4
АБУ БАКР КОСОНИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ВА
ШОГИРДЛАРИНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛГАН ТАДҚИҚОТЛАР
ТАҲЛИЛИ
Қамбаров Аъзам Мухаммадали ўғли
Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислошунослик ва ислом
цивилизациясини ўрганиш ICESCO” кафедраси кат. Ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.12664073
АННОТАЦИЯ.
Мақолада ўртага ташланаётган фикрлар ҳанафийлик эътиқодий
йўналиши методологик тамойиллари ва анъанавий усуллари талабларига риоя
қилинган ҳолда шакллантирилади. Ижтимоий таъминот борасидаги фикрлар
Самарқандлик фиқҳ олими Абу Бакр ал-Косоний қаламига мансуб “Бадоиъ ас-Саноиъ фи
тартиб аш-шароиъ” номли китобида ва умуман Марказий Осиё диёрида, хусусан
Республикамизда жорий қилинган фиқҳий қоидалар ва юридик далилларга таянган
ҳолда замонавий меъёрлар асосида мушоҳада қилинади.
Калит сўзлар:
Бадоиъ, Саноиъ, Косон, фарз, вожиб, суннат, далил, ижмоъ, қиёс, асл,
усул, фуруъ, ислом, шариат.
ANALYSİS OF THE RESEARCH CONTUCTED ON THE STUDY OF THE
SCİENTİFİC HERİTAGE OF ABŪ BAKR AL-KĀSĀNĪ AND İDENTİFİCATİON OF
HİS STUDENTS
Qambarov A’zam Muxammadali o‘g‘li
International Islamic academy of Uzbekistan
Senior teacher of Islamic studies and study of Islamic civilization ICESCO chair
ABSTRACT
The opinions expressed in the article are formulated in accordance with the requirements
of the methodological principles and traditional methods of the Ḥanafī faith. Opinions on social
welfare are observed on the basis of modern standards based on the book "Badā’i‘ al-ṣanā’i‘ fī
tartīb al-sharā’i‘" written by the jurist of Samarkand, Abū Bakr al-Kāsānī, and based on the
jurisprudence rules and legal arguments introduced in Central Asia in general, in particular in
our Republic.
Key words:
Badā’i‘, Ṣanā’i, Kāsān, farḍ, wajib, sunnah, evidence, ijmāʿ, qiyās, asl, ʾUṣūl,
furu', permissible, Islām, sharīʿah.
Абу Бакр Косоний илмий меросини ўрганиш аслида у зотнинг ҳаётлик чоғидаёқ
шогирдлари томонидан кўчириб олиш, ёд олиш, шарҳлаш, истилоҳий маъноларини
жамлаш тарзида бошланган.
Абу Бакр Ал-Косонийнинг машҳур “Бадоиъу-саноиъ фи тартиби-ш-шароиъ”
китоби ҳанафий мазҳабига оид асарлар ичида энг мукаммал ва муфассал ҳамда бошқа
мазҳаб вакиллари томонидан ҳам эътироф қилинган, мустаҳкам далил-ҳужжатга эга
асар сифатида тан олинган. Асарнинг асосий устунлиги – унда муаллиф ислом ҳуқуқи
яъни шариъат масалаларини биринчилардан бўлиб тартиблаб, таснифлаб чиққанидир.
Зеро, муаллиф ўз асарининг муқаддимасида айтишича, уни ёзишдан асосий мақсади
ислом фиқҳидаги ушбу эҳтиёжни тўлдириш эди. Муаллифнинг ўз олдига қўйган
мақсадига аъло даражада эришгани уламолар томонидан эътироф этилган.
5
Асрлар давомида Абу Бакр ибн Масъуд Косонийнинг “Бадоиъ ас-саноиъ” асари
мусулмон оламида, хусусан ҳанафий мазҳаби доирасида бирламчи манба сифатида
фойдаланиб келинади. Асарнинг диний мадрасаларда фиқҳ фанидан дарслик сифатида
ўқитилгани манбаларда зикр қилинади. Жумладан, ХХ аср бошида яшаб ижод қилган
машҳур фақиҳ, “Шарҳ қоваид ал-фиқҳийя” асарининг муаллифи Аҳмад Зарқо (1868-
1938) ўзининг таржимаи ҳолида, мазкур манбани устозлари ҳузурида тўлиқ ўқиб,
ижозат олганини фахр билан тилга олади.
1
Ҳожи Халифа ўзининг машҳур “Кашфуз-зунун ъан асами-л-кутуб” номли асарида
“Имом Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий устозининг китоби “Туҳфат ал-фуқаҳо”га
уч жилддан иборат буюк шарҳ битиб, уни “Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ”
(Шариат қонунларини тартиблашда гўзал санъатлар) деб номлади. Дарҳақиқат, бу
китоб исми жисмига монанддир” дея ўз эътирофини билдирган.
Ҳанафий мужтаҳидларининг сўнгги вакили Муҳаммад Амин ибн Умар ибн Обидин
(ваф. 1252/1836 й.) ўзининг “Ҳошия радд ал-муҳтор ала дурр ал-мухтор” номли ўн
жилддан иборат йирик асарида “Бадоиъ”дан жуда кўп иқтибос келтирган ва бир ўринда
“Бадоиъ бизнинг (ҳанафий) китобларимиз ичида тенги йўқ асар. Унинг муаллифи Имом
Абу Бакр ибн Масъуд ибн Аҳмад Косонийдир”, деб таъкидлаган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам “Бадоиъ ас-саноиъ” барча
уламоларнинг таҳсини ва мақтовига мушарраф бўлган, катта китоб эканлигини
таъкидлаган.
“Бадоиъ” асари бўйича кўплаб тадқиқотлар ёзган шарқшунос олим В. Маделунг
унга қуйидагича баҳо беради: “Алоуддин Косонийнинг «Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-
шароиъ” асари ҳанафий фиқҳига оид тизимли асар бўлиб, бизнинг давримизда
мусулмон олимлари орасида ҳам, ғарб олимлари орасида ҳам эътироф этиб келинади.
“Ислом Энциклопедияси”да бу китоб “юқори сифатли дурдона” деб баҳоланади. Ислом
фиқҳига оид манбалар орасида беназир маҳорат намунасидир. Унинг даражасига бирор
китоб ета олмаган (a master-piece of a quality which was never reached subsequently in
Hanafi legal literature)”
2
Маделунг Абу Бакр Косонийнинг шахсий ва илмий мавқифига баҳо бераркан,
шундай дейди: “ У соғлом эътиқодли шахс бўлиб, қатъий йўл тутар ва ўз маърузаларида
мутазилийлар каби оқимларни қаттиқ танқид қилар эди.”
3
Муҳаммад Айюб Ҳомидов Карл Броккелман, Отто Шпиз, Ҳеффенинг, В. Маделунг ва
Жочен Гентз каби ғарб олимларининг аллома Ал-Косоний мероси бўйича олиб борган
тадқиқотларидаги фикрларига асосланган ҳолда Ғарб олимлари Косоний меросини
ўрганиш бўйича анча илғорлаб кетганлигини эътироф этади.
Асар яратилгандан буён биргина Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ар-
Радиний ал-Ҳусайний 925/1519 йилда унга “Зад ал-ғарибуддайн мин Бадоиъ ас-саноиъ
фи тартиб аш-шароиъ”
номли ягона мухтасар шарҳ ёзган бўлиб, унинг бир нусхаси
1
Шайх Аҳмад ибн Шайх Муҳаммад Зарқо. Шарҳ қоваид ал-фиқҳийя. – Дамашқ: Дор ал-қалам, 2001.–
Б. 20.
2
Dr.Wilferd MADELUNG. The Westward Migration of Нanafi Scholars from Central Asia in the 11th to 13th Centuries.
https://teav.ankara.edu.tr/xmlui/bitstream/handle/20.500.12575/50286/9156.pdf?sequence=1
3
Dr.Wilferd MADELUNG. The Westward Migration of Нanafi Scholars from Central Asia in the 11th to 13th Centuries.
https://teav.ankara.edu.tr/xmlui/bitstream/handle/20.500.12575/50286/9156.pdf?sequence=1
6
Сулаймония кутубхонасида сақланади
4
.
Асарга бўлган талаб ва этиборнинг юқори эканидан, хаттотлар ҳар доим ундан
кўчирма олишган. “Бадоиъ”нинг энг қадимий қўлёзма нусхалари Берлин, Лондон, Тунис,
Сурия, Миср, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Саудия Арабистони ва Ўзбекистон
кутубхоналари фондларида сақланмоқда.
5
Асарнинг қўлёзма нусхалари ҳақида гапирилганда, аввало Косонийнинг оригинал
қўлёзмасидан нусха кўчириб олган талабалари ҳам бўлганлигини таъкидлаб ўтиш
лозим бўлади.
Ҳофиз Абдулқодир Қураший Косоний талабаларидан бири Шом мударриси
Шамсуддин Нажо ибн Саъднинг таржимайи ҳолида келтиришича, Шамсуддин Нажо
устозининг “Бадоиъ” китобидан ўзига бир нусха кўчириб олган. Ушбу нусха етти жилдда
бўлиб, вафотидан сўнг Шиблийя мадрасасига вақф сифатида берилган.
6
Ҳалаб тарихчиси Ибн Адим Шамсуддин Нажо томонидан ҳам яна бир нусха
кўчирилиб, шофеий олимларидан бирига ҳадя қилингани ҳақида
7
хабар беради. Минг
афсуски, асарнинг Шамсуддин Нажо томонидан кўчирилган қўлёзма нусхаси сақланиб
қолмаган.
“Бадоиъ”нинг муаллиф томонидан ёзилган дунё бўйича ягона қўлёзмаси
Туркиянинг “Ҳамидийя” давлат кутубхонасида сақланаётганлиги ушбу тадқиқот
жараёнида бориб кўрилиб, ишонч ҳосил қилинди.
8
“Бадоиъ”нинг энг қадимий ва тўлиқ қўлёзма нусхалари дунёнинг қайси
кутубхоналарида сақланаётгани ҳақида асарнинг Доктор Маҳмуд Ҳасан Ориф
томонидан урду тилига қилинган таржима муқаддимасида тўлиқроқ маълумотлар
мавжуд.
9
Унда Берлин, Британия музейи кутубхонаси, Сулаймонийя, Зайтунийя (Тунис),
Осафийя (Покистон), Ҳалаб (Сурия) кутубхоналарида сақланаётган “Бадоиъ”нинг
қўлёзма нусхалари ҳақида маълумотлар батафсил ёритилган. (Иловага қаранг).
Шунингдек “Бадоиъ”нинг 2003 йили Байрутнинг “Дор ал-кутуб ал- илмийя”
нашриётида чоп этилган вариантида Мисрнинг “Дор ал-кутуб Мисрийя” кутубхонаси
фондидаги учта тўлиқ ва олтита тўлиқсиз нусхалари мавжудлиги ҳақида маълумот
берилган. Улар орасидан № 56 инвентар рақам остида сақланаётган нусхаси энг
қадимийси бўлиб, 965/1558 йилда котиб Муҳаммад Абул Фатҳ Шофеъий Рифоий
томонидан кўчирилган. У уч жилддан иборат бўлиб, биринчиси 229, иккинчиси 304,
учинчиси 357 варақдан иборат
10
.
Шунингдек “Хизонат ал-кутуб Ҳожи Абдулқодир Афанди” кутубхонасида
сақланаётган нусхаси котиб Абдуллоҳ ибн Абдурраҳим томонидан 1170/1757 йил
4
Ayasofya, nr. K. 1209, 524 varak.
5
Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд Косоний. Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ (Урду тилидаги таржимаси.
Таржимон: Доктор Маҳмуд Ҳасан Ориф). – Ж: 7. – Покистон, Лоҳур: Нисбат нашриёти, 1993. – Б. 50.
6
Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: III. – Б. 531.
7
Ибн Аъдим. Буғят ат-тала– Б. – Ж: X. – Б. 42.
8
Қамбаров Азамхон, Ғайбуллаев Саидаҳмадхон. Малик ал-уламо (Уламолар султони) – Алоуддин Абу Бакр
Косоний. – Т.: Мовароуннаҳр нашриёти, 2019. – Б. 57.
9
Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд Косоний. Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ (Урду тилидаги таржимаси.
Таржимон: Доктор Маҳмуд Ҳасан Ориф) – Покистон, Лоҳур. Нисбат нашриёти, 1993. – Ж: 7. – Б. 50.
10
Абу Бакр Косоний. Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ (Шайх Али Мухаммад ва Шайх Одил Ахмад
Абдулмавжуд томонидан тахқиқ ва таълиқ қилинган). – Ж:6. – Ливан: Дор ал-кутуб ал-илмийя, 2003. – Б. 81.
7
кўчирилган бўлиб, Қоҳирадаги “Жамолийя” нашриётида 1328/1910 чоп этилган илк
тошбосма нусхасига асос бўлган
11
.
Юртимизда ҳам “Бадоиъ”нинг бир дона қўлёзмаси мавжуд бўлиб, Абу Райҳон
Беруний номидаги ЎзФА ШИ фондида № 11026 рақам остида сақланади. Ушбу қўлёзма
1144/1731 йили котиб Аҳмад ибн Шайх Юсуф томонидан кўчирилган, лекин у асарнинг
“Ҳад”лар мавзусидан то охиригача бўлган иккинчи қисмидир.
Асарни ёзишда илмий-методик талқиннинг оммабоп тури танланган. Асар
тилининг мураккаб эмаслиги ундаги ҳуқуқ мавзуларини тушунишни соддалаштиради
ва асарга қўшимча шарҳлар, ҳошия ва иловаларга эҳтиёж қолдирмайди.
Асарга бўлган талаб ва этибор туфайли ҳозиргача ўн мартага яқин нашр этилган.
Қуйида уларнинг номлари келтирилади:
1.“Жамолийя” нашриёти нашри. 1327-1328 (1909-1910) йиллари шайх Муҳаммад
Саъидбоши Жобирий ва Мурод Аҳмад Афандиларнинг сармоялари эвазига Қоҳиранинг
“Жамолийя” нашриётида етти жилдда тошбосма нашри бўлиб, унинг матнини
Абдулжаввод Халаф териб чиққан. Ушбу тошбосма нашр нусхалари юртимизда ҳам кенг
тарқалган, биргина Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида элликка яқин
нусхаси бор. Мазкур нашр ҳозиргача Миср ва Ливан босмахоналарида бир неча марта
офсет услубида чоп этилган.
2. “Матбаъа ал-имом” нашриёти нашри. 1974 йил Закарийё Юсуф томонидан ўн
жилдда Қоҳиранинг “Матбаъа ал-имом” нашриётида чоп этилган. Унда қайси қўлёзма
асос қилиб олингани келтирилмаган. Мазкур нашрда биринчи жилд ҳадисларигина
Аҳмад Мухтор Усмон томонидан ўрганиб чиқилган. Асарнинг бошидан охиригача
ҳадислар рақамлаб чиқилган, уларнинг сони 3055 тага етган.
3.“Дор ал-фикр” нашриёт нашри. 1417/1996 йил “Дор ал-фикр” илмий тадқиқот
маркази томонидан танқидий матн тузилиб Байрутнинг “Дор ал-фикр” нашриётида чоп
этилган. Унга устоз Сидқи Жамил Аттор томонидан сўзбоши ёзилган ва қўпол хатоларга
йўл қўйилган. Жумладан, асарнинг номи “ал-Фиқҳ ала мазаҳиб ал-арбаъа” (Тўрт
мазҳабга кўра фиқҳий масалалар) дейилган ва мос равишда ношир асардаги
Косонийнинг муқаддимасида “Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ” деб номладим
деган ўринни ҳам ўзгартирган. Шубҳасиз, харидор эътиборини жалб этиш учун
қилинган номаъқул ишдир. Уламолар меросига бундай муносабатда бўлиш инсофли
тадқиқотчилар иши эмас.
4.“Дор иҳя ат-турос” нашриёти. Бу нашр 1997 йил шайх Абдурраззоқ Ҳалаби ва
Мухаммад Аднон ибн Ёсин Дарвиш томонларидан Байрутнинг “Дор иҳя ат-турос”
нашриёти ва “Тарих ал-арабий” муассасаси ҳамкорлигида олти жилдда амалга
оширилган бўлиб, унда “Ҳожи Абдулқодир Афанди Жобири”, “Мактаба аз-зоҳирийя” ва
“Дор ал-кутуб Мисрийя” кутубхоналарида сақланаётган қўлёзма нусхаларга таянилган.
Ушбу нашрни аввалгиларидан анча мукаммал бўлганини айтиш мумкин. Сабаби
юқоридаги учта қўлёзма асосида танқидий матн тузилган ҳамда, асарда келган
ҳадисларнинг “Сиҳоҳ” (Ишончли ҳадис тўпламлари)даги манбаси кўрсатилган ва
шахсиятларга оид маълумотлар келтирилган.
11
Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд Косоний. Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш-шароиъ (нашрга тайёрловчи
Абдулжаввод Халаф). – Қоҳира: Жамолийя, 1910.
8
5.“Дор ал-кутуб илмийя” нашриёти нашри. 1418/1997 йили Шайх Али Мухаммад
Муаввиз ва Шайх Одил Ахмад Абдулмавжудлар томонидан Байрутнинг “Дор ал-кутуб
илмийя” нашриётида биринчи нашри етти жилдли, иккинчи нашри 2003 йилда ўн
жилдда амалга оширилган. Ушбу нашр олдингиларидан анча мукаммал, фойдали ва
чиройли бўлгани билан аҳамиятли. Унда аввало “Дор ал-кутуб Мисрийя”
кутубхонасидаги 9 та қўлёзма нусхалари асосида танқидий матн тузилган ҳамда
асарнинг 1910 йилдаги илк тошбосма нашрига солиштириб чиқилган. Иккинчидан,
ҳадислар, оятлар алоҳида шаклда берилиб, манбалари кўрсатилган, машҳур
шахсларнинг қисқача таржимаи ҳоли келтирилган. Мазкур нашриёт ушбу нашрни
ҳозиргача ҳар йили қайта чоп этиб келмоқда.
Ушбу нашрлар муаллифларнинг кўп йиллик машаққат ва меҳнатлари самарасидир.
Шунга қарамай Абу Бакр Ал-Косоний қаламига мансуб “Бадоиъ ас-саноъи фи тартиб аш-
шароиъ” асари замонамиз ноширлари олдига ҳали қилиниши керак бўлган кўплаб
вазифаларни қўяди. Жумладан, “Бадоиъ”нинг барча қўлёзма нусхаларига, хусусан
Ҳиндистон ва Покистон кутубхоналаридаги тўлиқ ҳолатдаги қўлёзмаларига тадқиқий
эътибор қаратиш зарур.
Хусусан, ЎзР.ФА ШИ фондида сақланаётган “Бадоиъ”нинг қадимий ва мукаммал
қўлёзма нусхасига ҳам ноширлик, матншунослик, манбашунослик нуқтаи назаридан
эътибор қаратиш, ўрганиш ҳамда кенг жамоатчиликка тақдим этиш борасида қатор
ишлар бажарилиши лозим.
Шунингдек, “Бадоиъ”да номи келган китоблар, шахслар, мазҳаблар ўртасидаги
фарқлар ҳамда ҳадис ва оятлар бўйича фиҳрист (кўрсатгич) тузилиши зарур.
Ғарб олимлари ва тадқиқотчиларидан Доктор Жочен Гентзнинг “Ислом ҳуқуқида
Кафолат”
12
номли, профессор Отто Спийзнинг “Бадоиъ ас-саноиъ”нинг Истанбулдаги
қўлёзмалари” номли тадқиқотлари
13
“Бадоиъ ас-саноиъ”га бағишланган ишлардир.
Турк олимларидан профессор Нажмиттин Қизилқоя 2005 йилда “Косонийнинг
“Бадоиъ” номли асарида фиқҳий қоидалар” мавзусида докторлик иши ёқланган.
Тадқиқот Туркиянинг машҳур Мармара университетида олиб борилган, унда «Бадоиъ”
асаридаги барча фиқҳий қоидалар кенг таҳлил қилинган
14
.
Турк олими Салмо Абу Ғушш томонидан “Косонийга кўра исломда таъминот
масалалари” мавзусида “Бадоиъ” асаридаги таъминот масалалари ўрганилган
15
. Яна бир
турк олими Ферҳат Коса томонидан Косоний ҳаёти ва фаолияти тадқиқ этилган
16
.
Араб олимларидан Абдурраҳмон ибн Фаҳд ибн Абдуллоҳ томонидан “Бадоиъ ас-
саноиъдаги фиқҳий қоидалар: никоҳ китобидан валийлик китобигача” мавзусида Ар-
Риёз шаҳридаги “Имом Муҳаммад ибн Саъуд” университетида 2011 йил магистрлик иши
бажарилган. Унда “Бадоиъ” асаридаги жами ўн учта бобдаги фиқҳий қоидалар
12
Gentz, Jochen; Die Bürgschaft im islamischen Recht nach al-Kasani.1960, Berlin.
13
Otto Spies. “Istanbuler Handschriften zu dem Rechtswerk Bada’i us-Sana’i des Kasani”. Isl., XLI (1969).
14
Necminnin Kizilkaya. Kasani’nin bedayi isimli eserinde kavaidin yeri: doctorlik isin (Turkca). Marmara universiteti,
Istanbul. 2005.
15
Abu-Ghosh. Salma:Das islamische Unterhaltsrecht nach al-Kasani: eingeleitet, ‘bersetzt und kommentiert. Frankfurt
am Main [u.a.]: Lang, 1989.
16
Ferhat Koca, “Kasaniy”, DIA, XXIV.
9
ўрганилган
17
.
2007 йилда Уммул Қуро Университетининг Шариат бўлими ходими Фадва Абдул
Алийм Аҳмад Ат-Тоййарий “Имом Ал-Косонийнинг “Бадоеъ ас- Саноеъ” китобида
тузатишлар” (Ов китоби бошидан то Каффоратлар китоби охиригача) номли мавзуда
Фиқҳ бўйича магистрлик ишини амалга оширди.
Ҳижрий 1428-1429-йилларда Бадр бин Рошид Оли Абдиллатиф “Имом
Косонийнинг “Бадоеъ ас-Саноеъ” китобида фиқҳий қоидалар: (китобнинг бошидан то
Ҳаж китобининг охиригача)” мавзусида магистрлик ишини ҳимоялади.
Ҳижрий 1431-1432-йилларда Абдурраҳмон бин Фаҳд бин Абдуллоҳ Або Батийн
“Имом Коснийнинг “Бадоеъ ас-Саноеъ” китобида фиқҳий қоидалар: (Никоҳ китобининг
бошидан то Вало китобининг охиригача)” мавзусида магистрлик ишини ҳимоя қилди.
Ҳижрий 1431/милодий 2001-йилда Абдулазиз бин Абдурраҳмон бин Абдулазиз Ал-
Булайҳид “Имом Коснийнинг “Бадоеъ ас-Саноеъ” китобида фиқҳий қоидалар” мавзусида
магистрлик ишини ҳимоя қилди.
Ҳижрий 1427/милодий 2006-йилда Мадина Мунаввара Ислом Университетида
Аҳмад бин Саъид Маъкафий Ал-Аважий “Имом Косонийнинг “Бадоеъ ас-Саноеъ”
китобида Усул қоидалари ва уларнинг татбиқ этилиши (жамлаш ва дарс бериш)”
мавзусида магистрлик ишини ҳимоя этди.
Ҳижрий 1430/милодий 2009-йилда Макка шаҳридаги Уммул Қуро Университетида
Солиҳ бин Саъид бин Абдуллоҳ Ал-Ғомидий “Мазҳабда Таҳорат ва Намоз китобларида
илгари таянилган асосларга Имом Косонийнинг “Бадоеъ ас-Саноеъ” китобида киритган
ўзгартиришлари” номли магистрлик ишини амалга оширди. Унда “Бадоиъ” асаридаги
таҳорат ва намоз масалалари ўрганилган.
Шунингдек, Уммул Қуро Университетида “Ал-Косонийнинг “Бадоеъ ас- Саноеъ”
китобида киритган тузатишларига доир Мунжид” китобини яратиш устида илмий иш
олиб борилмоқда.
“Бадоиъ” бўйича ўзбек тилида ҳозиргача тадқиқотлар амалга оширилмаган. Аммо
2018 йили асарнинг “Таҳорат ва Намоз” масалаларига бағишланган биринчи жилди
Шайх Алоуддин Мансур томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Ушбу таржима
икки жилдда “Шарқ” нашриётида 2018 йили чоп этилди.
Шунингдек, Устоз Қамбаров Аъзамхон томонидан “Бадоиъ ас-саноиъ асарида усул
ва фуруъ қоидаларини қўллаш услуби” мавзусида тарих фанлари бўйича фалсафа
доктори (Phd) даражасини олиш учун диссертация иши ва Ўзбекистон халқаро ислом
академияси иккинчи босқич магистранти Ғайбуллаев Саидаҳмадхон томонидан “Абу
Бакр Косоний нинг «Бадоиъу-с-саноиъ фи тартиби-ш-шароиъ” асарида масалаларни
ечиш услублари” мавзусидаги магистрлик диссертацияси амалга оширилмоқда.
Абу Бакр Косоний ўзининг ушбу асарини яратгач, халифалик бўйлаб унинг довруғи
кенг таралди ва Ҳалаб шаҳрига кўчиб ўтди. Ҳалаб шаҳрига кўчиб боргач, мамлакатнинг
“Раис ал-уламо”си ва “Ҳалавийя” мадрасаси “Хўжа мударрис”и сифатида фаолият олиб
борди. Мовроуннаҳр, Хуросон, Шом, Онадўли, Миср, Ҳижоз ва бошқа мусулмон
ўлкалардан келган кўплаб талабаларга устозлик қилди.
17
Абдурраҳмон ибн Фаҳд ибн Абдуллоҳ. Бадоиъ ас-саноиъдаги фиқҳий қоидалар: никоҳ китобидан валийлик
китобигача, магистр иши. – Риёз шаҳри: Имом Муҳаммад ибн Саъуд университети, 2011 й.
10
Шогирдлари орасидан “Ҳалавия”, “Жодекийя” “Шиблийя” ва бошқа мадрасаларда
ишлаган “Хўжа мударрис”лар, катта-катта қозилар, муфтийлар етишиб чиқди.
Тарихчилар ушбу шогирдларнинг таржимайи ҳолларини зикр қилганда “Абу Бакр
Косоний қўлида таълим олган”, дея алоҳида эътироф этиб, уларнинг илмий савияларига
ишора қиладилар.
Кўплаб табақот ва тарожим китобларини ўрганиб чиқилганидан кейин Имом
Косонийдан таълим олиш бахтига муяссар бўлган ҳамда унинг асарларини изчил
ўрганиб, илмий муносабат билдирган кўпгина олимлар номлари аниқланди. Қуйида бу
олимларнинг номлари келтирилади:
1.Жамолиддин Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Саид Ғазнавий (в. 593/1197)
Жамолиддин Ахмад ибн Мухаммад Ғазнавий ва ўғли Маҳмуд Косонийнинг асосий
шогирдларидан ва мадраса ёрдамчиларидан бўлганликлари манбаларда зикр қилинган.
Жамолиддин Ғазнавий Алоуддин Самарқандийдан ҳам сабоқ олган.
18
У устози Косоний билан биргаликда жуда кўп шогирдларга таълим берган ва
ҳанафий фақиҳларининг раиси даражасига етган.
Фиқҳ ва каломга оид фойдали асарлар ёзган. Унинг “ал-Ҳовий ал-қудсий” ва “Ал-
Муқаддиматул Ғазнавий” асарлари ҳанафий фиқҳининг мўътабар манбаларидандир.
Шунингдек олимнинг “Усулуд-дин шарҳи Ақидатит Таҳовий” асари ҳам калом илмига
оид муҳим манба саналади. Бундан ташқари Жамолиддин Ахмад ибн Мухаммад
Ғазнавий “Равзат ал-мутакаллимин”, “Китоб фи усул ал-фиқҳ”, “Ар-Равза фи ихтилаф ал-
уламо” номли асарларнинг ҳам муаллифи саналади.
19
Жамолиддин Аҳмад Ғазнавий 593/1197 йили Ҳалаб шаҳрида вафот этган.
20
2.Жамолиддин Абу Сурайё Халифа ибн Сулаймон ибн Халифа ибн Муҳаммад
Қураший Хоразмий (1170-1240)
Ота-боболари Хоразмлик бўлган фақиҳ Абу Сурайё Қураший Ҳалабда туғилиб
ўсган. У Абу Бакр (Алоуддин) Косонийдан таълим олиб, сўнг “Жовилийя” мадрасасида
бош мударрис сифатида фаолият олиб борган. Абу Сурайё Қураший 638/1240 йил
Ҳалабда вафот этган.
21
3.Ифтихоруддин Абу Ҳошим Абдулмутталиб ибн Фазл Ҳошимий Балхий Ҳалабий
(539/1145-616/1219)
Фақиҳнинг насаби буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббосга қуйидаги силсила билан
уланган: Ифтихоруддин Абу Ҳошим Абдулмутталиб ибн Фазл ибн Абдулмутталиб ибн
Ҳусайн ибн Аҳмад ибн Ҳусайн шит Абдурраҳмон ибн Абдулмалик ибн Солиҳ ибн Али ибн
Абдуллоҳ ибн Аббос Қураший Ҳошимий.
Ифтихоруддин Ҳошимий ҳижрий 539 йил (мил. 1145 й.) жумодул охир ойининг 6
куни Балхда туғилган. У Косонийнинг энг яқин шогирди бўлиб, устози вафот этгандан
сўнг Ҳалавийя мадрасасининг бош мударриси ва Ҳалаб ўлкаси ҳанафийларнинг раиси
бўлган.
18
Лакнавий. Фавоид ал-баҳийя. – Б. 91.
19
Тошкўбри Зода. Мифтох ас-Саъода. – Ж: II. – Б. 275; Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: I. – Б. 120; Лакнавий.
Фавоид ал-баҳия. – Б. 40.
20
Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: I. – Б. 315. Лакнавий. Фаваид ал-баҳийя. – Б. 40. Ҳ.Аминов, С.Примов.
Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари. Тошкент, Мовароуннаҳр, 2017. – Б. 328.
21
Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: II. – Б. 176. Лакнавий. Фаваид ал-баҳийя. – Б. 71. Ҳ.Аминов, С.Примов.
Ҳанафий фиқҳи тарихи, манбалари ва истилоҳлари. Тошкент, Мовароуннаҳр, 2017. – Б. 328.
11
Олим кенг ақл-заковат, диёнат, парҳезгорлик ва шараф соҳиби бўлган ҳамда бутун
ҳаёти талабаларга дарс бериш, адашган тоифаларга қарши илмий курашиш ва фатво
бериш билан ўтгани муаррих имом Заҳабий томонидан, “Тарихул-ислом” асарида зикр
қилинган.
22
Ифтихоруддин Имом Муҳаммаднинг “Жомиъ ал-кабир” асарига “Шарҳу Жомиъ ал-
кабир” номли шарҳ ёзган.
Манбаларда Ифтихоруддин Балхий Имом Косонийнинг устози Абдуррашид
Валволижийдан ҳам ҳадис эшитгани зикр этилган. Умрининг охиригача Ҳалавийя
мадрасасида талабаларга сабоқ бериб, ҳижрий 616 (мил. 1219 й.) йилнинг жумодул охир
ойида Ҳалаб шаҳрида вафот этди
23
.
4.Муқаррабуддин Абу Ҳафс Умар ибн Али ибн Муҳаммад ибн Форис ибн Қушом
Ҳалабий (543/1149-623/1226)
Абу Ҳафс Ҳалабий 543/1149 йил 27 рамазон якшанба куни Ҳалабдаги “Дорул-қутн”
маҳалласида туғилган. Муқаррабуддин Имом Ал-Косонийдан ва кўплаб бошқа
олимлардан сабоқ олиб йирик ҳанафий фақиҳи бўлиб етишган. У “Журдикийя”
24
мадрасасининг биринчи бош мударриси бўлган ва умрининг охиргача ушбу вазифада
талабаларга дарс ўргатиш билан шуғулланган.
Муқаррабуддин Ҳалабий ҳижрий 623 йил (мил. 1226 й.) жумодул охирнинг
иккинчи куни – ҳижрий йил ҳисоби билан – 80 ёшида вафот этган.
25
5.Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Хамийс Ҳалабий (542/1148 -622/1225)
Олим 542/1148 йил Ироқнинг Мосул шаҳрида туғилган. Ҳалаб шаҳрига келиб
Алоуддин Абу Бакр Косонийдан фиқҳ илмини ўрганган.
Фақиҳ 622/1225 йили Ҳалаб шаҳрида – ҳижрий йил ҳисоби билан – 80 ёшида вафот
этган.
26
6.Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Саид ибн Салома ибн Рикобий Ҳалабий (561/1167 -
617/1220)
Абу Абдуллоҳ Ҳалабий 561/1167 йилда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида туғилган ва
617/1220 йил мазкур шаҳарда вафот этган. У фақиҳ ва моҳир шоир киши бўлган.
Алоуддин Ал-Косонийдан фиқҳ илмини ўрганган.
Тарихчи Ибн Адим айтади: “Устозимиз Абу Абдуллоҳ Ҳалабий Абу Ҳафс Ибн
Қушомнинг қизига совчи бўлди. Кейинроқ Ибн Қушом у кишини Журдикийя
мадрасасига ўзининг ўринбосари этиб тайинлади.”
27
7.Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф ибн Хизр ибн Абдуллоҳ Ҳалабий (Ибнул Абяз)
(522/1127-614/1217).
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳалабий “Ибнул Абяз” номи билан машҳур бўлган,
шунингдек лашкарларга бош бўлгани учун “Қози аскар” номи билан ҳам танилган.
Тарихчи Қураший Ибнул Абяз Ҳалабийни ҳижрий 522 йили туғилган деб, келтиради.
28
Аллома Ибнул Абязнинг биринчи устози отаси “Бадр ал-Абяз” – Юсуф ибн Ҳизр
22
Заҳабий. Тарих ал-ислом. – Ж: 44. – Б. 303.
23
Ибн Қутлубуғо. Тож ат-тарожум. – Б. 36; Лакнавий. Таълиқот ас-санийя. – Б. 188.
24
Журдекийя мадрасасни Амир Иззуддин Журдек барпо қилиб, Муқаррабуддин бош мударрис қилиб тайинлайди.
25
Ибн Шаддод. Аълақул-хатира. – Ж: I. – Б. 115; Заҳабий. Тарих ал-ислом. – Ж: 45. – Б. 162.
26
Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: III. – Б. 59. Тамимий. Табақот ас-санийя. 1741 рақамли таржимаи ҳол.
27
Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: III. – Б. 159. Тамимий. Табақотус-санийя. 2010 рақамли таржимаи ҳол
28
Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: III. – Б. 407.
12
бўлган, чунки у ҳам Ҳалабнинг катта фақиҳларидан бири эди. Кейинроқ олим Имом
Косонийдан сабоқ олган.
Алломанинг энг машҳур талабаси Ҳалаб тарихчиси Камолиддин Абул Қосим Умар
ибн Аҳмад ибн Ҳибатуллоҳ бўлиб, у “Ибн Адим” номи билан машҳур бўлган. Ибн Адим
Ҳалаб тарихи бўйича энг муҳим манба бўлган “Буғят ат-толаб фи тарих ал-Ҳалаб” номли
катта ҳажмли асар ёзган. Ушбу асар Ҳалаб тарихи, унда яшаган олимлар таржимаи
ҳолларига доир қимматли маълумотларни ўз ичига олади.
29
8.Шамсуддин Нажо ибн Саъд ибн Нажо ибн Абул Фазл
Ҳалаб тарихчиси Ибн Адим шундай ёзади: “Шамсуддин Нажо ибн Саъд улуғ
Ҳанафий олимлардан биридир. Ҳалабда Косонийдан фиқҳни ўрганди. Сўнг Бусро
30
мадрасасига бош мударрис бўлди. У ўз хати билан Абу Бакр Косонийнинг “Бадоиъус-
санои”идан алоҳида бир нусха кўчириб олган. Ушбу нусхаси 7 жилддан иборат.”
31
Шамсуддин Нажо вафотидан кейин “Бадоиъ”нинг ушбу нусхаси Шиблийя мадрасасига
вақф сифатида берилганини тарихчи Қураший зикр қилади.
32
9.Мужаллид Абу Бакр Ҳанафий
Мужаллид Абу Бакр Ҳалавийя мадрасасининг назоратчиси бўлган ва Ҳалабдаги
номдор фақиҳлардан бири бўлган. Олим хушсуврат, хушбичим, кўркам киши бўлган.
Аллома Абу Бакр Косонийдан Ҳадис ўрганган ва унинг мадрасадаги яқин
ёрдамчиларидан бири бўлган.
Алломани Мужаллид, дея номлашларига сабаб, китобларни тамирлаш билан
шуғулланар эди ва шу касбининг ортидан тирикчилигини ҳам ўтказар эди.
33
10.Абул Ҳасан Аҳмад ибн Ҳибатуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абу Жарода Ҳалабий
(542/1148-613/1216)
Аҳмад ибн Ҳибатуллоҳ Ҳалабий – Ҳалаб тарихчиси Камолиддин Ибн Адимнинг
отаси, Косонийнинг шогирди, олим ва қозилар қозиси (мамалакат бош қозиси) бўлган.
Ҳалаб қозилигига 575/1179 йили тайинланган. У киши 542/1148 йил туғилиб, 613/1216
йил вафот этган.
34
Бу банддаги материаллар асосида қуйидагиларни хулосавий фикрлар сифатида
билдириш мумкин:
1..Асрлар давомида Абу Бакр ибн Масъуд Косонийнинг “Бадоиъ ас-саноиъ” асари
мусулмон оламида, хусусан ҳанафий мазҳаби доирасида бирламчи манба сифатида
фойдаланиб келинади.
2.Мазкур асар борасида кўплаб ижобий фикрлар билдирилган. Ғарб ва Шарқ
олимлари тадқиқотлар олиб борганлар ва китобнинг аҳамиятига юқори баҳо берганлар.
3. Абу Бакр Косоний Ҳалаб шаҳрига кўчиб боргач, Зангий ҳукмдорлар
мамлакатининг “Раис ал-уламо”си ва “Ҳалавийя” мадрасаси “Хўжа мударрис”и сифатида
жўшқин ва кенг доирада фаолият олиб бориб, кўплаб шогирдлар етиштирган.
4. Юртимизда Абу Бакр Косонийнинг “Бадоиъ ас-саноиъ фи тартиб аш- шароиъ”
29
Қураший. Жавоҳир ал-музийя. – Ж: III. – Б. 407. Лакнавий. Фаваид ал-баҳийя. – Б. 203.
30
Бусро – Сурия Пойтахти Дамашқда жойлашган қадимий мадрасалардан бири. Ёқут Хамавий. Мўъжам ал-
булдон. – Ж: I. – Б. 441.
31
Қураший. Жавоҳир ал-музия. – Ж: III. – Б. 531.
32
Қураший. Жавоҳирул музийя. – Ж: III. – Б. 531.
33
Ибн Адим. Буғятут-тола– Б. – Ж: X. – Б. 65.
34
Қураший. Жавоҳир ал-музия. – Ж: V. – Б. 327; Лакнавий. Фаваид ал-баҳийя. – Б. 147.
13
асарини, жумладан Абу Райҳон Беруний номидаги ЎзФА ШИ фондида № 11026 рақам
остида сақланиб келаётган нусхаси асосида чуқур тадқиқот ишларини амалга ошириш
масаласи олимлар олдида турган долзарб вазифа сифатида қаралиши лозим.