги
масаласининг пастлиги ёхуд мавжуд қонунчиликнинг амалда қўлланилиш борасида
муаммоларнинг мавжудлиги натижада қонунчиликнинг иқтисодий ривожланиш
жараёнидан ортда қолаётгани билан ҳам боғлиқ саналади.
Бешинчидан, Хитой каби иқтисодий жиҳатдан тез юксалаётган давлатининг ўз
миллий иқтисодиётининг ривожланиши бўйича кадрлар етиштириб берадиган таълим
жараёнига киритаётган катта ва самарали инвестицион тажрибасини миллий
манфаатимиз нуқтаи назаридан талаб ва етарли даражада ўрганилмаётгани ҳамда
ундан унунмли фойдаланилмаётгани ҳам муаммо ҳисобланади. Ваҳоланки Хитойнинг
бутун дунёни ҳайрон қолдираётган иқтисодий тараққиётининг негизида айнан таълим
ва илмга эътибор ёхуд ушбу устувор йўналишларга йирик инвестиция киритаётгани
бўлади.
Олтинчидан, Янги Ўзбекистон АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Жанубий Корея каби
ривожланган давлатлар билан ҳар томонлама ҳамкорлик ўрнатган бўлса-да, ушбу
давлатларнинг миллий иқтисодиётини комплекс ва мунтазам ўрганиб бу борада
истиқболли фундаментал тадқиқотларни амалга оширишга бевосита масъул илмий
марказларни ташкил этиб рағбатлантиришни йўлга қўймаган.
References:
Используемая Литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
American Bar foundation 2007 Annual Report. Chikago, 2007.
2.
May B.Экономическая реформа: сквозь призму конституции и политики. М., 1999.
3.
Гончарова Наталья Вячес Гончарова Наталья Вячеславовна лавовна “Механизм
защиты прав исвобод человека и гражданина в субъектах Российской Федерации”.
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –
Белгород – 2011. – 24 с.
4.
Гусеева Алена Леонидовна “Конституционно-правовой механизм защиты права на
свободу предпринимательской деятельности в Росссиийсвкой Федерации”.
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –
Москва – 2013. – 33 с.
5.
Лыкин Евгений Геннаддьевич “Защита конституционного права граждан на
предпринимательскую деятельности в России: опыт, проблемы, перспективы”.
Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата юридических наук. –
Волгоград – 2006. – 26 с.
